islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
#Янгиликлар

Tag

Олий маъҳад ўқитувчиларининг диссертация мавзулари ОАК Бюллетенида эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Шерхонов Салоҳиддин Солихоновичнинг “ХI-ХII асрларда Аббосийлар давлатида диний таълим босқичлари”, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Неъматов Жаҳонгир Тўлқиновичнинг “Муҳаммад Жазарий "Ал-Муқаддимаул Жазария” асарининг тажвид илми ривожида тутган ўрни”, ўқитувчилар Рашидов Аҳмад Ҳамидовичнинг “Имом Шотибий "Ҳирзул амоний” асарининг қироат илми ривожида тутган ўрни”, Рўзиев Жаҳонгир Ўктамовичнинг “Сулаймон Жамзурийнинг тажвид илмига оид "Туҳфатул атфол” асарининг Марказий Осиёда ўқитилиши” мавзулари 24.00.00 – Исломшунослик фанлари ихтисослиги бўйича эълон қилинди...- ТИИ Матбуот хизмати

Институт Кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Тошкент ислом институти Кенгашининг 2023-2024 ўқув йилидаги 02-сонли мажлиси бўлиб ўтди. Масжлисни ТИИ ректори, кенгаш раиси Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов олиб борди. Мажлисда кун тартибидаги муҳим масалаларни 22 та аъзодан иборат Кенгаш иштирокчилари кўриб чиқдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

2023 ўқув йилидан Ал-Азҳар университетида Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” тафсирини ўқитиш бошланади

Имом Абу Мансур Мотуридий ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган шайхулислом, улуғ уламолардан бири ҳисобланади. У Қуръон ва суннат ақидасини қарор топтириш, ақлга мурожаат қилган ҳолда бу икки манбадан далил олиш йўлида ўз мактабига асос солган. У саҳобаи киромлар тутган “сироти мустақим” – тўғри йўлдан четга чиққан, адашган ақида соҳиблари билан баҳслашишда улкан матонат кўрсатган. Натижада, “Аҳли сунна вал жамоа имоми”, “Ҳидоят байроғи” сингари ўзининг илмий даражасига далолат қилувчи кўплаб унвонларга сазовар бўлган...- Аҳмад Саъд Даманҳурий

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонидаги нуфузли симпозиумда иштирок этмоқда

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47-анаънавий ҳаж бўйича нуфузли симпозиумда фаол қатнашмоқда...-ТИИ матбуот хизмати

Профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг йиллик фаолияти ўрганилмоқда

Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили якунлари юзасидан таълимий-илмий, маънавий-тарбиявий ва ташкилий ишлар сифати ва самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда келгусида институт фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида мониторинг ўтказилмоқда...-ТИИ Матбуот хизмати
1 9 10 11 12 13 48