islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳ мени яхши кўрадими?

Миямда савол пайдо бўлди. “Аллоҳ мени яхши кўрадими?”.
Аллоҳнинг муҳаббатига Қуръонда эслаб ўтилган бир қанча сабаблар ва сифатлар орқали эришилади деган ўйда Қуръонни хаёлан кеза бошладим. Қуръонда Аллоҳ “тақводорлар”ни яхши кўришини айтган эди. Аммо ўзимни тақводорлардан дейишга журъатим етмади.
Яна давом этдим. Қуръонда Аллоҳ “сабрлилар”ни яхши кўришини айтган эди. Сабрим озлигини эсладим…
Қуръонда Аллоҳ “мужоҳидлар”ни яхши кўришини айтган эди. Дангаса ва чорасизлигимни эсладим…
Қуръонда Аллоҳ “муҳсин (эҳсон қилгувчи)лар”ни яхши кўришини айтган. Мен бундан қанчалар узоқман!
Шу ерда тўхтадим. Аллоҳ яхши кўрган сифатлар менда бўлмаса керак деб қаттиқ қўрқдим. Амалларимни текширдим. Кўп амалларим дангасалик, нуқсон ва гуноҳларга қоришиб кетган эди. Бирдан ёдимга “Аллоҳ тавба қилувчиларни яхши кўради” деган оят келиб қолди. Дарҳол тушундимки, бу мен ва менга ўхшаганлар ҳақида эди. Пичирлай бошладим:
“Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи”…
Шояд мени Ўзи яхши кўрганлар сафига олса…!

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Абдулқодир Полвонов таржимаси

157280cookie-checkАллоҳ мени яхши кўрадими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: