Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.
Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
- Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.
Бектемир тумани бўйича:
- Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасига қадар.
Яшнобод тумани бўйича:
- Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
- Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.
Миробод тумани бўйича:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги Қўйлиқ — Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
- Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ — Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.
Сергели тумани бўйича:
- Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар;
- Нўғойқўрғон масжиди — Янги Сергели — Нўғойқўрғон КХАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача.
Яккасарой тумани:
- Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ — Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ — Қушбеги чорраҳасигача;
- Яккасарой масжиди — Шота Руставели — Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой — Боғу бўстон чорраҳасигача;
- Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.
Янгиҳаёт тумани:
- Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ — Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар.
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза — Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч чорраҳасигача;
- Камолон масжиди — Бунёдкор — Камолон чорраҳасидан Камолон — Устазода 2-тор чорраҳасигача.
Олмазор тумани бўйича:
- Хасти Имом масжиди — Нурафшон — Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой — Абдулла Қодирий чорраҳасигача;
- Исломобод масжиди — КХАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача;
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли — Норазтепа чорраҳасигача.
Юнусобод тумани бўйича:
- Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар.
Учтепа тумани бўйича:
- Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий — Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача. — Ҳазрати Али масжиди Назарбек — Маҳорат чорраҳасидан Назарбек — Замахшарий 1-тор кўчасигача.
Чилонзор тумани бўйича:
- Новза масжиди Бунёдкор — Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача;
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий — Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
- Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.
Қайд этилишича, ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.