islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муҳаммад Обид Синдий ёзган асарлар

Муҳаммад Обид Синдий қомусий олим бўлган. Шунинг учун турли фанда кўплаб китоблар ёзган. Қуйида у ёзган асарларни йўналишига қараб тартиб билан зикр қилиб ўтилади:

 Муҳаммад Обид Синдийнинг фиқҳ ва усулул фиқҳ илмида ёзган асарлари:

  1. “Таволиъу-л-анвор шарҳу дурру-л-мухтор”

Ушбу асар муаллифнинг энг буюк асари бўлиб, аллома бу китобни барча илмларда етук даражага етгач ҳаётининг охирида Мадинайи Мунавварада ёзган. Бу китоб ҳозиргача қўлёзма ҳолда Азҳар кутубхонасида сақланмоқда.

  1. “Абҳос фи масаили-с-саласа”. 3. “Рисола фи ихрожи закоти-л-ҳабби би-л-қийма”. 4. “Илзому асокири-л-Ислам би-л-иқтисори ала-л-қолансувати-т-тоатан ли-л-имам”. 5. “Тағайюри роғиб фи таждидил вақфил хориб”. 6. “Ал-Хаззул авфар лиман атоқас совма фи-с-сафар”. 7. “Рисолатун фи ҳукми итъамит тоам фи муносабатил фараҳи авит тароҳ”. 8. “Ал-Хойрул амм фи аҳкамил ҳаммам”. 9. “Шифау қолби кулли саул фи жавози ман тасама би Абдиннабий ва Абдиррасул”. 10. “Ғунятуз закий фи масъалатил васий”. 11. “Ал-Воқлул жамил ви ибанатил фарқи байна таълиққит тазвиж ва таълиқил вакил”. 12. “Каффул амоний ан симаъил ағони”. 13. “Маналур ражоъ фи шурутил истинжо”.

Тасаввуф илмида ёзган асарлари:

  1. “Рисолатун фи кароматил авлиё ват тасдиқ биҳа”. 14. “Рисолатун фи тақбилис саҳобати яда Расулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва роъсаҳуш шариф ва ҳукмут тақбил омматан”. 15. “Рисолатун фи тавассул ва аноъуҳу ва аҳкомуҳу”.

Ҳадис илмида ёзган асарлари:

  1. “Минҳату-л-борий фи жамъи ривояти саҳиҳил Бухорий”.17. “Тартиб муснад имом Абу Ҳанифа”. 18. “Ал-мавоҳибул латифа фи шарҳи муснади Аби Ҳанифа”. 19. “Тартибу муснад Имом Шофеъий”. 20. “Муътамадул алмаъий муҳаззаб фи ҳалли муснадил имом Шофеъий мураттаб”. 21. “Шарҳ тайсирил вусул”. 22. “Шарҳу Булуғи-л-маром”. 23. “Кашфул либас амма роваҳу ибн Аббос мушофаҳатан ан саййидин нас”. 24. “Ийжозу-л-алфоз лиъионати-л-ҳуффоз”. 25. “Сулофатул алфоз фи масоликил ҳуффоз”.27. “Мажолисул аброр”

Мусталаҳул ҳадис илмида ёзган асарлар:

  1. “Шарҳу алфияти-с-Суютий фил мусталаҳ”. 29. “Ҳасруш шорид мин асониди Муҳаммад Обид”. 30. “Ровзун нозирин фи ахборис солиҳин”

Граматика илмида ёзган асарлар:

  1. “Маноҳижус сарфиййин”

Тиб илмида ёзган асарлар:

  1. “Факкул миҳна бимуолажатил ҳуқна”. 33. “Нофеул холқ фит тибб”

Тафсир илмида ёзган асари:

  1. “Шарҳу ала тафсирил Байзовий” Аллома бу китобни ниҳоясига етказмай вафот қилган[1].

Юқорида санаб ўтилган китобларнинг аксари қўлёзма ҳолда дунё кутубхоналарида сақланмоқда. Бу китобларнинг баъзилари бир неча томли китоб бўлса, баъзиси рисола ҳажмидаги кичик китоб. Лекин рисола шаклида ёзган кичик китоблари ҳам, ўз ичида катта маъно ва мазмунни жамлаган, келажакда катта шарҳ қилинадиган манфаатли асарлардир. Синдийнинг ёзган асарлари ва китоб ёзишда танлаган мавзулари алломанинг нақадар етук олим эканини кўрсатиб турибди.

Муҳаммад Обид Синдийнинг ҳаётига эътибор берилса, аллома умрининг кўп қисмини илм олиш учун сафар қилиш, юрт кезиш билан ўтказган. Туғулган юртидан ёшлигида чиқиб кетиб, Макка, Мадина, Яман ва Мисрда бўлиб ўз даврининг етук олимларидан таҳсил олган. Илм олиш йўлидаги кўплаб машаққат ва озорларга сабр қилган. Барча илмларда етукликка эришгач, деярли барча соҳада китоб ёзган. Лекин ёзган китобларининг катта қисми ҳадис ва фиқҳ фанига тегишли. Бу шуни билдирадики, аллома бу икки соҳада етук олим бўлган[2].

Икки илм яъни фиқҳ ва ҳадис илмини жамлаганини инобатга олса, нафақат мутааххир, балки мутақаддим олимларда ҳам бундай ҳолатни камдан-кам кўрилади. Чунки, бу икки илм алоҳида йўналиш бўлиб, биттасини тўлиқ ўрганиш ва етук мутахасиси бўлиш учун баъзан битта инсоннинг ҳаёти етмайди. Шу жиҳатни инобатга олинса, Муҳаммад Обид Синдий ўз даврининг имоми ва уламолар раиси бўлиши тасодиф эмас.

Алломанинг илмдан ташқари, инсонийлик хулқи, илм олиш йўлидаги матонати ва азиятларга сабр қилиши, бу инсонинг янада етук шахс бўлганини билдради.

Синдий 1244/1828 йилда Мадинага боради ва умрининг охиригача ўша ерда қолади. Мадинага келганда, Муҳаммад Али Бошо уни Мадина уламолари раиси лавозимига тайинлайди ва у киши Мадинада илм ва маърифат тарқатиб умрининг охиригача динга хизмат қилди. Муҳаммад Обид Синдий ҳаётининг охирида Мадинага кўчиб келиб, шу ерда дарс бериб, китоб таълиф қилди ва шу ерда Робеъул аввал ойида 1257/1841 ноябрь сана сида вафот қилди ва Бақеъ қабристонида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг Қуббаси олдида дафн қилинди[3].

Муҳаммад Обид Синдий хадис илмига қўшган ривожи ва олимнинг хаёти ва ижоди ҳамда илмий мероси борасида маълумот берилди. Муҳаммад Обид Синдий туғилган ва яшаган даврини ёритиш жараёнида атрофдаги илмий муҳитнинг инсонни олий бўлиб етишишида катта рол ўйнашини баён қилинди. Синдийнинг илм олиш ва илм беришдаги ҳиммати, унинг устозлари, шогирдлари, асарлари, алломанинг илмдан ташқари, инсонийлик хулқи, илм олиш йўлидаги матонати ва азиятларга сабр қилиши, бу инсонинг янада етук шахс бўлганини келтирилиб ўтилди.

Элёрбек АНВАРОВ,

ТИИ “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси

[1] Саид Бектош. Имом фақиҳ муҳаддис шайх Муҳаммад Обид Синдий. – Байрут: Дору-л-башоиру-л-исламия, 1987. –Б. 401

[2] Абдурраҳмон ибн Мансур. Шахсиёту-л-аср. – Қоҳира: Дору-л-маърифа, 2003. – Б. 231.

[3] Тақиюддин Надавий. Таржимату имом фақиҳ муҳаддис шайх Муҳаммад Обид Синдий. – Байрут: Дору-н-аводир, 2012. – Б. 19.

449500cookie-checkМуҳаммад Обид Синдий ёзган асарлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: