Бугун, 22 декабрь мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён кетмоқда. Халқимиз ўз вакилларига, яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашларга овоз бериш кунидир.
Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган.
Барча юртдошларимиз қатори тошкент ислом институти ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалари мазкур жараёнда фаол қатнашиб, юрт келажаги, халқ равнақи йўлида ўзлари муносиб топган номзодларга овоз бермоқдалар.
Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда.
Сўнги уч йил ичида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Биз президентимизни қўллаб-қувватлаймиз. Овоз берган номзодларимиз президентимиз томонидан олға сурилаётган ислоҳотларни амалга оширишда хизмат қилишларини, шунингдек, қонун устуворлигини тўлақонли таъминлашларини истаймиз.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов