islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Байънинг фосид бўлиш сабаблари

Савдо вақтида савдонинг барча рукнлари топилсаю, шартларидан бирортаси топилмаса, бундай савдо фосид ҳисобланади. Масалан; сотилаётган нарса номаълум бўлса ёки маълум бўлсаю қай бирини сотилиши аниқ бўлмаса ёки сотувчи сотаётган нарсасини қўлига киритишидан олдин сотса, бундай ҳолдаги савдо фосид бўлади. Шунингдек, савдо вақтида фосид шарт қўйилса ҳам савдо фосид ҳисобланади. Масалан, сотувчи харидорга “Мен мана бу нарсани юз минг сўм қарз бериб туришинг шарти билан сенга сотдим”-деса, савдо фосид бўлади.

Ҳанафий мазҳабида фосид байъ деб байънинг асли[1] собит бўлиб, васфида байъни фосид қиладиган оризий сабаблар бўлган байъга айтилади. Яъни, байънинг рукунлари топилиб, оризий сабаблар юзасидан шарий ҳукум билан фосид бўлган байъдир.

Байъ қуйдаги бир нечта сабаблар юзасидан фосид бўлади.

  1. Байъ самандаги баъзи маънолар сабабидан фосид бўлади.
  • Агар саман ислом шариатида мол эканлиги эътиборга олинмаган хамир, тўнғиз каби нарса бўлса, бундай бай машҳур гапга кўра фосид бўлади. Киши хамир ёки тўнғиз баробарига бирор товар сотиб олса ёки сотса байъ фосид бўлади, ҳаридорнинг зиммасига товарнинг қийматини бериш вожиб бўлади, хамир ёки тўнғизга эга бўлмайди. Ибни Ҳумом[2] раҳматуллуҳи алаҳ бундай байъни ботил байъ деганлар.
  • Саманнинг жинсида, васфида, миқдорида ёки муддатида низога олиб борадигн жаҳолат бўлса, бу байъ фосид бўлади. Саманинг жинсидаги жаҳолат саманни дирҳам, динор, сўм ёки доллор эканлигини айтмаганда пайдо бўлади. Саманинг васфидаги жаҳолат дирҳам, динор каби айний қийматга эга бўлган саманларни сифатини байон қилинмаганда пайдо бўлади. Миқдордаги жаҳолат саманни ўн дирҳам, бир динор ёки ўн минг сўм шу каби миқдорларини баён қилмаслик сабабли пайдо бўлади. Муддатдаги жаҳолат насия савдода пулни топшириш муддати ноаниқ бўлганда юзага келади. Насия савдосининг тўғри бўлишининг шарти,  саманни  топшириш учун келаси ойнинг ўнинчи куни, рамазоннинг биринчи куни каби  аниқ муддат таъйин қилиниши  керак. Буғдой пишганда, ҳожилар келганда саманни топшираман деб муддатни ноаниқ қилса байъ фосид бўлади.   Қачон самандаги ва муддатдаги бу жаҳолатни кетгазиб саманнинг жинсини, васфини, миқдорини ва муддатни аниқ  қилса, байъ саҳиҳ бўлади.
  • Агар байъ ақдида саман айтилмаса байъ фосид бўлиб қиймат лозим бўлади. Чунки сотуви ақд пайтида саманни айтмаса унинг мақсади таворни бозордаги қийматига сотиш бўлади. Мутааххир уломолар “агар товар газета ва журнал каби нарҳи бозорда барчага маълум нарса бўлса, байъ анашу нарсанинг қийматининг барбарга саҳиҳ бўлади ” деганлар. Лекин ақд пайтида сароҳатан саманни йўқлигини айтилса байъ ботил бўлади.
  1. Мабийдаги баъзи маънолар сабабли байъ фосид бўлади.
  • Мабийни низога олиб борадиган даражада ноаниқ бўлиши байъни фосид қилади. Мабийдаги жаҳолат мабийнинг жинсида, тайин топишида ёки миқдорида бўлади.

Мабийънинг жинсидаги жаҳолатга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган байъ ҳасот мисол бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم عَنْ بَيْعِ الحَصَاةِ، وَعَنْ بَيْعِ الغَرَرِ. أخرجه مسلم.

Абу Ҳурайра разиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “байъ ҳасот ва байъ ғарар”дан қайтардилар. Бу ҳадисни имом Муслим тахриж қилган.

Уламолар “байъ ҳасот”ни шундай баён қилганлар. “Сотувчи ҳаридорга “отган тошинг қайси товарнинг устига тушса анашу товарни сотдим” деб савдо ақдини тузиши “байъ ҳасот” дейилади деганлар. Бундай савдода сотилётган нарсанинг жинси ва қайси нарса еканлиги ноаниқ бўлади, бу эса низога олиб боради.

“Байъ ғарар” деб сотилётган нарсани савдо ақди пайтида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ноаниқ бўлган савдога айтилади. Ҳайвоннинг қорнидаги ҳомилани сотиш бунга мисол бўлади.

Мабийнинг таъйин топишидаги ноаниқлик. Бу катта-кичиглиги турлича бўлган нарсанинг бирини таъйин қилмасдан сотишдир. Мисол: сотувчи бир тўп қўйдан бирини таъйин қилмасдан шу  қўйлардан бирини сотдим деб савдо қилиши.   Агар мабий катта-кичиглиги турлича бўлмаган нарса бўлса таъйин қилиш шарт эмас. Мисол учун унни қопи билан сотуви ҳар бир қоп ун юз минг сўм деса, ҳаридор хоҳлаган бир қопни олиши тўғри бўлади

Мабийнинг миқдоридаги ноаниқлик байъни фосид қилади. Чунки байъ ақди ўлчаб бериш асосида тузилса, сотиладиган нарсаларнинг миқдорини аниқ қилиш шарт бўлади. Буғдойни буғдога чамалаб миқдорини аниқ қилмасдан сотилса, рибо эҳтимоли бор бўлгани учун байъ фосид бўлади. Бу ўринда ақд мажлиси тугашидан олдин мабийнинг миқдори аниқ қилинса байъ саҳиҳга айланади.  Агар байъ ақди  мабийни ишора қилиб таъйин қилиш асосида тузилса миқдорини аниқ қилиш шарт эмас. Мисол учун сотуви бир нечта қўларга ишора қилиб “манабу қўйларни шунага сотдим” деса, ёки бир тўп буғдойга ишора қилиб “шу буғдойни шунчага сотдим” деса, ҳаридор “олдим” деса, қўйларнинг адади, буғдойнинг миқдори анаиқ бўлиши шарт эмас, чунки буларнинг миқдори ишора билан маълум бўляпди.

  • Мабийни байъ ақдидан сўнг топширишни имкони бўлмаслиги байъни фосид қилади. Мабийни топширишни имкони бўлмаслиги мабий мулки бўлмагани сабабидан бўлса, осмондаги мулки бўлмаган қушни сотиш каби бундай байъ ботилдир. Аммо осмондаги қуш ўзининг қуши бўлиб одатда чақирганда қойтиб келадиган бўлса, кўпчилик уломоларнинг наздида байъ жоиз бўлди. Одатда чақирганда қайтиб келмайдиган бўлса, байъ фосид бўлади. Ҳудди шунга ўхшашдир сувдаги балиқни сотиш ҳам. Агар балиқ мулкида бўлмаса байъ ботил. Балиқ мулкида бўлиб сотувчининг ҳовузида бўлса, уни ҳийла ишлатибгина тутиш мумкин бўлса байъ фосиқ, ҳиуласиз тутишни имкони бўлса байъ саҳиҳ бўлади.
  • Байъ вақтида мабий сотувчининг қабз[3]да бўлмаслиги агарчи унинг мулкида бўлса ҳам байъни фосид қилади. Чунки сотувчи мабийни қабз қилмагани сабаб унинг зиммасига мабийнинг зоминлиги[4] тушмаган бўлади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам сотиб олинган нарсани  тўлиқ қўлга олмай туриб, сотишдан қайтарганлар.

عن ابن عمر رضي الله عنهما: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال من ابتاع طعامًا فلا يبعه حتى يستوفيه.

Ибни Умар разиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “ким таом сотиб олса уни тўлиқ ўзига олмагунча сотмасин” дедилар.[5]

ТИИ 4-курс талабаси Илёсов Ҳожиакбар

[1] Рукни (ийжоб қабул )

[2] Ибни Ҳумом раҳматуллҳи алайҳ

[3] Қабз бу сотиб олинган нарсани қўлга олишдир.

[4] Мабийнинг мажбуриятлари

[5] Саҳиҳ Муслим. Байъ китоби

230391cookie-checkБайънинг фосид бўлиш сабаблари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: