islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент мулоқоти ҳар бир иштирокчи давлат учун муҳим аҳамият касб этади

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумининг иккинчи кунида маданиятлараро диний саводхонлик ва глобал хавфсизлик мавзусида ҳам ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Минхас Мажид Хон,

Пешавор университети профессори (Покистон):

— Бугунги глобаллашув замонида дунё халқлари маданияти ва азалий қадриятларини сақлаш, уларни эзгулик сари йўналтиришда диний саводхонлик тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Боиси, дин ниқоби остида турли хуружлар урчимоқда. Бундай вазиятда эса, табиийки, инсоният асосан эътиқод мустаҳкамлигига таянади. Айниқса, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш лозим.

Таъкидлаш жоизки, Покистонда ҳам маданиятлараро диний саводхонлик масаласи, диний экстремизм, сепаратизмнинг аянчли оқибатлари ҳақида тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Ўз навбатида, глобал хавфсизлик масаласи кун тартибида турган бугунги даврда турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш, осойишта ҳаёт қадрини англашга уриниш каби чора-тадбирлар ҳам ҳеч эскирмас мавзудир.

Шу маънода, бугунги мулоқот ҳар бир иштирокчи давлат учун қанчалик муҳим аҳамият касб этишини англаш қийин эмас. Янги Ўзбекистон ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий ва глобал аҳамиятли хайрли ташаббусларини яхши биламиз. Бу дунё ёшларини эзгу мақсад йўлида бирлаштириш, экологияни асраб-авайлаш, камбағалликни илғор тажрибалар асосида тугатиш, диний конфессиялараро мулоқотларни жипслаштириш, виждон эркинлигини таъминлаш каби бир қатор ташаббуслар қанотида ўз аксини топади. Энг муҳими, ана шу эзгу ташаббуслар дунё ҳамжамияти ва халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан ҳам қизғин қўллаб-қувватланиб, буган уларнинг амалий натижаларини сеза бошладик.

Ишонамизки, Тошкентда бўлиб ўтаётган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми ҳам дунё миқёсида тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

yuz.uz

301280cookie-checkТошкент мулоқоти ҳар бир иштирокчи давлат учун муҳим аҳамият касб этади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: