islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда неча кун дам бўлиши маълум бўлди

Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди. Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига 50 фоизлик чегирма эълон қилинади.

2021 йил февраль ойи бошида президент «Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Ҳужжатга кўра, асосий байрам кунларида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олади.

Президентнинг жорий йил 30 апрелдаги фармонига мувофиқ, давлат раҳбарининг 2022 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш тўғрисидаги фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжатга кўра, 11 июль (душанба) барча ходимлар учун (иш ҳафтаси туридан қатъи назар) қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланди.

Бундан ташқари, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимларнинг дам олиш куни 16 июль, шанба кунидан 12 июль, сешанба кунига кўчирилди.

Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 12 июль, сешанба куни ҳам қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 2022 йил 9 июлга тўғри келади.

  • Шу тариқа, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида қуйидаги кунларда дам олади:
  • 2022 йил 9 июль – шанба (дам олиш куни – ҳали расман тасдиқланмаган);
  • 2022 йил 10 июль – якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни);
  • 2022 йил 11 июль – душанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
  • 2022 йил 12 июль – сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни).

ТИИ Матбуот хизмати

315130cookie-checkҚурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда неча кун дам бўлиши маълум бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: