Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия мусобақада муносиб тарзда қатнашиб, дунё мамлакатлари ичида 90 балл билан кучли еттиликдан ўрин олиб, финал босқичида беллашди. Ҳамда жорий йилнинг 17 май куни Тошкентга қайтиб келди. Ушбу қориямизни бир гуруҳ талаба қизлар ҳамда маъҳад мураббийлари кутиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, Р.Нажмиддинова 3 май куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақасига жўнаб кетган эди. Шунингдек, мусобақага 7 май куни қуръа ташланиб, унга кўра талабамиз 10 май куни чиқиш қилиши маълум қилинган эди.
Халқаро Қуръон мусобақасида ҳифз йўналиши бўйича беллашиб, маъҳадимиз фахри бўлган қориямиз Ўзбекистон Республикаси шаънини халқаро мусобақада муносиб тарзда ҳимоя қилди.
ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,
З.Суярова