Шу кунларда ҳамма ўз фикру мулоҳазасини билдириб турган воқеага мен ҳам ўзимнинг шахсий фикримни билдирсам. Бунга ўхшаш ҳолат биринчи бўлмаганидан бу гал айрим мулоҳазаларни айтишга қарор қилдим.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига вафд ‒ дегация келди. Меҳмонлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шошишди. Уларнинг ичида ёш бўлишига қарамай, Мунзир ибн Оиз Ашаж нарсаларини тартиблаб қўйиб, туясини боғлаб, яхши кийимларини кийиб, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди. Шунда у зот уни чақириб, ёнларига ўтиргиздилар ва: «Сенда Аллоҳ ва Расули суядиган иккита хислат бор: босиқлик ва ҳилм», дедилар.
Босиқлик деб таржима қилинган «ал‑анаа ату» сўзи бир ишни қилишда обдон ўйлаб, яхшилаб ўрганиб, шошмасдан иш қилишни, ҳилма эса ўткир ақл билан, мулоймлик билан йўл тутишни билдиради.
Охирги уч кун ичида ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик мусулмонларимизнинг тасарруфлари ушбу хислатга зид келди, десак, хато бўлмайди. Биз Аллоҳ ва Расули учун ҳаракат қилар эканмиз, Аллоҳ ва Расулига манзур бўладиган тарзда иш олиб боришимиз керак.
Ўша машҳур бўлиб кетган аёлнинг гапи, ифодаси хато эканида шубҳа йўқ. Очиғини айтаман, мен ўша гапни биринчи ўқигандаёқ аслида ҳақорат учун айтилмаган, қандайдир бошқа гапга боғлиқлигини тахмин қилгандим. Чунки муаллиф “Пайғамабаримиз”, “Хадича онамиз”, “Ҳазрат Али”, “Фотима онамиз” деб ёзган эди. Демак, у аслида ҳақорат қилмоқчи эмас ва жуда диндан бехабар ҳам эмас, сийратни анча‑мунча биляпти, Пайғамбаримиз ҳаётини ўқиган. Ўша заҳотиёқ аввал ўша постнинг ўзини ўқиш керак экан, деган хаёл келди. Ўзбек тилида завқи бор одам буни дарҳол фаҳмлайди. Лекин нима бўлганда ҳам, аёл катта хатога йўл қўйди, фикрини тўғри ифода этолмади, ўзи билиб‑билмаган ҳолатда Жанобимизга нисбатан қаттиқ беодоблик қилди, тилига эрк берди. Ўзини билган инсон, масалан, ота‑онасининг исмини ҳам бу тарзда қўлламайди. Бу жиҳатдан опанинг ишини ҳар қанча қораласа бўлар. Аммо ҳар бир ишга ўз баҳосини бериш керак, ошириш ҳам, кам қилиш ҳам зулм бўлади. У аёлни кофирга тенглаштириш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилароқ қасддан масхара қилганлар қаторига қўшиш, яна “нажас”, “ит” ва алламбало ҳақоратлар билан таҳқирлаш ‒ булар ҳеч қанақасига динимиз таълмотларига, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқий мезонларига асло тўғри келмайди. Ана шундай мулоҳазаларни ҳар гал ўқиганда мусулмонларга ичим ачишди, муслумончилигимиздан қанчалар узоқлашиб кетганмиз. Фараз қилинг, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт бўлсалар, шунақа қуюшқондан чиққан тасарруфларни маъқуллармидилар? Йўқ, асло! Чунки у зот ўз ҳаётларида бундан оғир ҳолатларда ҳам ҳалимлик билан йўл тутганлар ва шуни тавсия қилганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Бир тўда яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, «Ас-сааму ъалайкум», дейишди. Мен буни фаҳмлаб қолиб, «Ва ъалайкумус-сааму вал-лаънату», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳай-ҳай, Оиша! Аллоҳ барча ишда мулойимликни севади», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг нима деганини эшитмадингиз чоғи?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен уларга: «Сизларга ҳам», дедим-ку», дедилар».
«Ас-сааму ъалайкум» – «Сенга ўлим бўлсин», дегани. «Ва ъалайкумус-сааму вал-лаънату» – «Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин», дегани. «Ва ъалайкум» – «Сизларга ҳам», деганидир.

Оиша розияллоҳу анҳо яҳудийларнинг салом беришда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга, у зотга зарар етказишга ҳаракат қилаётганидан дарғазаб бўлиб, уларнинг қаршиғига қарғиш билан жавоб қайтардилар. У киши буни қасос ўрнида жоиз санаган эди. Аммо жавобда лаънатни ҳам қўшимча қилдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бундай йўл тутиш мусулмон ахлоқига муносиб бўлмагани учун уни қораладилар. Ўзлари эса жуда ҳам лўнда қилиб жавоб бердилар: ўлим тилашни ўзларига раво билмаганларидан «тилакларинг ўзингга сийлов» қабилида «сизларга ҳам» дейиш билан кифояландилар. Бу набавий ахлоқ барчамизга ибрат бўлмоғи лозим.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен олижаноб ахлоқларни тугал этиш учун юборилдим, холос», деганлар. Қани, инсоф билан айтайликчи, ҳозир бизларнинг тала‑тўпалон муносабатларимиз, гап‑сўзларимизни олижаноблик деб айтиш мумкинми? Тўғри, ана шундай одоб доирасида муносабат билдирганлар ҳам бор, лекин акси кўп бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жонимиз фидо, боримиз фидо, лекин у зотга суннатларига, ҳикматли йўлларига зид равишда ҳимоячи бўлиш ҳеч ярамайди. Ўша хатони қилган аёлдан сўкинмай, уни дарров ўлимга ҳукм қилмай, одоб доирасида, жиддият ва қатъият билан изоҳ ва узр изҳор этишини талаб қилиш ҳам мумкин эди‑ку. Шунингдек, унга аввал насиҳат қилиш, Ҳазрат Пайғамбаримизни яхшироқ таништиришдан иш бошласак ҳам бўларди‑ку. Шунда ҳам у ўзига келмаса, у ҳолда биз унга ўзига яраша жиддий муносабатга киришсак, ҳеч бир нарсадан кеч қолган бўлмаймиз‑ку. Аммо шошиб кетамиз, дарров бир нималар қилгимиз келиб кетади. Шошилиш эса шайтондандир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўконғич, қўпол, бажжаҳл, ҳикматсиз иш қиладиган инсон бўлмаганлар, бу ҳаммага маълум. Хўш, ана шундай зотга ахлоқларига зид тасарруфлар маъқул келадими ҳеч вақт? Йўқ, ҳаргиз мақбул бўлмайди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ёнимизда ўтирган бўлсалар, биз шундай тўс‑тўпалон гапларга журъат қила олармидик? Агар қилгудек бўлсак, манзур бўлармиди? Ахир Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларида овозни баланд кўтаришдан ҳам қайтарган‑ку!
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаънларини ҳимоя қиламан деб қалбларда у зотга бўлган муҳаббатга путур етказиб қўймаяпмизми? У зотга садоқат кўрсатаман деб умматлари шаънига доғ туширмаяпмизми? Бу борада чиндан ҳам холисмизми ёки шунда ҳам қандайдир тарафкашлик талвасаларига тушиб қоляпмизми? Буларни ҳар биримиз ўз устимизда таҳлил қилиб қўйишимиз керак.
Мен бу гапларни одамларни шунчаки ювоштириш, «аллалаш» учун айтмаяпман, мусулмонлар Пайғамбарига бўлган одобсизликларга парво қилмасликлари керак, демоқчи ҳам эмасман. Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам суннатга мувофиқ, ҳикмат билан, замонга қараб, фойда‑зарарни аниқлаб, Аллоҳ ва Расули суйган босиқлик ва ҳалимлик билан иш тутишга чақирмоқчиман. Аллоҳга У Зот истамаган суратда ибодат қилинмаганидек, Унинг динига унга мувофиқ бўлмаган услуб билан хизмат қилинмайди. Ботил ҳақ билан қоим бўлиши мумкин, аммо ҳақ ҳеч қачон ботил билан қоим бўлмайди, фақат ҳақ билан барпо бўлади. Бугун биз мусулмонларнинг кўп ишимизда айнан шу нуқтада хато кўп учрамоқда. Сийратни кўпроқ ўқиш ва уқиш керак, шунда кўп нарса равшан бўлади.
Биз аввало тартиб билан, улуғ устозлар ҳузурида илм олишни йўлга қўйишмиз керак. Аввал яхшилаб ўқиб, ўрганиб, билганларимизни ўзимизда татбиқ этиб, кейин бошқа ишга ўтишимиз лозим. Динни англаш, ахлоқни сайқаллаш бирдан, бир нафасда битадиган иш эмас. Бунинг учун зинадан поғанама‑поғана, меҳнат билан кўтарилиб бориш керак. Исломни қурқу сўзимиз билан эмас, кўпроқ амалимиз билан таништиришга ҳаракат қилишимиз лозим.
Агар биз ҳар бир ишимизда набавий суннат, набавий ахлоқни тута билсак, бугунгидек вазиятда ҳам қуруқ ҳис‑ҳаяжон, шошмашарлик билан эмас, сийратга монанд олижаноблик билан иш қиладиган бўлсак, кўрасизлар, ҳар қандай урди‑йиқди, баланпарвоз гаплардан минг чандон яхши ва самарали натижаларни қўлга кирита оламиз. Бунга тарих гувоҳ, ҳаётимиз шоҳид.
Аллоҳ таоло ҳаммаларимизга Ўзи тавиқу иноят берсин.

Тошкент ислом институти битирувчиси
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
489
…,,Аллох ва Расули учун харакат килар эканмиз,ишларимз кур’он ва суннатга мувофик булишлиги керак “деган хулосани олдим. Менда фикр бор ,Узбекистонда нет бошка жойда динимзга нисбатан бирор иш булса ,Диний идора тезда муносабат билдиса Хар хил написал купаймас Эди…