Ibn Sino bobomiz kim bo‘lgan? Shifokorlar fikricha, u buyuk tabib boʻlgan. Matematiklar uni mashhur astronom va matematik deb biladi. Adabiyotshunoslar esa uni shoir va yozuvshi boʻlganini ta’kidlaydilar. Uni geologlar geologiya, musiqachilar musiqa nazariyotchisi, faylasuflar esa buyuk donishmand sifatida bilishadi. Ularning hammasi ham haq. - “Тillar“ kafedrasi katta oqituvchisi Faxriddin Yernazarov
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари учун “Устоз-қалб меъмори” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Биламизки, Ислом дини илму-маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий ва раббоний диндир. Зеро, инсоннинг дунёда азиз бўлиши, азизлик тожини кийиши ва охиратда эса улуғ мақому мартабаларга сазовор бўлиши, илм олиши ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм эса устознинг саъй-ҳаракати, тинимсиз меҳнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Илм ўргатувчи устозлар бежизга “Пайғамбарларнинг меросхўрлари” деб эъзозланмаганлар. - ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жомеъ масжид имом хатиби Жаъфархон СУФИЕВ
Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида эълон қилинган Сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат фани” ойлиги доирасида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ҳамда Институт Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда жумладан, А.Ғиёсов қаламига мансуб бир қанча асарлар — “Саҳиҳи Муслим шарҳи”, “Тиббун набавий”, “Ҳадис илми қоидалари”, “Ўкинма”, “Буюк ҳақиқат ёхуд фитрат қичқириғи”, “Анас ибн Молик”, “Муоз ибн Жабал”, “Ҳаловат ҳиссини туй”, шунингдек Ф.Маманосиров ва Р.Махсумхонов томонидан ёзилган “Икки етим”, “Саҳифалар”, “Икки қария”, ҳамда О.Ҳошимовнинг “Риёзус солиҳин шарҳи” каби китоблар намойиш этилди. Муаллифлар тадбир давомида китобларнинг мазмун-моҳияти, яратилиш жараёни ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб, талабаларга илм олиш ва асарлардан самарали фойдаланиш борасида тавсиялар ҳам тақдим этдилар. Бу каби тадбирлар талабаларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва илмий изланишларга қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда. 351