islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 5, 2026

Day

Исломда биродарлик — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик асосидир

Ислом дини инсонни фақат ибодатга чорлаб қолмай, балки уни жамият ичида меҳр-оқибатли, адолатли, самимий ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга ҳам ўргатади. Чунки инсон ёлғиз яшаш учун эмас, балки бир-бирини тушуниб, қўллаб-қувватлаб, яхшиликда ҳамкор бўлиб яшаш учун яратилган. Шунинг учун ҳам Исломда биродарлик тушунчаси жуда муҳим ўрин эгаллайди. Исломда биродарлик — бу фақат қон-қариндошлик билан чекланадиган алоқа эмас. У иймон, тақво ва инсонийлик асосида шаклланадиган, қалбларни бирлаштирадиган муқаддас риштадир. Бу биродарлик инсонларни бир-бирига яқинлаштиради, уларнинг орасидаги душманлик, ҳасад, адоват ва ғазабни йўқотади. - Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Тоҳирбек РАҲМОНОВ