Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризми доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари хорижий давлатлардан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари билан мулоқот ўтказдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Муфтий ҳазратлари дастлаб Туркия диёнат ишлари раиси ўринбосари профессор, доктор Усмон Тирасчи билан учрашиб, Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, “Вақф” хайрия жамоат фонди, зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Профессор, доктор Усмон Тирасчи Туркия давлатининг Ўзбекистонга бўлган эътибори юқори экани ҳақида гапириб, Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва тариқат намоёндаларининг мақбаралари акс этган “Олтин силсила” тақвими нашр этилгани тўғрисида сўзлаб берди. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Россия муфтийлар кенгаши ва диний идораси раиси ўринбосари Рушан Аббасов, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Рустам Валиулин, Миср Араб Республикаси Парламенти аъзоси, Миср сўфий тариқатлари кенгаши раиси Абдулҳодий ал-Қасабий, Доғистон Республикаси мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шихабуддин Гусейнов ва Индонезиянинг “Истиқлол”, “Дорал-Қуръон” музейлари директори Мухлис Муҳаммад Ҳанафий билан учрашувлар ўтказдилар. Мулоқотда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ва жаҳоннинг турли минтақаларидан, хусусан, мусулмон дунёсидан диёримизга сайёҳларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. 911
Аллоҳ таолонинг марҳамати шу даражада чексиз ва карами кенг эканки, банданинг биттагина яхши иши туфайли бутун умри давомида қилган гуноҳларидан ўтиб жаннатга киргизиб юборар экан. Имом Бухорий бобомиз машҳур “Адаб ал-муфрад” асарида Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳикояни келтирадилар: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: حوسب رجل ممن كان قبلكم فلم يوجد له من الخير إلا أنه كان رجلا يخالط الناس و كان موسرا فكان يأمر غلمانه ان يتاجوزوا عن المعسر قال الله عز و جل: فنحن احق بذلك منه، فتجاوز عنه Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан олдинги яшаб ўтган қавм ичида бир киши бор эди. Вафот этди, уни ҳисоб майдонига келтирдилар. Унинг амал дафтарида ҳеч яхшилик топилмади. Илло, битта яхши амали қайдланган экан. У одатда одамлар билан ишлар, иши кўпчилик билан боғлиқ ва ўзи бадавлат одам эди. Иш юзасидан ҳисоб-китоб ишларида ходимларига “шароити оғирларни тўғри тушуниб, енгиллик қилиб беринглар” деб тайинлар эди. Унинг амал дафтарига фақат “муҳтожлар ҳолини тушуниб, енгиллик қилиб берарди”-деб ёзилган эди холос. Аллоҳ таоло ҳисоб-китоб чоғида: “муҳтожни ҳолини тушуниб, унинг айбидан ўтишга биз ҳақлироқмиз”-деди ва ҳалиги одамнинг жамики гуноҳларидан ўтиб юборди. Ал-адаб ал-муфрад/293. Имом Бухорий. Ана Раббимиз Аллоҳнинг саховати! Муҳтожга енгиллик қилиб берган бир бандасининг ҳеч қандай бошқа яхши амали йўқ бўлса ҳам кечириб юборди. Бизнинг Раббимиз ана шундай марҳаматли Зот! Азизлар! Аввало Аллоҳ ҳеч кимни бандасига муҳтож ва қарам қилиб қўймасин! Мабодо сизга шундай ночор одам рўбарў бўлиб қолса, билинг-ки уни Аллоҳ юборган. Сиз уни асло ноумид қайтарманг. У Аллоҳнинг бир ожиз бандаси. Бугун сизга муҳтож бўлиб турибди. Сиз унинг ўрнида бўлмаганингизга шукр қилиб, имкон қадар ёрдам қўлингизни чўзинг. Бугун сиз яхши яшаяпсиз. Аммо эртага қиёматда албатта сиз ҳам ночор ҳолга тушасиз. Данғиллама уйлар, қоп-қоп пуллар, қимматбаҳо машиналар ортимизда қолади. Охиратда шоҳлар ҳам, бойлар ҳам, амалдорлар ҳам шу дунёдаги гадойлар билан бир сафда туради. Агар шу дунёда Аллоҳнинг бир бандасига ёрдам бериб ҳаётида унга енгиллик яратиб берган бўлсангиз, Аллоҳ албатта уни ҳисобга олади. Зора, юқоридаги ҳадисда айтилган ўтган замондаги киши каби Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлсангиз! Андижон шаҳар “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 860
Неъматга шукр қилиш мусулмон одам сифатланиши лозим бўлган энг улуғ ва гўзал ахлоқий сифатлардан биридир. Шукр – эзгулик улашган кишига чиройли мақтов ва яхшилик эвазига қилинадиган мукофотдир. Шукр луғатда-мақтов, миннатдорчилик билдириш, раҳмат ва ташаккур этиш деган маъноларни ифодаласа, неъмат эса, ҳузур-ҳаловат, фаровонлик, мўлчилик, фаровон турмуш, мол-мулк, бойлик ва неъмат каби маъноларда қўлланилади. Истилоҳда, мусулмон киши бирор бир яхшиликка эга бўлса ёки унга бирор бир неъмат етса, буларнинг барчаси Аллоҳ таолодан деб эътироф этиш, уни бошқаларга сўзлаш ва неъматга шукр қилиб уни ўз ўрнига ишлатишга айтилади. Ҳақиқатан, аслида неъмат эгаси Аллоҳ таолонинг ўзидир. Аммо, баъзи неъматлар етишида воситачи бўлади. Худди, инсон ҳақ йўлни топишида ёки бирор бир илм ё касб эгаси бўлишида пайғамбарлар, уламолар ва устозлар воситачи бўлганлари каби. Зотан, ота-она инсонни бу ёруғ дунёга келишига сабабчи бўлсалар, устоз ва мураббийлар дунё ва охират яхшиликларига эга бўлишларига сабабчи зотлардир. Шу боис доно халқимиз”Устоз отангдек улуғ”-дея тавсифлашади. Демак, биз бирор неъматга эришдикми дарров неъмат эгасига ташаккуримизни изҳор қилишмиз лозим бўлар экан. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир яхшиликка эришса, бас, уни зикр қилсин. Ким зикр қилиб эсласа, батаҳқиқ уни шукрини адо этибди. Ким яширса, демак куфрона неъмат қилган бўлади”-дедилар. (Табароний ривояти). Шукр қилиш ўз-ўзидан бўлмайди, балки ўзидаги моддий ва маънавий неъматлар ҳақида кўп мулоҳаза қилиш, улар берилган тақдирда қандай ҳолатда бўлишини тасаввур этиш, ўзидан қашшоқроқ, қийналганроқ кишиларни ёдга келтириш инсонни ўзидаги неъматлар учун Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Бу иши инъом этувчига ҳам манзур бўлади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик, нонкўрлик каби ҳолатлар инъом этувчида нафрат ва ғазаб пайдо бўлишига олиб келади. Натижада берган неъматларини қайтариб олиш ёки бошқа офат ёхуд мусибатларга дучор қилиш йўли билан жазолаши жоиз бўлиб қолади. Ношукрлик инсонлараро муносабатларда ҳам ўзининг салбий натижаларини беради. Яхшиликни қадрлаб, имкони бўлса қайтариш айнан олижанобликдир. Инсон нимага эришган бўлса, авваломбор Аллоҳнинг ўлчови қолаверса сабабият оламидаги сабабларга боғлиқдир. Биз доимо хушёр ва сергак бўлиб неъматларни ўз ўрнида қадрлашимиз шу билан биргаликда атрофимиздаги инсонларга ҳам тез-тез эслатиб туришимиз лозим. Шунда бизга етган неъматни қадрлаган бўлишлигимиз билан бирга зиёдасига ҳам эга бўлиш бахти туради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси,7-оят). Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳнинг ҳадди – чегарасида турганлар ва ундан чиққанларнинг мисоли худди бир кемадан қуръа орқали жой олган кишиларга ўхшайди. Уларнинг баъзиси кеманинг юқорисидан, баъзиси пастидан жой олдилар. Пастдагилар сувга ҳожатлари тушса, юқоридагиларнинг олдидан ўтар эдилар. Улар: “Юқоридагиларга озор бермаслигимиз учун ўз улушимиздан бир жойни тешиб олсак, қандоқ бўларкин”. Агар уларнинг қулларидан тутсалар, улар ҳам, бошқалар ҳам – ҳаммалари нажот топурлар”. (Имом Бухорий ривоят қилган). Ватанимиз осмони мусаффо, тинчлик-осойишта бу ҳаётимизни шукрини қилиш шу азиз юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳам қарзи ҳам фарзи бўлиши даркор. Ҳа, ўзини, оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир шахс бу ҳақиқатни теран англайди. Бу ишда ҳар ким...
Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент ислом институти ахборот ресурс марказида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси” томонидан Февраль ойи “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис» фани ойлиги муносабати билан “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр ҳадис мактаби намояндаларининг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда ТИИ 1-курс талабалари, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домла, ҳадис фани ўқитувчиси Мадаминов Шокиржон домла ҳамда мадрасанинг 20 нафар талабалари, Бухоро Мир араб олий мадрасаси ҳадис фани ўқитувчиси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад домла иштирок этдилар. Тадбирда маъруза қилиш учун Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори профессор Убайдулла Уватов Муродович таклиф этилди. Тадбирни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов очиб берди. Келганларни қутлаб, сўз навбатини устоз У.Уватовга берди. У.Уватов тадбир иштирокчиларига ҳадис илми, унинг аҳамияти, юртимизга ҳадис илмининг кириб келиши, юртимиздан етишиб чиққан уламолар, муҳаддислар ҳақида атрофлича суҳбат қилиб берди. Толиби илмларга ўзининг қимматли насиҳатларини берар экан, уларни араб тилини пухта ўрганишга чақирди. Кейинги сўз навбати “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домлага берилди. У киши ҳам талабаларни илмга яна-да қаттиқроқ эътиборли бўлишга чорлади ва ўзи раҳбарлик қилиб келаётган билим юрти жамоаси, устоз ва талабалари номидан ушбу илмий ҳамкорлик учун ТИИ раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирди. Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов мазмунли суҳбатлари учун устоз У.Уватов ҳамда барча меҳмон ва иштирокчиларга ташаккур айтиб, кафедра ўқитувчиси Абдурасул домла Тошпўлатов билан биргаликда меҳмонларга ТИИ эсдалик совғаларини тақдим этдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Маҳмуджон Абдураҳмонов 884