islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 25, 2019

Day

ҲАДИС ИЛМИ МАВЗУСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент ислом институти ахборот ресурс марказида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси” томонидан Февраль ойи “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фани ойлиги муносабати билан “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр ҳадис мактаби намояндаларининг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда ТИИ 1-курс талабалари, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домла, ҳадис фани ўқитувчиси Мадаминов Шокиржон домла ҳамда мадрасанинг 20 нафар талабалари, Бухоро Мир араб олий мадрасаси ҳадис фани ўқитувчиси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад домла иштирок этдилар. Тадбирда маъруза қилиш учун Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори профессор Убайдулла Уватов Муродович таклиф этилди. Тадбирни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов очиб берди. Келганларни қутлаб, сўз навбатини устоз У.Уватовга берди. У.Уватов тадбир иштирокчиларига ҳадис илми, унинг аҳамияти, юртимизга ҳадис илмининг кириб келиши, юртимиздан етишиб чиққан уламолар, муҳаддислар ҳақида атрофлича суҳбат қилиб берди. Толиби илмларга ўзининг қимматли насиҳатларини берар экан, уларни араб тилини пухта ўрганишга чақирди. Кейинги сўз навбати “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домлага берилди. У киши ҳам талабаларни илмга яна-да қаттиқроқ эътиборли бўлишга чорлади ва ўзи раҳбарлик қилиб келаётган билим юрти жамоаси, устоз ва талабалари номидан ушбу илмий ҳамкорлик учун ТИИ раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирди. Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов мазмунли суҳбатлари учун устоз У.Уватов ҳамда барча меҳмон ва иштирокчиларга ташаккур айтиб, кафедра ўқитувчиси Абдурасул домла Тошпўлатов билан биргаликда меҳмонларга ТИИ эсдалик совғаларини тақдим этдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Маҳмуджон Абдураҳмонов 359

Фарзанд ота-онага Аллоҳнинг буюк неъматидир

Дарҳақиқат, фарзанд ота-онага Аллоҳнинг буюк неъматидир. Бир парча этлик пайтидан навқирон бир инсон бўлгунча бор меҳрини фидо қилиб улғайтирадилар. Аслида ўшалар эмасми фарзанд йиғлаганда йиғлаган, кулганида кулган, эмакласа орқасидан югурган ва юксалишини туну кун сўраганлар?.  Баъзан бу ҳақиқатлар фарзанд ҳаётида унитилгандек бўлади. Яратган ота-оналарга фарзандларининг меҳрларини солиб қўйганки, хатто қариган чоғларида қўзларидан нур, белларидан мадор кетганида бирор нарсага суянадиган бўлганларида ҳам, ҳассага суянадилар. Аслида фарзанд уларга тиргович, суянчиқ бўлишлари керак эмасми? Улар фарзандларидан кўп нарса умид қилмайдилар. Сўрасалар биргина қуриқ жуссаларини кўришликни тилайдилар холос. Аммо фарзанд бу ҳақиқатни кўпда хис қила олмайди. Бас, шундай экан ғаниматларимиз бўлган меҳрибон ота-оналаримизни ҳаётлик чоғларида қадрлайлик. Қанча уларга вақт ажратсак, шунча оздир. Қуръони каримида тартиб рақами 12-бўлган, 111 оятни ташкил этган, битта қиссани аввалидан охиригача, бошқа нарсаларини аралаштирмай ҳикоя қилган ягона сура “Юсуф сураси”дир. Бу сура мусулмонлар нажот излаб, Аллоҳнинг Ўзига илтижо қилишдан бошқа чораси қолмаган, “маҳзунлик йили” деб номланган бир пайтда Пайғамбар алайҳиссалом ва мусулмонларга улкан тасалли ва буюк дарс сифатидан нозил қилинган. Сураи каримада кўпроқ оилавий муносабатларга эътибор қаратилган. Улуғ пайғамбар ёш ва гўзал йигит Юсуф алайҳиссалом ўз акаларининг фитнасига учрайди. Акалари уни оталари Яъқуб алайҳиссаломдан қизғониб турли хилалар қилиб кўргани охир оқибат ҳақиқат қарор топганига гувоҳ бўламиз. Мазкур сурада  …فَلَمَّا أَنْ جَاءَ الْبَشِيرُ أَلْقَاهُ عَلَى وَجْهِهِ فَارْتَدَّ بَصِيرًا  Бас, хушхабарчи келиб, уни (кўйлакни Яъқубнинг) юзига ташлагач, у кўрадиган бўлиб қолди …(Юсуф сураси 96-оят). Яъқуб алайҳиссалом фарзандлари Юсуф алайҳиссалом фироғида йиғлаб кўзлари ожиз бўлиб қолганди. Яъқуб алайҳиссаломнинг юзларига Юсуф ўғилларининг кўйлакларини ташлаганда, Юсуф алайҳиссаломнинг ҳидлари урган кўйлак баҳона, Аллоҳнинг иродаси билан оталари Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари очилиб, қайтадан кўрадиган бўлганлар. Бу ҳолат ҳеч ажабланарли иш эмас. Ҳаётнинг ўзи шуни кўрсатадики, фарзанд доғида хасталикка чалинган мушфиқ ота-оналар фарзандларини кўрганларида ёки хабарларини эшитганларида Аллоҳ таолодан дарҳол уларга шифо етган. Илмий бахслар ҳам бу иш ҳақиқат эканини, кийимда қолган ҳид ўзи суйган инсоннинг дардига даво бўлишини тасдиқлади. Энди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврларида содир бўлган бир таъсирли воқиани зикр қилсак. Умар розияллоҳу анҳу олдиларига Килоб ибн Умайя ал-Киноний исмли бир шижоатли йигит келди ва уришга чиқишга изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу ундан “Эй йигитча ота-онанг ҳаётмилар? – деб сўрадилар. “Кекса ёшли отам бор, афсуски онам вафот этганлар,”- дея жавоб берди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу “Отангни хизматида бардавом бўл ва розилигини ол!”- деб насихат қилдилар. Насихатни олган бола отасини хизматида бардавом бўлди. Бир неча кундан сўнг йигитча қайтди ва Умар розияллоҳу анҳуга мурожаат килиб: “Эй мўминларнинг амири отамдан розилик олдим”- дея хурсанд бўлиб айтди. Халифа Килоб ибн Умайяни аскарларга қўшиб сафарга жўнатди. Бир ойдан сўнг халифага элчи келди ва: “Эй мўминларнинг амири, мен Килоб исмли йигитни отасидан сизга мактуб олиб келдим” – деб қўлларига узатди. Мактубда ота Умар розияллоҳу анҳудан фарзандини қайтаришга ёлвориб сўраётганини ва ота фарзанд доғида кўзи ожиз бўлиб қолгани ва оғир ахволда эканлигини, фарзанд соғинчи қийнаётганини битганди. Умар розияллоҳу анҳу тезда бир чопарни чақириб Килобни ҳузурига олиб келишга буюрди. Умар “Эй Килоб, отангни хизматини кандай килгансан”-дея сўради. Килоб: “Нима топсам биринчи отамга сўнг ўзим ва аҳлим билан улашардим, нима истасалар муҳайё қилардим. Бир кеча муздек сут ичкилари келганини айтдилар. Сут совуқроқ бўлсин дея, туянинг елинига...

Гуноҳларни тарк этишга ёрдам берадиган 40 та сабаб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 1.    Дуо. Гуноҳни тарк этишга ёрдам берадиган ва ҳар бир муаммонинг ҳал бўлишида энг катта сабаблардан бири дуодир. Эй тавба қилувчи эркак! Эй тавба қилувчи аёл! Эй гуноҳларни тарк этишни хоҳлаётган киши! Қўлларингни дуони эшитадиган ва балони даф қиладиган Зотга кўтар! Шояд Аллоҳ сенинг сидқингни, кўз ёшларингни, тазарруъларингни кўриб, сенга ёрдам берса, гуноҳларни тарк этишинг учун сенга қувват ато қилса. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир, 60). 2.    Жидду-жаҳд қилиш. Гуноҳни тарк этиш бир кеча-кунлдуз орасида бўлади, деб ўйлама. Бу иш мужоҳада (қаттиқ жидду жаҳд қилиш)ни, сабрни, бардошни талаб этади. Шуни билки, қаттиқ жидду жаҳд қилиш гуноҳларни тарк этишдаги сидқингга (гуноҳларни чиндан ҳам тарк этмоқчилигингга) далолат қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Бизнинг тўғримизда (йўлимизда) жиҳод (жидду жаҳд) қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар билан биргадир!”(Анкабут, 69). 3.    Гуноҳнинг оқибатини ва натижасини билиш. Агар сен гуноҳларнинг оқибати ҳақида ўйлаб кўрсанг, уларни тарк қилишинг осон бўлади. Гуноҳларнинг оқибатига ғам, алам, маҳзунлик, машаққат, торлик, ёлғизлик, Аллоҳдан узоқлашиш, ризқдан, илмдан, умрдан бараканинг кетиши ва ҳоказоларни мисол қилиб келтириш мумкин. 4.    Гуноҳга олиб борадиган сабаблардан узоқлашиш. Ҳар бир маъсиятнинг сабаби бўлади. Ўша сабаб кишини ўша гуноҳда давом этишига олиб келади. Гуноҳга олиб борадиган сабабларнинг ҳаммасидан узоқлашиш ўша гуноҳни тарк этишга ёрдам беради. 5.    Ёмон шерикдан эҳтиёт бўлиш. Баъзи ёшлар гуноҳларни тарк этишни исташади. Лекин оғайнилари уни яна ўша гуноҳларга ундашади.  Ҳоким раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Мустадрак” китобида ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз ким билан дўстлашаётганига назар солсин!” деганлар. Яъни киши дўстининг сийратида бўлади. Шунинг учун дўстнинг яхшисини, солиҳини танлаш керак. 6.    Ўлимнинг тўсатдан келишини эсга олиш. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир” (Оли Имрон, 185). Сен телевизорда турли беҳаё нарсаларни кўриб ўтирганингда, ўлим келиб қолишини ҳеч ўйлаб кўрганмисан?! Сен намоз ўқимай ухлаб ётганингда, ўлим келиб қолишини ҳеч ўйлаб кўрганмисан?! Ўшанда нимани орзу қиласан? Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Токи улардан (мушриклардан) бирортасига ўлим келганида: “Эй, Раббим! Мени (яна ҳаётга) қайтарингиз! Шояд, мен тарк этган жойим (дунё)да яхши амал қилсам”, – дер” (Муъминун, 99-100). 7.    Ғассол ювишини эслаш. Вафот этганингда ғассол сени ювиш учун хонтахта устига ётқизиб қўяди. Сен ҳаракатсиз жасад бўлиб ётасан. Улар сени у ёқдан бу ёққа ағдариб, ҳаракатлантиришади, ювишади. 8.    Тобутга солиниб, елкаларга кўтарилишни эслаш. Яқинда одамлар сени тобутга солиб, елкаларига кўтаришади. Хўш, ўшанда қувватинг қаерда бўлади?! Ёшлигингчи?! Такаббурлигингчи?! Дўстларингчи?! У кунда сенга фақат солиҳ амалларинг фойда беради. 9.    Қабрга қўйилишни эслаш. Қабрга сени қўйишганда, аҳлинг, дўстларинг сени тарк этишади. Сен билан фақат амалларинг бирга қолади. Хўш, ўзинг билан бирга қабрингга кирадиган қандай амал қилдинг?! Қабрингда сенга ҳамроҳ бўладиган амаллар солиҳ амалларми ёки ёмон амалларми?! Сенга қандай амаллар ҳамроҳлик қилишини истайсан?! Тоат-ибодатларингми ёки кўрган беҳаё нарсаларингми?! 10. Аллоҳ таолога рўбарў бўлишни эслаш. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:  “(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан)  қўрқингиз!” (Бақара, 281). “Ўша кунда сизлар (ҳисобот учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсиз, сизларнинг бирор...

Саҳобалар ҳаёти: “Бу фарзандимнинг боши катта, у қавмига бошлиқ бўлиши учун яратилган”

Ушбу саҳобанинг тўлиқ исми Муовия ибн Абу Суфён ибн Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс ибн Абдулманноф ибн Қусай ибн Килоб бўлиб, куняси Абу Абдуроҳмандир[1]. Нубувватдан беш йил олдин Маккада туғилган. Бўйи узун, оқдан келган, кўркам, ҳайбатли бўлган. Ота-онаси фарзандини келажагига катта умид боғларди. Кунларнинг бирида отаси Абу Суфён ўғлига қараб: “Бу фарзандимнинг боши катта, у қавмига бошлиқ бўлиши учун яратилган”,– деди. Шунда аёли Ҳинд: “Фақат қавмига эмас барча арабларга етакчилик қилсин”, – деди[2]. Отаси Абу Суфён ҳам қавмининг етакчиси бўлган. Онаси Ҳинд бинти Утба эса қабиланинг кўзга кўринган аёлларидан бўлган[3]“. Муовия розияллоҳу анҳу отаси ва акаси билан бирга фатҳ куни исломни қабул қилишган.[4] Муовия розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг сакинати тушган Ҳунайн ғазотида Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминлар билан бирга иштирок этган саҳобалардан ҳисобланади. Аллоҳ бу борада: “Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари эҳсон қилган ва (кофирларга қарши) урушган кишилар (фатҳдан кейин эҳсон қилган ва урушганлар билан) баробар бўлмагай. Улар кейин эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (мукофот – жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган (барча) амалларингиздан хабардордир”.[5] Муовия розияллоҳу анҳу ҳам Аллоҳ гўзал мукофот–жаннат ваъда қилинганлардан эди. Зеро, Аллоҳ йўлида Ҳунайн ва Тоифда жанг қилган ва эҳсон қилганлардан ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам унинг ҳаққига: “Аллоҳ Муовияни инсонларни яхшиликка далолат қилувчи ҳамда ўзини яхшилик устида қил ва ҳидоятлантир”[6], яна “Аллоҳ унга китобат ва ёзишни ўргат, ҳамда дўзах азобидан асра”[7]– деб дуо қилганлар. Имом Бухорий Умму Ҳарам бинти Милҳон розияллоҳу анҳодан: “Пайғамбар алайҳиссаломни: “Умматим ичида биринчилардан бўлиб денгизда жанг қиладиганлари бор, уларга жаннат вожиб бўлади”–деганларини эшитдим шунда мен “Мен ҳам улар ичида бўламанми?”-дедим, “Сен улар ичида бўласан”[8],– дедилар. Муҳаллиб[9] бу ҳадис таълиқида: “Бу ҳадисда Муовия розияллоҳу анҳу назарда тутилган, чунки биринчилардан бўлиб денгизда ғазовот қилган”[10],– дейди. Муовия розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан сўнг 18 ёшидан бошлаб, доим Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга бўлиб, 163 та ҳадислар ривоят қилган. Имом Бухорий у саҳобийдан тўртта ҳадис, Имом Муслим бешта ҳадис ривоят қилишган.[11] Масалан, Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ бирор бандага яхшиликни ирода қилса, бас уни динда фақиҳ қилиб қўяди”[12],–дедилар, каби ҳадислар ривоят қилинган. Шу билан бирга у Пайғамбар алайҳиссаломнинг божаси ва котиби бўлган. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1] Шамсиддин Абу Абдуллоҳ аз-Заҳабий. Сияру аълам ан-нубало. Муассасат ур-рисала, 1985. Ж. 3. – Б 120. [2]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. Дор ал-ҳажр, 1997. Ж 11. – Б 398. [3] Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Муҳаммадибн Қудома Мақдисий. Ат-табйин фи ансоб қурйшийин. Ал-мажмаъ ал-илмий. – Қоҳира. – Б 203. [4] Аҳмад ибн Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳажар Асқалоний Каноний Шиҳобиддин Абул Фазл Ал-исоба фи тамйизис саҳоба. – Қоҳира. Дор ал-кутуб  ал-илмия, 1958. Ж 3. – Б 433. Ва Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн  Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий. Ат-табйин фи ансоб қурайшийин. Ал-мажмаъ ал-илмий. – Қоҳира. – Б 105. [5] Шайх Абдулазиз Мансур. Қурьони Карим маьнолари таржимаси ва тафсири. – Т.:Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа барлашмаси, 2004. – Б 617. “Ҳадид” сураси 10-оят. [6] Ибн Аби Ҳотим. Аш-шариъа. – Байрут: Дор ал-улум вал адаб, 2012 Ж 5 – Б 2437. Исноди саҳиҳ. [7] Ҳайсамийнинг “Мавориду замъон” китоби. Ҳусайн дороний таҳқиқи. – Қуддус: Дорул қудсий,1894. Ж 7. – Б 249.Исноди ҳасан. [8]Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Бори ала Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмий, 1999. Ж 6. – Б 22. [9]Муллаҳиб ибн Аҳмад ибн Абу Суфра Асадий Андалусийнинг “Шарҳи Саҳиҳул Бухорий”асари Мусаннифи бор 435 ваф. этган. Шамсиддин Абу Абдуллоҳ аз-Заҳабий. Сияру аълам ан-нубало. – Байрут: Муассасат ур-рисала, 1985. Ж17. – Б 589. ва Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий. Тарих ар-росул вал-мулук. – Миср: Дор ал-Маъориф.. Ж 6. – Б 27. [10] Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Бори ала Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмий, 1999. Ж 6. – Б 120. [11] Ибн Ҳазмнинг “Ровий саҳобалар исмлари” асари. – Риёз: Дор ал-китоб ал-арабий, 1998. – Б 55. [12] Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад” китоби. – Қоҳира:Дор ал-маориф, 1968. Ж 28. – Б 50. 386

2020 йилда Бухоро Ислом маданияти пойтахти сифатида эътироф этилади

Бухорода ўтказилаётган биринчи халқаро зиёрат туризм форуми доирасида Ўзбекистонни зиёрат туризм марказларидан бири сифатида эътироф этиш бўйича Бухоро декларацияси тузилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур декларациядан кўзланган мақсад ва унинг аҳамияти ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов қуйидагиларни сўзлаб берди: – Зиёрат туризми бўйича Бухоро декларациясини Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маъқуллагач, биз қабул қилдик. Форумда иштирок этаётган давлатларнинг ўндан ортиғи мазкур ҳужжатни имзолади. Ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг, хусусан Бухоро шаҳрининг зиёрат туризми бўйича салоҳиятини яна бир бор эътироф этиш, АЙСЕСКО – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти томонидан 2020 йилда Бухорони ислом маданияти пойтахти сифатида эълон қилинганини яна бир бор тасдиқлайди. Форум доирасида Малайзия, Индонезия, Сингапур, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Туркманистон ва Қозоғистон билан меморандум тузилгани Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада намоён этишда қўл келади. Иккинчи томон сифатида пиар марказимиз иштирок этди. Меморандум имзолаган давлатлар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ўз мамлакатларида тарғиб қилади. Бу борада биз уларга керакли маълумотлар, фото, видеоларни тақдим этган ҳолда стенд ва роликлар билан яқиндан кўмаклашамиз. Форум давомида иштирок этган давлатлар сони борган сари кўпайди. Аслида биз расман 23 та давлатдан вакил таклиф этган эдик. Кейин Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ишлаётган ва ишламоқчи бўлган инвесторлар форум ҳақида эшитиб, бевосита ҳокимлик орқали тадбирда иштирокчи сифатида қўшилди. Форум иштирокчиларини икки тоифали дейиш мумкин. Биринчиси, дунё ислом оламидаги машҳур шахслар ва диншунос олимлар бўлса, иккинчиси жаҳон туризм саноати етакчиларидир. Шунингдек, форумда 14 та хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг янги форматдаги тадбирини ёритишда иштирок этмоқда. Халқаро миқёсда ўтказилаётган тадбир нафақат миллий ОАВда, балки нуфузли хорижий ОАВ вакиллари томонидан дунё оммасига тақдим этилди. 464
1 2