Ўзбекистонимизнинг ҳар бир хонадонида ўғил фарзанд ёки набира кўрсам, “Хатна” қилдираман ва “Суннат тўй” қилиб, халққа дастурхон ёзиб, қўни-қўшни, ёр-биродарларга ош бераман, деган орзуси бўлмаган киши бўлмаса керак. Халққа ош бериб, дуосини олиш яхши, албатта. Боланинг келажаги порлоқ бўлишини Аллоҳдан сўраб, одамларнинг дуоларини олишнинг нимаси ёмон ахир? Бу тўйнинг нега “Суннат тўй” деб аталганининг сабабини ҳамма ҳам билавермаса керак, менимча. Буни халқ ичида яна “Чукрон тўй”, “Чупрон, Чипрон тўй”, “Хатна тўй”, деган номлари ҳам бор. Бунинг сабаби қуйидагича: Ана ўша биз “Суннат тўй”, “Хатна тўй”, “Чукрон тўй”, деганларимизнинг асли битта. Фарзанд берганига “Аллоҳ таоло берган фарзандни дастлаб бобомиз Иброҳим алайҳиссалом бошлаб берган, Исломнинг шиорларидан бири бўлган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳам умматига амалий суннат бўлган “Хатна” суннатини бажариб (йигит-қиз гўдакнинг аврат аъзосидаги кесилиши керак жойини кестириб), бир суннатга амал қилишни насиб қилганига шукрона тарзида яқинлар ва камбағалларни шодликка шерик қилиш ниятида қилинадиган зиёфатдир. Араб тилида уни “Азира” дейилар экан. “Суннат тўй” дейилишига сабаб шуки, бу зиёфат “Хатна” деган суннат ишни бажаргандан сўнг қилингани учундир. “Чукрон” эса “Шукрон” яъни шукрона тарзида деган сўзнинг бузилган шакли. Ҳар жой ўз шевасида турли айтади. Бу хатна муносабати билан зиёфат қилиш ўзи аслида Ибн Умар ва баъзи саҳобаларнинг суннати, одати, қилган ишларидир: Солим розияллоҳу анҳу: “Мен ва Нуаймни Ибн Умарнинг ўзлари хатна қилган ва бизга бир қўчқор сўйган. Мен Ибн Умарнинг бизни номимиздан қўчқор сўйганидан болаларга ўзимча қувониб, шодланиб юрганман” (Бухорий ривояти). Демак, суннат тўй яъни хатна муносабати билан қўй сўйиб, зиёфат бериш Пайғамбаримизнинг суннатлари эмас, балки баъзи саҳобаларнинг одатлари экан. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ўзлари эса набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳунинг номларидан битта қўй сўйиб “Ақийқа” қилганлар! Демак, “Ақийқа” билан “Суннат тўй” бир-биридан фарқли амаллар экан. Диққат! Бу “Суннат тўй” умуман суннат, вожиб ёки фарз иш эмас. Юқорида айтилганидек, баъзи саҳобаболарнинг бола хатна қилинганда қиладиган зиёфат, шодёнани нишонллаш одатлари. Унинг номи суннат, уни олдидан қилинадиган хатна (кестириш) амали суннат. Зиёфати суннат эмас, ихтиёрий амал! Қилинганда ҳам гўдакнинг отаси бировга оғирлиги тушмаган ҳолда қила олса қилади. Қайнота-қайноғасига солиқ солиш эвазига қиладиган бўлса, бидъат-у хурофот, зулм ишни қилган бўлиб, гуноҳкор бўлади. Хулласи калом суннат тўй у ёқда турсин, ҳатто ақиқа ҳам ҳеч қачон қарз олиб ёки келиннинг отасининг бўйнига қўчқор ё новвос ёки тойчоқ олиб келишни юклаб, қуда бечоранинг ёстиғини қуритиш эвазига қилинмайди! Бордию, шундай зулм қилинса ёки миллийлик унутилиб, “оммавий маданият” га мансуб урф-одатлар ва европача турли номаъқул ишларни қилиб туриб, яна уялмасдан буни “Ақийқа” ёки “Суннат тўй” деб аталса, бу иш суннат эмас, балки суннатга нисбатан очиқ туҳмат бўлиши аниқ эмасми, азизлар?! Чунки суннат дейиш – шу ишни Пайғамбаримиз қилганлар, деб У зотга бўҳтон ва уйдирма қилиш бўлади, Аллоҳ сақласин. Биздаги ҳолат: Шукрки, бугунга келиб, халқимиз анчагина ўзлигига қайтиб, тўй-маъракалардаги ҳамма ишини суннат ва миллийликка мос қилишга ҳаракат қилаётганлар сони ортмоқда. Лекин никоҳ, суннат тўй, бешик тўй борасида тўлалигича ўзликка қайтиб улгурдик, деёлмаймиз. Биргина мисол суннат тўй. Худо кўрсатмасин, турмушга берган қизи бош фарзандини ўғил туғса, отаси ва ака-укалари бечораларнинг шўри қурийди. Қизнинг акаси жиянимнинг суннат тўйига новвос олиб боришим керак деб, бечора ўзи ўттиз ёшга қараб кетаётган бўлса ҳам уйланолмай, эзилиб юраверади. Водийда новвос олиб...
Билгинки, инсондаги энг шарафли нарса –ҚАЛБДИР! Зеро, у Аллоҳни танувчи ва У Зотга интилувчи оламдир. Аъзоларинг қалбингнинг истак ва буйруқларига гўё қул ҳожасига хизмат қилганидек бўйсуниб, хизмат қилади. Агар аъзоларингни сақлашни истасанг қалбингни поклашга кириш! Кимки қалбини таниса Раббисини танийди. Минг афсуски, кўплар калбларини танимаслар. Зеро, қалбни, унинг сифатларини ва касалликларини таниш диннинг асли ва пиру-муршидлар йўлларининг асосидир. Билгинки, қалб бир бўлак бўлиб, агар у соғлом бўлса бутун бошли бадан соғлом бўлади. وعن النعمان بن بشير رضي الله عنهما قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول ((أَلا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ)) Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир бўлак гўшт борки, агар у соғлом бўлса жасад тўлиқ соғлом бўлади. Агар у айниса бутун жасад айнийди. Ана ўша нарса қалбдир”. Бухорий ривояти. Қалб арабча сўз бўлиб “айланмоқ”, “ағдарилмоқ”, “тўнтарилмоқ” маъноларини англатади. Ҳақиқатдан ҳам, қалбимиз доимо ўзгарувчандир. أم سلمة رضي الله عنها عندما سُئِلت عن أكثر دعائه إذا كان عندها قالت: كان أكثر دعائه: ”يا مقلب القلوب ثبت قلبي على دينك“ Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганларида Расулуллоҳ алайҳиссалом қайси дуоларни кўпроқ айтганлари ҳақида сўралганларида: “Расулуллоҳ: “Эй, қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қилгин”,-дуосиникўпроқ айтардилар, дедилар. Термизий ривояти. Бошқа ҳадиси шарифда эса: “اللهمّ يا مصرّف القلوب صرّف قلوبنا على طاعتك“ “Ё, қалбларни йўналтирувчи Аллоҳим! Қалбимизни тоатинг(йўли)га йўналтиргин”,-дейилади.Муслим ривояти. Билгинки, Аллоҳ ундан ўзгаларга боғланган ҳамда ундан ўзгалар ташвишида бедор бўлган қалбларга Ўз муҳаббатини жойламас. Аксинча, Парвардигор Ўзига муҳтожликни бойлик деб билган, Усиз беҳожатликни муҳтожлик деб билган, У сабаб хорликни азизлик деб билган, Усиз азизликни хорлик деб билган, У сабаб қийинчиликни роҳат деб билган, Усиз роҳатни азоб деб билган қалбни муҳаббатига макон этиб танлайди. Билгинки, қалблар орасида фақатгина “қалби салим”[1] ўз эгасига қиёмат кунида фойда беради. Аллоҳ таоло шундай дейди: يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”. Шуаро сураси, 88, 89. Билгинки, қалб гуноҳлар сабабидан қаттиқлашиб бораверади. Қалб қаттиқлашиб, қорайиб боргани сари қалб кўзи ҳам шунга яраша хиралашади ва охир оқибатда ожиз бўлиб қолиши мумкин. Билгинки, қалб ўрнашадиган олтита манзиллар бор. Уларнинг учтаси олий ва учтаси қуйи манзилладир. Қуйи манзиллар: 1) Қалб учун безаниб турувчи ДУНЁ; 2) Қалб билан доим сўзлашувчи НАФС; 3) Қалбни васваса қилувчи ДУШМАН. Олий манзиллар: 4) Ҳақни танитувчи ИЛМ; 5) Тўғри йўлга бошловчи АҚЛ; 6) Ибодат қилинадиган ИЛОҲ. Қалбингни танишга муваффақ бўлганингдан кейин уни унга киришга ҳаракат қилувчи ва эгаллашни хоҳловчи душманлардан ҳимоя қилишга бор кучингни аямагин. Қалб қасрини душманлардан ҳимоя қилиш унинг қуйида номлари зикр қилинадиган учта дарвозасига соқчи қўйиш орқали бўлади. Улар: Ҳасад дарвозаси; Риё дарвозаси; Кибр, ўз-ўзидан ажабланиш дарвозаси. Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизни нопокликлардан Ўзи сақласин! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Бидоятул Ҳидоя” асари асосида “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳ тайёрлади 378
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz расмий сайти хабар беришича, 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси, давлатимиз томонидан милодий янги йил санаси кириб келиши муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани боис, 2018 йил 1‒10 январдан 4‒13 январь кунларига кўчирилди. Мавзуга оид: Эълон! Ўзбекистонда Қуръони карим қироати бўйича мусобақа ўтказилади Шу муносабат билан мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди. Мусобақанинг биринчи босқичи кунлари қуйидаги жадвалда эълон қилинган: Ўзбекистонда Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича ЖАДВАЛ № Вилоят ва шаҳар номи Ўтказиш жойи Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси 1. Жиззах вилояти ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги +998973257243 Ботирхон Рўзиев 15-17.01.2018 2. Сирдарё вилояти ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги +998911019820 Дилмурод Сулаймонов 15-17.01.2018 3. Самарқанд вилояти ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги +9983485870 Ёқубжон Мансуров 18-21.01.2018 4. Бухоро вилояти ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги +998956000031 Анваржон Нуриллаев 18-21.01.2018 5. Навоий вилояти ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги +998919911555 +998939507303 Музаффар Раҳмонов 22-23.01.2018 6. Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси вакиллиги +998934897670 Зулфиқор Сапашов 24-26.01.2018 7. Хоразм вилояти ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги +998622284438 +998937572557 Бобожонов Ҳамид 24-26.01.2018 8. Қашқадарё вилояти ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги +998972004716 Назруллоҳ ҳожи Бобомуродов 27-29.01.2018 9. Сурхондарё вилояти ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги +998912382717 Абдусалом Фатҳуллаев 27-30.01.2018 10. Андижон вилояти ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги +998742280196 +998916107040 Нуруллоҳ Қодиров 01-04.02.2018 11. Наманган вилояти ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги +998906429977 Обидхон Икромов 04-06.02.2018 12. Фарғона вилояти ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги +998914532870 Ҳусниддин Турсунозода 06-09.02.2018 13. Тошкент вилояти ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги +998903482262 Фаррух Султонов 10-12.02.2018 14. Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар вакиллиги +998712351733 +998974206264 +998949320022 Муроджон Кадиров 13-15.02.2018 Ушбу жадвал асосида шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади. Вилоятларда мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача muslim.uz сайтида эълон қилинади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар жадвалда берилган). Мусобақа бўйича ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998711487770, +998998987277 Администратор 406