islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 4, 2018

Day

Мударрисларимиз фан доктори илмий даражасига эга бўлишади

Тошкент ислом институтида 2018 йил 3-6 январь кунлари институт профессор-ўқитувчилари учун илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилмоқда. Мазкур ўқув семинарни ташкил этишдан асосий мақсад Тошкент ислом институти  профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот олиб бориш бўйича билим савиясини янада ошириш ва шу орқали фалсафа доктори (PhD) ёки  фан доктори (DSc) илмий даражасини олишга йўналтиришдан иборат. Айни пайтда институтда 74 нафар профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс бермоқда. Шундан 5 нафари профессор, 4 нафари доцент ва 22 нафари катта ўқитувчи ҳисобланади. Ўқув семинарда мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислар ўқув машғулотларини олиб боришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда қайд этилишича, Академиянинг илмий-педагог кадрлари таркиби асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим (илмий) муассасаларида малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари – амалиётчилардан шакллантириш тавсия этилган. Шунинг учун ҳам Тошкент ислом институти ўқитувчиларининг илмий даражага эга бўлиши юқорида кўзда тутилган масалаларни ҳал қилишда кўмакчи вазифасини ўтайди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбоев 546

Ғофир сурасининг 7-9 оятлари тафсирини ўрганамиз

 الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (7)  رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (8)  وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (9) Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги зотлар (фаришталар) Раббиларини мақтаб покларлар. Унга ишонадилар. Имон келтирганлар учун талаби мағфират қилурлар. (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечиргин! Ва уларни жаҳаннам азобидан асрагин! Эй, Раббимиз! Уларни Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин! Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қилганларни (ҳам киритгин!) Албатта Сен, қудратлик ва донишманд ҳаким зотсан! Уларни гуноҳлардан (ёмонликлардан) сақлагин! Ваҳоланки, ким гуноҳ (ёмонлик)лардан сақланса батаҳқиқ, уни раҳматингга олдинг. Бу эса улуғ бахт – фавздир! Имом Шавконий – Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий раҳима-ҳуллоҳ ўзларининг “Фатҳул қодир” номи билан шуҳрат топган “Фатҳ ал-қодир ал-жоме байна фано ар-ривоя ва ад-дироя мин илм ат-тафсир” асарларида ушбу Ғофир сурасининг 7-9 ояти карималарини шундай тафсир қилганлар: Аллоҳ бу оятларда Аршини кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар ҳақида хабар беради. Бу ояти карималардан мақсад Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериш, уларнинг кўнгилларини кўтариш бўлган. Аллоҳ таоло ушбу мартабалари ниҳоятда баланд бўлган фаришталарнинг ишларини баён қилар экан, улар тасбеҳ (Аллоҳ таолони барча нуқ-сонлардан поклаб улуғлаш)ларига Аллоҳ таолони мадҳини қўшадилар ва унга имон келтирганларини билдиряпти. Улар Аллоҳ ва Унинг Расулига имон келтирганларнинг ҳаққига истиғфор айтадилар. Расули алайҳиссалом томо-нидан келтирилган ҳақ диннинг ҳар бир аҳкомларни тасдиқлайдилар. Аршнинг атрофидаги зотлардан мурод: улар Аршни тавоф қилувчи фаришталар бўлиб, тинмай такбир ва таҳлил айтадилар. Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар Аллоҳ таолони поклаб турадилар. Поклашлари берган неъматларига нисбатан ҳамду сано билан ўралган ҳолда бўлади. Улар Аллоҳ таолога имон келтирадилар ва мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирилишини сўраб турадилар. Ояти кариманинг давомида Аллоҳ таоло фаришталарнинг истиғфорларини қандай эканини баён қилади. Уларнинг тилидан ҳикоя қилиб шундай дейди: (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Яъни, Сенинг раҳматинг ва илминг ҳамма нарсадан кенг ва буюкдир. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечир-гин! Яъни, улар гуноҳларига тавба қилурлар ва Аллоҳ таолонинг йўлига – Ислом динига эргашадилар. Ҳудди шу бандаларни гуноҳларини сўраб дуо қиладилар. Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қил-ганларни (ҳам киритгин!) Солиҳ амалдан мурод Аллоҳга имон келтириш, У шариатида буюрганларга амал қилиш бўлиб, ким уларни бажарган бўлса унинг жаннатга кириши ҳам дуруст бўлади. Аллоҳ қилишдан қайтарган амал-ларни қилмаслик, қилган гуноҳларига тавба қилиш ва истиғфор айтиш ин-сонни жаннатларга лойиқ қилади. Тафҳими мухолафа қоидасига кўра, солиҳ амалларни қилмаганлар, гуноҳларга мойил бўлганлар, тавба қилмайдиган ва истиғфор айтмайдиганлар мазкур фазилатдан маҳрум эканлари келиб чиқади. Оятдаги ёмонликлардан мурод азоб ва уқубатлардир. Раҳматига олмоқдан мурод улардан дўзах азобларидан сақлаб, ўз ҳифзига олиб жаннатига кирити-шидир. Бу ҳолатга сазовор бўлиш банда учун энг буюк зафар ва шарафдир. Бундан улуғроқ зафар йўқ. Бу шундай нажотки, ундан бошқа топиладиган на-жотлар бунисига тенг бўла олмайди. Шоир бир байтида: Қуръон сенга ҳазилмас, дегани каби киши:...

“Суннат тўй”ми? Ёки “Новвос даъвоси?”

Ўзбекистонимизнинг ҳар бир хонадонида ўғил фарзанд ёки набира кўрсам, “Хатна” қилдираман ва “Суннат тўй” қилиб, халққа дастурхон ёзиб, қўни-қўшни, ёр-биродарларга ош бераман, деган орзуси бўлмаган киши бўлмаса керак. Халққа ош бериб, дуосини олиш яхши, албатта. Боланинг келажаги порлоқ бўлишини Аллоҳдан сўраб, одамларнинг дуоларини олишнинг нимаси ёмон ахир?          Бу тўйнинг нега “Суннат тўй” деб аталганининг сабабини ҳамма ҳам билавермаса керак, менимча. Буни халқ ичида яна “Чукрон тўй”, “Чупрон, Чипрон тўй”, “Хатна тўй”, деган номлари ҳам бор. Бунинг сабаби қуйидагича: Ана ўша биз “Суннат тўй”, “Хатна тўй”, “Чукрон тўй”, деганларимизнинг асли битта. Фарзанд берганига “Аллоҳ таоло берган фарзандни дастлаб бобомиз Иброҳим алайҳиссалом бошлаб берган, Исломнинг шиорларидан бири бўлган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳам умматига амалий суннат бўлган “Хатна” суннатини бажариб (йигит-қиз гўдакнинг аврат аъзосидаги кесилиши керак жойини кестириб), бир суннатга амал қилишни насиб қилганига шукрона тарзида яқинлар ва камбағалларни шодликка шерик қилиш ниятида қилинадиган зиёфатдир. Араб тилида уни “Азира” дейилар экан. “Суннат тўй” дейилишига сабаб шуки, бу зиёфат “Хатна” деган суннат ишни бажаргандан сўнг қилингани учундир. “Чукрон” эса “Шукрон” яъни шукрона тарзида деган сўзнинг бузилган шакли. Ҳар жой ўз шевасида турли айтади. Бу хатна муносабати билан зиёфат қилиш ўзи аслида Ибн Умар ва баъзи саҳобаларнинг суннати, одати, қилган ишларидир: Солим розияллоҳу анҳу: “Мен ва Нуаймни Ибн Умарнинг ўзлари хатна қилган ва бизга бир қўчқор сўйган. Мен Ибн Умарнинг бизни номимиздан қўчқор сўйганидан болаларга ўзимча қувониб, шодланиб юрганман” (Бухорий ривояти). Демак, суннат тўй яъни хатна муносабати билан қўй сўйиб, зиёфат бериш Пайғамбаримизнинг суннатлари эмас, балки баъзи саҳобаларнинг одатлари экан. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ўзлари эса набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳунинг номларидан битта қўй сўйиб “Ақийқа” қилганлар! Демак, “Ақийқа” билан “Суннат тўй” бир-биридан фарқли амаллар экан. Диққат! Бу “Суннат тўй” умуман суннат, вожиб ёки фарз иш эмас.  Юқорида айтилганидек, баъзи саҳобаболарнинг бола хатна қилинганда қиладиган зиёфат, шодёнани нишонллаш одатлари. Унинг номи суннат, уни олдидан қилинадиган хатна (кестириш) амали суннат. Зиёфати суннат эмас, ихтиёрий амал! Қилинганда ҳам гўдакнинг отаси бировга оғирлиги тушмаган ҳолда қила олса қилади. Қайнота-қайноғасига солиқ солиш эвазига қиладиган бўлса, бидъат-у хурофот, зулм ишни қилган бўлиб, гуноҳкор бўлади.  Хулласи калом суннат тўй у ёқда турсин, ҳатто ақиқа ҳам ҳеч қачон қарз олиб ёки келиннинг отасининг бўйнига қўчқор ё новвос ёки тойчоқ олиб келишни юклаб, қуда бечоранинг ёстиғини қуритиш эвазига қилинмайди!  Бордию, шундай зулм қилинса ёки миллийлик унутилиб, “оммавий маданият” га мансуб урф-одатлар ва европача турли номаъқул ишларни қилиб туриб, яна уялмасдан буни “Ақийқа” ёки “Суннат тўй” деб аталса, бу иш суннат эмас, балки суннатга нисбатан очиқ туҳмат бўлиши аниқ эмасми, азизлар?! Чунки суннат дейиш – шу ишни Пайғамбаримиз қилганлар, деб У зотга бўҳтон ва уйдирма қилиш бўлади, Аллоҳ сақласин. Биздаги ҳолат: Шукрки, бугунга келиб, халқимиз анчагина ўзлигига қайтиб, тўй-маъракалардаги ҳамма ишини суннат ва миллийликка мос қилишга ҳаракат қилаётганлар сони ортмоқда. Лекин никоҳ, суннат тўй, бешик тўй борасида тўлалигича ўзликка қайтиб улгурдик, деёлмаймиз. Биргина мисол суннат тўй. Худо кўрсатмасин, турмушга берган қизи бош фарзандини ўғил туғса, отаси ва ака-укалари бечораларнинг шўри қурийди.  Қизнинг акаси жиянимнинг суннат тўйига новвос олиб боришим керак деб, бечора ўзи ўттиз ёшга қараб кетаётган бўлса ҳам уйланолмай, эзилиб юраверади. Водийда новвос олиб...

Қалб ўрнашадиган олти манзил бор?!

Билгинки, инсондаги энг шарафли нарса –ҚАЛБДИР! Зеро, у Аллоҳни танувчи ва У Зотга интилувчи оламдир. Аъзоларинг қалбингнинг истак ва буйруқларига гўё қул ҳожасига хизмат қилганидек бўйсуниб, хизмат қилади. Агар аъзоларингни сақлашни истасанг қалбингни поклашга кириш! Кимки қалбини таниса Раббисини танийди. Минг афсуски, кўплар калбларини танимаслар. Зеро, қалбни, унинг сифатларини ва касалликларини таниш диннинг асли ва пиру-муршидлар йўлларининг асосидир. Билгинки, қалб бир бўлак бўлиб, агар у соғлом бўлса бутун бошли бадан соғлом бўлади. وعن النعمان بن بشير رضي الله عنهما قال‏:‏ سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول ((أَلا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ)) Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир бўлак гўшт борки, агар у соғлом бўлса жасад тўлиқ соғлом бўлади. Агар у айниса бутун жасад айнийди. Ана ўша нарса қалбдир”. Бухорий ривояти. Қалб арабча сўз бўлиб “айланмоқ”, “ағдарилмоқ”, “тўнтарилмоқ” маъноларини англатади. Ҳақиқатдан ҳам, қалбимиз доимо ўзгарувчандир. أم سلمة رضي الله عنها عندما سُئِلت عن أكثر دعائه إذا كان عندها قالت: كان أكثر دعائه: ”يا مقلب القلوب ثبت قلبي على دينك“ Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганларида Расулуллоҳ алайҳиссалом қайси дуоларни кўпроқ айтганлари ҳақида сўралганларида: “Расулуллоҳ: “Эй, қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қилгин”,-дуосиникўпроқ айтардилар, дедилар. Термизий ривояти. Бошқа ҳадиси шарифда эса: “اللهمّ يا مصرّف القلوب صرّف قلوبنا على طاعتك“ “Ё, қалбларни йўналтирувчи Аллоҳим! Қалбимизни тоатинг(йўли)га йўналтиргин”,-дейилади.Муслим ривояти. Билгинки, Аллоҳ ундан ўзгаларга боғланган ҳамда ундан ўзгалар ташвишида бедор бўлган қалбларга Ўз муҳаббатини жойламас. Аксинча, Парвардигор Ўзига муҳтожликни бойлик деб билган, Усиз беҳожатликни муҳтожлик деб билган, У сабаб хорликни азизлик деб билган, Усиз азизликни хорлик деб билган, У сабаб қийинчиликни роҳат деб билган, Усиз роҳатни азоб деб билган қалбни муҳаббатига макон этиб танлайди. Билгинки, қалблар орасида фақатгина “қалби салим”[1] ўз эгасига қиёмат кунида фойда беради. Аллоҳ таоло шундай дейди: يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”. Шуаро сураси, 88, 89. Билгинки, қалб гуноҳлар сабабидан қаттиқлашиб бораверади. Қалб қаттиқлашиб, қорайиб боргани сари қалб кўзи ҳам шунга яраша хиралашади ва охир оқибатда ожиз бўлиб қолиши мумкин. Билгинки, қалб ўрнашадиган олтита манзиллар бор. Уларнинг учтаси олий ва учтаси қуйи манзилладир. Қуйи манзиллар: 1)    Қалб учун безаниб турувчи ДУНЁ; 2)    Қалб билан доим сўзлашувчи НАФС; 3)    Қалбни васваса қилувчи ДУШМАН. Олий манзиллар: 4)    Ҳақни танитувчи ИЛМ; 5)    Тўғри йўлга бошловчи АҚЛ; 6)    Ибодат қилинадиган ИЛОҲ. Қалбингни танишга муваффақ бўлганингдан кейин уни унга киришга ҳаракат қилувчи ва эгаллашни хоҳловчи душманлардан ҳимоя қилишга бор кучингни аямагин. Қалб қасрини душманлардан ҳимоя қилиш унинг қуйида номлари зикр қилинадиган учта дарвозасига соқчи қўйиш орқали бўлади. Улар: Ҳасад дарвозаси; Риё дарвозаси; Кибр, ўз-ўзидан ажабланиш дарвозаси. Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизни нопокликлардан Ўзи сақласин! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Бидоятул Ҳидоя” асари асосида “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳ тайёрлади 370