islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ЯНГИ ЙИЛ ОГОҲЛАНТИРУВЧИДИР!

Бирор мақола ёзиш иштиёқида хонамга кирганимда, хаёлимга ҳа деганда арзирли мавзу келавермади. Ҳайрон бўлиб у ёқ-бу ёққа аланглаб, бирдан девордаги тақвимга кўзим тушди-ю, мавзуни топдим: “Биринчи январ[1]!”. Сизнинг оилангизда “1 январ” ҳар доимги бошқа кунлардек ўтиб кетаверадими? Йўўғ-е! Ахир, унинг кечасида бир йил тугаб, тонгида бир йил туғилади-ку! Сафарга чиққан йўловчи маълум бир масофани босиб ўтгач, отининг аравасини узиб, бироз ҳордиқ чиқариш мақсадида юришдан тўхтайди-да, сал чарчоғи чиққач, қанча йўл босиб ўтганини билиш учун ортига, яна қанча йўл юриши кераклигига қизиқиб олдига бир обдон қараб қўяди. Тижорий йили якунига етиб қолган савдогар тарозисини тиклайди-да, қанча фойда қилиб, қанча зарар кўрганини билиш учун кирим-чиқимларини ҳисоблайди. Бу (1 январ) ҳаёт йўли узра сафаримиздаги янги бекат (остановка)дир. Умрнинг яна бир йили қўлдан кетмоқда. Келинг, кўзимизни каттароқ очиб, бироз тафаккур қилиб, ўтмишимизни хотирлаб, ўзимизни ҳисоб-китоб қилиб, ибрат олсак нима дейсиз? Арзирли таклиф-а? Бугун биз 2016 милодий йилнинг 1 январида турибмиз. Тонгда қарасак, бу кун кўзимизга  жуда узундек туюлади ва унда хоҳлаган ишимизни қила оламиз, хоҳласак, дунёмиздан ҳузурланиб, ўйнаб-куламиз, охиратимзга ҳам хоҳлаганча керакли озуқаларни олиш имконимиз бор деб ўйлаймиз. Лекин буларнинг ҳеч бирини қилмасдан кунни ўтказиб, кечкиргач эса энди ундан умуман фойдалана олмаймиз, ҳузурланишга иложимиз қолмайди. Кунларни биз учун абадийликка берилган деб ўйлаб, унинг дақиқаларини исрофгар молини ўринсиз сарф этгани каби исроф қиламиз, соатларини беҳуда ўтказамиз, қўлдан бой бермагунимизча уни топа олмаймиз, яъни борлигида қадрига етмаймиз. Ўтиб кетганидан сўнггина уни бизга берилган катта  неъмат эканини англаб етамиз. Ҳа, кунлар бошланди дегунча, ўтади-кетади. Сўнг ҳаргиз ортга қайтмайди. Ҳозир 2015 йилнинг 1 январини бир эслаб кўринг-а! Уни ҳам кутиб олаётганимзда жуда узун, ҳали унда кўп яхшиликлар қилишга улгурамиз, деб ўйлаган эдик. Қани энди ўша “1 январ”, бугун қаерга кетди? 2014 йилникичи? Биз кўрган, бизни доғда қолдириб кетган олдинги “1 январ”ларчи? Қаерда қолди улар? Улардан нима қолди қўлимизда? Йил ўтиб, кетидан бошқаси келаверади. Кимда-ким қайсидир йилда яхшилик қилолмаса, кейингисида қилаверади. Кундузи яхшилик қилолмай қолсангиз, унинг ўрнига тун бор, ана, унда яхшилик қилиб қолинг. Кетма-кет мавсумлар… Бирини бой бериб, экин эка олмасангиз, кейингисида экишга ҳаракат қилинг. Биринчи чорак имтиҳонидан ўта олмасангиз, иккинчи чоракда ўзингизни намоён қилиб, ўтиб олиш имконингиз бор ҳали… Тўғри, тирик экансиз, бугунингизга эрта, эртангизга индин (кейинги кун) ўринбосар бўлаверади. Аммо сиз ўзингизни қачонгача тирик туришингизни биласизми, дўстим?… ********************************** Йил ўтаверади. Сиз ўзингизча унда яшаб, умргузаронлик қилдим, деб ўйлайсиз-у, лекин аслида СИЗ УНДА ЯШАМАДИНГИЗ, ЎЛДИНГИЗ! Бу сўзимдан ҳайратланмай туринг, мана, ҳозир мисол билан исботлаб бераман: Сиз ўзининг бир ойлик таътилини олиб, дам олишга чиққан ишчисиз гўё. Таътилнинг ўн куни ўтгач, йигирма кун қолади. Йигирма кундан сўнг бир ойлик таътил унга энди ўн кунга айланади. Бир ой бўлгач, таътил тугайди-да, умуман таътил бўлмагандек, ҳеч гап йўқ-да. Яъни таътил ҳам ўша таътилга чиққан ойи тугаши баробарида тугаб тамом бўлди, ўлди гўё, у ҳам. Сизнингча мен фалсафани ҳам жуда оширвордим-а? Йўқ, адашасиз, қасамки, мен воқеъликни, ҳаётни гапиряпман холос. Ҳар қачон биримизнинг умри саноқда бир йилга ошса, ҳақиқатда, аслида эса бир йилга камаяди. То умр тугаб, ажал келади ва биз энди “ЎЛИМ” билан бошланувчи янги ҳаётни қарши оламиз. “Дил сўзлари” деган китобимни очиб, йигирма саккиз йил илгари 1988 йилнинг бошларида “Рисола”...

Қаршида Абул Муин Насафий асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Инсоният ўз тараққиёти давомида ҳамиша улуғ зотларнинг илму тафаккури, ақл-заковатидан баҳраманд бўлиб келган. Улар кўрсатган тўғри йўлдан борган, уларнинг буюк меросидан баҳраманд бўлган, ифтихор қилган, давом эттирган. Ана шундай буюк алломалардан бири, Марказий Осиёдаги тўртта асосий ҳадисшунослик марказларидан бири бўлган – Насаф шаҳарида туғилиб, вояга етган буюк сиймо Абул Муин Насафийдир. Жорий йилнинг 24 – 25 февраль кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида Абул Муин Насафий ҳазратларининг бой илмий асарлари ёшларнинг турли ёт оқимлардан асрашда, уларнинг ҳақиқий баркамол авлод бўлиб ўсишида, эл-юртига хизмат қиладиган комил, фидоий инсонлар бўлиб етишишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаган эди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан исломшунос олим Иргаш Даминов томонидан Абул Муин Насафийнинг “Ат-тамҳид ли қавоиди-т-тавҳид” (Тавҳид қоидаларига кириш) асари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ҳолда нашр этилди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ташкил этилган тақдимот маросимида вилоят ҳокими З.Рўзиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари И.Иномов, диншунос олим И.Даминов, Қарши давлат университети профессори А. Эркаев, Хожа Бухорий номидаги махсус ислом билим юрти 4-босқич талабаси А.Қосимовлар сўзга чиқишиб, Абул Муин Насафий қолдирган илмий-маънавий мерос нафақат ўз замонаси, балки турли хил оқимлар, фирқалар ўз бузғунчи ғоя ва мақсадларини давом эттираётган ҳозирги давр учун ҳам долзарб эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу китоб жамиятда ақидавий масалаларда пайдо бўлган турли тушунмовчиликларга барҳам бериш, ҳар хил адашган гуруҳларнинг нотўғри, ботил ақидаларини аниқлаш, уларга қарши курашишда алломанинг асосли мулоҳазалари қонуний – конституцион тузумга қарши гуруҳларга нисбатан ғоявий қурол сифатида хизмат қилиши айтиб ўтилди. Ушбу китобнинг нашр эттирилиши президент таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”да адашган фирқаларнинг даъволарига, вайронкор ғояларга нисбатан асосли раддиялар бериш имкониятини оширди. kun.uz 456

“Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳақида нега фильм ишланмаяпти?”

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъати ва киноиндустриямизни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда President.uz сайтида хабар берилди. Йиғилишда Бош вазир, тегишли вазирлик ва идоралар, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ижодий ташкилотлар раҳбарлари, киноижодкорлар вакиллари иштирок этди. Дунё миқёсида турли ғоя ва мафкуралар кураши, одамлар, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли кучлар ўртасида рақобат кескин тус олган бугунги кунда энг оммавий санъат бўлган кинонинг беқиёс имкониятларидан самарали фойдаланишимиз керак, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Президентимиз соҳа мутахассисларига мурожаат қилар экан, буюк боболаримиз ҳаёти ҳақида ҳам фильмлар олиш кераклигини билдирди. “Нега Имом Бухорий ҳақида фильм йўқ? Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳақида нега фильм ишланмаяпти? Биз Ислом цивилизация марказини қуряпмиз. Исломни тараннум этиш жуда катта тарбия воситаси. Фильмлар ишланса, уни масжидларда ҳам кўрсатса бўлади. Биз шу орқали Бухорий, Термизий, Мотуридий ва Насафий боболаримизнинг қилган ишларини одамларга етказамиз. Биринчидан, онгимиз ўзгаради. Иккинчидан, биз ўз устимизда ишлаш орқали атрофимизда муҳит яратамиз ва одамларни ёмон иллатлардан сақлаб, ижодга йўналтирамиз. Энг асосийси, биз ўзлигимизни англамас эканмиз, айтилган гапларни меъёрига етказа олмаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев. Администратор 359

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев – Йил одами

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, анъанага кўра, якунланаётган йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. Сўровда мамлакатимизнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди. Сўров натижаларига кўра, фуқароларимизнинг мутлақ аксарияти (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида. Респондентларнинг 80 фоизидан ортиғи кириб келаётган 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили янада муваффақиятли бўлишига ишонч билдирган Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган. uza.uz 329

“Улар” эшонми?

Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кунини, хоҳлаган нарсасини, хоҳлаган кишисини улуғ қилади. Ақлли бандалар Аллоҳ улуғ деб тайинлаган кимса ва нарсаларини улуғ деб билишлари лозим. Инсонлар ичидан пайғамбарларни улуғ қилди. Шу ўринда нима учун Аллоҳ пайғамбарларни «Саййид»лар, яьни улуғ зотлар қилиб танлаганини ҳам билиб қўйишимиз керак. Аллоҳ таоло лутфи карами билан барча пайғамбарларни гуноҳлардан сақлаган. Одам алайҳиссаломдан бошлаб, охири Муҳаммад алайҳиссаломгача ўтган барча пайғамбарлар Аллоҳнинг динига тўла-тўкис амал килиб, бутун инсониятга намуна ва ўрнак бўлганлари, қалблари мусаффо ғиллу ғишлардан, гина-ю кудуратлардан холи бўлиб, катта-ю кичик, бою-камбағал, яхши-ю ёмон демасдан ҳаммага бир хил муносабатда бўлиб, Аллоҳнинг ҳақ динини инсонларга мукаммал равишда етказганлари сабабидан улуғланганлар. Шу пайғамбарлар ичида янада улуғроғи Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида одам боласини саййиди менман. Барча инсонлар тириладиган қиёмат кунида биринчи бўлиб қабрдан бош кўтариб чиқувчи, биринчи бўлиб шафоат қилувчи, биринчи бўлиб шафоати қабул қилинувчи ҳам менман. Бу билан фахрланиш йўқдир”, деганлар. Изоҳ: “Фахрланиш йўқ” дейилгани. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни мартабаларини дунёю охиратда юқори қилишига қарамай, кибрланмасдан ва гердаймасдан ўзларини камтар тутиб фахрланиш йўқ, деганлари барча инсонларга ўрнак ва намунадир. Бу сўзлашув услубида айтиладиган “мақтаниш эмаску…, мақтанмоқчи эмасман…”, деган иборага тўғри келади. Имом Муслим ривоят қилган «Риёзус солиҳийн» китобининг 345-рақамли ҳадисида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, мусулмонлар! Хонадоним ҳақида Худони ёдларингизга солурман”, дедилар. Зайд ибн Арқамдан: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонлари ким?” деб сўралганда, “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин садақадан маҳрум этилганлар, яъни садақа ейиши мумкин бўлмаган зотлар”. “Улар кимлар?” дейишганда: “Али, Ақил, Жаъфар ва Аббосни авлодлари” дейилди. Ушбу китобдаги Имом Бухорийдан ривоят қилинган 346-рақамли ҳадисда: Абу Бакр Сиддиқ: “Эй, мусулмонлар! Аҳли байт ҳақида Расулуллоҳни ҳурмат қилинглар”, деганлар. Яъни аҳли байт билан муомала қилишда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам риоясини қилиб, уларни улуғлаб, ҳурматларини жойига қўйинглар. Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони каримнинг Аҳзоб сураси 33-оятида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хонадонлари ҳақида:  إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا   “Эй, (Пайғамбарнинг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос”, деб марҳамат қилган, яъни Пайғамбар хонадони Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Уни кўп зикр қилишлари натижасида гуноҳлардан покланиб, улуғлик даражасига эришганлар. Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Айрим ўзбеклар орасида саййидларни тўралар ҳам дейилади. Саййидларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтганларидек, ўзларига садақани ҳаром қилган Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос авлодлари киради. Айрим манбаларда Ҳазрати Али разияллоҳу анҳунинг хотинлари Фотима разияллоҳу анҳодан туғилган фарзандлари “саййид”, бошқа хотинларидан туғилганлари “Хўжа” дейилади, деб ёзилган. Бу тўғри эмас. Ҳазрати Алининг бошқа хотинларидан туғилган фарзандлари ҳам саййидлар дейилади. Саййидлар фақат Ҳазрати Али зурриёдлари эмас, юқорида номлари зикр қилиган Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос зурриёдлари ҳам саййидлар ҳисобланади. Ушбу сўз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан ҳадис билан тасдиқланган. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислардан Пайғамбаримиз авлодларини яъни “саййид”ларни ҳурмат килишимиз лозим бўлади. Аммо ўзлигини унутиб, Яратганни амрларига бўйсунмасдан “айниган”, “диндан узоқлашган” бўлсачи? Унда уларни асло ҳурмат қилинмайди. Зероки, “саййид”лик даражаси уларга дин туфайли берилгандир. Динини унутиб, ибодат қилмаса, у кунига юз...
1 1 414 1 415 1 416 1 417 1 418 1 466