islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 29, 2017

Day

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев – Йил одами

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, анъанага кўра, якунланаётган йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. Сўровда мамлакатимизнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди. Сўров натижаларига кўра, фуқароларимизнинг мутлақ аксарияти (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида. Респондентларнинг 80 фоизидан ортиғи кириб келаётган 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили янада муваффақиятли бўлишига ишонч билдирган Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган. uza.uz 317

“Улар” эшонми?

Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кунини, хоҳлаган нарсасини, хоҳлаган кишисини улуғ қилади. Ақлли бандалар Аллоҳ улуғ деб тайинлаган кимса ва нарсаларини улуғ деб билишлари лозим. Инсонлар ичидан пайғамбарларни улуғ қилди. Шу ўринда нима учун Аллоҳ пайғамбарларни «Саййид»лар, яьни улуғ зотлар қилиб танлаганини ҳам билиб қўйишимиз керак. Аллоҳ таоло лутфи карами билан барча пайғамбарларни гуноҳлардан сақлаган. Одам алайҳиссаломдан бошлаб, охири Муҳаммад алайҳиссаломгача ўтган барча пайғамбарлар Аллоҳнинг динига тўла-тўкис амал килиб, бутун инсониятга намуна ва ўрнак бўлганлари, қалблари мусаффо ғиллу ғишлардан, гина-ю кудуратлардан холи бўлиб, катта-ю кичик, бою-камбағал, яхши-ю ёмон демасдан ҳаммага бир хил муносабатда бўлиб, Аллоҳнинг ҳақ динини инсонларга мукаммал равишда етказганлари сабабидан улуғланганлар. Шу пайғамбарлар ичида янада улуғроғи Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида одам боласини саййиди менман. Барча инсонлар тириладиган қиёмат кунида биринчи бўлиб қабрдан бош кўтариб чиқувчи, биринчи бўлиб шафоат қилувчи, биринчи бўлиб шафоати қабул қилинувчи ҳам менман. Бу билан фахрланиш йўқдир”, деганлар. Изоҳ: “Фахрланиш йўқ” дейилгани. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни мартабаларини дунёю охиратда юқори қилишига қарамай, кибрланмасдан ва гердаймасдан ўзларини камтар тутиб фахрланиш йўқ, деганлари барча инсонларга ўрнак ва намунадир. Бу сўзлашув услубида айтиладиган “мақтаниш эмаску…, мақтанмоқчи эмасман…”, деган иборага тўғри келади. Имом Муслим ривоят қилган «Риёзус солиҳийн» китобининг 345-рақамли ҳадисида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, мусулмонлар! Хонадоним ҳақида Худони ёдларингизга солурман”, дедилар. Зайд ибн Арқамдан: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонлари ким?” деб сўралганда, “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин садақадан маҳрум этилганлар, яъни садақа ейиши мумкин бўлмаган зотлар”. “Улар кимлар?” дейишганда: “Али, Ақил, Жаъфар ва Аббосни авлодлари” дейилди. Ушбу китобдаги Имом Бухорийдан ривоят қилинган 346-рақамли ҳадисда: Абу Бакр Сиддиқ: “Эй, мусулмонлар! Аҳли байт ҳақида Расулуллоҳни ҳурмат қилинглар”, деганлар. Яъни аҳли байт билан муомала қилишда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам риоясини қилиб, уларни улуғлаб, ҳурматларини жойига қўйинглар. Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони каримнинг Аҳзоб сураси 33-оятида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хонадонлари ҳақида:  إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا   “Эй, (Пайғамбарнинг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос”, деб марҳамат қилган, яъни Пайғамбар хонадони Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Уни кўп зикр қилишлари натижасида гуноҳлардан покланиб, улуғлик даражасига эришганлар. Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Айрим ўзбеклар орасида саййидларни тўралар ҳам дейилади. Саййидларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтганларидек, ўзларига садақани ҳаром қилган Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос авлодлари киради. Айрим манбаларда Ҳазрати Али разияллоҳу анҳунинг хотинлари Фотима разияллоҳу анҳодан туғилган фарзандлари “саййид”, бошқа хотинларидан туғилганлари “Хўжа” дейилади, деб ёзилган. Бу тўғри эмас. Ҳазрати Алининг бошқа хотинларидан туғилган фарзандлари ҳам саййидлар дейилади. Саййидлар фақат Ҳазрати Али зурриёдлари эмас, юқорида номлари зикр қилиган Али, Ақил, Жаъфар ва Аббос зурриёдлари ҳам саййидлар ҳисобланади. Ушбу сўз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан ҳадис билан тасдиқланган. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислардан Пайғамбаримиз авлодларини яъни “саййид”ларни ҳурмат килишимиз лозим бўлади. Аммо ўзлигини унутиб, Яратганни амрларига бўйсунмасдан “айниган”, “диндан узоқлашган” бўлсачи? Унда уларни асло ҳурмат қилинмайди. Зероки, “саййид”лик даражаси уларга дин туфайли берилгандир. Динини унутиб, ибодат қилмаса, у кунига юз...

Ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда қўшимча дам олиш кунлари белгиланади

Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонида кўзда тутилмоқда. Администратор 295