islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 30, 2017

Day

Диний таълим муассасалари раҳбарларининг уч нафари совриндорлар қаторида

Бугун 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида “Сарҳисоб” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИнинг muslim.uz сайти хабар бермоқда. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ҳар йили ташкил этилмоқда. Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ташкил этилди, яъни унинг ҳудудий босқичлари ҳам ўтказилди. 2017 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 1 октябргача газета ва журналларда босил­ган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўр­са­­­тилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материал­лар танловда иштирок этди. Ҳу­­­дудий босқич ғолиблари республика босқичида қат­на­шиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловнинг республика босқичи «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ўтказилди. Республика босқичи ғо­либлари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар ора­­сидан сараланди. Тақдирлаш маросими олдидан якунланиб бораётган йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар акс этган видеоролик намойиш этилди. Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар. Муфтий ҳазратлари, бугунги кунда юртимиздаги шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларни ва динимиз равнақи йўлида қилинаётган ишларни ижодкор ходимлар кечаю кундуз, тиним билмай кенг халқ оммасига намойиш этишда жонбозлик кўрсатаётганини алоҳида қайд этдилар. Танлов ғолибларига тақдим этилган совғалар рамзий экани, энг олий мукофот эса Яратган Парвардигорнинг ҳузурида бўлишини қайд этиб ўтдилар. Шундан сўнг, телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар қуйидаги йўналишлар бўйича махсус диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирландилар. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, ғолибларни қутлар экан, танловнинг бугунги кундаги аҳамияти, ижод аҳлининг самарали меҳнати ва уларни рағбатлантиришнинг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори Лазиз Тангриев сўзга чиқиб, ҳар бир мавзуни ўзининг профессонал мутахассислари ёритиши ҳақида гапириб, бу борада диний соҳа ходимлари, уламолар ва имом-хатиблар жуда фаол иштирок этаётганига алоҳида урғу берди. Шунингдек, у Президент Ш.Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилиш мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, давлат раҳбарининг буюк боболаримиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳаёти ҳақида ҳам фильмлар олиш борасидаги таклифларига алоҳида тўхталди. Қуйидаги йўналишлар бўйича “Сарҳисоб – 2017” танлови ғолиблари аниқланди: Матбуот йўналиши бўйича: 1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби); 2-ўрин Муҳтарама Улуғова (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири); 3-ўрин Жаҳонгир Жўраев (Дин ишлари бўйича қўмита ходими).  Телевидение йўналиши бўйича: 1-ўрин Ҳайитов Шуҳрат (“Ўзбекистон” телеканали “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” бош муҳарририятининг бош муҳаррири); 2-ўрин Уйғун Ғофуров (Тошкент ислом институти ректори); 3-ўрин  Илҳом Маърупов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири);  Интернет йўналиши бўйича: 1-ўрин Раҳматулла Сайфуддинов (Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси); 2-ўрин Олимхон Юсупов (Самарқанд вилояти “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби); 3-ўрин Зоир Сидиқов (Тошкент шаҳар вакиллиги ходими).  Радио йўналиши бўйича: 1-ўрин Шамсиддин Бауатдинов (Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири); 2-ўрин Хайрулло Турматов (Тошкент вилояти бош имом-хатиби); 3-ўрин Фарҳод Абдуллаев («Зиё» медиа маркази вакили).  Йилнинг энг фаол тарғиботчиси: 1-ўрин Раҳимберди Раҳмонов (диний идора Масжидлар бўлими мудири); 2-ўрин Нозима Ибрагимова (“Хадичаи Кубро” билим юрти мудираси);...

ЯНГИ ЙИЛ ОГОҲЛАНТИРУВЧИДИР!

Бирор мақола ёзиш иштиёқида хонамга кирганимда, хаёлимга ҳа деганда арзирли мавзу келавермади. Ҳайрон бўлиб у ёқ-бу ёққа аланглаб, бирдан девордаги тақвимга кўзим тушди-ю, мавзуни топдим: “Биринчи январ[1]!”. Сизнинг оилангизда “1 январ” ҳар доимги бошқа кунлардек ўтиб кетаверадими? Йўўғ-е! Ахир, унинг кечасида бир йил тугаб, тонгида бир йил туғилади-ку! Сафарга чиққан йўловчи маълум бир масофани босиб ўтгач, отининг аравасини узиб, бироз ҳордиқ чиқариш мақсадида юришдан тўхтайди-да, сал чарчоғи чиққач, қанча йўл босиб ўтганини билиш учун ортига, яна қанча йўл юриши кераклигига қизиқиб олдига бир обдон қараб қўяди. Тижорий йили якунига етиб қолган савдогар тарозисини тиклайди-да, қанча фойда қилиб, қанча зарар кўрганини билиш учун кирим-чиқимларини ҳисоблайди. Бу (1 январ) ҳаёт йўли узра сафаримиздаги янги бекат (остановка)дир. Умрнинг яна бир йили қўлдан кетмоқда. Келинг, кўзимизни каттароқ очиб, бироз тафаккур қилиб, ўтмишимизни хотирлаб, ўзимизни ҳисоб-китоб қилиб, ибрат олсак нима дейсиз? Арзирли таклиф-а? Бугун биз 2016 милодий йилнинг 1 январида турибмиз. Тонгда қарасак, бу кун кўзимизга  жуда узундек туюлади ва унда хоҳлаган ишимизни қила оламиз, хоҳласак, дунёмиздан ҳузурланиб, ўйнаб-куламиз, охиратимзга ҳам хоҳлаганча керакли озуқаларни олиш имконимиз бор деб ўйлаймиз. Лекин буларнинг ҳеч бирини қилмасдан кунни ўтказиб, кечкиргач эса энди ундан умуман фойдалана олмаймиз, ҳузурланишга иложимиз қолмайди. Кунларни биз учун абадийликка берилган деб ўйлаб, унинг дақиқаларини исрофгар молини ўринсиз сарф этгани каби исроф қиламиз, соатларини беҳуда ўтказамиз, қўлдан бой бермагунимизча уни топа олмаймиз, яъни борлигида қадрига етмаймиз. Ўтиб кетганидан сўнггина уни бизга берилган катта  неъмат эканини англаб етамиз. Ҳа, кунлар бошланди дегунча, ўтади-кетади. Сўнг ҳаргиз ортга қайтмайди. Ҳозир 2015 йилнинг 1 январини бир эслаб кўринг-а! Уни ҳам кутиб олаётганимзда жуда узун, ҳали унда кўп яхшиликлар қилишга улгурамиз, деб ўйлаган эдик. Қани энди ўша “1 январ”, бугун қаерга кетди? 2014 йилникичи? Биз кўрган, бизни доғда қолдириб кетган олдинги “1 январ”ларчи? Қаерда қолди улар? Улардан нима қолди қўлимизда? Йил ўтиб, кетидан бошқаси келаверади. Кимда-ким қайсидир йилда яхшилик қилолмаса, кейингисида қилаверади. Кундузи яхшилик қилолмай қолсангиз, унинг ўрнига тун бор, ана, унда яхшилик қилиб қолинг. Кетма-кет мавсумлар… Бирини бой бериб, экин эка олмасангиз, кейингисида экишга ҳаракат қилинг. Биринчи чорак имтиҳонидан ўта олмасангиз, иккинчи чоракда ўзингизни намоён қилиб, ўтиб олиш имконингиз бор ҳали… Тўғри, тирик экансиз, бугунингизга эрта, эртангизга индин (кейинги кун) ўринбосар бўлаверади. Аммо сиз ўзингизни қачонгача тирик туришингизни биласизми, дўстим?… ********************************** Йил ўтаверади. Сиз ўзингизча унда яшаб, умргузаронлик қилдим, деб ўйлайсиз-у, лекин аслида СИЗ УНДА ЯШАМАДИНГИЗ, ЎЛДИНГИЗ! Бу сўзимдан ҳайратланмай туринг, мана, ҳозир мисол билан исботлаб бераман: Сиз ўзининг бир ойлик таътилини олиб, дам олишга чиққан ишчисиз гўё. Таътилнинг ўн куни ўтгач, йигирма кун қолади. Йигирма кундан сўнг бир ойлик таътил унга энди ўн кунга айланади. Бир ой бўлгач, таътил тугайди-да, умуман таътил бўлмагандек, ҳеч гап йўқ-да. Яъни таътил ҳам ўша таътилга чиққан ойи тугаши баробарида тугаб тамом бўлди, ўлди гўё, у ҳам. Сизнингча мен фалсафани ҳам жуда оширвордим-а? Йўқ, адашасиз, қасамки, мен воқеъликни, ҳаётни гапиряпман холос. Ҳар қачон биримизнинг умри саноқда бир йилга ошса, ҳақиқатда, аслида эса бир йилга камаяди. То умр тугаб, ажал келади ва биз энди “ЎЛИМ” билан бошланувчи янги ҳаётни қарши оламиз. “Дил сўзлари” деган китобимни очиб, йигирма саккиз йил илгари 1988 йилнинг бошларида “Рисола”...

Қаршида Абул Муин Насафий асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Инсоният ўз тараққиёти давомида ҳамиша улуғ зотларнинг илму тафаккури, ақл-заковатидан баҳраманд бўлиб келган. Улар кўрсатган тўғри йўлдан борган, уларнинг буюк меросидан баҳраманд бўлган, ифтихор қилган, давом эттирган. Ана шундай буюк алломалардан бири, Марказий Осиёдаги тўртта асосий ҳадисшунослик марказларидан бири бўлган – Насаф шаҳарида туғилиб, вояга етган буюк сиймо Абул Муин Насафийдир. Жорий йилнинг 24 – 25 февраль кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида Абул Муин Насафий ҳазратларининг бой илмий асарлари ёшларнинг турли ёт оқимлардан асрашда, уларнинг ҳақиқий баркамол авлод бўлиб ўсишида, эл-юртига хизмат қиладиган комил, фидоий инсонлар бўлиб етишишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаган эди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан исломшунос олим Иргаш Даминов томонидан Абул Муин Насафийнинг “Ат-тамҳид ли қавоиди-т-тавҳид” (Тавҳид қоидаларига кириш) асари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ҳолда нашр этилди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ташкил этилган тақдимот маросимида вилоят ҳокими З.Рўзиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари И.Иномов, диншунос олим И.Даминов, Қарши давлат университети профессори А. Эркаев, Хожа Бухорий номидаги махсус ислом билим юрти 4-босқич талабаси А.Қосимовлар сўзга чиқишиб, Абул Муин Насафий қолдирган илмий-маънавий мерос нафақат ўз замонаси, балки турли хил оқимлар, фирқалар ўз бузғунчи ғоя ва мақсадларини давом эттираётган ҳозирги давр учун ҳам долзарб эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу китоб жамиятда ақидавий масалаларда пайдо бўлган турли тушунмовчиликларга барҳам бериш, ҳар хил адашган гуруҳларнинг нотўғри, ботил ақидаларини аниқлаш, уларга қарши курашишда алломанинг асосли мулоҳазалари қонуний – конституцион тузумга қарши гуруҳларга нисбатан ғоявий қурол сифатида хизмат қилиши айтиб ўтилди. Ушбу китобнинг нашр эттирилиши президент таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”да адашган фирқаларнинг даъволарига, вайронкор ғояларга нисбатан асосли раддиялар бериш имкониятини оширди. kun.uz 441

“Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳақида нега фильм ишланмаяпти?”

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъати ва киноиндустриямизни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда President.uz сайтида хабар берилди. Йиғилишда Бош вазир, тегишли вазирлик ва идоралар, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ижодий ташкилотлар раҳбарлари, киноижодкорлар вакиллари иштирок этди. Дунё миқёсида турли ғоя ва мафкуралар кураши, одамлар, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли кучлар ўртасида рақобат кескин тус олган бугунги кунда энг оммавий санъат бўлган кинонинг беқиёс имкониятларидан самарали фойдаланишимиз керак, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Президентимиз соҳа мутахассисларига мурожаат қилар экан, буюк боболаримиз ҳаёти ҳақида ҳам фильмлар олиш кераклигини билдирди. “Нега Имом Бухорий ҳақида фильм йўқ? Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳақида нега фильм ишланмаяпти? Биз Ислом цивилизация марказини қуряпмиз. Исломни тараннум этиш жуда катта тарбия воситаси. Фильмлар ишланса, уни масжидларда ҳам кўрсатса бўлади. Биз шу орқали Бухорий, Термизий, Мотуридий ва Насафий боболаримизнинг қилган ишларини одамларга етказамиз. Биринчидан, онгимиз ўзгаради. Иккинчидан, биз ўз устимизда ишлаш орқали атрофимизда муҳит яратамиз ва одамларни ёмон иллатлардан сақлаб, ижодга йўналтирамиз. Энг асосийси, биз ўзлигимизни англамас эканмиз, айтилган гапларни меъёрига етказа олмаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев. Администратор 345