islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Оилада фарзанд тарбиясида одоб – аҳлоқ ўрни

Носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Бугунги ғоят таҳликали, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий инқирозлар кучайиб бораётган, ёшлар онгини ёлғон ва сохта ахборот хуружлари дахл қилаётган, уларнинг қалбига дин ниқоби остидаги зарарли таъсирлар ортиб бораётган хатарли замонда барчамиздан уйғоқлик, хушёрлик талаб қилинади. Интернетдаги диний экстремизм, терроризм, ахлоқсизликни тарғиб қилаётган “Одноклассники” сайтини олайлик. Ҳозирда мазкур сайтга мурожаат қилаётганлар сони 1,5 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайтга аъзо бўлганлар 205 миллион нафарни ташкил этса, уларнинг саккиз миллиони ўзбекистонлик бўлиб, аксарияти ёшлардир. Ўнлаб сайтлар ёлғон ваъдалар билан ёшларни тузоққа илинтиришга зўр бермоқда. Оилада, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос. Мана шу мақолнинг ўзи ҳам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоғлик муҳим эканини билдиради. Маҳалла аҳли, айниқса кексалар кўчада нобоп иш қилаётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ўтиб кетмаган, шу заҳотиёқ танбеҳ бериб тўғри йўлга чақирган. Зеро, ҳар томонлама чиройли, одобли, гўзал хулқли бўлиш, нафсни поклашга буюрувчи муқаддас динимиз оилага катта аҳамият беради. Оиладаги муҳит ота-она ўз маъсулиятларини ҳис қилиши билан барқарор бўлади. Болаларнинг одобли бўлиб улғайиши учун ота-она билан бир қаторда маҳалла-куй ҳам катта ибрат мактабидир. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтмаган халқимиз. Фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун унинг атрофдагилари ўз одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир қиладилар. Оиладаги қўпол муносабатлар, кўп ёлғон гапириш, ёқимсиз хатти-ҳаракат бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради. Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи муҳим ўрин тутади. Бола ота-она томонидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг табиатига салбий таъсир қилади. Бу эса ўз навбатида оиладаги носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Улар эса жамият маънавиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Оилада ота-оналар “оммавий маданият” таъсирига берилиб кетиши оқибатида фарзандларнинг тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Албатта бола тарбияси ўта мураккаб ва маъсулиятлидир. Бу ҳар бир ота-онадан ўз устида мунтазам ишлашни, болалар тарбиясига оид барча маълумотлардан бахобар бўлиб боришни талаб этади. Фарзанд тарбияси бу шунчаки тажриба, оддий кўрсатма ва билимлар жамланмаси эмас, балки ўз ичига диний-ахлоқий билимлар, тиббиёт, этика, психология, педагогика каби соҳаларига оид билимларни ҳам қамраб оладиган мураккаб жараёндир. Бугунги кунда оилавий тарбиянинг қийинлашуви шундаки, биринчидан, жамият тараққий этиб боргани сари ҳар томонлама етук инсонни шакллантириш талаблари ортиб бораверади. Бу эса оилада болага эстетик, жинсий тарбия, ахлоқий тарбия бериш сифати ва кўламини ошириш талабини қўяди. Таълим-тарбия, одоб-ахлоқ болаликдан берилгани маъқул. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биронтангиз ўз фарзандларингизни тартиб-интизомга ўргатса, бу ҳар куни садақа бергандан яхшироқдир”, дея марҳамат қилганлар.    Болаларни интизомга ўргатиш оила мустаҳкамлигига асос бўлади. Ислом шу маънода ота-оналарни ўз фарзандларига соғлом тарбия беришга рағбатлантиради. Ҳадиси шарифда “Фарзандларингизни ҳурмат қилинг ва уларни яхши хулқ билан хулқлантиринг” деб таъкидланган. Фарзанд тарбияси жараёнида бола ҳуқуқларининг камситилмаслиги талаб этилади. Оилавий тарбия ижтимоий тарбияга нисбатан болаларнинг руҳий оламига, ҳиссиёти ва туйғуларига чуқур таъсир кўрсатади. Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак?, деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Кўпчилик олимлар унга турлича жавоб бериб келганлар. Хусусан, Ибн Сино бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ,...

ИЛМ АҚЛ ЧИРОҒИ ВА ҚАЛБ НУРИДИР

Маълумки, Ислом дини инсонларни илм олишга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймон келтирган илм эгаларининг мартабаларини юксак даражаларга кўтаришини баён қилган. Илм эса амални амал эса ихлосни ёрдамга чақиради. Агар ёрдамга келмаса илм у кишидан қочади. (Адабуд-дунё ва дин китобидан) Яхши тушунмоқ керакки! Ҳар бир иш мукаммал, мустаҳкам бўлиши учун илм, амал ва ихлос бирлашиши шарт. Фаридиддин Аттор ҳазратлари илоҳиятда аввал ихлос кейин илм туради дейдилар. Яъни: ихлоси бўлмаган кишига минг бор илм борасида сўзланса ҳам у одамда зарра миқдорда фазилат, даража, юксак бир мақом белгиси унда кўринмайди. Шу сабабдан ҳар бир амал ихлос ила бажарилса кундан – кун у ислом немати билан яшай бошлайди. Ихлоснинг маъноси Шайтондан тўлиқ халос бўлишдир. Шайтондан холий бўлмас экан унинг барча илмлари ўзига ва барчага зарарга хизмат қилади. Дунёда илмдан кўра даража ва мартаба йўқдир. Шу сабабли юртимиздаги ва бошқа юртдаги барча олимлар ўзларини фойдаси кенг даражаси зиёда амалга ўзларини фидо қилишган.  Баъзи илмларни ўрганиш мутлоқа мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг зотини билиб бўлмайди. Биринчидан, бу ҳақда чуқур баҳс юритиш шаръан ман этилган. Иккинчидан, Ҳақ таолони билишга бандаларнинг чекланган билими ва ақлининг қуввати етмайди. Буни Суфи Оллоёр “Саботул- ожизин”да содда ва тушунарли баён қилганлар: Эрур ҳокимки ҳукмин ўзга этмас, Анинг зотиға ҳеч кимнинг ақли етмас. Фаришталар, набилар етмадилар, Буйин сундилару фикр этмадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир соат тафаккур қилиш инсон ва жинларнинг ибодатидан яхшироқдир”, дедилар. Шайҳ Худойдод Вали Ҳазратлари Аллоҳ у зотни раҳмат айласин  шу  ҳадисга ишорат қилиб айтадилар: “Менинг наздимда  бир марди ҳақ олимнинг олдида бир соат ўтириш 50.000 минг йиллик зикр ва фикр қилишдан яхшироқдир, деганлар. Жалолиддин Румий ҳазратлари  айтадилар: “Кам мин аммин лиаййакувна алиман ва кам мин қорнин лиаййакувна валиййан”, “Қанча- қанча йиллар керак бир марди ҳақ олим бўлиш учун ва қанча- қанча асрлар керак бир марди ҳақ валий бўлиш учун деганлар”.  Чексиз мартаба ва даражалар манбаи бу амал ҳисобланади. Инсонлар учун ягона нажот йўли – Қуръони каримга амал қилиш. Чунки Қуоъон – ёғду, нур, билим йўли ва ҳидоят манбаидир. Пайғамбар алайҳиссалом илм борасида айтадилар: “Аввало олим бўл! Лоақал таълим олувчи  ёки тингловчи ёхуд уларга эргашувчи бўлгин. Аммо бешинчи одам (мазкур тўрт хислатдан ташқаридагиси) бўлмагинки, ҳалок бўлурсан”. Жололиддин Румий Ҳазратлари дунёда ҳамма нарса сувга туяди. Балиқ сув ичида юрса ҳам сувга тўймайди. Буни илмга қиёс қилиб айтадиларки: “Гуё сизлар илм олишда балиққа ўхшанглар, балиқ сувга тўймагани каби сизлар ҳам илм ичида юриб илмга тўйманглар”.  Абу Муъин ан- Насафий ҳазратлари “Насафий” тафсирларида бир муборак ҳадиси шарифни келтиради буни сизларга ҳам маълумот сифатида келтирмоқчимиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир толиби  илм бир қабрстоннинг ёнидан ўтса унинг шарофати билан 40 кун  қабрда азоб тўхтайди, деганлар”. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Олим билан обид ўртасидаги фарқ, даража 700 баробардир. Ҳар бир даражанинг ораси 500 йиллик йўлдир. Ҳар бир даража ораси Осмон билан Ерчадир. Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадилар: “Ким ўзини олим билан даража тенгман деб ҳисобласа! Билсинки у шайтондан қолган меросдир”. Инсон илм орқали нафсига сайқал бериш керак. Нафсни...

Ҳалол касб кўринишлари

Алҳамду лиллаҳ вассалату вассаламу ала расулиллаҳ. Амма баъду. Аллоҳ таоло аввало барчаларимизни бу мавзуда сўзлайдиган сўзларимизга амал қилишни насиб айласин. Маълумки, киши касб қилиш орқали, аввало ўзининг моддий эҳтиёжларини қондиради. Қолаверса, оила аҳлининг нафақаси, қарамоғидаги кишиларнинг таъминотини амалга оширади. Аллоҳ таоло мўминларни ҳалол касб билан шуғулланишга, ҳаромдан ҳазар қилишга буюрган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган: عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :“وَ الَّذِي نَفسُ محمد بِيَدِهِ إِنَّ العَبدَ لَيقَذِفُ بِلُقمَةِ الحَرَامِ فيِ جَوفِهِ فَلَا يَقبَلُ مِنهُ عَمَلُ أَربَعِينَ يَومًا، وَ أَيُّمَا عَبدٍ نَبَت لَحمُهُ مِن السُّحتِ وَ الرِّبَا، فَالنَّارُ أَولَى بِهِ” (رواه الإمام الطبراني).  яъни: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, банда қорнига битта ҳаром луқмани ташлаши билан қирқ кунлик амали қабул бўлмайди. Қайси банданинг эти ҳаром ва рибо орқасидан ўсган бўлса, у дўзахга лойиқдир” (Имом Табароний ривояти).  عَنِ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ:”إنَّ اللهَ طَيِّبٌ لاَ يَقبَلُ إِلاَّ طَيِّبًا، وَ إِنَّ اللهَ أَمَرَ المُؤمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ المُرسَلِينَ، فَقَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ}  (سورة المؤمنون/51)، وَ قَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ}  (سورة البقرة/172)، ثُمَّ ذَكَرَ صلى الله عليه وسلم الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشعَثَ أَغبَرَ يَمُدُّ يَدَيهِ إِلىَ السَّمَاءِ وَ يَقُولُ يَا رَبِّ ياَ رَبِّ وَ مَطعَمُهُ حَرَامٌ، وَ مَشرَبُهُ حَرَامٌ، وَ مَلبَسُهُ حَرَامٌ، وَ غُذِيَ باِلحَرَامِ! فَأَنىَّ يُستَجَابُ لِذَلِكَ؟” (رواه الإمام مسلم).  яъни: У зот ﷺ айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло покдир ва У пок нарсанигина қабул қилади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам буюрган. У айтганки: “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу (иш) қилингиз!” (Мўминун сураси, 51-оят) ва яна айтдики: “Эй, имон келтирганлар! Сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар!” (Бақара сураси, 172-оят). Инсон учун энг гўзал ҳалол касб ўз меҳнати эвазига топилган ризқдир. عَنْ الْمِقْدَامِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَاماً قَطُّ خَيراً مِن أَن يَأكُلَ مِن عَمَلِ يَدِهِ، وَ إِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدُ عَلَيهِ السَّلاَمُ كَانَ يَأكُلُ مِن عَمَلِ يَدِهِ” (رواه الإمام البخاري). яъни: Миқдам رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم айтдилар: “Ҳеч ким ўз қўл меҳнати билан топгандан яхшироқ таом еган эмас, дарҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд а.с. ҳам ўз қўл меҳнати билан кун кўрган” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда: قال رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: “لَأَن يَحتَطَبَ أَحَدُكُم عَلَى ظَهرِهِ خَيرٌ مِن أَن يَسأَلَ أَحَداً فَيُعطِيهِ أَو يَمنَعُهُ” (رواه الإمام البخاري). яъни: Пайғамбар صلى الله عليه وسلم дедилар: “Бирортангиз елкасига ўтин ортиб юргани бировдан тиланчилик қилиб, у бериб ёки бермаганидан яхшироқдир” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса: عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :“طَلَبُ كَسبِ الحَلاَلِ فَرِيضَةٌ بَعدَ الفَرِيضَة” (رواه الإمام البيهقي في  شعب الإيمان). яъни: Абдуллоҳ ибн Масъуд رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم: “Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир”, дедилар (Имом Байҳақий “Шуъабул имон” китобида ривоят қилган). Зеро, ҳалол касб қилишнинг кўплаб дунёвий ва ухровий манфаатлари бордир. Асосийси Аллоҳнинг ризосига ва дуоларнинг ижобат бўлишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз صلى...

Диққат танлов: Ассалому алайка, ё Ҳабибуллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Робиул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб ёзилган ва UZ доменида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) ижодий ишларнинг энг яхшисига мукофот берадилар. Танлов шарти: Ишончли маълумотлар асосида ёзилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишга шижоатлантирадиган, ҳабибимизнинг ҳаётини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси, Расулуллоҳга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, у зотга аталган мактуб, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишлардаги UZ домени ичида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) энг зўр ижодий ишлар танлаб олинади. Робиул аввал ойининг сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларни Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари тақдирлайдилар. ЎМИ матбуот хизмати 311

Анжуман: Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти

22 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасасида учта таълим муассасаси: Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Жўйбори Калон  аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида “Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти” мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов нутқ сўзлади. Шундан сўнг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ё.Паттажонов “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида диний бағрикенгликни таъминлаш кафолатлари” мавзусида; Мир Араб олий мадрасаси талабаси В.Бозоров “Қуръони каримда диний бағрикенглик масалалари” мавзусида; Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси М.Сафарова “Ҳадиси шарифда диний бағрикенглик тарғиботи” мавзусида маъруза қилди. Талабалар маърузаларини илмий далилларга таянган ҳолда таъсирчан усулда тайёрлагани ҳамда ўзларининг юксак нотиқлик маҳоратини намоён этгани туфайли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, равнақи ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Иқтидорли талабалар эътиборда бўлади Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Семинар олий мадрасанинг 1-курс талабаси Аҳмадулло Абдуҳалимовнинг тиловати билан бошланди. Сўнг Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлим бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновга сўз берилди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси  тасарруфидаги билим юртлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Мир Араб олий мадрасасининг ташкил этилиши, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида таълим беш йил бўлиши, ўрта махсус билим юртиларида икки йиллик курслар ташкил қилиб унда муаззин, мухтасиб ва ноибларга ҳужжатлар берилиши тўғрисида гапирди. Яна янги очилган бешта мактабни шакллантириш мақсадида таклифлар бериш, чет тилларни ривожлантириш тўгаракларни ташкил этишга жиддий эътибор бериш лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Зиёвуддин Мирсодиқов ўз нутқида 18 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган семинарда муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ортиқбек  Юсупов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази раиси Минаваровлар иштирок этиб, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда Президентимизнинг имом-хатиб ва диний уламоларга қилган мурожаати юзасидан ўз фикрларларини билдирганини айтиб ўтди. Мир Араб олий мадрасаси ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Азизхўжа Иноятов эса билим даргоҳларидаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириб, уларга янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериш лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртларида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. М.ХЎЖАЕВ, Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори  (muslim.uz)                                                                454
1 1 431 1 432 1 433 1 434 1 435 1 466