Шундай халқмизки, бизнинг шонли ва буюк тарихимиз бор. Қайси соҳани олманг хоҳ у диний бўлсин, хоҳ дунёвий уларнинг кўпига аждодларимиз асос солган ёки ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун баъзи мисолларни келтириб ўтамиз. Кундалик ҳаётимизнинг асосий қисмига айланиб улгурган қўл телфонини олайлик. Уни дунёга келишида ўтган ота–боболаримизнинг каттагина ҳиссалари бор. Қандай қилиб, ахир, у пайтларда телефон бўмаган–ку дейсизми? Ҳозирги замонавий техналогияларнинг ишлаш усулларига арифметика фани асос бўлиб хизмат қилади. Бу соҳада аждодларимиз тузиб кетган арифметик қонун – қоидаларга мурожаат этмасликнинг умуман иложи йўқ. Мана шу томондан қаралганда улар бизга ҳақ тўлашлари керак. Чунки пойдевор бўлмаса бино қандай қурилади?! Ёки бошқа мисол. Бугун тиббиёт ва доришунослик ўзининг чўққисига чиққан бўлса – да унга назарий ва амалий жиҳатдан Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китоби асос бўлиб келмоқда. Диний соҳани – ку айтмай қўяқолайлик. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғилоний, Имом Мотрудий, Имом Замахшарий (Аллоҳ уларнинг барчаларини Ўз раҳматига олган бўлсин) бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Уларнинг қолдирган ўчмас илмий мероси дурдоналари дунё тургунча инсонларга хизмат қилади. Ўтган аждодларимиз биргина диний илмни ўзига чекланиб қолмаганлар. Улар диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаганлар. Биргина мисол: Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ат тажнис вал мазид” – “Ўхшаш ва зиёда қилинган масалалар” китобида бир ажойиб масала келтирилади. 194 – масала. Агар ит инсоннинг бирор аъзосини ёки кийимини ғазаб ҳолатида тишлаган бўлса уни ювиш вожиб бўлмайди. Ҳазиллашиб тишлаган ҳолатида эса (теккан жой ва кийимни) ювиш вожиб бўлади. Биринчи кўринишда ит фақат тиши билан тишлайди, бошқача бўлмайди. Иккинчи кўринишда эса тиши ва ҳўл лаблари билан бирга тишлайди. Ўтган аждодларимизнинг илми ва заковатига бир қаранг! Ҳақиқатда уларнинг илми, маърифати, маънавияти жуда кучли бўлган. Масалага эътибор қаратинг. Ит бир, инсон бир лекин масаланинг жавоби икки хил. Қарангки, теккан жойни нажосат қилувчи итнинг сўлаги унинг лабида бўларкан. Шунинг учун итнинг ҳазиллашиб тишлаган ҳолатида теккан жой ва кийимни ювиш вожиб бўлар экан. Чунки бу кўринишда тиш ва нажосат жойлашган лаблар иштирок этади. Ғазаб билан тишлаган ҳолатда эса лабларини орқага тортиб, тишларнинг ўзи иштирок этади. Бунда на кийим, на бадан нажас бўлмайди. Энди ўзингиз хулоса чиқаринг. Агар Марғилоний ҳазратлари зоология фанини ўрганмаган бўлганларида бундай нозик фарқни қаердан билган бўлардилар?! Қуруқ қошиқ оғиз йиртар, деганларидек баъзи бир ёшларнинг ўтган буюк аждодларимиз билан фахрланиб ўқишни, ўрганишни бир четга суриб, интернетга муккасидан кетиб, бор вақтини сарфлаб у билан “мароқли” ҳаёт кечираётганини кўриб таассуфда қоласан киши. Интернетдан яхши томонга фойдаланса қандай яхши. Ҳар хил ёд ғоялар йўғурилган ёки беҳаёликни тарғиб этувчи сайтлар қармоғига илиниб элга, юртга фойда етказиш ўрнига гулдек умрини мана шундай иллатларга сарфлаётгани ачинарли ҳол. Ҳозирги ёшларга айтар сўзимиз: ўтган аждодларимизга муносиб фарзанд бўлинг. Ўткинчи ҳойу – ҳавас эмас, илм – маърифат ортидан қувинг. Сизни ҳам шонли тарих кутмоқда. Ота – боболарингиз қолдириб кетган пешқадамлик таёқчасини ҳеч кимга берманг. Ўқинг, ўрганинг, кашфиётлар қилинг. Зеро, ҳақиқий бахт илм ўрганишдадир. Равшанбек ЎРИНБОЕВ, Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабаси 442
Ватан ҳақида сўз кетар экан, бу борада кўп ва хўп гапириш мумкин. Ватан тушунчаси баъзилар ўйлагандек, шунчаки оддий тушунча эмас. Яқин бил, кимни кўпроқ айласанг ёд, Бўлур дўстунг сани, эй одамизод. Билур ҳар одам ўғли бўлса уйғоғ, Ватаннинг аслидур бизларға туфроғ. Ватандошимиз машҳур мутасаввиф олим Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги байтда бизга қуйидагиларни насиҳат қилмоқдалар. У зот сўзида ўзини ҳазрати инсонга мансуб эканлигини даъво қилувчи ҳар бир ғафлат уйқусидан уйғоқ, сергак одам Ватан деганда яшаб турган тупроқини тушунмоғи кераклиги уқтирмоқдалар. Бошқача қилиб айтганда инсоннинг асли тупроқдан яралган. Ким шу тупроқни қадрлар, Ватаним, деб ҳурматини жойига қўяр экан, билсинки, у инсон аввало бу билан ўзини, аслини ҳурмат қилаётир. Ўзини, аслини ҳурмат қилмайдиганлар эса ўзгаларни ҳеч қачон ҳурмат қилмайди! Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган асримизда бузғунчи ғояларни тарқатиб тинч юртларни вайрон қилаётганларнинг борлиги ҳам айни ҳақиқат. Нима эмишки, ислом динида Ватан тушунчаси йўқ, унга ҳеч қандан таъриф берилмаган. Инсон эга бўлган нарсалар ичида энг қимматбаҳоларидан бири туғилиб ўсган Ватанидир. Бирор инсон йўқки, Ватанини улуғламаса. Қандай улуғламасин?! Чунки, Ватан_ унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурган, хотиралари муҳрланган, ота – боболарининг юрти, фарзанд – у набиралари улғайган заминдир! Ёлғиз инсон эмас, ҳаттоки ҳайвонлар ҳам ўз Ватани – инини бошқа ҳеч бир нарсага алишмас. Унга рози ҳам бўлмайди. Унинг йўлида ҳар қандай қиммат ва нафис нарсаларини қурбон қилади. Қушлар инида бахтиёр яшайди. Бирор нарсани ҳас – чўпдан бўлган инига алишмайди. Балиқлар денгиз ва океанлар оша минглаб чақиримларни сузиб ўтадилар. Яна барибир ўз Ватанларига қайтадилар. Митти чумолини кўринг, ризқ талабида қанча жойларга боради, тепаликларга қийналиб чиқади. Бу ҳам ўз инига – Ватанига қайтади. Баъзи ҳайвонлар асл Ватанидан бошқа жойга кўчирилса нобут бўлиб қолади. Кўряпсизми, ҳамма ҳазрати инсондан тортиб то майда ҳашоратларгача ўз Ватанини севадилар. Демак, бу мавжудотлардаги Аллоҳнинг одати, қалбига солган туйғу! Уни инсонни фитратига Аллоҳ солиб қўйган. Бўлмаса ҳарорати олтмишга етадиган иссиқ жойларда ёки ҳарорат нолдан паст бўлган шимолий қутбларда ёҳуд ўрмонларда, ҳар кун ҳаёт учун хавфли ерларда яшашга уларни нима мажбур қилади?! Уларни бунга ундаган нарса фақатгина Ватанларига бўлган муҳаббатдир. Шундай экан, Исломда инсонни фитратида жойлашган, ери устида покиза неъматларини еб ҳаёт кечирадиган, осмони остида тинч осуда Роббисига ибодат қиладиган Ватанининг қандай ҳақлари бор? Инсоннинг Ватани олдида бир неча ҳақ ва вазифалари бор. Уларнинг энг муҳимлари учта: Биринчи ҳаққи: мана шу Ватаннга чин муҳаббат қўйишдир. Иккинчи ҳаққи: уни ерини обод этиш. “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди”. (Ҳуд сураси 61 – оят). Учинчи ҳаққи: унда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бўлмаслик. “Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг”. (Аъроф сураси 56 – оят). Ҳамаср олимлардан шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ Ватан ҳақида оз ва соз, зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўядиган, жуда гўзал таъриф айтган: «Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган чўл бўлса ҳам яхши кўраверади. Ватанни севиш юракка сингиб кетган, инсонни унда бўлганда хотиржам, йироқ кетганда талпинадиган, ҳужум қилинганда асрайдиган, камситилганда ғазабланадиган қилиб қўядиган туйғудир». Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтганларини бироз шарҳлайлик. Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган...
Юмшоқ баҳор шабадаси жажжи қизалоқларнинг жамалак сочларини силаб-сийпаб, дарахтлар шохини силкитиб рақсга чорлаган, зилол сув юзини жимир-жимирлатиб ўйноқлаб турган кун. Янги туғилган қўзичоқлар оналарининг пинжига тиқилиб, улоқчалар эса кўзни яшнатиб бир-бирлари билан қувлашмачоқ ўйнашмоқда. Бўталоқлар меҳрибон оналарини маза қилиб эмиш билан овора. Майсаларнинг ипори димоғни қитиқлар, найсон ёмғири одамга ўзгача ҳузур бағишлайди. Ана шундай кунларнинг бирида янги ой туғилди. Бу аввалгиларидан анча фарқ қиларди. Биринчи кунидаёқ ўн тўрт кунлик тўлин ойдек нур таратиб, тоғу тошга, гулу гиёҳга, ҳайвоноту набототга, инсу жинсга порлоқ нурини бирдай, аямай соча бошлади. Ундан мушку анбар ҳидиданда хушбўйроқ муаттар ҳид анқиб турар, бу бўйни таърифлашга инсоният тили мутлақо ожиз. Унинг зиёсидан машриғу мағриб ёришди. Ҳатто Шомдаги Бусро қасрлари ва ундаги осмонга бўй чўзиб турган туяларнинг бўйни яққол кўринди. Одамлар шу куни самодаги юлдузларни шунчалик аниқ ва яқин ҳолда кўрганидан устиларига сочилиб тушишидан хавфсирашди. Ойни илк бор кўрган киши Аллоҳга илтижо ила унинг қадри буюк, нуқсонсиз, олийҳиммат, ҳар томонлама комил бўлишини сўраб дуо қилди. Унга ўзига ярашган янги бир исм берди. Бошқалар бундай исмни олдин эшитмаганлари боис ҳайрон қолишганида, бу унга тушида илҳомлантирилганини айтиб қўя қолди. Ўша заҳоти унинг нури курраи заминнинг қоқ ўртасида жойлашган Масжиди Ҳаромдаги Каъбатуллоҳ ичига киришга ҳам улгурди. Унинг нурига дош беролмасдан бутун бутлар юзтубан қулаб тушди. Баъзисининг аъзоси синган бўлса, айримлари ерга чилпарчин бўлиб сочилди. Ой балқиган кун инсоният душмани Иблис алайҳил лаъна наъра тортиб инграб юборди. Уввос солиб йиғлаганига осмону фалак гувоҳ бўлди. Мадоин шаҳрида Эрон ҳукмдори Кисронинг Эрон салтанати, Византия қудратию Хитойнинг довруғи бўлмиш сарой тўсатдан силкиниб, ўн тўрт устуни йиқилиб, мустаҳкамликда тенги йўқ тахти вайрон бўлди. Истахрабод шаҳридаги форсларнинг ибодатхонасида минг йилдан бери ўчмай турган куфр олови ўз-ўзидан сўнди. Бутпарастларнинг ҳокимияти, зардуштийларнинг қуввати, христианликнинг устиворлиги дея тахмин қилинган Сава кўли бир зумда қуриди, Самова дарасидаги сув ўзанидан тошиб кетди, Эроннинг энг буюк ҳукмдори Мобизон тушида бир сурув араб туялари ва араб отларининг Дажла дарёсини кечиб Эрон тупроқларига тарқалганини кўрди. Аммо бу ажабтовур туш таъбирини айтиб берадиган киши топилмади. Яҳудий савдогарлардан бири ой ҳақида эшитиб, уни кўрмасдан тўлиқ таърифлаб берди. Уни кўрганда эса ҳасад ўтида ёниб, ҳушидан кейиб, дод солиб ерга қулади. Унинг овозига атрофдагилар тўпланишди. Ҳушига келиб, ойнинг таърифу тавсифи то қиёматгача тилдан тилга кўчиб, қалбларда мустаҳкам жой олишини сўзлаб берди. Сувайба исмли чўри ўз хожасига янги чиққан ойнинг хабарини берганида, хожаси шодликдан ўша заҳоти ундаги чўрилик тамғасини олиб, озодлик хатини қўлига тутқазди. Балқиган ойнинг баракасидан баъзи оилаларнинг қорни нонга тўйиб, хонадонларга қут-барака кириб, яйловлар яшил гиламга бурканиб, чорвалар ялтираб семира бошлади. Шу пайтгача туғишидан умид узилган қўй ва эчкилар икки-учтадан бола туғди. Чорва эгалари уларнинг сутларини соғиб улгуришмади. Бундан кўплар хафа бўлди. Чунки ҳақиқат ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. Унинг нуридан баҳраманд бўлганлар тўғри йўлда, хилоф йўлни тутганлар залолатда қолди. У туғилганда денгиз тубидаги балиқлар рақсга тушди, осмондаги қушлар турнақатор бўлиб тизилди, сайроқи булбуллар шундай хониш қилдики, тоғу тошлар кўз ёши тўкди, гулу райҳонлар ҳиди оламни тутди. Унга бўлган муҳаббат чексиз, таърифлашга эса тил ожиз. Бу ойнинг туғилганига ўн тўрт аср бўлди. Ҳали ҳануз ўз нури ва меҳри ила оламни чароғон этиб турибди. Ўйлаганингиздек бу пайғамбарлар сўнгиси, уммат шафоатчиси...
Ўтган ҳафта 24 ноябр жума кунида Мисрнинг Синай ярим оролида мудҳиш теракт амалга оширилди. Жума намози ўқилаётган пайтда, бир нечта машинада келган қотиллар масжид ичида бомба портлатди ва ташқарига қочиб чиқаётган кишиларни ўққа тутди. Натижада, 305 киши ҳалок бўлди, шулардан 27 таси болалар ва 130 га яқин кишилар жабр кўрди (жароҳатланди). Бу даҳшатли жиноятни ИШИД аъзолари амалга оширгани гумон қилинмоқда… Бу хабарни ўқиган ҳар бир соғлом табиатли кишида авваламбор, бегуноҳ жабр кўрган мусулмонларга нисбатан ачиниш, шафқат, ҳамдардлик ва бу жирканч ишни амалга оширишган қотилларга нисбатан чексиз нафрат, ғазаб пайдо бўлади. Одам ҳам шунчалик ақлсиз, жоҳил ва қалби қаттиқ бўладими. Ахир ҳужум қилинган жой қадим қадимлардан бери дахлсиз ҳисобланган жой; ибодатхона бўлса, ундаги инсонлар; ибодатгўй одамлар бўлса, шундай жойга ҳам босқин қилинадими!? Шубҳасиз, бу босқинчилар учун ҳеч қандай диний, инсоний қадриятларнинг аҳамияти йўқ. Қуръони каримда тасвирланганидек: “Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр урди. Уларнинг кўзларида парда бор ва улар учун улуғ азоб бордир”[1]. Яъни уларнинг қалби яхшилик нима эканлигини тушунмайди, қулоғига тўғри гап кирмайди ва кўзи ҳақиқатни кўрмайди. Қўлида қурол бор, ўзини қудратли деб, ҳисоблайди. Одамларнинг улардан қўрқиши уларга завқ бағишлайди. Одамларга озор бериш, ўлдириш уларга одатий ҳол бўлиб қолган, балки табиатга айланган. Ўта гуноҳкорлигидан охиратни ўйламайди, инкор қилади, қалби тош қотган. Бунинг тасдиқи Қуръони каримда ҳам зикр қилинган: “Сўнгра (Аллоҳнинг оят мўжизаларини кўргандан кейин ҳам) қалбларинг қотди. У тошдек ё унданда қаттиқроқдир…”[2]. Яъни, қалбни юмшатувчи сон саноқсиз оят мўжизалар бўлса ҳам, бааъзи одамлар ибрат олишмайди. Қалблари қотади; панд насиҳатни қабул қилмайди, қалбига яхшилик, иймон кирмайди. Аслида инсон нима учун яратилган эди? Аллоҳ таоло фаришталарга: “Мен ерда (ўзимга) ўринбосар яратаман”[3], демаганмиди!? Аллоҳнинг ердаги ўринбосари ер юзини гуллатиб яшнатиши, адолат ўрнатиши, одамлар ўртасида эзгулик уруғини сочиши керак эмасмиди!? Аллоҳ таоло: “Жин ва инсонни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим”[4], деб марҳамат қилади. Яъни, Аллоҳ таолони бир деб билиш, унинг динини маҳкам тутиш, буйруғу қайтариқларига қулоқ солиш учун яратилганмиз, ахир. Энди ўйлаб кўрайлик, бу вахшийлик, қонхўрликни ерни обод қилиш деб бўладими, ёки масжидда ибодат қилиб турган одамни портлатиш, ўққа тутишни ибодат деб бўладими? Демак бу ишни устида турганлар ҳам, бажараётганлар ҳам инсонийлик табиатидан чиқиб кетган одамлар, улар шу ҳолатларида ҳайвонлик даражасига тушганлар. Кўрмайсизми, йиртқич ҳайвонлар олдидан келганни тишлайди, ортидан келганни тепади. Нафси нимани хоҳласа, шуни қилади. Ҳадиси шарифларда “Ҳар бир дилозор дўзахдадир”[5], дейилади. Дилга озор бериш бир оғиз сўз билан ҳам, ишора билан ҳам бўлиши мумкин. Энди, қисқа муддатда юзлаб одамларни қириб ташлаганларни ким деб, атаймиз? Яна, “Афзал амаллардан бири мўмин (қалби)га хурсандчилик киритиш…”[6], деб марҳамат қилинган бошқа ҳадиси шарифда. Мана бизнинг қоидамиз, мезонимиз, ҳаёт йўлимиз. Энди мана бу ҳадисга эътибор қаратинг: “Модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ таоло бандасининг ёрдамида бўлади”[7]. Мана динимиз тарғиб қиладиган умуминсоний қадриятлар. Бир муҳтожга қилинган кўмакнинг мукофотини қаранг. Аллоҳ таолонинг ўзи ёрдамчи бўлади дейилмоқда. Агар бунинг тескариси бўлса, нима бўлади. Бир бегуноҳни қонини тўкиш мақсадида юрса, нима бўлади. Албатта, бир куни хору зор бўладику! Бу мавзудаги ҳадисларни санаб адоғига етиш қийин аслида. Лекин шу билан кифояландик. Хўш энди терактни амалга оширганлардан нима қолди. Авваламбор уларни жумъа кунида юзлаб одамларнинг қарғиши урди. Дуо ижобатига яқин соатларда оҳу...