islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Диққат танлов: Ассалому алайка, ё Ҳабибуллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Робиул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб ёзилган ва UZ доменида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) ижодий ишларнинг энг яхшисига мукофот берадилар. Танлов шарти: Ишончли маълумотлар асосида ёзилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишга шижоатлантирадиган, ҳабибимизнинг ҳаётини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси, Расулуллоҳга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, у зотга аталган мактуб, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишлардаги UZ домени ичида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) энг зўр ижодий ишлар танлаб олинади. Робиул аввал ойининг сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларни Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари тақдирлайдилар. ЎМИ матбуот хизмати 372

Анжуман: Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти

22 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасасида учта таълим муассасаси: Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Жўйбори Калон  аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида “Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти” мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов нутқ сўзлади. Шундан сўнг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ё.Паттажонов “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида диний бағрикенгликни таъминлаш кафолатлари” мавзусида; Мир Араб олий мадрасаси талабаси В.Бозоров “Қуръони каримда диний бағрикенглик масалалари” мавзусида; Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси М.Сафарова “Ҳадиси шарифда диний бағрикенглик тарғиботи” мавзусида маъруза қилди. Талабалар маърузаларини илмий далилларга таянган ҳолда таъсирчан усулда тайёрлагани ҳамда ўзларининг юксак нотиқлик маҳоратини намоён этгани туфайли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, равнақи ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Иқтидорли талабалар эътиборда бўлади Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Семинар олий мадрасанинг 1-курс талабаси Аҳмадулло Абдуҳалимовнинг тиловати билан бошланди. Сўнг Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлим бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновга сўз берилди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси  тасарруфидаги билим юртлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Мир Араб олий мадрасасининг ташкил этилиши, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида таълим беш йил бўлиши, ўрта махсус билим юртиларида икки йиллик курслар ташкил қилиб унда муаззин, мухтасиб ва ноибларга ҳужжатлар берилиши тўғрисида гапирди. Яна янги очилган бешта мактабни шакллантириш мақсадида таклифлар бериш, чет тилларни ривожлантириш тўгаракларни ташкил этишга жиддий эътибор бериш лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилди. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Зиёвуддин Мирсодиқов ўз нутқида 18 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган семинарда муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ортиқбек  Юсупов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази раиси Минаваровлар иштирок этиб, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда Президентимизнинг имом-хатиб ва диний уламоларга қилган мурожаати юзасидан ўз фикрларларини билдирганини айтиб ўтди. Мир Араб олий мадрасаси ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Азизхўжа Иноятов эса билим даргоҳларидаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириб, уларга янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериш лозимлигини таъкидлади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртларида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. М.ХЎЖАЕВ, Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори  (muslim.uz)                                                                517

Ҳақиқий меросхўр мулкига кўз тикиш гуноҳи кабирадир

Афсуски, ёшроқ эркак вафот этса, келинни гўдаклари билан отасиникига ҳайдаб юбориш ҳоллари  ҳам учрайди. Оила бошлиғи вафот этгач, унинг ҳовлисига ака-укалари кўз тикиб, қазо қилган одамнинг хотини вояга етмаган болаларини –марҳумнинг меросхўрларини, меросга энг ҳақли инсонларни олиб, ота ҳовлисига қайтиб боришга мажбур бўляпти. Фароиз илмига кўра, марҳумдан қолган мол-мулк дарҳол меросхўрлар ўртасида тақсим қилиниши керак. Бу қонунни ўзича тасарруф қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Нега менга кам, бунга кўп дейиш ёки ҳатто менга керак эмас дейиш Аллоҳ таолонинг ҳукмига норози бўлишдир, Масалан, қизлар ўғилга тегадиган улушнинг ярмини олади. Аслида бунда катта адолат бор. Зеро, Исломда қиз боланинг нафақаси эркак кишининг зиммасига юклатилган. Қиз бола ҳали туғилмасидан унинг нафақаси ҳал қилиб қўйилган бўлади. Аёл кишининг нафақаси аввал отаси, отаси бўлмаса ака-укалари ёки амаки-тоғаларининг зиммасида бўлади, никоҳдан сўнг эса эрининг зиммасига юклатилади. Аммо шунда ҳам ўғил болага тегадиган улушнинг ярми миқдорида қизларга ҳам мерос ажратилиши айни ҳикмат, олий ҳимматдир. Бугунги куннинг ифодаси билан айтганда, ижтимоий адолатдир. Илмсизлик, жоҳиллик қилиб, етимларни, ҳақдор ворисларни ҳалол улушидан маҳрум қилаётганларнинг ҳисоб-китоби ниҳоятда оғир бўлади, Аллоҳ асрасин. Озгина ерга, мулкка эга бўлиб оламан, деб хомтама бўлаётганлар ана шу азоб-уқубатларни ҳам эсга олиб қўйсинлар! Тошкент ислом институти ўқитувчиси Раҳматуллоҳ Сайфуддинов 460

Қаноатли бўлайлик

Барча жонзотни  ризқини бериб тувчи Парвардигори оламга  ҳамду санолар бўлсин. Инсониятга ҳаёт мазмунини кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.в.га  дуруду саловотлар бўлсин.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда:  وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا  “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!”[1]  Агар қушларга эътибор берадиган бўлсак, эрталаб саҳардан боласи ва ўзи учун учиб кетади. Бирор жойда мана бу ерда нон бор у ерда дон бор деб айтилмаган, аммо Аллоҳ унинг ризқини беришлигига ишончи комил ва Парвардигор унинг ризқини етказади. Бир босганда эзилиб кетадиган қурт қумурсқадан бошлаб, катта-катта жониворларгача барчасининг ризқини Худои таоло беради. Чунки Худои таоло Қуръони каримда Ўзининг зиммасидаги ишни айтди: “барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”, деб.  فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ  “Бас, қачонки, намоз адо қилингач,ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи) дан истайверингиз! ”[2]  Одам фарзанди  ризқини Аллоҳдан деб билиб, иш қилиши керак. Шу билан биргаликда ҳалол ризқни танлаши лозим. Уйдан чиқиб ризқини ахтаришлиги бу албатта ўзини, аҳли оиласини бировлардан беҳожат қилиш учун бўлади.  ҲИКОЯТ: Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в. саҳобалари билан бомдод   намозидан кейин ўтирган эдилар. Бир бақувват йигит масжиддан тезлик билан чиқиб бозорга югурди. Шунда саҳобалар: Ажабо! ундан кўра охират ишига шунчалик шошилса арзирди – деганларида, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Бундай деманглар, агар бу йигит ўзини инсонлардан беҳожат қилишлик учун ё ота-онаси ва оиласини боқиш учун бу ишни қилса, Худои таоло наздида ибодатдек бўлади. Аммо агар дунё кўпайтириб мақтаниш учун, бошқаларга кўз-кўз қилиш учун бу амални қилса, бу шайтоннинг амалидандир”.  Аллоҳ таоло яна бизларни огоҳлантириб қўймоқда:  وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِّنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنيَا لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى  “Сиз (кофирлардан айрим) тоифаларни синашимиз учун баҳраманд қилган дунё ҳаёти гўзалликларидан иборат нарсаларга кўзларингизни термултирманг! Роббингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир”[3]  Демак, Аллоҳ таоло ҳар биримизга қанча миқдорда ризқ берган бўлса, ана шунга қаноат қилайлик. Қаноат деганда, берган ризқига шукр қилишлик ва рози бўлишлик. Лекин тўхтаб қолишлик дегани эмас. Бугун сизга қанча ризқ берилди, мана шунга қаноат қилинг, ҳаддан ташқари елиб-югурманг, яъни ибодат вақтини, ота-онанинг кўнглини овлаш пайтини, оила билан бўлиш вақтини қаноатсизлик қилиб ризқ учун сарфламанг. Чунки ҳар вақтнинг ҳисоб китоби бор.  Абу Али ибн Сино: “Киши учун энг фойдали, дилини ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратланарли нарса эса ҳирс ва ғазабдир. Бошқаларда кўрганни қаттиқ истамаслик ҳам қаноат саналади”, деганлар.  عَنْ أَبِي عَمْرٍو السَّيْبَانِيِّ قَالَ : سَأَلَ مُوسَى عَلَيْهِ السَّلامُ رَبَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : أَيْ رَبِّ ، أَيُّ عِبَادِكَ أَحَبُّ إِلَيْكَ ؟ ، قَالَ : أَكْثَرُهُمْ لِي ذِكْرَاً قَالَ : يَا رَبِّ ، فَأَيُّ عِبَادِكَ أَعْدَلُ ؟ ، قَالَ : مَنْ دَانَ مِنْ نَفْسِهِ،، قَالَ : يَا رَبِّ فَأَيُّ عِبَادِكَ أَغْنَى ؟ ، قَالَ : أَقْنَعُهُمْ بِمَا أَعْطَيْتُهُ  . Абу Амр Сайбонийдан ривоят қилинади “Бир куни Мусо а.с. Аллоҳ таолодан сўрадилар: Ё Роббим, қайси банданг Сенга суюклироқ? Аллоҳ таоло деди: Мени кўп эслайдигани. Ё Роббим, қайси банданг Сенинг наздида одилроқ? Аллоҳ таоло деди: ўз нафсини тергаб турадигани. Ё Роббим, қайси банданг энг бой? Аллоҳ таоло деди: берган ризқимга қаноат қилувчиси”  Абу Туроб Нахшабий: “Қаноат ризқини Аллоҳдан олмоқдир”, деди.  اللّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاء وَيَقَدِرُ...

Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳининг тавба қилиши ва гудакнинг ичкилик сабабидан нобуд бўлиши

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳидан тавба қилишига нима сабаб бўлганини сўрашди. У жавобан шундай деди: “Илгари мен ўйин-кулги ва ичкиликка қаттиқ берилган эдим. Кўнгил хуши учун бир жория сотиб олдим. Маълум муддат ўтиб, қизчалик бўлдик. Мен қизимни жуда яхши кўрар эдим. У ўсиб-улғайиб эмаклайдиган, кейин юрадиган бўлди. Қачон мен ароқ ичмоқчи бўлсам, у қўлимдан тортиб ароқни тўкиб юборар эди. У икки ёшга етгач, вафот этди. Мен қайғуда қолдим… Шаъбон ойи эди. Бир куни ярим тунда ичиб маст бўлиб ётиб қолибман. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Қабримдан чиқиб келибман. Бундоқ қарасам, ёнимда катта аждар мени емоқчи бўлиб турибди. Ундан қўрқиб қочдим, у эса орқамдан қувлай бошлади. Хар қанча тез чопсам хам, ундан бутунлай қочиб кетолмас эдим. Қоча туриб йўлда оппоқ либосли мункиллаган чолни учратдим. Унга: “Эй отахон, мени анави аждардан қутқаринг. У мени емоқчи, халок қилмоқчи», деб ялинган эдим, У: “Эй ўғлим, мен қариб, кучдан қолганман, у мендан қувватли, унга кучим етмайди. Сен қочиб, йўлингда давом этавер-чи, шояд Аллох сени ундан халос этса“, деди. Мен тезроқ чопа бошладим. Аждар хам изимдан қолмай келар эди. Югура-югура дўзах табақаларига келиб қолдим. Дўзах қизиб, қайнаб ётарди. Унга тушиб кетишимга бир бахя қолди. Шунда кимдир: “Сен менинг ахлимдан эмассан“, деди. У ердан бурилиб яна қоча бошладим. Аждар хамон қувлаб келар эди. Қоча-қоча кўзни қамаштирадиган нурли тоққа яқинлашдим. Тоғда қасрлар бўлиб, уларнинг эшик ва пардалари кўзга ташланиб турар эди. Шу пайт кимдир: “Душмани етиб келиб халок этмасдан туриб манави бечорани қутқаринглар!“ деди. Эшиклар очилиб, пардалар кўтарилиб, у ердан юзлари ойдай болалар чиқиб келишди. Қизим хам улар билан бирга эди. Мени кўриб олдимга тушди. Ўнг қўли билан аждарни урган эди, у қочиб кетди. Кейин тиззамга ўтирди-да: “Эй отажон, “Иймон келтирган зотлар учун Аллохнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Хақ – Қуръонга (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими?!“ (Хадид сураси, 16) деди. “Эй қизим, сизлар хам Қуръонни биласизларми?“ деб сўрасам, “Ха, сизлардан кўра яхшироқ биламиз“, деди. “Бу ерда нима қиласизлар?“. “Биз мусулмонларнинг вафот этган ёш болаларимиз. Қиёмат кунигача шу ерда сизларни кутиб яшаймиз“. “Эй қизим, мени қувлаб, халок этмоқчи бўлган аждар нима эди?“ “Эй отажон, у сизнинг ёмон амалларингиз. Уни кучайтириб-кўпайтириб юбордингиз. Шунинг учун сизни халок қилмоқчи бўлди“. “Халиги мункиллаган чол киши ким эди?“ “У сизнинг яхши амалингиз. Уни заифлаштириб – камайтириб қўйдингиз. Шу боис ёмон амалингизга унинг кучи етмади. Аллохга тавба қилинг. Халокатга учрагувчилардан бўлманг“. Шундай деб у юқорига кўтарилиб кетди. Мен чўчиб уйғондим ва дархол Аллохга тавба қилдим… Ичкилик сабабидан бир ёш боланинг ўлиши ул ҳам бўлса ўз отаси тарафидан амалга оширилиши бу бизнинг виждонимизни қаттиқ изтиробга солмайдими? Кўчаларда қанчадан- қанча жиноятларнинг энг аксарияти шу ичимлик орқали амалга ошаётгани сир эмас. Ҳадиси шарифда “Ҳамр (спиртли ичимлик) барча ёмонликларнинг онаси”, деб таъкидланган бўлса! Биз нима учун яна шайтоннинг сийдигини сотадиган жойлардан, унга восита бўлаётган кишилардан ва уни кайфи –сафо учун ичадиган кишилардан нафратланмаслигимиз керак. Бунинг оқибати бизнинг ҳаётимизни жаҳаннамга айлантиришини наҳотки тушунмасак. Аллоҳ таоло қиёмат кунида инсонлар ва ҳайвонларни тирилтирганда ҳайвонга тил беради экан ва ҳатто у тили билан инсонга танбеҳ бераркан. Ҳайвоннинг инсонга танбеҳ бериши бу...
1 1 449 1 450 1 451 1 452 1 453 1 483