islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Нонни кимлар тайёрлайди?

Фараз қилайлик, кўчада бир инсондан «Нонни қаердан оласиз?» деб сўрайлик, у бизга «Анави дўкондан» деб кўрсатади. Дўконга кириб қарасак, бир ёки бир нечта сотувчи ишлаётган бўлади ва улардан биридан: «Нонни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, у бизга «Нонвой хонадан» деб жавоб беради. Нонвой хонага борсак, у ерда бир неча нонвойлар ишлаётганини, баъзилар хамр қориётгани, баъзилари эса нон ёпаётганини кўрамиз, ва улардан: «Бу нонни ёпиш учун унни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар: «Ун заводидан оламиз» деб жавоб беришади. Энди ун заводида эса биз ўнлаб ишчи, муҳандислар шу унни тайёрлаш устида ишлаётганини кўрамиз, ундан ташқари бу заводни ишлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуналарни харид қилиб, олиб келган инсонлар ва яна уларни ўрнатганлар, аввало бу заводни қурганларнинг, завод ишга тушишида ва ишлаб туришида ҳар бирини алоҳида ўрни бўлади, албатта, буларнинг барчасини бир кишини ўзи уддалай олмаслиги аниқ. Ун тайёрлайдиган ускунларничи, уларни ихтиро қилиш, ясашда ўнлаб олим ва муҳандислар бош қотириб ихтиро қилишган, у ускуналар тўғри ишлашини таъмирлаганлар. Биз эса йўлимизда давом этиб, улардан: «Бу унни тайёлаш учун буғдойни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар бизга: «Деҳқонларимиз етиштириб берганлар» деб жавоб беришади. Далага бориб қарасак, ўнлаб, балки юзлаб деҳқонлар, тракторчилар, сув назорат қилувчилар ҳаммаси бир мақсадда – нон ёпиш учун буғдой етиштириш мақсадида бир тану бир жон бўлиб ишлаётганларини кўрамиз. Улардан олдин санаган муҳандис, нонвой, сотувчиларнинг ҳаммаси эса ана ўша нонни халқнинг қўлига етказишда ҳаракат қилишади. Энди тасаввур қилиб кўрайлик, бир дона нон халқни қўлига етиб келгунига қадар неча инсон ўз ҳиссасини қўшмоқда, жуда кўп инсон, лекин мақсади нечта? Мақсадлари эса бир – нонни халққа етказиш. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда бизга хитоб қилиб: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» – дея амр қилади. (Моида сураси 2 – оят). Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло биздан яхшиликни кўпайтиришнни, ёмонликни эса йўқ қилишни хоҳлайди. Модомики биз яхшилик йўлида ҳамкорлик қилар эканмиз, бу ишни бир киши ўзи уддалай олмаслигини юқоридаги қиссадан шундоқ кўриниб турибди. Ҳаммамиз динимиз, юртимиз равнақида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур, зеро доно халқимиз бекорга «Айрилганни айиқ, бўлингани бўри ер» деб айтмаган. Қолаверса, тарқоқ ҳолда бўладиган бўлса, бу жамиятимиз ҳеч қачон ривожланмайди, юксакка қараб парвоз қилмайди. Агар ҳаммамиз ислоҳотни аввало ўзимиздан бошлаб, сўнг оиламиз, қўни-қўши, маҳаллада давом эттирмаймиз экан, оқибати яхши бўлмайди, буни «сенга тегмаяпманми, мен билан ишинг бўлмасин» қабилида яшаб келаётган жамиятлар мисолида кўришимиз мумкин, қолаверса ота-боболаримиз доим бир-бирларидан хабар олиб, кўмаклашиб турганлар. Яқин тарихимиз, чамаси 20-25 йиллар олдин ҳам маҳалла оқсоқоллари жанжал бўлган хонадонларга кириб, бемалол тинчитиб чиқиб кета олар эди, ҳамма уларни гапларига қулоқ солар эди, улар билан тортишганларга эса маҳалладагилар совуқ муносабатда бўлар эдилар, ҳозирчи? Шу даражага етдики, инсонлар оқсоқолларни гапини умуман олмай қўйдилар, хоҳлаганини қиладилар, ҳатто «Мени ишимга аралашишга нима ҳаққиз бор?!» деб ҳам қўйишади. Демак, биз миллийлигимиздан қанчалик узоқлашдик? Албатта, биз буларни ислоҳ қилишимиз керак, бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин, мўминнинг ойнасидир» деганлар (Имом Табароний ривояти), бошқа бир ҳадисда эса: «Албатта, сизлардан бирингиз биродарининг ойнасидир, агар унда азиятни кўра, ундан олиб ташласин» дедилар (Имом Термизий ривояти). Юқоридаги гаплар ояти кариманинг биринчи қисми ҳақида айтилди, иккинчи қисми ҳақида эса ҳозирги кунда...

Малайзиядан меҳмонлар келди

Тошкент ислом институтига Малайзия давлати Жоҳор штати муфтийсининг ўринбосари Ҳожи Яҳё ибн Аҳмад бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ушбу делегация институт раҳбарияти, устоз ва талабалар томонидан илиқ кутиб олинди. Дастлаб, меҳмонларга институтнинг ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти ҳақида маълумот берилди. Талабалар институт ҳаёти, улар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида араб ва инглиз тилларида сўзлаб бердилар. Учрашув давомида меҳмонлар учун институт фойэсида ташкил этилган ўқув-услубий, меъёрий ҳужжатлар, институтда ўқитиладиган фанлар бўйича чоп этилган дарслик ва ўқув-қўлланмалар кўргазмаси ҳамда институт фаолиятига оид расмлардан иборат электрон слайдлар кетма-кетлиги намойиш этилди. Шундан сўнг меҳмонлар “Тафсир”, “Араб тили” ва “Фиқҳ” фанлари бўйича ўтилаётган дарсларда бевосита иштирок этдилар. Малайзия делегацияси аъзолари Тошкент ислом институти фаолияти билан танишиб катта таассуротларга эга бўлганликларини билдирдилар ва институт жамоасига муваффақиятлар тиладилар. Ж.Мелиқўзиев, Тошкент ислом институти проректори 299

Хорижий мутахассислар Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ташаббусларни юқори баҳоладилар

Москвада ўтказилаётган “Ислом илоҳиёти ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли Х халқаро диний илмий-таълимий анжуманда Ўзбекистондан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Индонезия, Бруней, Эрон, Миср, Ироқ, Белорус давлатларининг турли диний, таълимий ва академик ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар. Анжуман минбарларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида IX-X асрлардан бошлаб мадрасалар фаолият олиб боргани, Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги илмий мактаблар битирувчилари бутун ислом дунёсида ўз билим даражаси билан машҳур бўлгани, мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги бир йил давомида юртимизда қадим анъаналарни тиклаш, янги илмий мактаб ва марказлар очиш борасида бошқалар ўрнак олиши мумкин бўлган улкан ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд этилди. Ислом таълим тизими мусулмонларга бошланғич диний маърифатни етказиш билан чекланиб қолмасдан, ўрта махсус-олий диний таълим, магистратура, докторантурадан иборат узлуксиз тизим сифатида тўлиқ шаклланиши зарурлиги, диний ва дунёвий фанлар бир бирини ўзаро бойитиши, исломда илм олишга тарғиб қилинар экан, илмлар диний ва дунёвийга эмас, инсонлар учун фойдали ва фойдасиз илмларга ажратилиши, инсон ҳаёти учун зарурий ҳисобланган барча билимлар соҳасида мусулмонлар етакчи бўлиши зарурлиги таъкидланди. Хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқаро минбарлардан туриб ислом мусаффолигини асраш, уни экстремизмдан ҳимоя қилиш борасида билдирилаётган фикрлар ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси ва қарорлари асосида мамлакатимизда янги исломий илмий марказлар, диний мактаблар, Мир Араб олий мадрасаси, Тошкент ислом академияси ташкил этилаётганини юқори баҳоладилар. administrator 269

Тошкент ислом институти ректори Москвада ўтказилаётган халқаро анжуманда маъруза қилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ва Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Жасур Нажмиддинов Москва шаҳрида ўтказилаётган “Ислом илоҳиёти ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли Х халқаро диний илмий-таълимий анжуманда иштирок этмоқдалар. Ўзбекистон вакиллари анжуманнинг турли сессияларида маъруза қилдилар. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликнинг ривожланиши мавзусида, Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Жасур Нажмиддинов эса ёшлар орасида экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашда тарихи илмий меросни тиклашнинг аҳамияти (Ўзбекистон тажрибаси) мавзусида, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим тизими шаклланиш тарихи ва истиқбол режалари ҳақида нутқ сўзладилар.   administrator   493

Халқаро анжуман иш бошлади

2017 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ва Тошкент ислом университети исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Жасур Нажмиддинов Москва шаҳрида ўтказиладиган “Ислом илоҳиёти ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли илмий-маърифий анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетишди. Ушбу анжуман ўз ишини 2017 йил 29–31 октябрь кунлари олиб боради. Мазкур анжуманнинг бориши ва унда кўтарилган масалалар тўғрисида сайтимизда ёритиб борамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 307
1 1 448 1 449 1 450 1 451 1 452 1 466