islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Аёллар

Бўлимлар

ФОТИМА САМАРҚАНДИЙЯ – БУЮК ФАҚИҲА

Ислом динида аёлларнинг илм-маърифатли бўлишига катта эътибор берилган. 1 148

Иддали аёлнинг таъминоти

Исломга қадар, дунёнинг деярли барча юртларида инсон ҳуқуқлари турли йўсинда поймол қилиниши кучайиб кетди. Айниқса, аёлларга муносабат жуда тубан даражада тушиб кетди. Уларга инсон сифатида эмас, балки бир буюм сифатида қаралар, ҳақлари топталар эди. Араб жазирасидаги аксар оилаларда қиз фарзанд дунёга келса, уни тириклай кўмилар эди. Ота вафот этса, ўғилга отасининг аёллари матоҳ ўлароқ мерос бўлиб қолар, агар ўғил хоҳласа уларга уйланиши ҳеч кимни ажаблантирмас эди… Ҳинд диёрларида эри ўлган аёл яшашга ҳаққи йўқлиги туфайли, эри билан бирга ёқиб юборилар эди. Қисқаси, аёл зоти ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқларга эга эмас эди. Бу ҳол ўз-ўзидан мукаммал бир низом, одил ижтимоий тизимга бўлган эҳтиёжни тобора тақозо қилиб бораверди. Ниҳоят, ислом дини келиши билан аёл зотининг жамиятда ўзига хос мавқеъи намоён бўла бошлади. Уларнинг ҳақлари улуғланди. Аёлни она, жуфти ҳалол, опа-сингил, қиз сифатида ҳурмат қилиш, ҳақларига риояда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари намуна бўлдилар. Нафақа, маҳр, талоқ, хулуъ, идда ҳукмлари жорий бўлди. Нафақат ҳур аёлларга, балки одам сифатида кўрилмаган чўриларга ҳам хос ҳукмлар жорий қилинди. Аёлнинг нафақаси кимнинг зиммасида? “Нафақа” – қарамоғидаги кишини етарли таом, кийим, турар жой билан таъминлашдир. Аёл кишини мана шу нарсалар билан таъминлаш никоҳдан сўнг эрининг зиммасига вожиб бўлади. Турли сабаблар билан ўртага талоқ, ажрим тушганда ёки эр вафот этганда-чи? Афсус-ки, аксар ҳолларда эр талоғини бериб ёки бермасдан, аёлини кўч-кўрони билан ота уйига жўнатишига гувоҳ бўламиз. Аслида, талоқдан сўнг ҳам аёлнинг таъминоти бир муддат эрининг зиммасида бўлади. Бунинг учун аввал идда ва унга тегишли масалаларни тушуниб олиш муҳим. Динимизда аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан сўнг сақлаши лозим бўлган муддатга “идда” дейилади. Талоқ қилинган аёл иддаси. Аёл ҳайз кўрувчи аёллардан бўлса, унинг иддаси учта ҳайз кўриш билан тугайди. Агар ҳайзли ҳолатида талоқ тушган бўлса, у ҳайз ҳисобга ўтмай, балки, кейинги ҳайзидан бошлаб ҳисобланади. Агар аёл ҳайз кўрмайдиган аёллардан бўлса, унда талоқдан сўнг тўлиқ уч ой идда сақлайди. Эри ўлган аёл иддаси. Бундай аёллар тўрт ой-у, ўн кун идда сақлайдилар. Ҳомиладор аёлнинг иддаси. Агар талоқ қилинган, ёки эри ўлган аёл ҳомиладор бўлса, иддаси ҳомиласини туғиши билан тугайди. Юқорида санаб ўтилган талоқ иддаси давомида, у ҳоҳ ражъий, хоҳ боин талоқ бўлсин, аёлни озиқ-овқат, кийим, маскан билан таъминлаш эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аёл иддани эрининг уйида сақлайди. Идда ўтирган манзилидан ташқарига заруратсиз чиқиши мумкин эмас. Фақат аёлнинг ҳолати борасида фарқ бор. Яъни ражъий талоқ тушган аёл иддаси давомида, эрини олдида ўзига оро берган, ҳушбўйланган, ўзига жалб қилган ҳолатда юриши мустаҳаб бўлса, боин талоқ иддасида ўтирган аёл эри билан ўзи ўртасида парда тутиши, худди номаҳрамдан сақлангани каби авратларини яшириши лозим. Эри вафот этган аёл ҳам идда муддатини эрининг уйида ўтказади. Лекин у кундуз куни чиқиши мумкин, чунки унинг таъминоти ўзининг зиммасида бўлгани учун, тирикчилик қилишга эҳтиёж сезади. Аммо кечаси эрининг уйида тунайди. Нега энди эр аёлини талоқ қилсаям, маълум вақтгача яна таъминлаб туриши керак? Келинг, масалага бошқачарооқ ёндошайлик! Ислом ҳар доим насл поклигини биринчи ўринга қўяди. Шунинг учун ҳам зинонинг ҳар қандай кўринишини мутлақ таъқиқлайди. Битта аёлнинг кўп эркак билан никоҳда бўлишини ҳам рад этади. Чунки, бу иккита ҳолда ҳам насл бузилиши аниқ. Ҳатто бугунги ривожланган тиббиётдаги пробиркада уруғлантириш масалаларида ҳам...

Рисолат хонадонидаги вафо ва садоқат тимсоли

Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва: “Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар. Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди. Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда). Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди. Зайнаб розияллоҳу анҳо унга: “Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабни ёнидан кетди.(Эҳтиром) Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди. Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди. Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди. Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас“. Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми? (Аниқ сўзлашув) Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“. Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади. Абул Ос ўзини куфрида давом этди. Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат) Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат) Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди. Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид) Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди. Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди. Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди“, деди. Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди. Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди. Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди. Уни қайнотаси асирга олдилар. Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик) Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар. “Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо) Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат). Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси) Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. ( Қўшиннинг одоби) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва:...

КИТОБХОНЛИК – МАЪНАВИЙ ЭҲТИЁЖ

Жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова томонидан “Китобхонлик куни” муносабати билан талаба – қизлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш мақсадида “Китобхонлик – маънавий эҳтиёж” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. И.Акмалова хозирги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислохотлар, талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари ҳамда хорижий адабиётлар тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, институт Ахборот ресурс маркази фондида мавжуд янги бадиий адабиётлар, яқинда нашр этилган “Адабиёт христоматияси” билан талаба-қизларни таништирди. Республикада чоп этилаётган оммавий нашрларни доимо кузатиб бориш, 2017-2021 йилларда харакатлар стратегияси бўйича олиб борилаётган ишларни, газета ва журналларда ёритиб борилишини ўқиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда халқимизга диний-маърифий билим бериб,  ҳуқуқий саводхонликни ошириб, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан билим ва тажрибаларини ошириб боришда салмоқли фаолият кўрсатиб келаётган “Ҳидоят” ҳамда “Муминалар” журнали ва “Ислом нури” газеталарига талаба қизларни мақолалар ёзишга тарғиб қилди. Тадбир сўнгида куратор С.Валиева сўзга чиқиб, талаба-қизларнинг мутолаа маъданиятини ривожлантиришда китоб ўқиш фойдалилиги, талаба-қизлар ўртасида китобхонлик маъданиятини ошириш, хамда оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилган бадиий адабиётлар хақида тўхталиб, институтда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловларида талабаларнинг фаол иштирок этишлалилигига чақириб қолди. Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова   1 064

«Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!» деб номланган сийрат тадбири

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати билан «Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!» деб номланган сийрат тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг устозу ходималари, талаба қизлар, шунингдек,  институтнинг фахрий устозлари ва  меҳмонлар иштирок этди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан очилди. Сўнгра талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ташриф буюрган меҳмонларни қутлаб, байрам дастури билан таништирди. Тадбир мусобақа тарзида ташкил қилинди.  Биринчи босқич таништирув шарти, иккинчи босқич Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган монологлар ижроси,  тезкор савол-жавоблар билан мусобақа жуда қизғин давом этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам савол жавобларда иштирок этиб, муносиб ҳадяларни қўлга киритишди. Айниқса, бешинчи шартдаги саҳна кўринишлари барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Сийрат ойи муносабати билан Ислом Институтининг «Oliymahad.uz» сайтида «Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам – гўзал хулқ соҳиби» номли танлов ғолиблари ҳамда «Ноябрь ойи – Сийрат ва Ислом тарихи» фан ойлиги муносабати билан амалиётчилар томонидан ташкил қилинган  талаба қизлар ўртасидаги уч босқичли  сийрат мусобақаси ғолибалари  раҳбарият томонидан тақдирландилар. Тадбир давомида талаба қизлар томонидан ижро этилган салавотлар барчанинг қалбига сурур бағишлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова   887
1 4 5 6 7 8 10