islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Аёллар

Бўлимлар

Аёллар ислом нигоҳида

Муқаддас динимиз Исломда барчага бирдек хитоб қилиниб, эркак ва аёлларга тенглик ила муомала қилинган. Ҳақ-ҳуқуқларда бирини бошқасидан устун қўйилмаган. Шунингек, ислом шариати умумий шаклда аниқ мақсадга эришишни кўзлаган бўлиб, у “ҳимоя” деб аталади. Ҳимоя эса турли жабҳаларда, турли шаклларда намоён бўлади. Хусусан, аёлларнинг шаъни, уларга тааллуқли бўлган барча нарса ислом дини асосида ҳимоя этилади. Шу сабабдан ҳам Қуръони карим ва суннати набавийда аёлларга оид ҳақ-ҳуқуқлар, нозик ва дақиқ таърифлар алоҳида эътибор билан келтирилади, адолат,  латофат ва меҳр ила баён қилинади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, аёлнинг қиз, рафиқа ва она сифатида умр кечириши ва унинг умр босқичларида эҳтироми ва ҳимоясини кўзда тутган оят ва ҳадисларни этиборингизга ҳавола этамиз. Ислом дини аёлларнинг шаънини кўтариб, уларнинг турмуш тарзини гўзаллаштирган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўз эрларига итоат қилишни, эркакларга эса жуфти ҳалолларига меҳрибонлик қилишни буюрганлар. Қизларни мажбурлаб эрга бериш, уларнинг молларини ейишни ман қилганлар. Чунки жоҳилият даврида аёллар мерос ололмас, агар бирор кишига қиз фарзанд кўрганининг хабари берилса, ғазабланганидан юзлари қорайиб, бўзариб кетар эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда уларнинг бу ҳолатини бундай баён қилади: وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُمْ بِالْأُنْثَى ظَلَّ وَجْهُهُ مُسْوَدًّا وَهُوَ كَظِيمٌ  * يَتَوَارَى مِنَ الْقَوْمِ مِنْ سُوءِ مَا بُشِّرَ بِهِ أَيُمْسِكُهُ عَلَى هُونٍ أَمْ يَدُسُّهُ فِي التُّرَابِ أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда, олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир (“Наҳл” сураси, 58-59 оятлар). Қуръони каримда “Нисо” (Аёллар) номи билан алоҳида сура нозил қилинган бўлиб, унда мерос ва аёлларга муомала қилиш ҳукмлари баён этилгани динимизда уларнинг эҳтиром қилинганини кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида бундай марҳамат қилади: الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,)уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса)уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ  олий ва улуғ зотдир (“Нисо” сураси, 34-оят). Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада солиҳа аёлнинг сифатларини баён қилиб, ортидан итоатсизлик содир этган аёлга раҳм-шавқат билан, босқичма-босқич қилиниши керак бўлган муомала услуби ҳақида таълим бермоқда. Бу услуб – аввал чиройли панд-насиҳат, сўнгра шунда ҳам итоат қилмаса, ўринларини алоҳида қилиш, бу ҳам кор қилмаса, қаттиқроқ чора – озор бермайдиган даражада таъзир беришга изн берилишидир. Ушбу таълим меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан аёлларга бўлган иззат-икром намунаси десак, адашмаган бўламиз. Аёлларга бўлган икромнинг намуналаридан яна бири шуки, ушбу сурада аёллар ва эркаклар лафзларининг тенг миқдорда келтирилганидир. Ислом  эркакларга ўз аёллари билан гўзал муомалада бўлишни ва бунда улар учун яхшилик борлиги қуйидагича баён қилади:  وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا “Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон...

Саҳобия аёллар – Асмо бинти Язид

Асмо бинти Язид ансорий аёллардан бўлиб, кучли иймон, сабр, шижоат, ақл эгаси эди. Унда ҳотирлаш, таъсирчан гапириш, чиройли ўқиш қобиляти мужассам эди. У бизга Расулуллоҳ (салоллоҳу алайҳи васаллам) ҳақларидаги қиссаларни ўзига ҳос усул билан етказиб берганлардан биридир. Ибн Ҳожар бундай дейди: “Асмо бинти Язид ибн Саккон ибн Рофеъ ибн Имриул Қайс ансорлардан бўлиб авс қабиласнинг ашҳал уруғидандир. “Умму Омир” ва “Умму Салам” кунялари бор. Асмонинг Қурон карим оятларини, ҳадиси шарифни ўрганиншга ўта моҳир эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобалар даврасида ўтирганларида Асмо бинти Язид ҳузурларига келди ва: “Ота, онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳни элчиси! Аёллар номидан келдим. Улар сўзимни мақуллашди. Аллоҳ таоло сизни эркак аёлга пайғамбар қилган. Биз аёллар ҳомиладор бўламиз. Эркаклар жамоат намозларида иштирок этишади, ҳамда Аллоҳ йўлида сафарга чиқиш билан даражалари юксалади. Қачон сафарга кетишса, биз уларни болаларини ва молларни қўриқлаймиз. Айтинг-чи, савобда улар билан тенг бўламизми?”  деб сўради. Шунда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга “Дини ҳақида яҳши савол берган аёлларнинг сўзини эшитдингизми? – дедилар. Сўнгра яна Асмога юзланиб: “Эй Асмо ортингдаги аёлларга билдир, улардан қайси бири эрига яхши хотин бўлса, унинг розилигини истаб яхшиликларига эргашса, барча савобда эри билан тенг шерик бўлади” деб марҳамат қилдилар. Асмо бинти Язид (розияллоҳу анҳо) бундай ривоят қилади: “Бир куни тенгдош аёллар орасида турган эдим. Ёнимиздан Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўтиб қолдилар. Бизларга салом бериб: “Куфрони неъмат қилишдан сақланинглар”, дедилар. Сўрашга журатлироғи мен эдим. “Эй Расулуллоҳ, куфрони неъмат нима?” деб сўрадим. У зот марҳамат қилдилар: “Сизлардан бирингиз  ота–онаси билан яшайди. Сўнгра Аллоҳ таоло унга эр берса, эридан фарзанд ато қилса, у ғазабланади. Ҳатто унга: “Мен сендан ҳеч яхшилик кўрмадим” дейди. Бу воқеа аёлларга Пайғамбаримиз тарбияларининг бир кўриниши эди. Амр ибн Қатода (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) энг биринчи байъат берган аёллар Умму Саид, Кабашата бинти Рофе Умму Омир (Асмо) бинти Язид ибн Саккон ва Ҳаво бинти Язид ибн Саккондир”. Асмо биринчи байъат қилганидан фахрланиб: “Мен Расулуллоҳга байъат қилган аёлларнинг биринчисиман”, дер эди. Асмо бинти Язид ишларни ишонч ва диққат билан ўрганар эди. Оиша (розияллоҳу анҳо) мақтаб: “Ансор аёллар қандай ҳам яхшидир, динни ўрганишда ҳаёлари уларни  (масала) сўрашдан тўсиб қолмади”, деганларида Асмо бинти Язид каби аёлларни назарда тутганлари шубҳасиз. Саҳийлик ансорларнинг олий сифати эди. Асмо бинти Язид ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйимизга ташриф буюрганларида: “Бу уйларда қандай яхшилик бор, бу арсорларнинг яхшилигидир”, деб марҳамат қилдилар. Асмо бинти Язид яна шундай фазилатлари боис Расулулллоҳнинг ҳурматларини қозонди. Ҳудайбиядаги дарахт остида Асмо Ризвон байъатини берган эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “дарахт остида байъат берганлардан ҳеч бири дўзахга кирмайди”, деганлар. Манбалар асосида Тошкент ислом институти битирувчиси Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли тайёрлади Манба 1 271

Хавла бинти Саълаба

Улуғ саҳобийя  Хавла бинти Саълаба (разияллоҳу анҳо) Ислом тарихида ном қолдирган машхур аёллардан. У Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам)га биринчилар қатори иймон келтириб, машҳур саҳоба Авс ибн Сомитга турмушга чиққан эди. Солиҳа аёл Хавла эрига вафодорлиги, бола тарбиясида сабри, матонати билан машҳур қозонган эди. Хавла зукко ва доно аёл бўлиб, оиласи, фарзандларидан меҳрини аямас эди, уларга чавандозликни, камондан ўқ отишни ўргатар эди. Тарихчилар  Хавла билан боғлиқ машхур воқеани манбаларда бундай зикр қилади. Жоҳилият даврида Авс ибн Сомит   хотинига: “сен менга онам каби сан”  деб қўйди ва бу айтган гапидан пушаймон бўлди. Хавла бу гапни Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам)га айтганда “эй Хавла энди сен эрингга харом бўлдинг” дедилар. Хавла эрини оқлаб “Эй Аллоҳнинг расули, эрим кексайиб, ақли заифлашиб қолган, болаларим эса ёш, энди мен нима қиламан?”  деб эридан айрилгиси келмаётганини билдирди. Пайғамбармиз яна аввалги жавобни қайтардилар. Шунда Хавла бинти Саълаба йиғлаб Аллоҳ таолога бундай дуо қилди:  “Аллоҳим сенга арз қиламан, мени бу мушкулотдан ўзинг қутқар. Роббим бу ишимизни ечимини Пайғамбаринг тилига ўзинг тушургин” деди. Оиша онамиз (разияллоҳу анҳо) ривоят қиладилар: мен ҳам, бошқалар ҳам Ҳавланинг ҳолига ачиниб йиғладик. Шу пайт унинг илтижолари, оҳу фарёди Аллоҳ таолога етгани маълум бўлди. Аллоҳ таоло ўз ҳабибига ваҳий тушуриб, аёлни севинтирди. Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам) табассум қилиб, тушган оятни тиловат қилдилар: قَدْ سَمِعَ اللَّهُ قَوْلَ الَّتِي تُجَادِلُكَ فِي زَوْجِهَا وَتَشْتَكِي إِلَى اللَّهِ وَاللَّهُ يَسْمَعُ تَحَاوُرَكُمَا إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ بَصِيرٌ (1) الَّذِينَ يُظَاهِرُونَ مِنْكُمْ مِنْ نِسَائِهِمْ مَا هُنَّ أُمَّهَاتِهِمْ إِنْ أُمَّهَاتُهُمْ إِلَّا اللَّائِي وَلَدْنَهُمْ وَإِنَّهُمْ لَيَقُولُونَ مُنْكَرًا مِنَ الْقَوْلِ وَزُورًا وَإِنَّ اللَّهَ لَعَفُوٌّ غَفُورٌ “Эй Муҳаммад Аллоҳ ўз жуфти ҳақида сиз билан баҳслашаётган ва Аллоҳга арз қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ икковингизнинг сўзлашувунгизни эшитур. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир. Ораларингиздаги ўз хотинларини  “зиҳор”  қиладиган кишиларга улар (хотинларни алсо) оналари эмасдирлар. Уларнинг  (чин)  оналалари  (уларни)  туққан аёллардир. Улар, ҳақиқатан, номақбул ва ёлғон сўз айтурлар. (Лекин)  Аллоҳ афв этувчи ва кечирувчидир”. Хавла бинти Саълаба эрига бу хабарни айтганда Авс ниҳоятда севиниб кетди. Хавла эрининг вафотидан сўнг турмуш қурмади. У эрига кўп ачинар, доим унинг ҳаққига дуо қилар эди. Эрига Аллоҳдан мағфират тиларди. Пайғамбар (салоллоҳу алайҳи васаллам) қачон Ҳавлани кўрсалар: “Ассалому алайкум, эй дуосини Аллоҳ ижобат этган аёл, эй сўзини Аллоҳ тинглаган аёл”  деб саломлашар эдилар. Бир куни Умар ибн Ҳаттоб (разияллоҳу анҳу) масжиддан қайтаётганда бир аёл йўлини тўсиб чиқиб, насиҳат қила бошлади: “Эй Умар сен бир вақтлар “Умарча” дейишарди,  кейин “Умар” деб аталадиган бўлдининг. Бугун эса “Мўминлар амири” дейишмоқда. Эй Умар, маъсулят бобида Аллоҳ таолодан қўрқ, ким қиёмат кунидан қўрқса, ким ўлимдан қўрқса, ўткинчи нарсалар ҳам уни қўрқувга соладиган бўлади”. Ҳамроҳлари Ҳазрати Умарга: “Шу кампирнинг гапини қулоқ солиб ўтирибсизми?” дейишди. Шунда Ҳазрати Умар: “Бу аёлнинг кимлигинни билмайсизми? У Авс ибн Сомитнинг хотини Хавла бинти Саълаба бўлади. Бу аёлнинг сўзини Аллоҳ таоло эшитган-у, Умар эшитмасинми?” дедилар. Зиҳор муоммоси ҳал этилишида сабабчи бўлган тақводор, эрига вафодор бўлган бу аёл саҳобийялар ичида кўркам ва ифорли гул мисли яшаб ўтди. Аллоҳ таоло ундан рози бўлсин. Манбалар асосида Тошкент ислом институти битирувчиси Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли тайёрлади Манба 382

Аёллар ҳунар ўрганиши шартми?

Хотин-қизларнинг касб-ҳунар билан шуғулланишлари шариатда на ҳаром қилинган ва на ман этилган, балки ижозат берилган марғуб амаллардан бўлиб, динимизда аёлларга бўлган юксак ҳурмат–эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Ислом динигина аёлларнинг ҳаққини ўз ўрнига қўйди, поймол этилган ҳурматини тиклади, жамиятда муносиб ўрин ажратди, уларга нисбатан хушмуомала ва мулойим муносабатда бўлишга чақирди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларида аёлларни қадрлаш борасида умматга қимматли кўрсатмалар берилган. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Зубайр менга уйланганида унинг моли ҳам, қули ҳам ёки бирор нарсаси ҳам йўқ эди. Фақатгина минадиган оти бор эди холос. Мен унинг отини боқардим, ем-хашак, сув берардим. Унга керакли бошқа ишларни ҳам қилардим. Шу билан бирга, тери ошлаб тикардим, хамир қорардим, нон ёпардим. Уч фарсахлик масофадан бошимда шох-шабба кўтариб келардим…» (Бухорий ривояти). Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг қўли узунингиз (вафотимдан кейин) менга тез етишадиганингиздир», – дедилар. Биз аёллар қўлларимизни ўлчай бошладик. (Кейин билсак,) у Зайнаб бинти Жаҳш экан (Чунки у ҳаммамиздан олдин вафот этди). У қўли билан меҳнат қилиб, хайр-эҳсон тарқатарди» (Муслим ривояти). Бу ерда қўлнинг узунлиги мажозий бўлиб, аслида кўп садақа ва хайр-эҳсон қилиш маъносидадир. Ҳаммамизга маълумки, Зайнаб онамиз тери ошлаб сотар ва ишлаб топган маблағидан маълум қисмини фақиру мискинларга, бева-бечораларга ва етим-есирларга улашиб чиқардилар. Фотима онамиз ёрғучоқда ун чиқаришда ҳазрати Алига ёрдам берганлар. Рисолат мактаби таълимини олган аёллар эркаклар қатори меҳнат қилиб, рўзғор ишларида уларга ёрдам беришган ва шу билан Аллоҳнинг розилигига ҳам эришишган. Улардан андоза олган момоларимиз ҳам урчуқ йигирган, гилам тўқиган, кийим-кечак тикиб сотган, доялик қилган. Уруш даврида фронт ортида хизмат этган, ярадорларни даволаган, мева-сабзавот етиштирган, завод ва фабрикаларда ишлаган, трактор ҳайдаган, ер чопган, мол боққан… Демоқчимизки, аёл зоти таълим олишга, меҳнат қилишга ҳақли. Баъзилар ўйлаганидек аёл киши чўри эмас, балки жамиятнинг барча жабҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлган она, жуфти ҳалол, опа-сингил, амма-ю хола ҳамда меҳрибон қизларимиздир. Тошкент ислом институти  Махсус сиртқи бўлим талабаси Эркин Қудратов 343

Исломда аёлларнинг тутган ўрни

Ислом динида аёлларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Зеро, Ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Чунки Исломдан олдин нафақат жоҳилият арабларида, балки бутун ер юзида аёл зоти хўрланаётган эди. Бунга тарих гувоҳ. Жоҳилият даврида араблар аёлларни олиб-сотиш мумкин бўлган мато деб қарар эди. Аёл кишини инсон сифатида тан олишмас эди. Жоҳилият араблари ҳатто ўзларининг қизларидан ҳам нафратланишган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай хабар берган: “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир” (“Наҳл” сураси, 58, 59-оятлар). Ислом шариати келгач, бутун инсоният орасида урчиган бундай адолатсизликни бирма-бир муолажа қила бошлади. Хусусан, жоҳилият арабларининг аёл кишига нисбатан бўлган эътиқодларини рад этди ва аёлларнинг мартабасини кўтарди. Тарихчиларнинг айтишларича, баъзи замонларда аёлнинг эркак киши каби жони ва руҳи бор инсонми ёки йўқми, деган масалада ихтилофлар мавжуд бўлган. Аллоҳ таоло аёлни ҳам инсонийлик жиҳатидан эркаклар мартабасида эканини билдирди. “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (“Наҳл” сураси, 97-оят). Инсоннинг қадри унга бирор нарсани ишониб топшириш, уни бирор муҳим вазифага масъул қилиш билан бўлади. Бу оддий ҳаётий ҳақиқатдир. Аҳли илмнинг ёки мансабдор шахсларнинг обрў ва мартабага эришишларининг замирида ҳам мана шу ҳақиқат ётади. Аллоҳ таолонинг ўзига ибодат қилишдек муҳим бурчни аёлларга ҳам эркаклар билан бир хилда буюриши аёлнинг мартабасини юксакларга кўтарадиган энг асосий далилдир. “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (“Тавба” сураси, 71-оят). Ушбу оятда мўминлар ва мўминаларнинг бир-бирларини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтара оладиган тенг инсонлар экани таъкидланмоқда. Аҳли китобларнинг баъзиларида аёл кишига маъсиятларнинг ўчоғи, ёмонликларнинг асоси деб қаралган. Айни пайтда ислом шариати жаннатнинг оналар оёғи остида эканини, отага бир марта яхшилик қилинганида онага уч марта яхшилик қилиниши лозимлигини таъкидлади. Ислом шариати ҳукмлари бирма-бир нозил бўлиш асносида аёлнинг мартабасини кўтарди, шаънини улуғлади. Жумладан, уларни инсон сифатида эътироф этган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  улар билан алоҳида байъат қилдилар. Улар ҳақида алоҳида сура ва оятлар нозил бўлди. Шунингдек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Ичингизда ўз аҳли аёлига энг яхшингиз менман”, – дедилар. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг онаси мушрик бўлса ҳам унга яхшилик қилишга буюрдилар. Асмо розияллоҳу анҳо айтади: “Онам менинг олдимга келди. Бироқ у ҳамон мусулмон бўлмаган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, у зотга: “Ҳузуримга онам келибди, унга яхшилик қилаверайми?” – дедим. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, онангга силаи раҳм қилгин”, – дедилар. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислар асосида аёлнинг барча инсоний ҳуқуқлар борасида эркаклар билан тенг эканини билиш мумкин. Бироқ оилада аёл кишининг эркак кишига нисбатан бир поғона паст бўлиши лозимлигини таъкидланган. Бу халқимизнинг кўп асрлик тажрибасидир. Қолаверса, ислом шариатининг мақсадларидан келиб чиққан десак, хато...
1 5 6 7 8 9