islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Дарслар

Бўлимлар

Сийрат фани: Пайғамбаримизнинг йигитлик даврлари 8-дарс

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим домла Зиёуддин 432

Исро ва Меърож ҳодисаси қачон юз берган?

«Исро» (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. «Меърож» (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир. Маълумки, бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан олий, устун ва юксакдир. Ҳикмати Бу мўъжизавий сафарнинг ҳикматлари кўп бўлиб, энг буюги ва лўндаси Аллоҳ таоло: (لِنُرِيَهُ مِنْ أَيَاتِنَا) «…унга (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга) Ўз мўъжизаларимизни кўрсатиш учун…»[1] деб, айтган оятидир. Шундай ҳам бўлди: (لَقَدْ رَأَى مِنْ أَيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى) «Дарҳақиқат, у (Муҳаммад алайҳиссалом) Парвардигорининг буюк мўъжизаларини кўрди»[2]. Аллоҳнинг ҳузурида «меҳмон» бўлиш мушрикларнинг азиятлари чўққисига чиққан пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга катта тасалли бўлди, бу иш туфайли у зотнинг кўнгилларидан тушкун кайфият ариди, умид ниҳоли гуркиради. Айни чоқда, бу воқеа мусулмону кофир учун синов-имтиҳон ҳам бўлди. Бу имтиҳондан барча саҳобалар ўтишди, кофир-мушриклар эса, яна доғда қолишди. Тафсилоти Жумҳур аҳли сунна вал жамоа уламолари Исро ва Меърож ҳодисасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин, Макка даврида, ҳижратдан сал олдин, ислом даъвати қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайтда, уйғоқ ҳолларида, руҳ ва таналари билан, Жаброил фаришта ҳамроҳлигида, Буроқ номли мўъжизавий уловда, кечанинг бир бўлагида, бир марта юз берганига иттифоқ қилишган. Беш вақт намоз Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар якдилдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда 53 ёшга тўлганларида (милодий 622 йил сентябр ойи ўрталарида) бўлганига ҳам барча уламолар иттифоқ қилишган. Вақти Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Қуйида уларни бирма-бир кўриб чиқамиз: – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин (бу ривоят шозз[3] бўлиб, Шарик ибн Абу Намир тарафидан содир этилган хато эканига барча муҳаддислар иттифоқ қилишган[4]); – пайғамбарликнинг биринчи йили (имом Табарий ихтиёр қилган); – пайғамбарлик келганидан бир йилу олти ой кейин (имом Заҳабийнинг ушбу қавли ҳақида Абу Умар ибн Абдул Барр: «Мен Заҳабийдан бошқа бу гапни айтган бирорта сийрат олимини билмайман», деган[5]); – пайғамбарлик келганидан беш йил ўтиб (қози Иёз нақли); – пайғамбарлик келганидан етти йил кейин (Зуҳрийнинг бир қавли); – пайғамбарликнинг ўнинчи йили (Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий ихтиёр қилган); – ҳижратдан уч йил олдин (Ибн Асийр нақли); – ҳижратдан бир йилу олти ой олдин, рамазон ойида (Воқидий ривояти); – ҳижратдан бир йилу беш ой олдин, шаввол ойида (Мовардий қавли ҳамда, Суддийдан Табарий ва Байҳақийлар ривоят қилишган); – ҳижратдан бир йилу тўрт ой олдин, зулқаъда ойида (Суддий ва Муқотилларнинг бир қавли); – ҳижратдан бир йилу уч ой олдин, зулҳижжа ойида (Ибн Форис нақли); – ҳижратдан бир йилу икки ой олдин, муҳаррам ойида (Ибн Абдул Барр нақли); – ҳижратдан бир йил олдин, рабиул аввал ойида (кўпчилик ровийлар ривояти, жумладан: Ибн Аббос, Ибн Масъуд, Ибн Умар, Анас, Жобир, Оиша, Умму Салама, Умму Ҳонилардан ривоят қилинган (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Қатода, Урва ибн Зубайр, Мусо ибн Уқба, Ибн Қутайба, Байҳақий, Ибн Саъд, Ибн Асокир, Ибн Мардавайҳ, Ҳофиз Иброҳим Ҳарбийлар ривоят қилишган (Аллоҳ ҳаммаларини раҳматига олсин). Муқотил ва Зуҳрийларнинг бир қавли); – ҳижратдан саккиз ой олдин, ражаб ойида (Абул Фараж ибн Жавзий нақли); – ҳижратдан олти ой олдин, рамазон...

Энг буюк бахт нима?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Тушларимда кўрмоқ қолди армон бўлиб, Устозлардан сийратингиз ўрганганда. Равзангизга бормоқ ишқи ёнди тинмай, Фонийлардан топган севгим сиз Ҳабибим. «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳу». Эй оламлар саййиди, инсоният тарбиячиси, биз умматларга ота-онамиздан ҳам меҳрибон бўлган қалбимиз севгани Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен сизга аср бўлмаганим учун авваллари ўксинар эдим. Ёшим улғайиб Каломуллоҳ тафсирларини, сийратингизни устозлар ёрдамида ўрганиш жараёнида, бу ўксиклик секин аста камайди. Ҳозирга келиб, буткул шукроналик ҳисси билан алмашган. Чунки мен илм олиш бахтига эришганимдан сўнг, инсонни ёруғ дунёга қайси вақтда келиши муҳим эмаслигини англаб еттим. Муҳими бизни яратган зот Аллоҳни таниб сизни суннати саниянгизга муҳаббат ва интиқлик ила эргашиш экан. Бахт қайси асрда қайси маконда туғилиш эмас, бахт Аллоҳни гуноҳкор ҳолимизда бўлса ҳам севиб унга тавбатан насуҳ қилиб қайтмоқ, сизни таниб сизни севмоқ экан. Бахт сизнинг асрингизда яшамоқ эмас экан. Албатта мен саҳобалар мақоми бахт эмас дейишдан йироқман. Улар инсонларнинг юлдузи, сизни биздан ҳам кўпроқ севган зотлардир. Аммо мен ўз асримда дунёга келганим, менинг фурсатим эканига шукрона келтириш мақсадида айтмоқчиман. Бахт асли нимада эканини ўзим каби сизга муштоқ замондошларимга оз бўлсада эслатиб таскин бермоқ, аслида эса ўзимга таскин изламоқдир. Сизга ҳам аср бўлган мунофиқлар, мушриклар, яҳудийлар, насоролар ҳам бор эдику, мен ўшалардан бири бўлиб қолмаганим учун ҳам шукрона келтираман демоқчиман. Улар каби Қуръони каримда лаънатланиб қолмаганимга, мунофиқлик билан шарманда бўлмаганимга, адашиб кетиб сизни пок шариат таълимотингиздан юз буриб кетмаганимга шукроналар келтираман. Аллоҳим тақдир қилган шу давр вакиласи бўлиб, Исломий муҳит, Исломий тарбия топиш бахти ила шарафланиб, ҳали балоғат остонасига етмай ибодат таълимоти билан улғайганим менинг бахтим экан аслида. Сизни соғинганимда, сизга ҳам аср бўлиб яшамаганимга афсус қилган пайтларим Аллоҳ асрасин мен ҳам сизга замондош бўлган мушрикалардан бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику дея таскин топаман. Абу Лаҳабнинг аёли, ёки сизга озор берган яҳудий аёллар каби бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику наузубиллаҳ. Шулар ҳақида ўйласам қалбим титраб Аллоҳга сажда қилиб йиқиламан шукроналар келтираман. Сизни танитганига, Қуръонни таълим олишдек бахтни бериб аҳлидан қилганига, суннати саниянггизни таълим олиб ҳаётимнинг ҳар онига тадбиқ қилдириб муваффақият берганига шукроналар келтираман. Ота-онамнинг ҳаққини билиб улғайганимга, улар мени деб заҳмат тортганларини қандай адо этишим мумкинлиги ҳақида Каломуллоҳ ва сизнинг суннатингиздан ўргандим. Қуръонни ёд олиб, унга амал қилиб, суннатингизни ёйиш, фарзандларимга Аллоҳни танитиб, сизни севдириб савобини ота-онамга бағишлаб, қиёматда шараф тожини кийишларини ўргандим. Эй қалбларимиз маҳбуби, биз сизни қаттиқ севамиз. Равзайи покингизга интиқлик ила яшаймиз. Имкон топдик дегунча ошиқамиз. Биз сизга уммат эканлигимиз аслида энг буюк бахтимиздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «… Ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» (Фотиҳа сураси, 7-оят) сифати билан сифатланмаганимизга шукр қиламиз. «Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир» (Бақара сураси, 7-оят)деганидек муҳрланмаганига ҳам шукр қиламиз. Яна: «Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдарлар» (Бақара сураси, 8-9-оятлар) дейилганидек мунофиқлик ҳам қилмаётганимизга тинимсиз ҳамду сано айтамиз. Сизга ожизона саловатлар йўллаб бу йўлда бардавом қилишини дуо қиламиз. Биз лойиқмизми билмаймиз, аммо оятда келганидек: «Улар ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис адо ўқурлар ва биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар....

Қуръони каримни ёдлашга оид тавсиялар

Ёдланмоқчи бўлган саҳифа юзидан тез суратда ўқилади; Оятларни ҳар бирини ёддан ўқиш (хатога йўл қўймасдан); Оятларни кетма-кет ёддан ўқиганда оятнинг илк калимасига ёки илк ҳарфларига назар ташлаб ўқиш (ҳар бир оятни пишиқ ёдламоқ); Оятларни кетма-кетликда қарамай ёддан айтиш; Баъзи оят ёки оятдаги калималарнинг бошқа бетларда ўхшашлиги туфайли маъноларига диққат қилиб, хотирага таниш бўлган тартибда ёдлаш. Маъноларига тушунмасдан ёдлаш қийин бир ишдир; Ёдлаш учун алоҳида бир мусҳаф танланади ва ёдланган бетни устозга топшираётганда ўша мусҳафдан текширилади, ёдловчи адашган жойларида қора қалам билан секин чизиб қўйилади, бу ёдлаётган шахснинг адашиб кетмаслиги ва кейинги сафар ўша бетни такрорлаётганда ўша жойга яхшилаб эътиборини тортиш учундир; Ёдлашни илк жузнинг бош ёки охирги саҳифасидан бошлаб, шу тарзда иккинчи, учинчи,…. ўттизинчи жузнинг бош ёки охирги бетларидан бошлаб ёдланади. Сўнгра яна биринчи жузга қайтиб шу тарзда ёдланган саҳифадан кейингиси ёки олдингиси ёдланади. Бу тарзда ёдланганда олдинги айланишдаги ёдланган бетлар қайта такрорланиб , янгиси билан қўшиб топширилади; Ёдлашни мутлақо ҳар кун давомли шаклда бўлиши, орада ҳеч узилиш бўлмаслиги шарт; Ёдлаш учун куннинг ичидан маълум бир вақтни тайин қилиниши. Бундан ташқари ҳамма вақт имкон бўлганда ёдлаш керак; Ёдлашни ҳар жойда қилиш мумкин, уйда, ишда, транспортда, намоз вақтларида, дарслар орасида (танаффус пайтида), йўлда ва мумкин бўлган бошқа жойларда ёдлаш мумкин, алоҳида бир жой қидириш шарт эмас, иложи борича кечиктирмаслик; Ёдланган бетларни намозларда зам сура сифатида ўқиш; Ёдлашдан олдин дуо қилиш. 355

Буюк хулқ соҳибининг гўзал сифатларидан намуналар

Аллоҳ таоло мукаммал дин бўлмиш Исломни бандаларига баён этиш учун гўзал фазилатларга эга бўлган, барча замон ва маконларнинг буюги сифатида эътироф этиладиган шахсни Пайғамбар қилиб танлаган. Ушбу буюк шахс Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига барча жабҳаларда ўрнакдирлар. У зотнинг гўзал хулқ ва сифатларини ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этиш дунёда юксак фазилат, охиратда эса улуғ шарафга эга бўлишимизга сабаб бўлади. Мана шу маънода эътиборингизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал сифатларидан баъзиларини ҳавола этамиз. Сўзлашлари: аниқ ва тиниқ, ҳарф ва сўзлари дона-дона, равон, ўта ёқимли ва таъсирли, такаллуфсиз, лўнда ва қисқа, сермазмун ва пурмаъно, ўта фасоҳатли ва балоғатли, бошқаларнинг сўзлашларидан яққол ажраб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини яхши очиб гапирардилар, оғиз чеккаси билан гапирмасдилар. У зот сергап ҳам, ўта камгап ҳам эмасдилар. Сўзлашларининг гўзаллигига ҳар қандай инсон маҳлиё бўлиб қоларди. Сўз ва иборалари худди ипга терилган маржондек. Таъблари етук, ҳикматга бой. У зотга сермазмун ва пурмаъно сўзлаш хусусияти берилган эди. Араб лаҳжаларини яхши билар ва ҳар бир қабила аҳли билан уларнинг лаҳжасида сўзлашардилар. У зотда бадавийларга хос сўзамонлик чиройли гап суришда ҳам, шаҳарликларга хос бўлган аниқ ва равон иборалар қўллашда ҳам ўз ифодасини топган эди. Бу борада, албатта, илоҳий мададга ҳам эга эдилар. Ҳар қандай ўринда керагича сўзлардилар, ортиқчаси бўлмас эди. Кўп сукут сақлардилар. Ҳеч кимга беписандлик билан гапирмаганлар. Ҳақоратлаш ва сўкиш у зотга тамоман ёт эди. Бирор кишининг дилини оғритмаганлар. Беҳуда ва миш-миш гаплар, деди-дедиларга яқин келмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўз бошлаганларида барча жим туриб қулоқ солар, хутба қилганларида ҳатто пашша учса билинадиган даражада сукунат ҳукм сурар эди. Ўтиришлари: йиғиштириниб, виқор билан, сокин ўтирардилар. Кўпинча жим ўтирар, зарурат туғилгандагина сўзлардилар, ноўрин гапирган одамдан юз бурардилар. Кулишлари: кулгилари табассумдан иборат бўлиб, кулганларида тишлари маржондек бўлиб кўринар эди. Баъзан жуда хурсанд бўлиб кулганларида кўзларини юмиб олардилар. Шижоатлари: беқиёс ва сўнмас эди. У зот инсоният тарихидаги энг шижоатли инсон бўлганлар. Рақибини доимо ер тишлатганлар. Манаман деган полвонларни ҳам доғда қолдирганлар. Энг оғир лаҳзаларда ҳам мардонавор туриб, олға интилардилар, ҳеч қачон ортга чекинмаганлар, саросимага тушмаганлар. Саховатлари: ниҳоятда қўллари очиқ, саховатда тенгсиз, энг сахий инсон эдилар, фақирликдан қўрқмас эдилар. Рамазонда Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида яна ҳам сахий бўлиб кетардилар, саҳобаларнинг таъбирлари билан айтганда, саховатда шамолдек бўлиб кетардилар. У зотдан бирон нарса сўралса, ҳеч қачон “Йўқ” демаганлар. Топсалар, бериб, имконлари бўлмаса, ширин сўз билан сўровчининг кўнглини олардилар. Муомалалари: мулойим, самимий, очиқ ва гўзал эди. У зот энг муомаласи осон киши бўлганлар. У зотни дастлаб кўрган киши ҳайбатларидан ўзини йўқотиб қўяр, яқиндан танигач, у зотни яхши кўриб қолар эди. Ҳеч қачон бировни камситмаганлар. Ҳар бир суҳбатдошга алоҳида аҳамият билан қарар эдилар, шунинг учун уларнинг ҳар бири ўзини у зотга бошқалардан кўра яқинроқ ҳис этар эди. Қўл бериб кўришганларида қўлларини биринчи бўлиб тортиб олмас, суҳбатдошлари гапини тугатиб, ўз ихтиёри билан туриб кетмагунча, суҳбатни бўлмасдан, сабр қилиб турар эдилар. Одамлар ичида энг шафқатли, энг меҳрибон ва энг раҳмдил, муомала борасида энг одобли, хулқ-атвор жиҳатидан энг оддий, ёмон ахлоқлардан энг узоқ киши эдилар. Ёмон ишларни қилмас, ҳаёсиз сўзларни сўзламас, бозорларда шовқин қилмас эдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармас, балки кечириб юборар эдилар. Ҳаммага бирдек бағрикенглик...
1 45 46 47 48