Имомни ортида турган муқтадийлар Қуръон ўқимай туради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимни имоми бўлса, имомининг қироати унинг учун қироатдир”. Бунга саҳобалар ижмо қилишган. Бу иккиси ўртасида муштарак рукн. Аммо, муқтадийнинг иши қулоқ солиб, жим туришдир”...- Термиз шаҳар “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ Саидов
Бугунги кунда айрим тоифалар муташобеҳ оят ва ҳадисларнинг нотўғри талқин қилмоқдалар. Аллоҳ таолонинг Каломи мажидидаги оятлар ва Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари орасидан муташобеҳларига нотўғри маънолар бериш орқали тоифалар ўзларининг ботил йўлларини чиройли қилиб кўрсатишга уринади. Бу фитнадан бошқа нарса эмас...- Тупроққалъа тумани “Ўтовли Эшон” мaсжиди имом-хатиби Шермуҳаммад Болтаев
Аллоҳ таоло ўзининг охирги ва мукаммал динига, инсоният камолга етиши учун, унга қиёмат кунигача икки дунё саодатини кўрсатувчи динга араб тилини танлади.
Ислом тинчлик, фаровонлик, бағрикенглик дини. Бағрикенглик деганда, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ўзга динларга сабр-тоқат билан муносабатда бўлиш, инсонийликни таҳқирламаслик, миллатлараро аҳиллик, тотувлик ва бошқа шу каби инсоний фазилатлар тушунилади...- Навоий вилояти “Мирхалил Майдон ота” жоме масжиди имом-хатиби Мансуржон Бобоев