Абу Ҳанифа раҳматуллоҳни асл исмлари Нўмон ибн Собитдир. Ҳижрий 80 йилда Абдулмалик ибн Марвон халифалик даврларида Куфа шаҳрида туғилганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан ҳисобланадилар. Чунки улар саҳоба Анас розияллоҳу анҳуни кўрганликлари тўғрисида саҳиҳ ривоят бор...- Тошкент ислом институти талабаси Воҳидов Ҳасанбой
Бадавлат, оқил, гўзал хулқли Ҳаким Ибн Ҳизом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қалин дўст эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳаким ибн Ҳизомнинг муҳаббатларига муҳаббат билан жавоб қайтарганлар. Маҳбуб расули акрамнинг эътиборларига тушган саҳобийнинг туғилишлари ҳам ўзгача бўлган. Жоҳилият (ислом дини келишидан олдин) даврида оналари ҳомиладорлик пайтларида аёллар билан ибодат қилиш учун чиқадилар. Каъба эшигининг очиқлигидан фойдаланиб ичкарига кирадилар, тўсатдан тўлғоқ тутади ҳатто Каъбаи муаззамадан чиқишга ҳам улгурмайдилар...- Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси А.Эркинова
Толҳа ибн Убайдуллоҳ Тамимий Қурайш карвонларидан бири билан бирга Шом шаҳарларига тижорат учун борар эди. Карвон Бусро шаҳрига етиб келганида Қурайшнинг кекса тожирлари бу юртнинг бозорига кириб олди-соттини бошлаб юборишди. Толҳа ёш, тижоратда улардек тажрибали эмаслигиги қарамасдан ўткир заковати ва узоқни кўра олиш қобилияти туфайли улар билан мусобақалашишга ҳатто ўзиб ҳам кетишга муваффақ бўлган эди...- Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров
“Албатта, мен Раббим ва Раббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккал қилдим. Ҳар бир ўрмалайдиган нарсанинг пешонаси Унинг чангалидадир. Албатта, Раббим тўғри йўлдадир” (Ҳуд сураси 56-оят). Ҳуд алайҳиссалом қавмини кўп маротаба ҳақ йўлга чақирса-да, юз ўгиравердилар. Ушбу ояти карима у зот алайҳиссалом айтган сўзларидан бир парчадир...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Сурайё Иброҳимова
Яҳё ибн Маин раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти, куч-ғайратини илм олиш ва ўргатишга бағишлади. Ҳадис илмида беназир, тақводор раббоний олим ҳамда кўплаб муҳаддисларнинг устози. Яҳё ибн Маин ибн Авн Зиёд ҳижрий 158-йили Аббосий халифаларидан Абу Жаъфар Мансур даврида, Ироқнинг Анбор шаҳрида дунёга келди...- Тошкент ислом институти “Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова