Иккинчи гуруҳ, яъни, Абу Ҳанифанинг рақиблари у кишига таъналар етказиб, у кишининг ривоятларини рад этиб, у кишини «аҳли раъй» дея шаънларини туширишга уриниб, Абу Ҳанифа айтмаган сўзларни ўзларича тўқиб, у киши номларидан гапириб юрган бўлса, иккинчи гуруҳ, яъни, Абу Ҳанифа тарафдорлари ўз имомлари шаънини кўтариш мақсадида аслини текширмасдан, ровийларини суриштирмасдан Абу Ҳанифанинг фазллари, тақволари, етук инсонликлари ҳақида кўплаб ривоятлар келтиришган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳанафия мазҳаби асосчиси, имоми бўлган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Нўъмон ибн Собит Имом Аъзам номи билан танилгандир. Кўфада саксонинчи ҳижрий санада таваллуд топди. Шу ерда ўсиб улғайди ва ҳаётининг аксар қисмини шу шаҳарда таълим олиб, таълим бериб ўтказди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Диёримизга ислом дини VII аср охирларида кириб келган бўлсада, Марказий Осиё минтақасида илк масжид милодий 713 йили Бухорода эски зардўштийлик ибодатхонаси ўрнида ҳамда Самарқандда ҳозирги “Ҳазрати Хизр” масжиди ўрнида қурилган. Қисқа вақт ичида, маҳаллий иқлим ва қурилиш услублари асосидаги ўзига хос масжид меъморчилиги юзага келиб, бугунгача тараққий этиб келмоқда. VIII аср бошида барпо қилинган дастлабки масжидлар бугунги кунда юртимизда фаолият юритиб турган 2126 та масжиднинг ҳар бирининг тамал асоси бўлиб хизмат қилган, десак муболаға бўлмайди...- Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Насриев
Қадимда хабарни бир мамлакатдан бошқа мамлакатга чопарлар олиб боришган. Ўз даврида чопарлар хар хил турдаги хабар ва маълумотларни от, туя каби уловлар орқали амалга оширганлар. Кейинчалик техника ривожланиш натижасида поезд, машина, самолётлар орқали инсонларга хабарлар етказилган...- ТИИнинг Модул таълим тизими талабаси Руҳиддин Акбаров
Idris alayhissalom Misrda tug’ilganlar. Ismlari Suryoniy tilida Hirmos bo’lgan. Ma’nosi tajribali, qat’iy fikrli degani. Shajaralari Shis alayhissalomga borib taqaladi...-Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti 4-kurs talabasi To’laganov Murod tayyorladi