islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қуръонни тадаббур ила ўқишнинг фойдаси

Қуръони каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ қиладиган бир амал мавжуд. Бу тадаббур ила қироат қилмоқдир. Қуръони каримни тадаббур ила ўқишда кишига кўплаб фойдалар бўлиб, уларни баён қилишдан олдин тадаббур ила қироат қилиш нима эканлигини келтириб ўтсак. Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир. Энди эса тадаббур туфайли пайдо бўладиган фойдаларнинг энг афзалларини баён қиламиз: Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Иймон шоҳтомирларини бақувват қилади.Қуръони карим оятларини тадаббур қилиш мўмин кишини бу китоб ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил қилинганига бўлган ишончини кучайтиради. Негаки, тадаббур ила ўқувчи Қуръон оятлари ичида хоҳ лафзларда, хоҳ тугалланган маъноларда бўлсин бир-бирига мухолифини топа олмагач, оятларнинг мукаммаллигидан бириси ўрнига бошқасини, ёки бирор лафзни ўзини алмаштириш мумкин бўлмаганидан албатта, бу китоб яккаю ягона Аллоҳ таолонинг нозил қилгани эканлигига яна ҳам ишончи ортади. Демак, Қуръони каримдаги:  أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا  Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар. (Нисо сураси, 82 оят), деб таърифланганига яна бир бор инониб, иқрор бўлади. Мана шу ишонч  Аллоҳ таолонинг:  قُلْ نَزَّلَهُ رُوحُ الْقُدُسِ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ لِيُثَبِّتَ الَّذِينَ آَمَنُوا وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ  (Эй, Муҳаммад! Уларга) уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Қудус (Жаброил) Раббингиз (тарафи)дан иймон келтирганларни (динда) собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолида барҳақ нозил қилганини (уларга) айтиб қўйинг! (Наҳл сураси, 102 оят), деб нозил қилган оятидаги иймоннинг саботини рўёбга чиқаради. Мана, ўн тўрт аср  ўтаётган бўлсада, илоҳий мўъжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато  жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. Фалакиёт, коинот, ҳайвонот, наботот, илоҳиёт ва табииётга доир оятларнинг нақадар тўғри ифода этилгани кун сайин ўз тасдиғини топиб келаётир. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Аллоҳ таолони танитади. Инсоният яратилибдики ўзи, атрофидаги борлиқ, уларни Яратган Зот ҳақида билишни, танишни хоҳлайди. Қуръони карим эса мана шу нарсаларга жавоб беради. Атроф, борлиқ яратилиши ҳақида хабар беради. Бутун оламлар Парвардигорининг зоти, исмлари ва сифатлари ҳақида баён қилади. Нималар У Зотга хос экани, У Зот нималардан пок ва муназзаҳ эканлигини ўргатади. Бандаларнинг Ўз Роббилари олдидаги вазифаларини, У Зотга боғланиш йўлларини ва У Зотга яқин кишилар сифатларини кўрсатиб беради. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Аллоҳ таолога бандалик қилишни шакллантиради. Қуръони каримни тадаббур ила қироат қилиш Аллоҳ таоло биздан нималарни хоҳлагани ва бизларга нимани нозил қилганини билишимиз учун энг яхши восита ва энг ишончли йўл кўрсатувчидир. Чунки, Қуръони карим бандалар бажариши лозим бўлган шариатнинг асосидир. Шу асосга кўра банда буйруқларга амал қилиш, қайтариқлардан сақланиш амалиётини шакллантириб боради. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Мусулмон кишига барча ишларини Аллоҳ таоло буюрганидек амалга оширишга ундайди, намозида ҳам намоздан ташқарида ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургандагидек бўлишни шакллантиради. Мусулмон бўлмаганларга эса, агар инсофли, адолатли бўлса, иймон ва ислом неъматини ҳадя этади. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Қалбларни ва барча борлиқни ислоҳ қилади. Қалбдаги иймон, ишонч уруғлари тадаббур суви ила суғорилса куртак очишга, ўсиб, бақувват илдиз олишга...
1 715 716 717 718 719 723