islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Устоз

Ушбу сўзни эшитган ҳар бир қалб соҳиби бор-ки, ич-ичидан ўтаётган ажойиб туйғуларни ҳис қилади. Кўз ўнгидан илк бор қўлига қалам тутқазган кишидан тортиб унинг камолотига сабаб бўлган барча шахслар бирма-бир ўтади. Ушбу мақолага қўл уришдан аввал бир-икки талабаларга савол билан юзландим. Сиз Устоз деб аталмиш кишига қандай таъриф берар эдингиз? Кимнингдир шавқдан лаблари қимирламас, кимдир ҳаракат қилар эдию, лекин ичидагиларни тўлиқ баён қила олмас эди...- Тошкент ислом институти талабаси Саматов Мухторали

Байрам муносабати билан фидойи ўқитувчилар тақдирландилар

“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари учун “Борингизга шукур, азиз Устозлар!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди... - ТИИ Матбуот хизмати

Устоз ва мураббийларга Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг байрам табриги!

Диний таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва мураббийларни умумхалқ байрами сифатида нишонланаётган шодиёналари билан чин юракдан табриклайман, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, шарафли ва машаққатли фаолиятларида каттадан-катта муваффақиятлар тилайман!...- Эҳтиром ила, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар

Талабалар маҳаллаларда амалиётда

2023-2024 ўқув йилида ҳам тарғибот ишлари давом этиб, талабаларнинг 1-босқич амалиёти бошланди. Шу муносабат билан амалиётга чиқаётган талабалар билан мулоқот ўтказилди. Тошкент ислом институти Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод домла Примов, Кундузги таълим декани Нодиржон Тўрабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Олимов Абдуҳаким иштирокидаги тадбирда масъуллар амалиёт ўташ билан боғлиқ масалалар юзасида талабаларга атрофлича маълумот бердилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Ҳадис илмига оид мўътабар асар нашрдан чиқди

Аллоҳ таолонинг марҳамати ва инояти билан ҳадис илмига оид яна бир мўътабар манбанинг илмий-изоҳли таржимаси ва шарҳини нашр қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари тўпланган мазкур “Мишкотул масобиҳ” китоби асрлар бўйи юртимиз мадрасаларида ҳадис фанидан энг асосий ўқув қўлланмаларидан бири ҳисобланган. Ушбу асар нафақат қадим Мовароуннаҳр мадрасаларида, балки Усмонийлар салтанати ҳудудларида ҳам, Ҳиндистон-Покистон ўлкаларида ҳам ҳадис фанидан дарслик бўлиб хизмат қилган...- ТИИ Матбуот хизмати
1 25 26 27 28 29 124