Азалдан халқимиз илмга, хусусан диний илмларга рағбат билдириб келган. Кейинги йилларда мўмин-мусулмонларнинг динни ўрганишга бўлган қизиқиши янада ортиб бормоқда. Ўз ўрнида давлатимиз томонидан мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш учун бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ўзбекистонда фатво чиқарувчи ягона ташкилот ҳисобланади. Омма учун керак бўлган, муҳим ва долзарб масалаларга фатвони Ўзбекистон Мусулмонлари идораси эълон қилади. Мусулмонлари идорасида уламолар кенгаши бор ва унга Муфтий ҳазратлари раислик қилади. Ўзбекистон халқи учун умумий фатволар берилади...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов
“Қуръони карим” Аллоҳу таолонинг китобидир. Аллоҳ таоло биз мусулмонларни ҳидоят қилиш учун уни нозил қилган. Аллоҳ таоло каломи бўлган “Қуръони карим”ни ўқиш ибодатдир. Ҳар бир мусулмон биладики, “Қуръони карим”ни нопок ҳолда ушлаш мумкин эмас. Нопок ҳолда деганда таҳоратсиз, жунубли кишилар тушунилади. “Қуръони карим”ни пок ҳолда, таҳорат билан ушлаш вожиб ҳисобланади...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Р. Акбаров
Ислом шариатида барча Ислом уламолари қайси мазҳабга мансуб бўлишларидан қатъий назар, инсондан содир бўлган ҳар қандай ишга, у айтган ҳар бир сўзга, улар ибодат бўладими, муомила бўладими, жиноят бўладими, жазо бўладими, оилага тааллуқли масала бўладими, уларга яраша ҳукм борлигига иттифоқ қилганлар. Ислом олимларининг айтишларича, инсонларнинг қилган ишларининг ҳукми асосан тўрт манбадан чиқарилади. Улар Қуръон, Суннат, Ижмоъ, Қиёсдир...- Тошкент ислом институти талабаси Буранов Абулқосим
Имоми Аъзам шогирдларига дарс бериб ўтирганида бир киши ҳаяжон билан у зотнинг ҳузурига кириб: “Эй имом, мол олиб келаётган кемангиз чўкиб кетди”, деб хабар келтирди. Буни эшитган улуғ имом “Алҳамдулиллaҳ”, деганича дарсини келган жойидан давом эттираверди. Талабалар имомнинг бу ишидан ҳайрон бўлишди...- Тошкент ислом институти талабаси З.Файзиева
Тақсит ва Муробаҳа савдоларида айрим мижозлар белгиланган муддатдан вақтлироқ тўлашни истайди. Бундай ҳолларда улар сотувчининг келишилган баҳодан чегирма беришини истайди. Вақтидан илгари қилинган тўловга чегирма бериш жоизми? Бу масала мумтоз уламолар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Ислом фиқҳ манбаларида бу масала «ضع و تعجّل» (чегирма бер ва эртароқ қайтариб ол) деб аталади...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов