islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Валентин куни“ – беҳаёлик тантанаси

Ҳар “баҳорда“ шу бўлар такрор Эркак ва аёл, йигит ва қиз ўртасидаги муносабатлар яқин-яқингача ўта нозик масала саналиб келган. Унаштирилган йигит-қизлар то тўй ўтмагунча қуда томон вакилларидан ўзларини олиб қочиши, момоларимиз ҳурмат юзасидан ўз тан-маҳрамларини бош фарзанд исми билан чақириши, боболаримиз номаҳрамлар олдида ҳатто аёлининг исмини тилга олмагани ҳам ана шундай гўзал қадриятлар сирасига кирган. Етти-ёт бегоналар олдида қучоқлашиб, муҳаббат изҳор қилиш, тўйларда ҳамманинг олдида ғарбона рақс тушиш, “love story”ларини кўз-кўз этишлар ҳақида-ку гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Албатта, Ғарбнинг ҳам ўзига хос бетакрор маданияти, санъати, фалсафаси бор ва уларга ҳурмат билан ёндашишга ҳақлимиз. Шу билан бирга, Ғарбнинг ҳар қандай таомилини кўр-кўрона қабул қилиш, уларни амалда қўллаш ўз миллий менталитетимизга очиқ-ошкор ҳурматсизлик намойиши эканини ҳам тушунамиз. Бироқ, афсуски, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ҳали-ҳамон ғарб “анъаналари”га кўр-кўрона эргашаётгани ҳар биримизни ташвишга солади. 14 февраль қандай кун? Ана шундай иллатлардан бири бу шубҳасиз 14 февралнинг “Авлиё Валентин куни” ёки оддийгина айтсак “Севишганлар куни” сифатида нишонланишидир. Тўғри, бугун дунёнинг кўпгина мамлакатларида бу кун расман бўлмаса-да, ёшлар томонидан оммавий тарзда байрам қилинади. Бундай “тантана” юртимизга ҳам кеча ёки бугун кириб келгани йўқ. Бир пайтлар турли радио ва телеканалларимиз, кўнгилочар нашрлар саҳифаларида бу кун муносабати билан турли жўшқин табриклару, “севги ҳикоялари”, дил изҳорининг антиқа кўринишлари тарғибига зўр берилгани ҳам сир эмас. Муайян чора-тадбирлар туфайли бундай “кампания”нинг “шовқини” босилгандек. Аммо, ёшларимиз бу кунни бутунлай “унутиб” юборгани йўқ. Айни шу “айём” арафасида бозор ва расталар, дўконларида “Севишганлар куни” тимсолларини акс эттирувчи турли ҳадялар, откриткалар, ўйинчоқлар савдоси авж олади. Гул сотувчиларининг “кетмони учади”. Кафе ва ресторанлар “ишқ аҳли”нинг ташрифидан “обод” бўлади. Ҳатто унаштирилган бўлғуси “келин-куёв”ларнинг айнан шу куни учрашишлари, бир-бирига совға жўнатишлари одатий тус олган. Айрим “учар” тадбиркор шоуменлар “Севишганлар куни”га бағишланган байрам дастурларини “Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуди” билан ниқоблашга ҳам уринишади. Табиийки, бундай “кечалар”да Бобур Мирзонинг номи нари борса бир-икки марта тилга олинади, холос. Санъатимиз “юлдузлари” эса, азалий мавзудаги қўшиқлари билан жуфт-жуфт бўлиб ташриф буюрган тадбир меҳмонларини хушнуд этишади. Бу нима? Буюк саркарда ва шоир бобомиз руҳини таҳқирлаш эмасми? Савол туғилади: нега ўша “фидойи”лар 9 февраль – Ҳазрат Навоийнинг ёки 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темурнинг таваллудига бағишланган маърифий тадбирлар ўтказишмайди? Жавоби ўзингизга маълум. Ўйлаб кўрайлик: муҳаббат аталмиш покиза, илоҳий туйғунинг аллақандай сохта байрамлару бачкана “урф-одатлар”, ялтироқ сувенирлар билан ўлчаниши унинг қадр-қимматини тушириб юбормаяптими? Бугун “севишганлар куни”да андишаю ор-номусни унутиб, бир-бирига бўлган оташин “севгиси”ни оламга ёйишга уринаётган ошиқ-маъшуқлар бир неча ой, ҳафта ва ҳатто саноқли кунлардан сўнг бир-биридан безиб, бошқа “эрмак” излашга тушиши ҳам бор гап-ку? Авлиё Валентиннинг “каромати” Келинг, бу ҳақдаги мулоҳазаларни давом эттиришдан аввал ёшларимизнинг “тақвими”дан ўрин олган ушбу “байрам”нинг тарихига бир кўз ташласак. Хўш, “Авлиё Валентин” деганлари ким ўзи? “Ул зоти шариф” нима “каромат кўрсатганлар?” Маълумотларга кўра, милоддан аввалги учинчи асрда Қадимги Римда ёш болалар ўлими жуда кўпайиб кетади. Туғилиш даражаси кескин пасаяди. Бу эса ҳукуматни ташвишга солади. Эрамиздан аввалги 276 йилда бир коҳин туғилиш даражасини ошириш учун ўзига хос усулни тавсия қилади. Яъни эркаклар қадимги Рим маъбудларига қурбонлик қилинган жониворларнинг терисидан қамчи ясаб қип-яланғоч ҳолда шаҳарга кўчалари бўйлаб югурадилар ва дуч келган аёлларни “илоҳий қамчи” билан савалайдилар. Бу одат ҳар йилги анъана тусини олади....

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (биринчи мақола)

Салама ибн Нажм ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон Бухорий (ваф. 303/915). Адиб ва наҳвшунос олим. Салмавайҳ ёҳуд Салмувайҳ, деб куняланган.[1] Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида бошқа маълумот йўқ. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 330/942). Адиб, котиб ҳамда жўғрофик олим. Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида кўп маълумот йўқ. Фақатгина, Сомоний ҳукмдор Наср ибн Аҳмаднинг вазири бўлган даврда мамлакатга келиб кетувчи инсонлардан ўзлари яшайдиган жойлар ҳақида маълумот тўплаб, машҳур «Масолик вал Мамолик» асарини ёзганлиги айтилади. Сомонийлар даврида вазир бўлган, «Жайҳуний» нисбасини олган яна учта олимнинг борлиги ва манбалардаги маълумотларнинг озлиги «Китабул Масолик вал Мамолик»  асарини қайси бири ёзганлиги борасида шубҳа уйғотади. Бу асарни баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний ёзганлигини айтсалар, яна баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад билан ўғли Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад ва набираси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад биргаликда ёзганлиги айтилади. Лекин бу маълумотлар ишончли эмас. Асарлари: «Китабур расоил» «Китабул масолик вал мамолик» «Айин мақолот» «Китабул уҳуд лил хулафо вал Умаро» «Зиёдат аъла китабил аъйин фил мақолот»[2] Абу Муҳаммад Абдуссомад ибн Муҳаммад ибн Ҳайюна Бухорий (ваф. 359-970). Адиб, ҳофиз ва наҳвшунос олим. Замонасининг машҳур олимларидан ҳисобланган. Жуда ҳам кўп жойларга саёҳат қилган. Бунга Марв, Нисобур, Боғдод, Ироқ, Шом ва Миср каби шаҳарларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шунинг учун унга «Сайёҳ» ҳам дейилган. Бу саёҳатлари давомида кўплаб ҳадислар ҳам тўплаган. Кейинчалик Боғдодга қайтиб келиб, тўплаган ҳадисларини ўша жойдаги инсонларга айтиб берган. Шайх Абу Аҳмад Таймийни мадҳ қилиб ёзган қасидаси ҳам бор. Рамазон ойида Бухорода вафот этган.[3] Манбаларда асарларига дуч келинмади. Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 367/978). Ҳуросонда ар-Розий Абул Қосим Нуҳ ибн Мансурнинг вазири бўлган. Вафот этгунга қадар шу вазифада ишлаган. Асарлари: «ал-Уҳуд вал хулафо вал Умаро» «ал-масолик вал мамолик» «Китабур расоил» «Китобуз зиёдот фи китабин ноши минал мақолот»[4] Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Юсуф ибн Исломил ибн Шоҳ (313-376/925-986). Адиб, фақиҳ, мутасаввиф ва шоир. Бухоролик олим деб ҳисобланса-да, аслида хоразмликдир. Бироқ, бухоролик олимлар қаторида зикр қилинади. Ибн Маъкула, унинг шеърий девонини кўрганини ва кўп жойи шогирди Ибн Синонинг қўли билан ёзилганини айтади. Заҳабий эса, унинг зоҳид имомлардан бўлганини, жуда ҳам яхши васфлар билан сифатланганини, назм ва насрни билганини ва бир деъвони борлигини айтиб ўтади. Фиқҳ илмини отасидан, ҳадис илмини эса, Ҳалил ибн Аҳмад ал-Қози ал-Сижзий ал-Ҳанафийдан олган. Ўғли Муҳаммад ибн Аҳмадга ва Восил ибн Ҳамзага бу илмларни ўзи ўргатган. Бош асари «Деъвонуш шеър»[5]дир. Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳалим Бухорий (338-403/949-1012). Фақиҳ, муҳаддис, ва мутакаллим олим. Машҳур олим, ўз замонасининг энг билимли кишиларидан ва теран фикрли шахсларидан бўлган. Ҳалим Бухорий ақл-заковатли, адабиёт ва баён илмида кучли эди. Бухорода туғилиб ўша жойда ўсган. Қозилик ҳам қилган. Илмни Абу Бакр Қаффол ҳамда Абу Бакр Ардонийдан олган. Асарлари: «Минҳажуд дийн фи Шаъбил ийман». Бу асар 3 жилддан иборат. «Аятус Саъа ва Аҳвалул Қияма»[6] Абул Азҳар ал-Бухорий, Араб тили олими. Ҳижрий тўққизинчи йилда яшаб ижод қилган олимлардан бўлиб, ал-Азҳарийнинг замондошларидандир. Ал-Буштий «Такмила»сига киритган нарсаларни у ҳам ўз асарига киритган. Лекин, ал-Азҳарий бу китобдан иқтибослар келтирмаган. Ибнул Кифта эса, китобнинг биринчи жилдини кўрганини, ал-Ҳалил ўз...

Салафийлик – халқимизга ёт оқим

Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафидан саҳоба ва тобеинларга эргашиш ниқоби остида “салафийлик” даъвосидагилар кўпайди. Салафийлик ҳаракати ўзларини салафи солиҳларга эргашаётганларини даъво қилувчи ҳаракат сифатида тахминан IV-ҳижрий асрда юзага келган. Улар ўша даврда ашъарийлар билан қарама-қарши бўлишган. Ашъарий ва мотурийдий таълимотларини бир қанча масаларда, хусусан, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишда айблашади. Улар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга эргашганларини даъво қилишса-да, ўша даврда ҳанбалийлар томонидан танқидга олинган. VII-ҳижрий асрга келиб Аҳмад ибн Таймия фаолиятидан сўнг салафийлик ҳаракати назарий жиҳатдан ривож топди. Бугунги кун салафийлари Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Ҳазм, Ибн Таймия, Ибн Қайюм ал-Жавзий, Муҳаммад ибн Али аш-Шавконий, Аҳмад Шокир каби қадимги уламоларни ўзларига йўлбошчи, деб билишади. Яқин замондаги уламолардан Абдулазиз ибн Абдуллоҳ, Абдулазиз ибн Боз, Носириддин Албоний, Муҳаммад Ийд ал-Аббосий каби олимлари мавжуд. Ибн Таймия ва унинг издошлари Қуръон ва ҳадисда келган Аллоҳ таолонинг сифатларини қандай бўлса шундай тушуниш керак дейди. Масалан, “Аллоҳ таолони дунё осмонига тушиши”ни шундайлигича тушуниш керак ёки булутлар устига Аллоҳ таолони тушади дейишади ва унга маконни собит қилишади, ваҳолангки Аллоҳ таоло макон ва замондан беҳожат зотдир. Наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошлари ҳам бугун “ваҳҳобий” деган атамадан воз кечишиб, ўзларини “солиҳ салафлар йўлидамиз” деб иддао қилишмоқда. Ўша “салафийлик” тарғиботчилари орасида Муҳаммад Носируддин Албоний беназир ва доҳийлик касб қилган шахслардан биридир. Салафийлар Носир Албонийга баҳо беришда жуда ҳаддан ошишган. Уни “Аср муҳаддиси”, “Суннат билимдони”, “Суннат ҳомийси” ва ҳоказо унвонлар билан лақаблаб олишган. Салафийлар ақидавий масалаларда ғулувга кетганлиги боис, аҳли сунна ақидаларига зид бўлган бир қанча фикрларни айтишган.. Улар сўфийлик тариқатларини танқид қилишади. Ибн Таймийя бир қанча масалаларда аҳли сунна уламолари ижмосига зид фикрларни билдирган. Жумладан: – У Қуръони карим Аллоҳнинг каломи ва у  махлуқ эмас, лекин Қуръон қадим ҳам эмас, дейди. –  У дўзахни абадий эмаслигини айтганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Шунингдек, салафийлар орасида охирги йилларда фиқҳий ва ҳатто ақидавий аҳкомларда ҳам Албоний фикрларига мурожаат қилиш ҳолатлари кўпайди. Қуйида “Салафийлик” оқими раҳнамоларидан бири Носир Албонийнинг тўрт мазҳаб ақидаси ва фиқҳига хилоф равишда чиқарган бемаза фатволари келтирилдики, гуручни тозалаш учун унинг ичидан курмаклари терилганидек, аҳли сунна эътиқодли ҳар бир киши бу фатволар билан танишиб чиқиши лозим бўлади. Носир Албонийнинг баъзи фатволаридан кулгисангиз, айрим жойларда бу одамга ачиниб йиғлагнгиз ҳам келади. Ислом дини фиқҳи ва ақидаси билан қизиққан ҳар бир кишининг Носир Албоний номига кўзи тушган бўлса керак. Зотан салафийлар томондан тарқатилган кўплаб рисола ва мақолаларда бу одамнинг номи албатта бир неча бор зикр қилиб ўтилади. Шу нуқтаи назардан токи сизнинг эътиқодингизда Носир Албоний буюк ислом олими сифатида шаклланиб қолмаслиги, ўзингиз билмаган ҳолда унга тобе бўлиб қолмаслигингиз учун унинг асл салафи солиҳларга қарши чиқарган фатволарини ошкор қилинди. Токи унинг асли ким эканини сиз аниқ ва равшан билиб олинг! Носир Албонийга туҳмат, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳар бир фатвонинг аниқ манбаси унинг тагида алоҳида изоҳ сифатида ёзиб кўрсатилди. Демак, Носир Албонийнинг аҳли сунна ақидаси ва фиқҳига зид чиқарган фатволари: Аллоҳ таоло ҳақида Аллоҳ азза ва жалланинг икки кўзи бор[1]. Аллоҳ талонинг болдири бор[2]. Аллоҳ таолонинг ҳаққоний қўли бор[3]. Зеҳк – кулишлик Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир[4]. Иймон Аллоҳ таоло осмонда мавжуд деб иймон келтириш билан бўлади[5]. Пайғамбар ва расуллар ҳақида Пайғамбарларнинг гуноҳлардан поклиги мутлақо поклик...

Ҳанафийлик мазҳабининг устун жиҳатлари

Ҳозирги кунда дунё мусулмонларининг кўпчилиги айнан ҳанафий мазҳабига амал қилиб, ўз ибодатларини шу мазҳабга мувофиқ адо этиб келадилар. Шу жумладан, бизнинг минтақамиз мусулмонлари ҳам бир неча асрлардан бери ҳанафий мазҳабига амал қилиб келмоқдалар. Бунинг сабаби сифатида ҳанафийлик мазҳаблар ичидаги энг биринчи мазҳаб экани, асосчиси Имом Абу Ҳанифа ўзининг етук илм, чуқур заковат ва юксак тақво соҳиби эканлиги ҳамда ўз ижтиҳодида инсонлар учун енгиллик тарафни ихтиёр этгани кўрсатилади. Бундан ташқари ҳукмлар чиқаришда ўзаро маслаҳат тамойилларига таянгани эътироф этилади. Сирожиддин Ғазнавий ўзининг “Алғурратул мунифа фи таҳқиқи баъзи масоил ал-Имом Аби Ҳанифа” китобининг хотимасида келтирилган жумлалардан айримларини  келтириб ўтамиз: “Қозилар, адолат аҳли, тириклар ва вафот этганларнинг барчаси аксар ҳолатларида имом Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабига муҳтождирлар. Бошқа мазҳабларда қози гуноҳ қилса, қозиликдан тушиб қолади. Бинобарин қози қозилик даврида гуноҳдан маъсум бўлиши лозим, гуноҳ қилса, қозилик мансабидан тушади ва чиқарган ҳукмлари ҳеч қандай кучга эга бўлмайди. Ушбу сўзга биноан бирорта қози ўз мансабида бардавом тура олмайди. Унга ҳар сафар гуноҳ қилганда фосиқ бўлганини ошкор қилиши ва қозиликка қайта сайланиши вожиб бўлади. Бундай қилинмаса, қанчалик фасод чиқиши ҳеч кимга махфий эмас. Бу нарсалар содир бўлмаслиги учун имом Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш керак бўлади. Имом Абу Ҳанифа (р.а.)нинг наздида адолат аҳлидан бўлиш зоҳиран Исломга амал қилиш билан собит бўлади. Шофеъий мазҳабида эса, гуноҳи кабиралардан зоҳиран ҳам, ботинан ҳам сақланиш лозим. Қайси қози ёки адолат аҳли дейилган шахс гуноҳ қилмаган? Вафот этганларга тиловати Қуръон савоби билан ёрдам етказиш фақатгина ҳанафий мазҳабида жоиздир. Ўтганлар учун уқубатлардан халос бўлиш ва юқори даражотларга эришиш имом Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабига эргашиш билан ҳосил бўлади. Аксар ҳолатларда содир бўладиган балоғатга етмаган болалар томонидан қилинадиган савдо-сотиқ ва бошқа муомалалар имом Абу Ҳанифа мазҳабига кўра жоиз. Бошқаларда эса уларнинг қилган тасарруфларида муаммолар мавжуд. Чунки уларнинг фикрига кўра инсонлар ўз эҳтиёжлари учун фақатгина балоғатга етган одамларнигина юбориш жоиз. Шунингдек, аксар одамлар ўз савдоларида ийжоб ва қабул билан савдо қилишга одатланмаганлар. Яъни сотувчи сотдим, харидор сотиб олдим, демайди. Балки нарх аниқ бўлган ҳолатларда фақатгина ўзаро олди-берди яъни харидор буюмни олиб пулни бериши билан якун топади. Бу ҳолат ҳам имом Абу Ҳанифа мазҳабида жоиз. Бошқа мазҳабларда закот мажбурияти Қуръони каримда айтилган саккиз синфнинг ҳар биридан учта шахсга берилгандагина соқит бўлади. Ҳеч ким бу ишни қила олмайди. Ҳанафий мазҳабида эса закот олишга ҳақли бир одамга бериш билан ҳам закот адо этилган ҳисобланади. Нажас (нопок) нарсалар билан иситиладиган ҳаммомлар, нопок нарсалар ёндириб ёпиладиган нонлар, нопок нарсалар аралаштириб қилинадиган лой (деворлар) масаласи ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда муаммо ҳисобланади. Ҳайвонларнинг тезакларини сотиш ҳанафий мазҳабида жоиз. Бошқаларда жоиз эмас. Ҳолбуки бу иш аксар одамлар қиладиган ишдир. Аксар одамлар киядиган олмахон,  сувсар ва оқсичқон ҳамда бошқа ҳайвонларнинг терисидан тикилган кийимларни киядилар. Кўпчилик наздида ўлган нарсанинг жуни нажас ҳисоблангани учун улар нопок нарсани кийиб юрган ҳисобланади. Бизнинг мазҳабда эса бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ловия, ёнғоқ ва бодом каби нарсаларни пўстлоғи билан сотиш кўпчилик наздида жоиз эмас ва бу катта муаммолар келтириб чиқаради. Зеро аксар одамлар шундай савдо қиладилар. Ҳанафий мазҳабида эса бу жоиздир. Ҳабибуллоҳ Жўрабоев, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 379

Ислом дини бола ҳуқуқларини туғилмасиданоқ муҳофаза қилади

Фарзандга меҳр қўйиш, бу — фақат уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилишдан иборат эмас, балки ёшлик чоғидан бошлаб уни миллий тарбия, ахлоқ-одоб ва юксак маънавият асосида вояга етказишдир. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихида асосан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор берилса-да, яқин-яқингача бола ҳуқуқлари муаммоларига аҳамият берилмас эди. Фақат XX асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мазкур масалада халқаро ҳужжатлар қабул қилина бошланган. Жумладан, 1923 йилда англиялик Эглантайн Жебб томонидан асос солинган “Болаларни қутқаринг” халқаро кенгаши, кейинчалик “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация” (1959), “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” (1989) ва бошқа бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар фикримизнинг исботи бўла олади. Исломда эса инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларидан бошланади. Болалар ҳуқуқларига саккиз юз йил аввал Мовароуннаҳрда катта эътибор берилган. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича цивилизациялар тарихида жиззахлик фақиҳ Маждуддин ал-Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари мазкур йўналишдаги илк ҳуқуқий манба бўлган. Алломанинг тўлиқ номи Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Аҳмад Маждуддин ал-Уструшаний бўлиб, у XII асрнинг охири ва XIII асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаб, юксак илмий салоҳияти билан фиқҳ илмининг ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалардан биридир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг илк нашри 1982 йили ироқлик профессор Абдулҳамид Абдулхолиқ Байзалий ва иккинчи нашри 1994 йили Қоҳирада “ал-Азҳар” университети профессори Абу Мусъаб Бадрий ҳамда ўқитувчи Маҳмуд Абдурраҳмон Абдулмунъим томонидан амалга оширилган. Муфтий Усмонхон Алимов ва тарих фанлари номзоди Муслим Ризқихўжа ўғли Атаев “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг Миср Араб Республикасида тайёрланган иккинчи нашрини Тошкентда сақланаётган бешта қўлёзма нусхалари билан ўзаро солиштириб, асарнинг араб тилидаги тузатилган ва тўлдирилган учинчи нашрини тайёрлаган. Асосан вояга етмаган ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига бағишланган бу асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба бўлиб қолади. Мусулмон оламида Маждуддин ал-Уструшанийдан кейин болалар ҳақ-ҳуқуқларига тааллуқли фиқҳий асар деярли ёзилмади. Шу нуқтаи назардан қаралганда алломанинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари болаларнинг ҳуқуқлари хусусида ёзилган деярли ягона фиқҳий асардир. Аммо болаларга тааллуқли ҳадислар тўплами мавжуд бўлиб, у имом Шамсуддин Муҳаммад ибн Аби Бакр ибн ал-Қаййим ал-Жавзия (691-751/1292-1350 й.)нинг “Туҳфат ал-мавдуд би аҳком ал-мавлуд” асаридир. Бу асар 17 бобдан иборат бўлиб, унда бола сўрашнинг мустаҳаблиги, қиз болалардан ғазабланишнинг макруҳлиги, фарзанд хушхабарини етказиш, чақалоқ қулоғига азон ва иқомат айтиш, боланинг танглайини кўтариш, ақиқа ва унинг ҳукмлари ва у ҳақидаги ихтилофлар, бола сочини олиш ва соч оғирлигича садақа бериш, исм қўйиш вақти ва мажбурийлиги, болани хатна қилиш ва унинг ҳукмлари, қулоқ тешиш ҳукми, болаларнинг овқат ейиш одоблари, эмизикли боланинг сўлагига доир ҳукмлар, болаларни ўпиш, уларга одоб ва илм бериш, болаларни тарбиялашдаги бошқа фойдали масалаларни ўз ичига олган мухтасар асардир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарида фиқҳга оид юздан ортиқ китобларда тарқоқ ҳолда берилган болаларга тааллуқли шаръий фатволар йиғиб, тизимлаштирилган ва батартиб жамланган. Бу асар дунёга келиши учун Маждуддин ал-Уструшаний ҳанафий мазҳабининг ўз давригача яшаб, ижод этган 120 дан ортиқ фақиҳларининг фикрларини мужассам қилган. Шу жиҳатлари билан бу мукаммал асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба ҳисобланиши билан бир қаторда замонавий ҳуқуқшунослик учун ҳам тарихий аҳамият касб этади. Ислом ҳуқуқшунослиги асосида битилган ушбу асарда болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама...
1 108 109 110 111 112 232