islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Расулимиз севган шаҳар ёҳуд 95 номга эга Мадинаи мунаввара

Мадинаи мунаввара фазилатли ва барокатли шаҳардир. Мадина луғатда “шаҳар” маъносини англатса-да, ушбу ном Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган шаҳарга атоқли ном бўлиб қолган. Мадинаи мунавваранинг Нурафшон шаҳар, ал-Ислом, Қалб ал-ислом, Дор ал-Ислом, Дор ал-Сунна каби 95 дан ортиқ номлари бор. Қадимда бу шаҳар Ясриб деб номланган. Бу шаҳарнинг фазилатлари санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўпдир, уларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз: • Бу шаҳарни Aллоҳ таоло охирги замон Пайғамбари учун ҳижрат диёри қилган. • Қуръони Каримнинг кўп оятлари нозил бўлган шаҳар. • Бу шаҳарни охирги замон Пайғамбари яхши кўриб, унинг қут – баракали бўлишини сўраб дуо қилганлар. • Қиёматга яқин чиқадиган Дажжолнинг фитнаси кирмаслиги учун фаришталар бу шаҳарга қўриқчи қилинган. • Aллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини шу шаҳарда бўлишини ихтиёр қилган. • Бу шаҳарда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари бор. • Бу масжидда жаннат боғларидан бўлган бир боғча бор. Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварани улуғ ва фазилатли эканлигига далолат қилувчи бир қанча ҳадислари бор. Улардан қуйидагиларни келтирамиз: Aбу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aлбатта Иброҳим алайҳиссалом Маккани харом қилди ва у харом бўлди. Ва мен икки тепалик орасидаги Мадинани харом қилдим. Унда қон тўкилмайди, ўлдириш учун қурол кўтариб кирилмайди ва дарахтлари фақат озуқа учунгина кесилади”. (Муслим ривояти) Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aллоҳим Маккага қилган барокатингдан икки ҳиссасини Мадинага қилгин”. (Муттафақун алайҳ) Мадинаи мунавваранинг исмларига тўхталадиган бўлсак, унинг номини Қуръон ва ҳадисларда ҳам кўплаб учратамиз. Қуйида Мадинаи мунавваранинг кенг тарқалган машҳур исмларини келтирамиз. 1. Ясриб: бу унинг исломдан олдимги номи бўлган. 2. Мадина: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерга ҳижрат қилганларидан кейин шундай деб номланган. 3. Тоййиба: Бу ном суннатда бир неча маротаба зикр қилинган. 4. Тоба. 5. Ҳижрат диёри. 6. Aл-Қуро. 7. Иймон. 8. Aл-бирр. 9. Aл-Баҳр. 10. Aл-Буҳайро. 11. Aл-Баҳийро. 12. Суннат диёри: у ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари тарқалгани учун шундай номланган. 13. Саломатлик диёри. 14. Фатҳ диёри. 15. Қуббатул-ислом. 16. Aнсорлар шаҳри. 17. Иймоннинг қалби. 18. Муборак. 19. Aл-маҳбуба. 20. Aл-маҳбуро. 21. Aл-муҳаррима. 22. Aл-маҳруса. 23. Aл-маҳфузо. 24. Aл-марзуқо. Бу муаззам маскан XIV асрдан буён ислом оламининг муқаддас қадамжоси сифатида эъзозланиб келинмоқда. Aллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни 40 ёшларида бутун башариятга ҳақ йўлни кўрсатувчи элчи қилиб танлагач, ул Зот Макка шаҳрида 13 йил инсонларни исломга тарғиб қилдилар. Лекин мушриклар ҳукмронлиги остида бўлган шаҳарда бу давр ичида кам сонли киши исломни қабул қилди. Мушриклар томонидан мусулмонларга тазйиқ ва таъқиб кучайгач, Aллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилишни – Маккадан Мадинага кўчишни амр қилди. Шу тариқа милодий 622-йилда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган шаҳарларидан Мадинага сафар қилдилар. Aйни шу вақтдан мусулмон оламининг йил ҳисоби – ҳижрий сананинг биринчи куни бошланди. Ушбу муборак шаҳарда кўплаб шариат аҳкомлари, Қуръоннинг кўплаб оятлари нозил бўлди. Ушбу муборак шаҳарни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак қадамлари билан улуғ қилди. У ерда ўзларининг масжидларини яъни – Масжидун Набавияни барпо қилдилар. Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муқаддас масжидлари ва муборак равзалари жойлашганини ўзи ҳам бу шаҳарнинг қанчалик муқаддас эканлигига далолат қилади. Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси...

ИСЛОМ – БУ БАҒРИКЕНЛИКДИР!

“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни эркак  (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир – бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг қимматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир” Ҳужурот, 13-оят. Айтинг: «(Ушбу китоб) парвардигорингиз томонидан (нозил бўлган) Ҳақ (Китобдир). Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин. Каҳф сураси, 29 – оят “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. Бақара сураси, 256 – оят Бағрикенглик ўзи нима? Бағрикенглик ислом ахлоқининг аслидир, ўзагидир. Бағрикенглик – ҳеч кимни айбламаслик, паст кўрмаслик, хафа қилмаслик, кечиримли бўлиш, бошқа ишонч ва қарашларни хушфеъллик билан қабул қилиш, демакдир. Бағрикенглик муҳити ҳосил бўлиши учун инсонлар бир-бирларини севиши лозим. Негаки, бағрикенглик меҳр-оқибат ва ўзаро севги устига қурилади. Бу асос ислом оламида мақол даражасига кўтарилган ва муҳим ҳаётий принципга айланган “Яратиқни Яратувчининг ҳурмати учун сев!” буйруғи билан буюрилган севгидир. Мана шу мезондаги севги мавжуд экан – бағрикенглик бор, бундай севги йўқ бўлса, у ҳолда, бир-бировга тоқатсизлик намоён бўлиши табиий. Бу принцип Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в. томонидан “Хуш кўр-ки, хуш кўриласан!” дея таъкидланган. Исломдаги бағрикенглик тушунчаси нафақат мусулмонларни, балки бутун башарни, балки бутун яратиқларни қамраб олганлиги барчамизга маълум. Битта мушукни очидан ўлдирганнинг дўзахи, чанқаган итга ковушида сув келтирган инсоннинг жаннати бўлганлигининг башорати фикримизнинг яққол далилидир. Айниқса, имон-эътиқод ва ибодат эркинлиги инсонларнинг энг асосий ҳақларидир. Бу ҳуқуқни ҳурмат қилиш ҳар бир инсоннинг мажбурияти ҳисобланади. Бағрикенглик бу сурбетларча қилинган ноҳақликлар, радикаллашиш ва айирмачиликка рози бўлиб, бефарқ томоша қилиб туриш эмас, албатта. Аксинча, турли тушунчалар, барча миллат ва элат вакиллари ва ранг-баранг эътиқод ҳамда дунёқарашларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдир. Шунчалик фарқларга эга инсонларнинг бир маконда ҳузур-ҳаловат ичра яшай олиши ҳақиқий маънодаги бағрикенлик тимсолини ўзида мужассам этади. Шу жиҳатдан қараганимизда, жамиятда ҳузур-ҳаловатли, тинчлик-осойишта ва бахт-саодатга тўла фаровон ҳаётни таъминлашнинг ягона ечими ҳам айнан қалбимизда шаклланган бағрикенглик нисбати билан чамбарчас боғлик экан. Бад дуо қилмайдиган Пайғамбар с.а.в. умматимиз! “Мен лаънатлагувчи бўлиб юборилмадим. Раҳмат ўлароқ юборилдим!” (Муслим, Бирр – 87) Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳали-ҳануз қулоқларимиз остида жаранглаб, ҳаётимизни тартибга солиб турувчи ўгитлари нақадар пурҳикмат, нақадар ҳаётий, нақадар сермаъно, нақадар зарурий… Илоҳий динларнинг ибодатхоналари муқаддаслик хусусиятига эга. Мусулмонларнинг масжидлари қай даражада ҳимоя қилинса, бошқа ибодатхоналар ҳам айнан шу даражада қўриқланиши зарур динимизда. Зеро, Аллоҳ Таъоло марҳамат қиладики, “Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаганида, шубҳасиз, (роҳибларнинг) узлатгоҳлари ҳам, (насронийларнинг) бутхоналари ҳам, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ҳам, Аллоҳнинг Исми кўп зикр қилинадиган (мусулмонларнинг) масжидлари ҳам вайрон қилинган бўлур эди.” (Ҳаж сураси, 40 оят) Динимизда мусулмон одам бемалол масжидга бориб ибодатини адо қилишида қанчалик эркин бўлса, насронийлар черковларига, яҳудийлар эса синегогларига худди шунингдек эмин-эркин бориб ибодат қилиш ҳуқуқи мавжуд ва ҳеч ким бу масалада ҳеч кимга босим ўтказиш ёки дахл қилиши қатъийян мумкин эмас. Бошқа дин вакиллари ва динсизларга ҳам айни мезон ва ҳақлар ўринли. Бу ҳолатни Расулуллоҳнинг с.а.в. Мадина давридаги яҳудий ва насороларга кўрсатган марҳамати, Ҳазрати Умарнинг Масжидул Ақсодаги насронийларга бўлган муомаласи ҳамда шу кунгача мусулмон ҳукмдор ва олимларнинг бошқа ишонч соҳибларига бўлган эҳтиромларидан беҳисоб лавҳаларда кузатишимиз мумкин. Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в. барча муносабат ва муомалаларда ақл ва мезон билан иш олиб боришни, душманлик ўрнига дўстлик ва...

АЖДОДЛАРИМИЗ АСАРЛАРИДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ҒОЯЛАРИ

Аллоҳ таоло ислом динини инсоният учун қиёмат кунига қадар тўғри йўлга бошловчи дин қилиб юборар экан унинг барча замонлар ва даврларнинг муаммосини ҳал этадиган сифат билан таъминлаб қўйди. Хусусан, давлат ва жамиятнинг бирдамлигига хизмат қиладиган ўзаро инсоний алоқалар, олди-бердилар, ўзга дин вакиллари билан муомала қилиш кўрсатмалари ҳам батафсил ёритилиб ўтган. Ўрта Осиёга ислом дини кириб келар экан аждодларимиз бу диннинг эзгу ғоялари кенг тарқалиши учун улкан хизматларни қилдилар. Уларнинг хизматлари туфайли минтақада эзгулик ҳукмронлик қилди. Ислом дини ўзга дин вакиллари билан бир жамият ва бир ватанни ривожлантириш йўлида қандай йўл тутиш керак эканини ҳам оятлар орқали, ҳам ҳадислар орқали баён этган. Қолаверса, саҳоба ва тобеъинларнинг ҳаётлари давомида кузатилган ибратли воқеалар инсоний фазилатлар нақадар катта манфаатлар олиб келишини исботлайди. Ислом дини ўзга дин вакиллари билан бўладиган кундалик алоқаларга алоҳида урғу берган. Хусусан, қўшничилик алоқалари, аҳли китобларнинг таомидан истеъмол қилиш, уларга уйланиш мумкин экани, уларни ғийбат қилиш ҳам гуноҳ экани, молиявий алоқалар ўрнатиш, улардан қарз олиш, қарз бериш, уларга омонат қўйиш, мусулмон бўлмаган кишини мақташ каби масалаларда оят ва ҳадислар келган. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “ал-Адаб ал-муфрад” китобларида шундай ҳадисни ривоят қилади: Мужоҳид айтади: Мен Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдим. Унинг хизматчиси бир қўйни сўйиб, унинг терисини шилаётган эди. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу хизматчига қараб: Қўйни сўйиб бўлгач гўштни биринчи бўлиб яҳудий қўшнимиздан бошлаб тарқат, деди. Ўша ерда турганлардан бири: “Аллоҳ сизни тўғри йўлдан адаштирмасин! Яҳудийдан бошла!”, дедингизми, деди. Шунда у зот: Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан қўшнига яхшилик қилиш ҳақида жуда кўп эшитганман, ҳатто қўшнига мерос беришни тайинласалар ҳам керак, даган хаёлга ҳам борганмиз, дедилар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўз саҳиҳ китобларида қуйидаги ҳадисни ҳам келтирадилар. Саҳл ибн Ҳунайф ва Қайс ибн Саъд иккиси Қодисияда бирга ўтиришган эди. Шу пайт уларнинг олдидан бир жаноза ўтиб қолди. Иккиси ҳам ўрнидан турди. Атрофдагилар бу тобутдаги киши шу ерлик аҳли зиммалардан деб айтишди. Иккиси ҳам ушбу ҳадисни айтишди: Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан жаноза ўтиб қолди. Шунда У зот ўринларидан турдилар. Атрофдагилар бу яҳудий кишининг жанозаси деб айтишда. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “У аввало инсон эмасми?!” дедилар. (1312) Имом Бухорий ва Имом Термизий ўз китобларида ривоят қилишларича Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган вақтларида совутлари бир яҳудийнинг қўлида гаров эвазига берилган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари У зот учун жону молларини фидо қилган инсонлар эди. Улар ичида Усмон ибн Аффон ва Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳумо каби бой саҳобалар ҳам бор эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг биргина ишоралари билан бор будларини У зотнинг оёқлари остига олиб келиб ташлар эдилар. Лекин шундай бўлсада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзга дин вакилидан қарз олганлар. Бунинг сабаби ўзлари намуна бўлиб жамият бирдамлиги учун улар билан қандай муомалада бўлиш кераклигини умматларига кўрсатиб берганлар. Аллоҳ таоло каломида шундай дейди: Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали бехуда...

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (иккинчи мақола)

Абу Наср Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Шиш[1] ибн Наср ибн Шиш ибн Ҳакам ас-Саффор ал-Бухорий (ваф. 405/1014). Адиб, араб тили олими, фақиҳ ва шоир. Араб тили ва унинг хусусиятларини нозик жойларигача биладиган замонасининг энг яхши олимларидан ҳисобланган. Бухорога бир соатлик масофада яшаганлиги, замонасининг илм маркази ҳисобланган уйи бўлганлиги айтилади. Кейинчалик Боғдодга бориб, у ерда фиқҳ илмини ўрганган. Тилга оид кўплаб асарлар ёзган. Бунинг натижасида илмий шухрати ҳар тарафга ёйилган. Шеърлари машҳур бўлиш билан бирга манбаларда ҳам борлиги айтилади. Тоифда вафот этган, қабри ҳам ўша ерда. Фарзандлари ҳам ўзига ўхшаб аҳли илм бўлиб етишган. Кўплаб инсонлар унинг илмидан истифода қилган. Асарлари: «Китабул Мадҳал ила Сибавайҳ». Сибавайҳни китобидаги мабнийёт бўлимини қамраб олган бўлиб, 500 саҳифадан иборат бебаҳо асардир. «Китабул мадҳалис сағийр» «ар-Радду аъла Ҳамза фи Ҳудусит Тасҳиф»[2] Абу Абдуллоҳ Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Ҳаддодий ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.405/1015). Манбаларда ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ. Фақатгина асарлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Адабиётга оид «Уъюнул мажолис ва суруруд дарис»[3] номли асар ёзган. Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Али ибн Сино ал-Балҳий ал-Бухорий (370-428/980-1038). Файласуф, табиб, мантиқчи, тилшунос ва шоир. Асли Балҳлик бўлган Ибн Сино Бухоронинг Ҳармишен (Афшона) қишлоғида туғилган. Балҳий деб нисбат берилишининг сабаби, отаси Балҳлик бўлгани учундир. Бухорода улғайиб, илмий таҳсилини шу ерда бошлаган. Кейинчалик кўплаб юртларга сафар қилган, олимлар билан мунозаралар олиб борган. Шуҳрати ҳар тарафга ёйилиб «Шайхур раис» унвонини олган. Ҳамадонда вазирлик пайтида аскарлар уйининг атрофини ўраб олишиб, уйини ҳонавайрон қилишган. Ибн Сино яшириниб ўлимдан қутулиб қолган. Кейин Исфаҳонга борган. У жуда ҳам кўп китоб тасниф қилган. Умрининг охирги кунларида Ҳамадонга қайтишга қарор қилади. Қайтаётганида йўлда ҳасталаниб, Ҳамадонда рамазон ойида вафот этади. Мусулмон файласуф олими ҳисобланган Ибн Сино, Юнон фалсафасидан қанчалик таъсирланмасин, асосан, Фаробийнинг қарашларидан кўпроқ истифода қилган. У замонасининг энг илғор шахсиятларидан ҳисобланган. Заковати ва илми билан жуда ҳам машҳур бўлган. Ҳар хил мавзуларни ўз ичига қамраб олган юзга яқин таснифотлари бор. Ажойиб фалсафий шеърлар ёзган. Буюк адабиётчилардан бўлиб етишкунга қадар узоқ вақт давомида тил ўрганган. Унинг 16 байтдан иборат қасидаси бўлиб, ҳамма шу қасидани шарҳ қилиш орзусида юради. Ибн Сино жуда ҳам машҳур олим бўлганлиги учун, у зотнинг шахсиятларига тегишли маълумотларни шу жойда тўхтатамиз. Биз юқорида муҳим жойларигагина тўхталиб ўтдик. Ибн Сино бир неча соҳага оид кўплаб асарлар ёзган. Булардан энг муҳимлари шулардир: 1.«ал-Қонун фит-Тиб». Европаликлар ўз тилларига ўгириб, «Canonmedicina» дейишадиган бу асар, бир неча асрлар давомида дарслик китоби сифатида ўқитилган. «Тақосимул Ҳикма» «Лисонул араб». Тилшуносликка оид бу асар 10 жилддан иборат. «Мўъжизул Кабийр». Мантиққа тегишли асар. «Деъвонуш шеър». Мувашшаҳ вазнида бўлиб «Дорут Тироз», деб номланган. «Китабу Қасидатил Муздавийя». «Китабул Мулоҳ». Наҳвга оид асар. «Манорун Назар». Мантиққа тегишли асар бўлиб, уни Қосим ибн Қутлубуға шарҳ қилиб «Итҳафул Аҳя» деб ном қўйган. «ал-Қасидатул Аъйнийя». Мукаммал парчалардан иборат бўлган бу асар ўттиз байтдан иборатдир. Нафс ва вужуднинг хусусиятларига тегишли мавзулар ҳақида баҳс юритилади. Бу қасидага «ал-Қасидатут Тайрийя» ҳам дейилади. Ибн Синонинг бу қасидасига Саййид Али Муҳаммад ал-Исмоилий «ар-Рисалатул муфида фи изоҳ мағзил қасида» номли шарҳ ёзган. «Китабуш шуаро». «Рисала фи ҳуруф». Турли бўлимлардан иборат бўлган бу асар, ҳарф маҳражлари ва ҳарфларнинг овоз билан мувофиқлиги ҳақидадир. «ал-Мадҳал ила Синаъатил мусиқа». «ад-Дуррун...

Суннийлик эътиқодидаги тизим асосчиси

“Аҳли сунна вал жамоъа Абул Ҳасан Ашъарий, Абу Мансур Мотурудий эътиқодидан бошқа йўналишлар фосид ва адашган тоифалардир” Ибн Ҳажар Асқалоний[1]: Абу Мансур Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик йўналишлардан бири бўлмиш Мотуридия асосчиларидан ҳисобланади. Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандий дунёга келган аниқ санаси тарихий манбаларда учрамайди. Аммо, баъзи тарихчилар 233-247 ҳ. йиллар оралиғида халифа Мутаваккил даврида дунёга келган дейди. Тахминий ҳисобга кўра устози 268 ҳ. Нусайр ибн Яҳё Балхийдан 20 ёшларида илм олган бўлса демак, 248 ҳ (870 м.) йилда дунёга келганлар. Мотуридий Самарқандда 333 ҳ. (945) йилда вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга кўмилган. Бобоси Абу Айюб Ансорий р.а. ҳисобланади[2]. Буюк олим асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан (ҳозирги Жонбой раёнида жойлашган) бўлниб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир. Дунёдаги мусулмонларнинг салкам 50% Мотуридийлик йўналишидадир[3]. Абу Мансур Мотуридий дастлабки таълимни шу қишлоқда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган, баъзи манбаларда унинг Самарқанддаги ал-Аёзий мадрасасида таълимни давом эттиради. Мотуридий яшаган вақт Сомонийлар ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади. Самарқанд дастлаб бу давлатнинг бошқарув жойи бўлиб, сўнгра IХ асрнинг охиридан бошлаб пойтахт Бухорога кўчирилди. Бироқ ўша вақтда ҳам Самарқанд Бухоро билан бир қаторда Мовароуннаҳрнинг иқтисодий-маданий маркази бўлиб қолаверади. Демак, Имом шарқнинг илмий марказида таълим ишларини олиб борган ва ҳар хил ақийдавий фирқалар ўзаро тортишиб турган бир пайтда яшаб, илм-маърифат тарқатган. Профессор Муҳаммад “Моликий ва Шофеъийларнинг имоми Абу Мусо Ашъарий авлодларидан бўлган Абул Ҳасан Ашъарий ҳисобланади. Ҳанафийлар имоми Имом Мотуридий ҳисобланади. Мотуридий ва Ашъарий ҳақ йўлдаги имомлар. Ҳанбалийлар ҳам шу эътиқод негизидадир ”[4]. Мотуридий фиқҳ ва калом масалалари билан қизиқиб, Ҳанафия мазҳаби олимларидан дарс олиш билан ўз билимини оширади. Шу вақт давомида кўплаб машҳур фақиҳлар ва муҳаддислар билан мулоқотда бўлган ва мунозаралар қилган. Эътибор бериладиган бўлса, имом Абу Мансур Мотуридий устозлар силсиласи орқали имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммадга етиб борадилар. Мисол учун Ушбу машҳур олимлар ўз шогирдларига асосан имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг китобларидан дарс берар, “Фиқҳул акбар”, “Рисола” ва бошқа китобларни чуқур ўргатишар эди. Бутун умри давомида шу соҳага оид асарлар ёзиб қолдиргандир. Маҳмуд ибн Сулаймон Кафавийнинг (вафоти 1582 йил) “Катоиб ул-аълом ал-ахёр фи табоқот ва машаойих мазаҳаб Нуъмон” (“Нўмон мазҳабига мансуб бўлган таниқли аллома фақиҳлар ва шайхлар ҳақидаги китоб”) номли китобида Мотуридий ва унинг асарлари ҳақида айрим маълумотлар берилади. Масалан, қуйидаги асарлари номлари келтирилган: “Китаб Тавҳид” (“Алломани яккалашлар китоби”), “Китаб Мақомат”, “Китаб рад авомил лил адила лил кабий” (“Каъбий залолатларининг бошланишини рад қилишга бағишланган китоб”), “Китаб баён ва ҳум ул-муътазила” (“Муътазила ғавғолари ва ундан қўрқмаслик ҳақидаги китоб баёни”), “Китаб Таъвилот ал-Қуръон” (“Куръон таъвили китоби”). Лекин Ҳожи Халифанинг (1609—1659) “Кашф аз-зунун ан-асомил кутуб ва-л-фунун” (“Китоб ва фанлар номлари ҳақидаги шубҳаларни бартараф этиш китоби”) китобида эътироф этилишича, яна Абу Мансур Мотуридийнинг “Маъхази аш-шариъа” (“Шариат асослари сараси”), “Китаб ал-жадал” (“Диалектика ҳақида китоб”)ни таълиф қилганларидан кейин шуҳратлари яна ҳам ошиб кетди. Шундан кейин илми каломда шуҳрат қозониб, Хуросон аҳлининг эътиқодий мазҳаб соҳибига айландилар. Булардан ташқари Мотуридийнинг “Китаб ал-усул” (“Диний-таълимот усули китоби”) асари ҳам маълум. Абу Мансур Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган, етиб келганлари ҳам асосан хорижий мамлакатлар кутубхона ва қўлёзма фондларида...
1 107 108 109 110 111 232