Бугун мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ва қарорларда аёл-қизларимизнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаол иштирокини таъминлашга, айниқса, ўзининг ва фарзандининг соғлигини сақлашга қаратилган. Бу борада амалга оширилаётган ишларда жамиятда аёл шаъни, қадр-қиммати, оиласи мустаҳкамлиги масаласи мужассам этаётганини таъкидлаш зарур. Жорий йил 20 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан аҳоли, хотин-қизлар ва ёшларни экстремизм, терроризм сингари бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан сақлаш масалаларига бағишланган учрашув ташкил қилинди. Унда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар Ж.Мелиқўзиев ва У.Ходжаев, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатларини аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Афсус билан қайд этиш лозимки, экстремистик тўдаларнинг мақсадли гуруҳларидан бирини аёллар ташкил этади. Айрим аёллар ва қизлар ақидапараст шахслар, уларнинг таъсирига тушиб қолган яқин қариндошларининг даъватлари ёхуд интернет тармоғидаги даъват ва алоқалар таъсирида экстремистик ташкилотлар сафига кириб қолмоқда. Ақидапарастлар нима учун айнан аёл-қизларни ўз сафларига жалб этишга ҳаракат қилмоқда ва қандай тоифа аёллар уларнинг қурбонига айланмоқда? Аёлларнинг ушбу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик, аламзадалик, яқинларидан норозилик, кимдандир суянчиқ излаш, шунингдек, динга ўта қизиқиш ва фақат дин талаблари асосида ҳаёт кечиришга интилиш каби қатор ижтимоий ҳолатлар билан боғлиқ. Шунингдек, псиxoлoгларнинг таъкидлашича, эркаклардан фарқли равишда аёлларга xoс бўлган бўйсунувчанлик, ҳиссиётга таянган ҳолда иш юритиш, ташқи таъсирга берилувчанлик, руҳий тушкунликка тез тушиш ва руҳий зарбаларга чидамсизлик, ўта қизиқувчанлик ҳамда ахборотларни тўлақонли таҳлил қилмаслик каби характерли хусусиятлари мавжудки, буни яхши билган нопок ниятли кимсалар бундан ўз манфаатлари йўлида усталик билан фойдаланишади. Бўлиб ўтган учрашувда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар билан бир қаторда, мутахассислардан зарур маслаҳат ва тавсиялар ҳам олдилар. А.Олимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 350
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир – бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг қимматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир” Ҳужурот, 13-оят. Айтинг: «(Ушбу китоб) парвардигорингиз томонидан (нозил бўлган) Ҳақ (Китобдир). Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин. Каҳф сураси, 29 – оят “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. Бақара сураси, 256 – оят Бағрикенглик ўзи нима? Бағрикенглик ислом ахлоқининг аслидир, ўзагидир. Бағрикенглик – ҳеч кимни айбламаслик, паст кўрмаслик, хафа қилмаслик, кечиримли бўлиш, бошқа ишонч ва қарашларни хушфеъллик билан қабул қилиш, демакдир. Бағрикенглик муҳити ҳосил бўлиши учун инсонлар бир-бирларини севиши лозим. Негаки, бағрикенглик меҳр-оқибат ва ўзаро севги устига қурилади. Бу асос ислом оламида мақол даражасига кўтарилган ва муҳим ҳаётий принципга айланган “Яратиқни Яратувчининг ҳурмати учун сев!” буйруғи билан буюрилган севгидир. Мана шу мезондаги севги мавжуд экан – бағрикенглик бор, бундай севги йўқ бўлса, у ҳолда, бир-бировга тоқатсизлик намоён бўлиши табиий. Бу принцип Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в. томонидан “Хуш кўр-ки, хуш кўриласан!” дея таъкидланган. Исломдаги бағрикенглик тушунчаси нафақат мусулмонларни, балки бутун башарни, балки бутун яратиқларни қамраб олганлиги барчамизга маълум. Битта мушукни очидан ўлдирганнинг дўзахи, чанқаган итга ковушида сув келтирган инсоннинг жаннати бўлганлигининг башорати фикримизнинг яққол далилидир. Айниқса, имон-эътиқод ва ибодат эркинлиги инсонларнинг энг асосий ҳақларидир. Бу ҳуқуқни ҳурмат қилиш ҳар бир инсоннинг мажбурияти ҳисобланади. Бағрикенглик бу сурбетларча қилинган ноҳақликлар, радикаллашиш ва айирмачиликка рози бўлиб, бефарқ томоша қилиб туриш эмас, албатта. Аксинча, турли тушунчалар, барча миллат ва элат вакиллари ва ранг-баранг эътиқод ҳамда дунёқарашларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдир. Шунчалик фарқларга эга инсонларнинг бир маконда ҳузур-ҳаловат ичра яшай олиши ҳақиқий маънодаги бағрикенлик тимсолини ўзида мужассам этади. Шу жиҳатдан қараганимизда, жамиятда ҳузур-ҳаловатли, тинчлик-осойишта ва бахт-саодатга тўла фаровон ҳаётни таъминлашнинг ягона ечими ҳам айнан қалбимизда шаклланган бағрикенглик нисбати билан чамбарчас боғлик экан. Бад дуо қилмайдиган Пайғамбар с.а.в. умматимиз! “Мен лаънатлагувчи бўлиб юборилмадим. Раҳмат ўлароқ юборилдим!” (Муслим, Бирр – 87) Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳали-ҳануз қулоқларимиз остида жаранглаб, ҳаётимизни тартибга солиб турувчи ўгитлари нақадар пурҳикмат, нақадар ҳаётий, нақадар сермаъно, нақадар зарурий… Илоҳий динларнинг ибодатхоналари муқаддаслик хусусиятига эга. Мусулмонларнинг масжидлари қай даражада ҳимоя қилинса, бошқа ибодатхоналар ҳам айнан шу даражада қўриқланиши зарур динимизда. Зеро, Аллоҳ Таъоло марҳамат қиладики, “Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаганида, шубҳасиз, (роҳибларнинг) узлатгоҳлари ҳам, (насронийларнинг) бутхоналари ҳам, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ҳам, Аллоҳнинг Исми кўп зикр қилинадиган (мусулмонларнинг) масжидлари ҳам вайрон қилинган бўлур эди.” (Ҳаж сураси, 40 оят) Динимизда мусулмон одам бемалол масжидга бориб ибодатини адо қилишида қанчалик эркин бўлса, насронийлар черковларига, яҳудийлар эса синегогларига худди шунингдек эмин-эркин бориб ибодат қилиш ҳуқуқи мавжуд ва ҳеч ким бу масалада ҳеч кимга босим ўтказиш ёки дахл қилиши қатъийян мумкин эмас. Бошқа дин вакиллари ва динсизларга ҳам айни мезон ва ҳақлар ўринли. Бу ҳолатни Расулуллоҳнинг с.а.в. Мадина давридаги яҳудий ва насороларга кўрсатган марҳамати, Ҳазрати Умарнинг Масжидул Ақсодаги насронийларга бўлган муомаласи ҳамда шу кунгача мусулмон ҳукмдор ва олимларнинг бошқа ишонч соҳибларига бўлган эҳтиромларидан беҳисоб лавҳаларда кузатишимиз мумкин. Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в. барча муносабат ва муомалаларда ақл ва мезон билан иш олиб боришни, душманлик ўрнига дўстлик ва...
Жорий йилнинг 19-февраль куни Тошкент ислом институтининг имом-хатиблар таҳсил олувчи Модуль бўлимида 508-гуруҳ талабаларига Ҳадис фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарс “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ойлиги” муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлардан биридир. Дарсни ҳадис фани ўқитувчиси С. Расулхўжаев олиб борди ва “Абу Жаъфар Таҳовий ва унинг “Шарҳу Маонил Осор” асарининг ҳанафий мазҳабида тутган ўрни” мавзусида маъруза қилди. Ушбу асар нафақат ҳанафий мазҳаби балки, бошқа мазҳаб уламолари ҳам мурожаат қиладиган мўтабар манба эканлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, ундаги қўлланилган услубда ҳанафий мазҳабининг далиллари қандай ифода этилишига ҳам алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари асар ҳозирги кундаги кўплаб муаммоларга ечим бўлишини таъкидлаб ўтилди. Очиқ дарс сўнгида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. ТИИ матбуот котиби 765
Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоялаш — юритилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, юрт тақдирига дахлдор масалаларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини англатади. Ёш авлоднинг ҳар тарафлама етук ва комил инсон бўлиб вояга етишида нафақат ота-она балки жамият ҳам бирдек масъулдир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг диний таълим муассасаларида талаба ёшлар билан учрашувлари эса уларнинг келажакка бўлган орзу ва мақсадларини янада жонлантиришга сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс марказида институтнинг 1-2 курс талабалари билан “Ёшларни экстремистик ташкилотларига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар Ж.Мелиқўзиев ва У.Ходжаев иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, давлатимиз Раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида ва бунга жавобан улар юртимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшмоғи ҳамда бор диққат-эътиборини билим олишга қаратиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Нотиқ ўз сўзида бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатларини аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Шу билан бирга, тадбирда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборот хуружларидан асраш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш учун Президентимизнинг “жаҳолатга қарши маърифат” – улуғвор ғоясини бош мезон сифатида олиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов ҳам сўзга чиқиб, талабаларга ўтказилган сўровнома нтатижалари билан фикр алмашди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш бир қаторда, мутахассислардан илмий ишларида фойдаланадиган зарур маслаҳат ва тавсиялар ҳам олишди. А.Олимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 437
Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган махсус курс бўйича институт ўқитувчиси А.Пардаев 303, 308, 309 гуруҳ талаба қизлари учун “Валийлар ва уларнинг кароматлари” мавзуида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов 339