islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Уламоларни ҳурмат қилиш ҳам диёнатдандир

Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳ васалламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, жоҳилларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва бидъатларнинг халқ орасига кириб келишини олдини оладиган зотлардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда илм эгаларини дунё ва охиратда баланд даражаларга кўтаришини айтади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ( سورة المجادلة/11 ) “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни(баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят). Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам олимларнинг фазли тўғрисида шундай дейдилар: اَلْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الْاَنْبِيَاءِ فَاِنَّ الْاَنْبِيَاءَ لَمْ يُوَرِّثُوا دِينَارًا وَلاَ دِرْهَمًا فَاِنَّمَا وَرَّثُوا الْعِلْمَ (رَوَاهُ الْإِمَامُ اَبُو دَاوُدَ وَالْاِمَامُ التِّرْمِذِيُّ) “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмни мерос қилиб қолдирганлар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий). Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олимнинг обиддан ортиқлиги, менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар ва ер аҳллари ҳатто уясидаги чумоли ва ҳатто балиқ одамларга яхшиликни таълим берадиганга саловат айтади”, дедилар” (Имом Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти). Олимларга бўладиган эҳтиромни кўринг. Нафақат инсонлар, балки, тилсиз жонзотлар ҳам уларни ҳурмат қилар экан. Олимларнинг даражаси қанчалик баландлигига шу ҳадиснинг ўзи кифоя қилади! Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Устозим Имом Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, уйларимизнинг орасида еттита кўча бор эди. Ҳар намозда ота-онамнинг қаторида у зотга мағфират сўрайман. Шунингдек, бошқа барча устозларимнинг ҳақларига дуо қиламан”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ: “Ўттиз йилдан буён бирор кечада устозим Имом Шофиъийнинг ҳақига дуо қилмай ухламаганман”, дейдилар. Булар уламоларга кўрсатиладиган одоблар уммонидан айрим томчилар холос. Мухтасар қилиб айтсак, инсон олимларнинг розилигини топишга интилиши ва уларни норози ва хафа қиладиган, кўнглини оғритадиган ишлардан сақланмоғи лозим. Уламоларни ғийбат қилиш бошқаларни ғийбат қилишдан кўра хавфлироқ. Ғийбат ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Олимларнинг гўштлари заҳарланган, ким уни ҳидласа, касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна дейди: “Ким олимга тил теккизса, ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Мўмин банда учун қалбининг ўлишидан ҳам каттароқ мусибат борми?! Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким олимларни пастга урса, охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, одамгарчилиги барбод бўлади”. Лекин бугунги кунга келиб айнан уламоларимизга тош отиш, уларни ҳурматини топташ ҳоллари авж олмоқда. Хусусан, динимиз йўлида кўп йиллар давомида хизмат қилиб келаётган уламоларимиздан устоз Исҳоқжон домла Бегматов билан боғлиқ турли гап-сўзлар кўпайди. Аслида, Домланинг мусулмон умматини бирлаштириш, турли ихтилофларни олдини олиш, фаръий масалаларда кўпчиликка хилоф қилиб, фитна чиқаришни олдини олиш йўлида қилаётган хизматларидан аламзада бўлган баъзи кишилар томонидан шариатимиз меъёрларига тўғри келмайдиган ҳақоратлар, туҳматлар билан домлани муҳокама қилинмоқда. Айни вазиятда тушунмовчиликка сабаб бўлган жиҳат шундаки, ижтиҳодий масалаларда ихтилоф чиқаришга одатланган кимсалар томонидан ихтилофдан сақланишга, юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ ибодатларни адо этишга чақирилганда бунга нисбатан эътиборсизлик ва беписандлик қилинмоқда. Аслида, динимизда хилоф қилиш, кўпчиликнинг орасида тушунмовчиликлар келтириб чиқаришдан динимизда қайтарилган. Аллоҳ таоло Ўзининг абадий дастури, Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларига хитоб қилиб: «Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади»дегани бежиз эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...

Мотуридий яшаган даврга мазҳаблар тарихи нуқтаи назаридан бир қараш

Абу Мансур Мотуридий Сомонийлар даврида Самарқандда яшаган (261/875-389/999)[1]. Мотуридий яшаган даврни тинчлик, осойишталик ва нотинчлик нуқтаи назаридан иккига бўлиш мумкин. Биринчиси, тинчлик ва осойишталик даври бўлиб, III/IX асрнинг 2-ярмини қамраб олади. Манбаларда Самарқанд IV/X асрнинг бошларига қадар кўп вақт давомида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган илм маркази сифатида зикр қилинади[2]. Ҳатто, у даврда Самарқанд ва Бухоро илм, маданият ва санъатда халифалик маркази бўлган Бағдодни ҳам доғда қолдирди[3]. Зеро, у даврда Самарқандда барқарор ва хавфсиз бир бошқарув мавжуд эди[4]. Давлат томонидан турли илмий ва тижорий ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, дастакланганидан ташқари, иқтисодий, ҳарбий ва илмий соҳаларда муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада турли фикрларни илгари сурган мактаблар пайдо бўлди ва бир-бирлари ўртасида рақобат бошланди[5]. Аслида Самарқанд Монийлик ва Санавийлик (дуализм)[6]нинг раёсат маркази ва расмий йиғилишлари ўтказиладиган шаҳар эди[7], шу билан бирга бу ерда мўътазилий ва карромийлар дарс берадиган ўн еттита мадраса мавжуд эди. Мотуридий калом илмини, Ҳаким Самарқандий эса ҳикмат илмини Ғозийлар работида ўқитишарди. Шиалар бу икки олим билан мазҳаблари борасида илмий мунозаралар қилишди ва бу мунозарада ғолиб келдилар. Шунда Имом Мотуридий Ғозийлар работида Хизр (а.с.)ни кўрдилар ва ундан ёрдам сўрадилар. Хизр (а.с.)нинг дуоси билан Аллоҳ таоло Имом Мотуридйига ҳикмат илмини берди. Бундан кейинги илк мунозарада шиалар енгилиб, Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби кучайди[8]. Замон ва шароитнинг қулайлиги ва рақобат муҳитида яхши тобланган Мотуридий тадқиқотчи ва танқидчи бўлиб етишиб, талабалигидан бошлаб Самарқанд уламолари орасида энг етакчилардан бирига айланди. Юқорида зикр этилганидек, шиа олимлари билан бўлиб ўтган баҳс-мунозарада ғолиб чиқиш орқали эришган ишонч ва ғайратли саъй-ҳаракатлари билан Абу Ҳанифанинг қарашларини Самарқандда бир тизимга солиб, уни кенг ёйишга киришди. Мотуридий яшаган даврнинг иккинчи қисмига биринчи қисмнинг акси бўлган ғалаён ва тартибсизликлар устун келди. Бу деярли IV/X асрни тамоман қамраб олади. IV/X асрнинг бошида Сомонийлар бир томондан ботинийлар ва қарматийлар ҳаракатлари билан курашишга мажбур бўлган бўлса, иккинчи тарафдан эса шиалар Фотимийлар давлати ва Бувайҳийлар сулоласининг сиёсий босими остида қолишган. Айниқса, бунда тахт учун курашлар ҳам муҳим рол ўйнаган. Дарҳақиқат, Амир Исмоил ибн Аҳмаддан кейин тахтни эгаллаган Аҳмад ибн Исмоил 301/913 йилда турк аскарлари томонидан ўлдирилиб, ўрнига ўғли Абул Ҳасан II Наср ибн Аҳмад тахтга ўтқазилди[9]. Абул Ҳасан II Наср ибн Аҳмад ҳали саккиз ёшда бўлгани учун Бухоро ташқарисида яшаган бутун халқ Сомонийларнинг энг ёши улуғи бўлган Самарқанд валийси Исҳоқ ибн Аҳмаднинг тахтга ўтиришини хоҳлашаётганди. Исҳоқ эса бундан фойдаланиб, Сомонийларнинг амири бўлишни хоҳлади ва Насрга қарши кураш очди. Сомонийлар вазири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Жайҳоний ва қўшини Наср II ни қўллаб-қувватлагани учун Исҳоқ ниятига етолмади[10]. Самарқандда бу воқеадан бошқа яна 310/922, 318/930, 331/942, 335/946 ва 380/990 йилларда шу каби катта-кичик ҳодисалар бўлиб ўтди[11]. Фотимий давлатининг давлат тепасига келиши билан Фотимий даъватчилари Хуросон ва Мовароуннаҳрда шиалик тарғиботини тезлаштирдилар. Натижада шиа мафкураси ўлкада яна тарқала бошлади. Бу ҳолатни Низомулмулк қуйидагича тасвирлайди: “Хуросонга келган даъватчилар дастлаб Амир Ҳусайн ибн Али Марвазий ва кейинчалик Рай амири Аҳмад ибн Алига ботиний мазҳабини қабул эттирдилар. Ҳусайн Марвазий вафотидан олдин ўзидан кейин мазҳаббошиликка Муҳаммда ибн Аҳмад Нахшабийни келтирди ва унга Хуросонда ўрнига бир вакил қолдириб, Бухоро ва Самарқандга кетишлигини васият қилди ва шундай ўргатди: “Сен ўрнингга қолдирган ноиб турган жойида халқни бу...

МУСУЛМОННИ КОФИРГА ЧИҚАРИШНИНГ ХАТАРЛАРИ

Мусулмон устидан кофир ҳукмини бериш энг нозик ва хатарли масалалардан бўлиб, унга далилсиз яқинлашиш мумкин эмас. Чунки, кофирлик ҳукми берилган одам шу ҳукмга лойиқ бўлмаса, ҳукм килган кишининг ўзи кофир бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Бир киши биродарига: “ҳой кофир” деса, у иккисидан бири (кофир бўлишга) дучор бўлади”- дедилар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Жумҳур уламолар ижмоси билан куфр ҳисобланган сўз мутлоқ куфр сўздир. Бу сўзни талаффуз қилган ҳар бир киши устидан кофир ҳукмига лойиқ шартлар бўлиб, монеликлар йўқолмагунига қадар ҳукм чиқариш мумкин эмас. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби «Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз» дейди. Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирор нарсани инкор қилмаган одамни гуноҳи кабира ёки гуноҳ туфайли кофир, деб ҳукм чиқармаймиз, деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматни ҳаддан ошишдан қайтариб шундай марҳамат қилдилар: وقال صلى الله عليه وسلم :  إيَّاكم والغلوَّ في الدِّين؛ فإنَّما هلك مَن كان قبلكم بالغلوِّ في الدِّين ، وهو حديث صحيح، أخرجه النسائي وغيرُه، وهو من أحاديث حَجة الوداع، Маъноси: “Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Чунки сиздан олдингилар динда ғулувга кетиш билан ҳалокатга учрадилар”. Ушбу ҳадисни Пайғамбаримиз алайҳиссалом видолашиш ҳажидаги маърузаларида баён қилганлар. Ҳадисдаги ғулув сўзи “ҳаддан ошиш”, “тажовуз қилиш” маъноларини англатади. Ҳаддан ошиш турли масалаларда бўлиши мумкин,  жумладан, шиалар ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга бўлган муҳаббатларида ҳаддан ошганлиги натижасида баъзилар уни худо даражасига кўтаришган, хулафои рошидинларга нисбатан таъна тошларини отишган. Кўриниб турибдики, муҳаббатнинг ҳам чегараси бор. Қуръони каримда Аллоҳ таоло аҳли китобларга динларингизда ғулувга кетманглар, деб амр қилган. Чунки насоролар Исо алайҳиссаломни худо даражасига кўтариб, уни худонинг ўғли деб ғулувга кетишган. Бугунги кундаги такфирий жамоалар эса мусулмонларни куфрга чиқаришда ғулувга кетишган. Тарихдан маълумки, ғулув катта фожеаларга сабаб бўлган, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкилишига олиб келган. Ҳазрати Али ҳалифалик даврларида вужудга келган хаворижлар тоифасининг ғулувга кетиш сабаби ҳам ҳозирги ғулувчилар билан бир хил, яъни, мусулмонларни куфрга чиқаришда эди. Мусулмонни кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган хатарлар сабабидан Қуръон ва Суннат ўзга бировни куфрга чиқаришдан қайтарган. Жумладан, “Нисо” 94-оятда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда, аниқ иш тутингиз! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: “Мўмин эмассан”, – демангиз! Аллоҳнинг ҳузурида кўп ўлжалар (бордир). Илгари сизлар ҳам шундай (имонингизни сир тутар) эдингиз, (сўнгра) сизларга Аллоҳ неъмат ато этди. Бас, аниқлаб иш тутингиз! Албатта, Аллоҳ (барча) ишларингиздан хабардордир”. Бу оятни нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом ибн Касир ўз тафсирида шундай дейди: Имом Аҳмад ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Бану Салимдан бир киши ўзини қўйларини боқаётганда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларининг бир гуруҳининг олдидан ўтиб туриб уларга салом берди. Улар: “бизга салом берма, балки биздан паноҳ сўра”, дедилар. Сўнг уни ўлдирдилар, кейин уни қўйи билан Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га олиб келганларида ушбу оят “Эй иймон келтирганлар” дан охиригача нозил бўлди” ва улар бу ишдан қаттиқ қайтарилдилар.         Ҳадиси шарифларда ҳам ўзга шахсни куфрга чиқаришдан огоҳлантирилади. Жумладан, Имом Бухорий ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Агар киши биродарига “Эй кофир”, – деса, у (сўз) иккисидан бирига қайтади”. Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши...

Суннатнинг турлари

Барчамизга маълумки шариъатимизда “суннат” муҳим ўрин тутади. Суннат араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинганда “йўл” яъни, инсон босиб ўтган яхши ёки ёмон йўлга нисбатан ишлатилади. Истелоҳда суннат турли фан эгалари томонида турли таърифлар берилган. Бунда муҳаддисларнинг суннатга берган таърифлари усул уламоларининг таърифларидан фарқ қилади. Бироқ умумий маънода суннат динда юриладиган йўлдир. Суннатлар икки турга бўлинади. Улар таъкидланган  ва завоид суннатлардир. Таъкидланган суннатлар – тарк қилиш макруҳ бўлган, қилмаслик гуноҳкор бўлишга сабаб бўладиган амаллар. Бу каби суннатлар диннинг тўлдирувчиси ҳисобланади.  Бунга мисол тариқасида намозлардан аввал азон айтиш,   жамоат билаан намоз ўқиш ва фарз намозлар билан адо қилинадиган ротба суннатларни айтишимиз мумкин. Бу суннатларнинг яна бир номи сунанул ҳуда ҳамдир. Завоид суннатлар – тарк қилиш макруҳ бўлмаган суннатлар. Бу суннатларни бажариш яхши  лекин,  тарк қилиш ёмонликка сабаб бўлмайди. Уламолар бу каби суннатларга кийимларни ўнг томондан кийиш, ўнг қўл билан таомланиш кабиларни мисол қиладилар. Ҳанафий фиқҳида муҳим ўрин тутган “Шарҳул виқоя” китобида бу борада қуйидаги фикрлар мавжуд: “Суннат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи пайтлар тарк қилиб қолган вақтларда доимий бажарган амалларидир. Агар бу амаллар ибодат тарзида бўлса улар сунанул ҳудадир. Агар одат тарзида бажарилган бўлса улар завоид суннатлардир”. Шу ўринда бир савол туғилади: “завоид суннатларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса унда бу суннат ва мустаҳабнинг ўртасида нима фарқ бор?” бу саолга жавобни “Манор” китобининг шарҳи “Нурул анвор” китобидан оламиз. Бу китобда икки амалнинг ўртасида фарқ қуйидагича баён қилинган: Завоид суннатлар ҳам мустаҳаб маъносидаги амаллардир. Бироқ фарқи шундаки мустаҳаб амаллар уламолар яхши деб билган ишлардир. Суннатлар эса Пайғамбаримизнинг одатларидир. Шу ўринда Пайғамбаримизнинг феълларидан вожиб ҳам собит бўлишини эътиборга оладиган бўлсак, бу вожибни суннатлардан нима фарқи бор эканлигига ҳам тўхталиб ўтишимиз керак. Зайниддин Ибн Нужайм ўзларининг “Баҳрур роиқ шарҳи канзуд дақоиқ” китобида бу уч амалнинг ўртасини қуйидагича фарқлаганлар: “Билингки, суннат Пайғамбаримиз доим бажариб юрган амаллардир. Агар бу амал тарк қилинмаган бўлса, демак бу унинг таъкидланган суннат эканлигининг далилидир. Агар баъзида тарк қилинган бўлса унда таъкидланмаган суннатдир. Агар уни тарк қилишга Пайғамбаримиз томонидан инкор собит бўлган бўлса демак бу вожиб амалдир”. Жўраев Сойибжон “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси”  ўқитувчиси 4 520

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (учинчи мақола)

Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Бухорий (ваф. 483/1090). Наҳвчи ва фақиҳ. Мовароуннаҳрнинг энг сара олимларидан биридир. Қози Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад Бухорийнинг синглисининг ўғлидир. Бухорода ҳижрий 483-йил 25-жумадул аввал (милодий 1090-йил 27-июл)да вафот этган. Асарлари: «Китабуз Зоҳира» «Ал-Мабсут». 15 жилддан иборат. «ал-Изоҳ» «Шарҳул Жамиъил Кабийр лиш Шайбоний». Ҳанафий фиқҳи ҳақида. «Шарҳу Мухтасарил Қудурий». Ҳанафий фиқҳи ҳақида.[1] 2. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ат-Тобарий ар-Рўъёний (ваф. 483/1090). Шеър танқидчиси. Бухорога кўчиб келган ва ўша жойда вафот этган. Ҳофиз Рўъёнийнинг манбаларда кўп танқид қилгани зикр қилинган бўлса ҳам, нимани танқид қилгани ҳақида ҳамда асарлари борасида бошқа маълумотлар учратилмади.[2] 3. Жалолуддин Риғзамуний[3] (ваф. 493/1100). Адиб. «Илмус сужуд вас сижиллат»га оид таснифотлари бор.[4] Манбаларда унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бошқа маълумотлар учратилмади. 4. Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад ибн Али ал-Ансорий ал-Бухорий аз-Занжорий[5] (427-512/1036-1118). Фақиҳ, адиб, насаб илми олими. Ҳанафий фиқҳи борасидаги қарашлари зарбулмасал бўлганлиги айтилади. Насаб ва тариҳ илми ҳақида улкан илм соҳиби бўлган. Халқ у зотга «Кичик Абу Ҳанифа» деб ном қўйган. Фиқҳ илмини Шамсул аимма Абдулазиз Ҳулвонийдан ҳамда Абу Саҳл Сарахсийдан олган. Манбаларда фақат биргина асарига дуч келинди. Бошқа асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. Бухорода туғилган, Калабозда дафн қилинган. 512-йил 19-шаъбон (милодий 1118-йил, 5-декабр)да вафот этган. «Аъмолуз Зоранжирий» номли асари бор.[6] 5. Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Аҳмад ибн Ҳушном ал-Ҳушномий ал-Бухорий (ваф. 522/1128). Адиб, фақиҳ, фозил ва мунозир. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳайдара ал-Жаъфарий ал-Бухорийдан фиқҳ илмидан дарс олган. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ан-Насафийга эса фиқҳ илмидан дарс берган. Бухорода зулқаъда(октябр) ойида вафот этган.[7] Манбаларда асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. 6. Абун Нажиб Шиҳобуддин Амийруш Шуъаро Аъмок Бухорий (ваф. 543/1149). Шоир. Қораҳонийлар даврида яшаган. Асли эронлик бўлган. Бухорода туғилган ва у ерда жуда ҳам яхши илм олган. Айниқса, фалсафа, математика, астраномия ва одоб илмларини ўрганиб, улкан шуҳрат қозонган. Сўнгра Самарқандга – Ҳизирхоннинг саройига борганидан кейин улкан эҳтиромга сазовор бўлган. «Амийруш Шуъаро» унвонини олган. Султон Алпарслонни мадҳ этиб ёзган қасидаси ҳам бор. Вафот этган жойи маълум эмас. Аъмокнинг 7000 байтдан иборат  деъвонидаги қасидадан озроқ қисми бугунгача етиб келган. Баъзи шеър мажмуъаларидаги бир неча рубоийлар унга нисбат берилади.[8] 7. Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Аҳмад ал-Қаттон ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.465-548/1037-1153). Араб тили, адабиёт, насаб ва тиб илми олими. Асли бухоролик бўлган. Бу киши ҳар бир соҳага оид асарлар ёзган олим ҳисобланади. Асарлари Марв халқи орасида ҳам шуҳрат қозонган. Дастлаб, фиқҳ ва ҳадис илми билан машғул бўлган. Кейинчалик, тиб, астраномия, араб тили билан ҳам шуғулланган. Юқорида зикр қилинган ал-Қаттон истилочиларга қарши чиққанлиги учун оғзига тупроқ тўлдирилиб ўлдирилган. 548-йил ражаб (1153-йил сентабр) ойида вафот этган. Асарлари: «аз-Зуҳо». Насаб илмига оид асар. «Расоил». Тиб илмига оид асар. «ал-Фавоид». «ал-Аъруз». «Насабу Аби Толиб». «Кайҳони саёҳат». Форс тилида ёзилган асар.[9] 8. Рукнул Ислом Мадидуддийн Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Қуммий ал-Чуғий ал-Бухорий (491-573/1098-1188). Шоир, адиб, сўфий ва фақиҳ. «Имомзода» номи билан машҳур бўлган. Муҳаммад ибн Абу Бакр Бухорода қозилик ҳам қилган. Каломи фасиҳ, гапириши чиройли, ўзи ҳам ҳушсурат зот эди. «Самарқандий» нисбаси билан ҳам эсланади. Илмни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ...
1 106 107 108 109 110 232