Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида ЎМИ масъул ходими Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ҳамда институт ректори У.Ғафуров “Шукроналик олий қадрият” мавзусида талабаларга маъруза қилиб беришди. Давра суҳбатида ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнига юксак илм ва салоҳиятли ёшларга эҳтиёж катта ҳисобланиши, шунингдек, таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги, жамият тараққиётига илм-маърифат ва шукроналик, қолаверса ўзига юклатилган масъулиятни тўлақонли бажариш билангина чин инсонлик-талабалик бурчини адо қилиш мумкинлигини айтиб ўтилди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. ТИИ матбуот котиби 593
Бугунги ёшлар тарбияси, уларни илм-маърифатга ошно қилиш давр талаби ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқимиз, айниқса ёш авлод онгида Ватанимизнинг эртанги куни ва истиқболи учун дахлдорлик туйғусини уйғотиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Хусусан ТИИ билим юртида таҳсил олаётган талабаларнинг етук диний мутахассислар тайёрлаш, бу борадаги ғоявий-тарбиявий ишларни тизимли ташкил этиш бениҳоя улкан амалий аҳамият касб этаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтининг ректори У.Ғофуров ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори У.Ходжаев устоз ва ходимларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳозирги кунда диний билим юртида таҳсил олаётган талабаларни ҳар томонлама етук кадр қилиб тарбиялаш, ислом динининг тинчликпарварлик моҳиятини кенгроқ ёритиш, хориж ва анъанавий тажрибалардан кенг фойдаланиш бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. ТИИ матбуот котиби 415
Табрик Юртимизда аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш, буюк ўтмишимизнинг шонли даврларини турли манбалар, қўлёзма асарлар асосида холис тадқиқ этиш ишлари борасида ХХ асрнинг сўнгги чорагида Ўзбекистонда йирик илмий мактаб яратилди. Ушбу илмий мактабнинг ривожланишида замонамизнинг таниқли олими, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг хизматлари беқиёсдир.Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси номидан Убайдулла Уватовни табаррук 80 ёши ҳамда Президентимизнинг юксак мукофоти – “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан самимий билан муборакбод этар эканмиз, бу табрик замирида устознинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малака-маҳоратига чуқур эҳтиром ётади.Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг эл-юрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар.У.Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида зиёли оиласида дунёда келади. Ёшлигидан илм-маърифатга илтилгани учун мактабда аъло баҳоларга ўқиб, барчанинг эътиборига сазовор бўлади. Ўқувчилар орасида аълочилиги, билимдонлиги, меҳнатсеварлиги билан ажралиб турган ёш Убайдуллани устозлари ҳам яхши кўрар эдилар ҳамда уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб пойтахтдаги олий даргоҳларда ўқишлиги учун оқ фотиҳа бердилар.У.Уватов 1958 йили Тошкент давлат шарқшунослик университетига ўқишга кириб, 1964 йили ушбу даргоҳни аъло баҳолар билан шарқшунос, араб-филолог мутахассислиги бўйича тугаллайди. У кейинги фаолиятида моҳир таржимон сифатида ўз салоҳиятини намоён этади ва турли йилларда Миср Араб Республикаси, Ироқ, Ливияда араб тили бўйича таржимонлик вазифасида ишлайди.Шунингдек, педагог сифатида Тошкент шаҳридаги 150-мактабда, Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқитувчилик қилиб, тезда кўплаб шогирдлар орттиради.1967-1970 йилларда У.Уватов ўз илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида аспирантурага ўқишга киради ҳамда кейин шу илмий даргоҳда илмий ходим сифатида фаолият олиб боради. У.Уватов илмий, педагог фаолият билан бирга, республикамизда диний соҳа ривожланишига ҳам салмоқли ҳисса қўшдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президент девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий халқаро маркази, Халқаро Амир Темур жамғармаси, Халқаро Олтин Мерос хайрия жамғармаси, Тошкент ислом университети Манбалар хазинаси, Ўзбекистон маърифатпарварлар жамиятида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бордилар. 2017 йилдан ҳозирга қадар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори вазифасида ишлаб келмоқдалар. 2009 йили устоз У.Уватовнинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотландилар.Тарих фанлари доктори, профессор сифатида нафақат юртимизда, балки халқаро илмий жамоа орасида улкан обрў-эътиборга эга олим сифатида ном қозонган. Турли мавзуларни қамраб олган кўплаб китоблар, монографиялар, рисолалар, мақолалар, илмий тадқиқотлар муаллифи, бадиий ва ҳужжатли фильмлар ҳаммуаллифи ва илмий маслаҳатчисидир. Жумладан устоз Убайдулла Уватовнинг “Буюк донишманд”, “Ҳадис илмининг султони”, “Икки буюк донишманд”, “Буюк донишманд”, “Хоразмлик буюк аллома”, “Имом ал-Бухорий” (таржима асар), “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти”, “Икки улуғ донишманд: машҳур муҳаддис Абу Исо Термизий ва улуғ мутафаккир Ал-Ҳаким Термизийнинг ҳаёт йўли” каби асарлари машҳурдир.У.Уватов илмий раҳбарлигида юртимизда кўплаб тадқиқотчилар етишиб чиқиб юртимиз илм-фани, манбашунослигига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бугунги кунда ҳам юртимиздаги илмий-тадқиқот институтларида, илмий марказларида, ўқув даргоҳларида ёш тадқиқотчиларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини бериб, аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини ўрганишга камарбаста бўлиб турибдилар. Хусусан, кўп йиллар давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида битирувчи талабаларнинг диплом ишлари ҳимоясида комиссия раҳбари сифатида фаолият олиб бориб, кўплаб ёш исломшунос мутахассисларнинг тадқиқот йўлига қадам қўйишида бош-қош бўлмоқдалар уларга ўзларининг қимматли маслаҳатларини аямасдан, таклиф ва тавсиялар бериб келмоқдалар. Шундай шодиёна дамларда инсон умрининг тарихга айланган...
Буюк инсонлар келажакка ибрат намунаси, шунингдек тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи шахслар ҳисобланади. Ана шундай тарих ва келажак кўприги бўлган Мир Алишер Навоий ҳисобланади. Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида шоир таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Ҳазрат Алишер Навоий валиюллоҳ олим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Навоийга атаб “Навоийдан чу топқайлар навое” ва “Арбаин” каби ёзган асарлар муаллифи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори ўзининг сермазмун маърузалари билан иштирок этди. Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Жумладан Ҳасанхон қори мутафаккир ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди. Алишер Навоий аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди. Шуни қувонч билан айтиш жоизки, Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди фақат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўринга эга. “Хамса” достони Навоий ижодининг дурдонаси саналади. Яна унинг “Тарихи мулуки Ажам”, “Мажолис ун- нафоис”(Тасаввуф ҳақида), “Муншаот”, “Мезон ул-авзон”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насоим ул-муҳаббат”(Тасаввуф ҳғақида), “Девони Фоний”, “Лисон ут-тайр”, “Муҳокамат ул-луғатайн”(Атамалар), “Маҳбуб ул-қулуб”, “Назм ул-жавоҳир”, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, “Сирож ул-муслимин”, “Арбаин” каби бебаҳо асарлари мавжуд. Исломда мазкур асослар билан йўғирилган шеърият доимо ардоқланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият шоирларининг шеърларидан айрим ҳикматли сўзларни маъқуллаб, мақтаганлар ва айрим саҳобаларни шеър айтишга ундаган холатлари ҳам бўлган. Саҳобаи киромларнинг ичида шоирлари ва шеър ёд олганлари ҳам кўп бўлган. Бир қатор мужтаҳид уламоларимизнинг девонлари ҳам бор. Мисол учун, мумтоз адабиётимизга назар соладиган бўлсак, уларнинг ҳам ушбу кўрсатмалар билан йўғирилганини кўрамиз. Улар асрлар оша кишиларни иймон-ибодатга, ҳалол-покликка, одоб-ахлоққа ундаб келди, динмиз таълимотларини кенг оммага етказишда катта ҳисса қўшди. Хулоса қилиб айтганда, сўзнинг инсонга, жамиятга таъсири катта. Бундан эзгулик йўлида, тақво-ибодат йўлида унумли фойдаланиш керак, аксинча йўл тутишдан сақланиш лозим. Зотан, шу сўз туфайли одамлар бир-бирларига дўст-душман бўлади. Биргина сўз бутун бошли давлатлар ўратасида ҳамкорликка ҳам, аёвсиз урушларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кишиларни яхшиликка ундашда ҳам, ёмонликка чорлашда ҳам шу сўздан фойдаланилади. Бугунги ахборот юришларининг ҳам асосий қуроли шу сўз экани ҳеч кимга сир эмас. Зеро, Ҳазрат Навоий таъкидланларидек, Аллоҳ Ўзи бутун борлиқни биргина «Бўл!» деган сўз билан яратган. Сўзга бу қувватни У Зотнинг Ўзи берган. Шеър эса ана ўша сўзнинг тиғи қайралиб, сайқалланган шаклидир. Дарҳақиқат, Навоий асарлари халқимиз учун маънавий қувват ва юксалиш манбаи бўлди. ТИИ матбуот котиби 432
Барчамизга маълумки шариъатимизда “суннат” муҳим ўрин тутади. Суннат араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинганда “йўл” яъни, инсон босиб ўтган яхши ёки ёмон йўлга нисбатан ишлатилади. Истелоҳда суннат турли фан эгалари томонида турли таърифлар берилган. Бунда муҳаддисларнинг суннатга берган таърифлари усул уламоларининг таърифларидан фарқ қилади. Бироқ умумий маънода суннат динда юриладиган йўлдир. Суннатлар икки турга бўлинади. Улар таъкидланган ва завоид суннатлардир. Таъкидланган суннатлар – тарк қилиш макруҳ бўлган, қилмаслик гуноҳкор бўлишга сабаб бўладиган амаллар. Бу каби суннатлар диннинг тўлдирувчиси ҳисобланади. Бунга мисол тариқасида намозлардан аввал азон айтиш, жамоат билаан намоз ўқиш ва фарз намозлар билан адо қилинадиган ротба суннатларни айтишимиз мумкин. Бу суннатларнинг яна бир номи сунанул ҳуда ҳамдир. Завоид суннатлар – тарк қилиш макруҳ бўлмаган суннатлар. Бу суннатларни бажариш яхши лекин, тарк қилиш ёмонликка сабаб бўлмайди. Уламолар бу каби суннатларга кийимларни ўнг томондан кийиш, ўнг қўл билан таомланиш кабиларни мисол қиладилар. Ҳанафий фиқҳида муҳим ўрин тутган “Шарҳул виқоя” китобида бу борада қуйидаги фикрлар мавжуд: “Суннат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи пайтлар тарк қилиб қолган вақтларда доимий бажарган амалларидир. Агар бу амаллар ибодат тарзида бўлса улар сунанул ҳудадир. Агар одат тарзида бажарилган бўлса улар завоид суннатлардир”. Шу ўринда бир савол туғилади: “завоид суннатларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса унда бу суннат ва мустаҳабнинг ўртасида нима фарқ бор?” бу саолга жавобни “Манор” китобининг шарҳи “Нурул анвор” китобидан оламиз. Бу китобда икки амалнинг ўртасида фарқ қуйидагича баён қилинган: Завоид суннатлар ҳам мустаҳаб маъносидаги амаллардир. Бироқ фарқи шундаки мустаҳаб амаллар уламолар яхши деб билган ишлардир. Суннатлар эса Пайғамбаримизнинг одатларидир. Шу ўринда Пайғамбаримизнинг феълларидан вожиб ҳам собит бўлишини эътиборга оладиган бўлсак, бу вожибни суннатлардан нима фарқи бор эканлигига ҳам тўхталиб ўтишимиз керак. Зайниддин Ибн Нужайм ўзларининг “Баҳрур роиқ шарҳи канзуд дақоиқ” китобида бу уч амалнинг ўртасини қуйидагича фарқлаганлар: “Билингки, суннат Пайғамбаримиз доим бажариб юрган амаллардир. Агар бу амал тарк қилинмаган бўлса, демак бу унинг таъкидланган суннат эканлигининг далилидир. Агар баъзида тарк қилинган бўлса унда таъкидланмаган суннатдир. Агар уни тарк қилишга Пайғамбаримиз томонидан инкор собит бўлган бўлса демак бу вожиб амалдир”. Жўраев Сойибжон “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчиси 4 523