islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Уламоларга тош отмайлик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, билимсизларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва халқ орасида бидъатлар тарқалишининг олдини оладиган зотлар уламолардир. Аллоҳ таоло бундай дейди: «Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвадигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!) Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар, 9). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам уламо фазли тўғрисида ҳадислар ворид бўлган. Абу Дардо розияллоҳу анҳу  айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Олимнинг обиддан ортиқлиги менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ва фаришталари, осмонлар ва ер аҳллари, ҳатто уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берадиганга салавот айтади”, дедилар» (Абу Довуд ривояти). Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, асосан, ижтимоий тармоқларда имом-хатибларни танқид қилиш, хато-камчиликларини қидириш ва ҳатто масхаралаш “урф”га айланди. Бир ўринда уларнинг айтган гаплари, бошқа ўринда юриш-туришлари таҳлил қилинмоқда. Айримлар имомларнинг пулини ҳисоблаш билан овора. Бу нарсага жаҳолат ва ҳасад сабаб бўляпти десак, айрим зиёли, халқ орасида обрў-эътибор қозонган инсонлар ҳам имомларимиз, уламоларимизга нисбатан қарши фикрларини оммага тарқатмоқда. Тўғри, бандаси хатокор. Имомлар ҳам одам эканини ҳисобга олиб, қусур, камчиликларини кечириш вазифамиз. Мободо шаръий масалаларда хато қилса, ёлғиз ҳолда ўзига айтиб ёки аҳли илм инсонларга айттириб, тўғриланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам омма олдида имомни беҳурмат қилиш, обрўсини тўкиш ҳаром амал ҳисобланади. Олимнинг фазлини Аллоҳ ва Унинг расули улуғлаб турса-ю, унга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, Аллоҳ ва Унинг расулига ҳурматсизликдир. Аҳли сунна эътиқодига кўра, мусулмон катта гуноҳни қилиш билан диндан чиқмайди, лекин динни, уламоларни паст санаш билан диндан чиқиш хавфи бор. Чунки уламолар дин номидан гапирувчи шахслардир. Уларга отилган тош динга, пайғамбарга отилган ҳисобланади. Тоҳир Бухорийнинг “Хулосатул фатово” асарида: “Ким бир олимни зоҳирий сабабсиз ёмон кўрса, унинг диндан чиқиш хавфи бор!” дейилади (Али Қорий, “Шарҳу Фиқҳил акбар”). Уламоларни ғийбат қилиш бошқаларни ғийбат қилишдан кўра хавфлироқ. Ғийбат ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Олимларнинг гўштлари заҳарланган, ким уни ҳидласа, касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна дейди: “Ким олимга тил теккизса, ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким олимларни пастга урса, охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, одамгарчилиги барбод бўлади”. Уламолар – Пайғамбар меросхўрлари, дин хизматчилари, илм хазинаси, ҳаққа чақирувчилардир. Олимларини ҳурматламаган жамият душманлар нишонига айланиши тайин. Ҳозирги таҳликали замонда бу жуда муҳим муаммо. Эътибор қилсак, “Араб баҳори”, Сурия ва Ироқдаги вазиятга ҳам жамиятдаги шахсларнинг ўз олимларига муносабати сабаб бўлди. Ғаразли кучларнинг бирламчи мақсади маҳаллий имомларни обрўсизлантириш, аҳолини улардан чалғитиб, ташқаридаги “чин олимликни” даъво қилаётганларга эргаштиришдир. Телевидение ва интернет орқали “сўз эркинлиги” ўйинини ўйнаб, имом-хатибларга танқидий муносабат билдириш билан бу ишни бузғунчилар учун ўзимиз қилиб бермоқдамиз. Уламоларимизни ҳурматлайлик. Ҳақларини адо этайлик. Уларга манфаат етказиш қўлимиздан келмаса, зарар беришдан сақланайлик. Халқ учун зарур бўлган қимматли вақтларини олмайлик. Аллоҳ таоло олимларимиз умрини узоқ қилсин. Хизматларига Ўз фазли ила баракотлар, манфаат ва мукофотлар ато этсин! Манба: “Ирфон” тақвими, 2019-2020/1441 (VI чорак) 328

Соғ танда соғлом ақл

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, конституция қабул қилинганлигининг 27-йиллиги муносабати билан “Соғ танда соғлом ақл” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни 102 гуруҳ билан 105 гуруҳлар ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди. Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган 102 гуруҳ жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. 105 гуруҳ жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин гол уришга эришди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. 1-бўлим 5:2 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 5 та голга гувоҳ бўлишди. Натижада 102 гуруҳ жамоаси 105 гуруҳ жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун учрашув 101 гуруҳ билан 104 гуруҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Натижага кўра 3 ўринни 101 гуруҳ талабалари қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мақтов ёрлиқ” лари билан тақдирландилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли  ёшлар биланг ишлаш бўлими  бошлиғи А.Олимов 381

Қандай тақинчоқлардан фойдаланиш мумкин?

Мамлакатимиз мустақил бўлганига чорак асрдан кўпроқ вақт бўлишига қарамай, унинг ҳар жабҳада изчил ва босқичма-босқич ривожланиши аҳолининг турмуш тарзини янада яхшиланишига сабаб бўлмоқда. Халқимизнинг маънавий салоҳияти ортиши билан бир қаторда моддий имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Юртимиз аҳолисининг аксар қисми мусулмонлардан иборат эканлигини инобатга оладиган бўлсак, қон-қонимизга сингган динимизнинг софлигини асраб, унга ҳар хил бидъату хурофотларнинг аралашишига йўл қўймаслик эзгу вазифамиздир. Аҳолининг моддий имконияти кенгайиб бораётганини бежиз тилга олмадик. Чунки, биз ёритиб бермоқчи бўлган мавзу ҳам айнан мусулмон киши ҳаётида фойдаланадиган қимматбаҳо буюмлар борасидадир. Қимматбаҳо тақинчоқларнинг тури кундан кун кўпайиб боргани сайин инсон ундан фойдалангиси, ўз манфаати йўлида ишлатгиси келади. Бунинг учун авваламбор ислом шариатида мўътабар ҳисобланадиган ислом алломаларининг фикрларидан ва уларнинг ёзиб қолдирган асарларидан фойдаланишимиз ўринли бўлади. Айниқса бу борада Имом Бухорий, имом Термизи Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиз алломаларининг бу борада қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Тилла ва кумушлар аслида пул сифатида яратилгани боис ундан тақинчоқ сифатида фойдаланса шариатда белгилаб қўйилган миқдорга етганда закот вожиб бўлиши фиқҳ китобларида баён қилинган. Аммо тақинчоқлардан фойдаланишда кўпчилигимиз эътибор бермайдиган муҳим жиҳати борки, биз айнан шу ҳақида, яъни, исломда қандай турдаги қимматбаҳо тақинчоқлардан фойдаланиш мумкинлиги борасида сўз юритамиз. Аллоҳ таоло ўз бандаларига уларнинг ташқи кўринишларини чиройли қилиб турадиган неъматларни берганини  Қуръони каримда бундай дейди: «Эй одам болалари, батаҳқиқ сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят белгиларидандир»1. Яна бошқа оятда бундай дейилган: “Сен: “Аллоҳ ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?! деб айт”2. Ояти карима ер юзидаги зийнатлар ҳаром эмаслиги, ундан фойдаланиш мумкинлигини ифода этяпти. Бу ҳукм ҳаммага эркагу аёлга, ёшу қарига баробардир. Зийнат бу умумий сўз бўлиб кийим-кечак, тақинчоғу ҳушбўй мушкларни ҳам ўз ичига олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир ўринда: «Аллоҳ гўзалдир гўзалликни яхши кўради»3. деган бўлсалар, яна бир ўринда: Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин (парвариш қилсин)”4, деганлар. Бу икки ҳадис билан у зот инсоннинг ички дунёси Аллоҳнинг тавҳиди билан гўзал бўлиши билан бир қаторда, унинг ташқи кўриниши ҳам Аллоҳ берган неъматлар билан чиройли ҳолатда бўлишини таъкидлаяпти. Лекин бу ер юзидаги зийнатнинг ҳамма туридан фойдаланиш мумкин дегани эмас. Зеро, Исломда зийнатланишнинг аёллар учун алоҳида, эркаклар учун алоҳида истисно ҳолатлари бор. Фиқҳий манбаларнинг хулосаси шуки аёллар тақинчоқ сифатида тилла ва кумушдан фойдаланишлари мумкинлигини, эркаклар эса, фақатгина кумушдан узук тақишда фойдаланишлари мумкинлигини баён этади5. Далил сифатида имом Термизий ва бошқа муҳаддислардан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисларга мурожаат қиламиз: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг аёлларига тилла ва ипак ҳалол қилинди эркакларига эса, ҳаром қилинди»,- деганлар6. Юртимиз алломаларидан Бурҳониддин Марғиноний ўзларининг “Ҳидоя“ асарларида шу каби оят ҳадисларни келтириб бундай дейдилар: Эркак киши тилла тақинчоқдан фойдаланиши ҳалол эмас. Худди шунингдек кумуш ҳам шу маънодаги буюм бўлгани учун эркаклар фойдаланши мумкин эмас. Узук, камар, қилич ва пичоқлар безагида кумушдан фойдаланса бўлади7. Бу узук тақиш суннат дегани эмас. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Румга мактуб ёзмоқчи бўлдилар. У зотга: “Улар фақат муҳр босилган мактубларнигина ўқийдилар“, дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзига муборак исмлари зарб қилинган кумуш узук тақа бошладилар. Мен ҳозир ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида ўша узукнинг...

Келинга ёпилган эшик, қизга очилмасин!

– Онажон, суюнчи беринг! Келинингизнинг кўзи ёриди! – Бай, бай, бунча ваҳима қилмасанг, ҳамма аёл ҳам шу-да! Нима туғилибди? – Қизал-о-о-о-қ! Ўғлимга сингил бўлди, онажон. – Ҳай, қутилиб олгани рост бўлсин… Қайнонанг келдими, суюнчи олдингми? – Она, қўйсангизчи, яна шу гапми? Ўзи зўрға… – Нима зўрға, нима зўрға?! Одамлар кўча супуриб ҳам тўйларни жаранглатиб ташлаяпти. Ўтган сафар ўғил кўрдик қудажон, сарполарни бақувват қилаверинг десам, ўғлингга қаердаги нарсаларни кўтариб келибди, атаганим шу, деб. На менга, на сенга тузук-қуруқ  нарса қилган… Бешик тўй оламан десам, ақиқа қилган кунимиз бешикни ўзини ташлаб кетди-ку! Бундоқ каттароқ жиҳоз олиш керак, масалан кир ювадиган машинами ё музлатгичми, ё бўлмаса газ плитами?.. – Ойи, уй жиҳозларини керагидан ортиқ қилиб олиб бераётган бўлсам, ҳамма нарса бадастур бўлса, қудадан нарса кутишимиз уят эмас-ми! Мен унда ким бўламан, эр бўлмай? – Муҳтожликдан қилинмайди, болам. Элу юрт удуми шу. Қуда қизиникига обрўси баланд бўлсин, ён-веридагилар олдида мулзам бўлмасин деб борини тўкиб-сочади. Ана, ўтган ой синглингнинг тўйида қилган сарполарим, салом куни “сочди-сочди”ларим, “чарлар”да ҳаммага қилган патнисларимни ҳалигача гапириб юришибди, қудажонимдан айланай деб! Нима улар мен қилган нарсага қараб қолган дейсанми, йўқ! Қудам ўзига тўқ. Лекин, орзу-ҳавас, дўст-душман деган гаплар ҳам бор. Бунинг устига, синглинг ўша ерда тиниб-тинчиб кетсин, бировдан кам бўлмасин, овсинлари, қайни-бўйнилари олдида тили қисиқ бўлмасин, қайнонаси “Онанг уни қилмаган, буни қилмаган” демаслиги учун боримизни аямадим… – Ҳа, аямадингиз… Тўғрироғи миниб юрган “Spark”имни, дадам Исмоилнинг шартнома пули учун йиғиб юрган жамғармасини, қурбонликка атаб боқилаётган новвосни, ақиқа учун олиб келган қўйимни баҳридан ўтдингиз халос… Бизку, машина ўрнига автобусга чиқармиз, қурбонлик ва ақиқага бошқа мол топармиз, Аллоҳга шукр, еб-ичаримиз тўкин-сочин, аммо бечора укам чет элда, бегона юртда мусофичиликда таълим олади. Нафас олишигача долларда пул тўлайди. Тағинам, инглиз тилини мукаммал билгани учун ишлаб, кундалик харажати, ейиш-ичиши, ижара ҳақини чиқаради. Шартнома пулини эса биздан умид қилади. Ой тугаб боряпти. Банк орқали ҳисобига пул тушириш керак. Хўш, буларни ўйламадингизми, она. Ёки фақат қизингиз бўлса-бўлдими? Ўқишига бир йил қолганда укагинам қайтиб, диплом олмай келаверсинми? – Менга овозингни кўтарма, нодон! Нима қилсам ҳам яхши бўлсин дея қиляпман. – Нимаси яхши, она, нимаси зўр?! Дадам шарнома тўлаш учун ошна-оғайниларидан қарз йиғиб юрибди. Мен ҳам савдодан тушган фойдамни обкелиб қўлларига тутяпман. Ишдан кейин бирор ташкилотнинг ҳисоб-китобига ёрдам беряпман. Очиғи кечки навбатчилиги бор қоравулчилик олсамми, қўшимча тушум қилсамми деб турибман. Нега, чунки отам қарзини деб қадди букилмаслиги, юраги сиқилмасли керак! – деб Иброҳим овозини баландлатиб, қўлидаги туғруқхонадан олиб келган идишларни халта-палтаси билан гулхонага улоқтириб юборди. Измидан, сўзидан чиқмаган ўғлини она таний олмади. Ҳамма айбини била турса ҳам бўйин эккиси келмади. “Ҳақиқий айбдор” топилди: – Ё, Олло, ё астофурулло! Ўғлим хотинингни гапига кириб онангни силталаяпсанми? Кеча келган жинғирчани деб “жаннат”ингга тош отяпсанми?  Сени бизга қайраган тиллари кесилсин. Сенга ақл ўргатган миясига қурт тушсин. Ҳали мени совунимга кир ювмабди! – деганча Раҳбархон ая ғазаб отига минганча хонасига отилди. Кўчалик кийимини дарров кийдида, қўл телефонини олганча, дарвозадан чиқиб кетди. “Қуда” деб ёзилган рақамга сим қоқди: – Алло, Собирахон, ҳа мен. Валейкум! Набиралик бўлганингиздан хабарингиз борми, ё атай суюнчидан қочиб ўтирибсизми? – Раҳбархон опа, суюнчи сиздан айлансин. Фақат қон босимим ошиб, тез ёрдамда шифохонага келган...

Хайрли мақсад, эзгу ният, порлоқ орзу-умидлар рўёби

Давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси том маънода барча соҳадаги ислоҳотлар жараёнларини чуқурлаштиришнинг ўзига хос “Йўл харитаси” бўлди. Шавкат Мирзиёев асрлар давомида шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижасида Конституция шаклига келганини, Асосий Қонун деб аталадиган бундай ҳужжат башарият ҳаётида озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ва эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарганини таъкидлар экан, Амир Темур “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деганини қайд этди. Яъни лўнда қилиб айтганда, ҳар қандай Конституция ва унинг асосида таъминланадиган қонун устуворлиги демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Мана шу тамойил маросим иштирокчилари ва бутун халқимизга қарата сўзланган маърузанинг ўзаги бўлди. Масаланинг амалий жиҳатига тўхталган Президентимиз Ўзбекистонда қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни шакллантириш, айниқса, долзарб эканини таъкидлаб, жорий йилнинг ўзида етмишдан ортиқ қонунлар, 350 дан зиёд Фармон ҳамда қарорлар қабул қилингани ва улардан кўзланган мақсадлар ҳақида сўз юритди. Айтиб ўтилганидек, вазир ёки ҳоким қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунмаса, ҳаётга татбиқ этишда жонбозлик кўрсатмаса, ислоҳотларнинг илдамлаши, одамларда ташаббус уйғотиш қийин бўлади. Шу боис кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказиш, қонунларни билиш ва қўллаш бўйича мутасадди раҳбарлар фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга биринчи даражали эътибор қаратиш лозим. Мамлакатимизда диний-маърифий соҳани ривожлантириш, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори билан иш тутиш борасидаги янгиланишлар ҳам муқаррарлик тусини олганини, ­давлатимиз раҳбарининг ички ва ­ташқи сиёсатдаги долзарб масалалар қатори айни шу йўналишдаги ­муҳим ташаббуслари халқаро ­майдонда очиқ эътирофга сазовор бўлаётганини қайд этиш лозим бўлади. Хусусан, мамлакатимизда ислом дини, мовароуннаҳрлик улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон — кўп миллатли, кўп конфессияли мамлакат. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий, ­Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси Ўзбекистон тараққиётининг янги ­босқичида амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг бунёдкор моҳиятини очиб берди. Янги очилган масканлар беихтиёр Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ­Ассамблеяси минбаридан янграган ушбу сўзларини ёдга солади: “Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони Каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган”. Ундан олдинроқ рўй берган воқеа­ларни хотиримизга келтирайлик. ­Юртбошимиз 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-­тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди ва барча қатнашчилар буни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Хайрли ишнинг барори ҳам ўзини узоқ куттирмас экан — 2017 йилда марказ очилиши тўғрисида Президент қарори чиқди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-­тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади. Унинг лойиҳаси, қурилиши, жиҳозланиши билан муҳтарам ­Президентимиз шахсан бир неча бор бевосита танишганини айтиб ўтиш жоиз. Марказ ўз фаолиятини бошлаганидан кейин Имом Бухорий ва бош­қа буюк алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима...
1 121 122 123 124 125 232