islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас

Ҳар йили эски милодий йил тугашидан чамаси бир ой аввал бошланиб, янги мелодий йил кириб бир ҳафтага қадар инсонларни тинчлигини бузадиган, турли кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўладиган халқ тилида пақилдоқ деб аталувчи пиротехника воситаларининг шовқини эшитила бошлайди. Қани эди болалари қўлида ўйналинаётган “ўйинчоқ” қанчалар даражада хавф ва хатарли эканлигини ота-оналар билишса эди. Бу “ўйинчоқ”дан аввало уни ўйнаётган ёшларнинг ўзлари жабр чекяпилар. Маълумотларга қараганда уларнинг ораларида турли тан жароҳатларни олаётганлар, баъзи аъзолари куйиб жабр кўраётганлар, кўриш ва эшитиш қобилиятини йўқотганлар, ҳатто қўл-оёғидан ажраб қолганларни ҳам учраши ачинарли ҳолатдир. Ёшларни бу “ўйин”ларидан турли ёшдаги инсонлар, беморлар,ёш хомиладар келинлар ҳам азият чекмоқдалар. Шифокорлар сўзларига кўра, “пақилдоқ” одамни бехосдан чўчитгани боис юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатар экан. Буни ўйнаётган ёшлар пиротехника воситаларини салбий оқибатларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Балки улар пиротехника воситаларини портлаганига, ундан чиқадиган шовқинли ва дахшатли овозларга , дўст ва синфдошларини чўчитиб қўрқитганларига хурсанд бўладилар. Ахир улар инсонларни чўчитиш ва уларни қўрқитиб азият етказишдан динимиз қайтарганлигини қаердан ҳам билишсин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни бошқаларга озор ва азият беришдан қайтариб, «Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига бўҳтон ва очиқ ойдин гуноҳни олибдилар», деб марҳамат қилади. («Аҳзоб», 58). Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар. Яна Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалла, «Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир», деб марҳамат қиладилар. Мутахассислар маълумотига кўра пиротехника воситалари ишлатилганда ёниш ҳарорати 3000 даражагача етиши мумкин бўлиб, кучли ёнғин келиб чиқиши хавфини кучайтиради. Бу арзимас кўринган иш сабабли инсоннинг бошига турли хил кулфатлар ёғилиши, ўзининг хаёти хатарда қолиши ва хатто жони халокатга учраши мумкин экан. Ваҳоланки Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни ўз жонларини хатарга солишдан қайтариб,«Ўзингизни ҳалокатга ташламанг», деб марҳамат қилган. Яна пиротехника воситаларини сотиб олишда исрофга йўл қўйиб гуноҳкор бўлиш ҳам бор. Чунки ҳар бир неъматни нотўғри тассарруф қилиш ўша неъматни зое бўлишидир. Неъматни зое қилиш эса исрофдир. Исрофгарни эса Аллоҳ яхши кўрмайди. Аллоҳ таоло ўзини каломида айтади: «Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас». (Аъроф: 31). Кўриниб турибдики баъзан ўйламасдан қилинган ишлар, эътиборсизликлар нафақат инсонни ўзига, балки ўзгаларга ҳам зарар етказиб, кўнгилсизликлар ва гуноҳларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зарар бериш ҳам йўқ, зарарланиш ҳам йўқ»деганлар. Имом Термизий Абу Сирмадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди», деганлар. Пиротехника воситалари савдоси билан шуғилланувчилар ҳам инсонларга зарар етказиб, гуноҳ ишларга шерик бўлаётганликларини билиб қўйсалар ҳамда бу йўл билан бола-чақа боқиб уларни роҳатини кўришни истасалар бошқа тирикчилик қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки қиёмат куни ҳамма инсон ҳаёти, илми , қилган касб ҳунаридар сўралади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам...

Имом Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари ҳадис илми таълим методологиясига оид муҳим манба

Ислом шариатида Суннат Қуръон каримдан кейинги асосий иккинчи манба ҳисобланади. Қуръон каримни ўқиш ва ўргатиш илмларнинг энг муҳими бўлиб, унинг тафсири ва шарҳи бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш ва ўргатиш илми аҳамият жиҳатидан кейинги ўринда туради. Зеро, маълумотнинг муҳимлигига қараб илмнинг қадр-қиммати ошади. Ҳадислар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бўлгани учун, У зотга кўрсатиладиган эҳтиром ҳадисларга ҳам кўрсатилиши зарурдир. Яъни, ҳадисларни ўрганиш ва ўргатишнинг бошқа илмларда учрамайдиган ўзига хос жиҳатлари: шартлари, таълим услублари ва одоб-аҳлоқлари мавжуд бўлиб, ҳадис илми билан шуғулланувчи муҳаддислар бунга катта эътибор билан қарашган. Муборак ҳадисларни ривоят қилаётган ва эшитаётган кишилар амал қилиши керак бўлган таълим методикаси-услуби, одоб-аҳлоқини белгилаб беришган. Бу ҳолат ҳадис илми китоб шаклида тўпланишига қадар оғзаки жорий бўлган. Ҳадис илмларини ўргатадиган “мусталаҳул ҳадис” фанида ҳадис илмларига тегишли бошқа илмлар қаторида ушбу илм ҳам жой олган. Мусталаҳул ҳадис фанида ривоятни эшитиш ва уни етказиш ҳолатлари тўғрисида алоҳида боб бўлиб, у ерда таълим услублари-методлари, шартлари ва одоб-ахлоқлари белгилаб берилган. Ҳадис илмининг илк ривожланиш даврида бу илмлар фаннинг таркибий қисмида жойлашган. Кейинчалик, унга бўлган эҳтиёж сабабли муҳаддислар томонидан алоҳида китобларга жамланган. Ҳадис илми таълим методологиясига бағишланган асарлар ичида ҳадис илмлари султони Хатиб Бағдодийнинг “ал-Жомеъ ли ахлақир ровий ва адабис сомеъ” асари, Ибн Абдул Барнинг “Жомеъ баянил илм ва фазлиҳи” асари муҳим аҳамиятга эга. Ушбу асарлар қаторида машҳур муҳаддис, тарихчи ва насабшунос олим Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари яққол кўриниб туради. Хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг Абдулкарим Самъоний ҳаёти ва ижоди борасида қилган изланишларига қаралганда, олимнинг тарихга оид “ал-Ансоб” номли шоҳ асарига кўпроқ эътибор қаратилгани гувоҳи бўлинди. Шу эътибордан олимнинг тарихчи ва насабшунос жиҳати ўрганилган. Олимнинг “Адабул имло вал истимло” асари ўрганиб чиқилгандан сўнг, олимнинг машҳур муҳаддис эканлиги, ҳадис илмларида моҳир ва мўътабар бўлгани намоён бўлди. Замонасининг Ибн Асокир, Абул Фатҳ Боқиллоний каби имомлари олимдан ҳадис ривоят қилгани, имом Заҳабий, Ибн Халикон, Тожиддин Субкий, Ибн Касирдек алломаларнинг олим ҳақидаги мақтовлари ва эътирофлари Самъонийнинг илмий даражаси нақадар юксак бўлганлигига далил бўлади. Асар “Адаб ул-имло ва-л истимло” деб номланиб, сўзма-сўз таржима қилинганда “ҳадис айиш ва ёзиб олиш одоби” деган маънони англатади. Муҳаддислар мусталаҳида ҳадис ривоят қилиш жараёни “имло”, ёзиб олиш жараёни “истимло” деб аталган. Таърифдан келиб чиқиб, ҳадис ривоят қилаётган шайхга “мумлий”, ёзиб олаётган талабага “мустамлий” деб айтилган. Ушбу таърифдан келиб чиқиб, аллома асарни “Адабул имло вал истимло” деб номлаган. Яъни, ҳадис ривояти билан шуғулланувчи устоз-шогир одоблари деган маънони англатади. Асарнинг ёзилиш тарихини муаллифнинг асарга ёзган муқаддимаси ифодалаб беради. Унда муаллиф шундай дейди: “Биродарим, Аллоҳ сени ҳифзи ҳимоясида сақласин, мендан ривоят қилиш ва эшитиш одоблари, ривоят қилувчи ва эшитувчига зарур бўлган юксак ахлоқларлар билан хулқланиш ва набавий суннатга эргашиш масалалари ҳақида бирор асар таълиф қилишимни сўрадингиз. Шу билан бирга асар мухтасар бўлишини истадингиз. Зеро, ҳимматлар озайган, сиз сўраган маълумотлар ҳадис илмлари ичида келтирилган. Уни топиб ўқишга бўлган қизиқиш эса сўнгандир. Сиз сўраган маълумотларни ўзида жамлаган асар ёзиш учун Аллоҳга истихора қилиб, уни тўплашга киришдим. Асарда муҳаддис ва талабага зарур бўлган одоблар, ўқитиш ва ўрганиш услубларига тегишли маълумотларни келтирдим”. Муқаддимага назар солинса, “мухтасар асар” деган сўзга гувоҳ бўлинади. Чунки, Абдулкарим Самъоний бу асардан олдин “Тирозуз заҳаб...

Қуёш ва ой тутилишида бажариладиган амаллар

Бизга маълумки, қуёш тутилганида қуёш қисман ёки тўлиқ кўринмай қолади. Ой тутилишида эса ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат ой соя ичида харакатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади. Астрономия фани нуқтаи назаридан, қуёш тутилиши – бу ой диски ердан туриб кузатувчидан қуёшни бутунлай ёки қисман ёпиб қўядиган табиий ҳодисадир. Қуёш ойдан тахминан 400 баравар катта, лекин у Ердан ойдан кўра 400 баравар узоқликда жойлашган, шу сабабли иккала самовий жисмларнинг дисклари биз учун бир хил кўринади, натижада қуёш дискининг ой билан ёпилиши (тутилиши) мумкин. Қуёш тутилиши фақат янги ой чиққанида, ой ернинг атрофида айланиб, ер ва қуёш ўртасида турадиган, уни тўлиқ ёки қисман ёпадиган пайтда рўй беради. Қадимги араблар ҳам қуёш тутилишида алоҳида белгилар кўрган – хусусан, улар қуёш тутилиши қайсидир машҳур кишининг ўлими муносабати билан рўй беради деб ҳисоблаган. Ой тутилишини хусуф, қуёшникини кусуф, деб номлаганлар. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган куни қуёш тутилди». Одамлар «Иброхим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оят (аломат) ларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, качонки улар (тутилгани)ни кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Қуёш тутилса, имом одамларга худди нафл намоз шаклида икки ракат қилиб намоз ўқиб беради. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг наздларида, икки ракатда ҳам қироатни чўзиб, махфий қилиб ўқийди, икки имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларга кўра, товушини чиқариб ўқийди. Қироатни чўзиб ўқиш эса, афзалидир, хоҳласа, қисқароқ қилади, чунки суннат қуёш тутилиши вақтида намоз ва дуо билан машғул бўлишдир. Шунинг учун қироатни чўзса, дуони енгилроқ қилади ёки аксинча. То қуёш очилиб кетгунча дуо қилади. Намоздан сўнг дуо қилиш суннатдир. Бу намозни одамларга жума ўқийдиган имом ўқиб беради. Агар имом бўлмаса, одамлар фитнадан сақланиш учун ёлғиз-ёлғиз ўқийдилар. «Хусуф» сўзи кўпинча ой тутилишига нисбатан ишлатилади. Аммо «кусуф» дейилса, ундан қуёшни ҳам ойни ҳам тутилиши назарда тутилиши мумкин. Ой тутилганда жамоат бўлиб намоз ўқилмайди. Кечаси жамоатнинг йиғилиши қийин бўлгани учун ёки фитна хавфи борлиги учун жамоат намоз бўлиб ўқилмайди. Ҳар бир киши ўзи ёлғиз ўқийди. Қуёш тутилиши ва ой тутилиши намозларида хутба ўқилмайди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тутилганда бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. Биз у зотнинг овозларини эшитмадик». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Чунки қуёш кундузи тутилади. Кундузги жамоат намозларида қироат махфий бўлади. Оиша розияллоҳу анҳо: «Кусуф намозида эдик. У зотнинг қироатларини биринчи ракъатда Бақара сурасига, иккинчисида эса Оли Имронга тахмин қилдим», деганлар. Абу Довуд ривоят қилган. 2-курс талабаси Робия Маннобжонова 381

Адолат

Адолат – барча замонлар ва барча жамиятларда энг устувор таянч ҳисобланган. Тарихда адолат ҳукм сурган давлатлар ва тузумлар узоқ давом этганини кўришимиз мумкин, аксинча адолатсизликка юз бурганида норозиликлар ва бош кўтаришлар ва тузум ўзгаришларни мушоҳада қиламиз. Лекин адолат нима эканини ва уни қандай амалга ошириш мумкинлигини биз бандаларга Аллоҳ таолонинг ўзи Пайғамбари ва Китоби орқали таълим берган. Аллоҳ таоло жуда кўп ўринда адолат қилишга буюради. Жумладан, одамлар орасида ҳукм қилганда, етимларга васий бўлганда, эр-хотин ўртасида ҳакам бўлганда, бошқа дин вакиллари ҳукм сўраб келганда ва бошқа барча ижтимоий муомалаларда адолатли бўлишга чақиради. Аллоҳ таоло Моида сураси 42-оятида шундай дейди: “Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолат ила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади”. Адолат араб тилида тенглик, инсоф, ва ҳақ билан ҳукм қилиш каби маъноларини англатади. Албатта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам адолатни энг ёрқин намунасидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлик чоғларида ҳам адолат, ишонч ва омонатдорлик сифатлари билан одамлар қалбларини забт этган эдилар. Улар бирор нарсада баҳслашиб қолсалар, у зотдан ҳукм сўраб келардилар ва ҳаммалари рози бўладиган адолатни топардилар. Қурайш қабиласи ҳаммалари учун қадрли бўлган Каъбани қайтадан қурганларида, Ҳажарул-асвадни жойига қўйиш масаласида келиша олмадилар. Бу шарафга эга бўлиш учун улар уруш қилишга ҳам тайёр эдилар. Одатда араблар арзимаган сабаб туфайли қирғинбарот урушлар олиб боришарди. Шу воқеада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганларида уруш келиб чиқиши тайин эди. Эшикдан биринчи кирган киши бўлишлари, Ҳажарул-асвадни жойига қўйишлари, ҳар бир уруғдан бир киши вакил бўлиб кийимни ҳар тарафидан кўтаришларини буюришлари барчани рози қиладиган адолат бўлди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга бориб уларни исломга даъват қидилар, лекин улар эси пастларга тошбўрон қилдириб У зотни қонга беладилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришта юбориб, уларни дуо қилсалар, жазолашини билдирди. Лекин У зот: “уларни ҳидоят қилгин, чунки улар билмайдилар” , деб дуо қилдилар. Бу бағрикенглик ва адолат эмасми? Қурайш халқи У зотни тўхтатишдан умиди узилганидан сўнг, хаммалари бирлашиб суиқасд режасини ишлаб чиқишди. Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бу ишдан хабардор қилиб, Мадинага ҳижрат қишга изн беради. Улар суиқасдни амалга ошириш кечасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига Али розияллоҳу анҳуни қўйиб чиқдилар. Сабаби, У зотга маккаликлар омонатларини ишониб топширишган эди. Омонатларни эгаларига қайтариш учун Али розияллоҳу анҳуни вакил қилиб кетган эдилар. Макка халқи У киши келтирган диндан нафратлансалар ҳам, У зотга қаттиқ ишонар эдилар. У зотни адолатлари ва омонатдорликларини қарангки, ўзларини ўлдирмоқчи бўлган кишиларни моллари учун қайғуриб, эгаларига етказиш учун Али розияллоҳу анҳуни қолдириб кетдилар. Бундай адолатли қарорни бошқа ҳеч ким қила олмас эди. Аммо у зот мисли кўрилмаган тенглик ва адолат асосларини ўрнатдиларки, бутун дунё ҳозиргача бундан ҳайратдадир. Авваллари жамиятда жуда катта табақаланиш юзага келган эди. Қулнинг ҳуқуқи ҳайвон билан тенг, аслзодалар эса жуда шарафланар эди. Аёл кишиларни умуман ҳуқуқи йўқ бўлиб аслзодаларга валийлари томонидан чекланмаган миқдорда бериб юбориларди, ёки жоҳилона ор ва номус туфайли тириклайин кўмиб юбориларди. Шу тарзда узоқ давом этган зулматга тўла ҳаёт тарзидан сўнг вазиятларни ўзгартирувчи ва ақлларни лол қилувчи инқилобий ғояни эълон қилдилар:” Эй одамлар! Албатта, сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта сизнинг отангиз бирдир. Ҳаммангиз Одамдансиз. Одам тупроқдандир. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Арабнинг ажамдан фарқи фақат тақво биландир”. Ушбу эълонда башариятни бирлаштирувчи, тинчлик ва омонликни...

Уламоларни мазаҳ қилиш жоҳиллик ва нодонликдир

«Қасамки, агар улардан (нега масхара қиласиз, деб) сўрасангиз, албатта, улар: “Биз фақат (баҳсга) чўмиб, ҳазиллашяпмиз”, де­йишади. Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз-ку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз. Агар сизлардан бир тоифани (тавба қилгач) афв этсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари сабабли азоблаймиз» (Тавба сураси, 65–66-оятлар). Ояти карималарнинг но­зил бўлишига қуйидаги ҳо­диса сабаб бўлган. Муфассирларнинг ёзишича, Абдуллоҳ ибн Умар ро­зиял­лоҳу анҳумодан ривоят қилина­ди: «Та­бук ға­зоти сафарида дам олиб ўтиришган­да бир киши: “Анави қо­риларимизга ўх­шаган қорни каттасини, ёлғончисини ва қўрқо­ғини кўрмадик!” деди. Ўша мажлисда ўтир­ганлардан бири унга: “Ёлғон айтдинг, сен мунофиқсан! Албатта, бу гапингни Ра­сулул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказаман!” деди ва уни Набий алайҳиссаломга етказганида ушбу оятлар нозил бўлган эди». Абдуллоҳ ибн Умар ро­зияллоҳу анҳумо айтади: “Мен ўша одамни кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари жабдуғига осилиб, суриниб, тошларга қоқилиб: “Ё Расу­лаллоҳ! Биз фақат гапга киришиб кетиб, ҳазил тариқасида шу сўзни айтиб юбордик!” дея зорланарди. Расулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам эса ушбу оятни такрорлардилар: «Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз-ку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз” (Тавба сураси, 65–66-оятлар) Олусий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”. Имом Ғаззолий раҳима­ҳуллоҳ: «“Истеҳзо” пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш бўлиб, гоҳида иш-ҳаракат билан, гоҳо сўз билан, гоҳида эса имо-ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, лўк­киллаб кетишига истеҳзо калимасини қўллашади» деган (“Руҳул маъоний”, 1/158). Уламолар аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ва мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (Қаранг: Бақара сураси, 14–15- ва 212-оятлар; Муъминун сураси, 103–111-оятлар ва ҳоказо). Истеҳзодан, асосан, Ислом динига душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг “дум”лари фойдаланишади. Улар қадимдан мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини амалга ошириб келишади. Бу услуб билан илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади. Мусулмон кишининг зиммасидаги во­жиблардан бири уламоларни ҳурмат қилиш, солиҳларга муҳаббатли бўлишдир. Шариат айнан ушбу муҳаббат ва ҳурмат борасида ҳаддан ошмаслик ҳамда сусткашликка йўл қўймасликни шарт қилган. Туҳматлар асоссиз бўлса-да, тинмай тар­қатилаверилиши оқибатида айрим эътиборли олимлар ёмонотлиққа чиқиб қолади. Ҳозир ҳам бу услубдан билиб-билмай фойдаланаётган ёш ва ғўр мусулмонлар учраб турибди. Айрим ўринларда улар машҳур уламоларни “хоин”, “зулм малайи”, “динфуруш”, “ширкка чақирганига исбот бор”, “зино ва фаҳшга фатво берган!” деб айблашмоқда. Бу ишларини “ҳақни гапиряпмиз” деган шиор остида амалга оширишади. Ваҳоланки, улар омилигини очиқчасига тан оладилар. Жоҳилнинг: “Ҳақни айтяпман”, дейиши кўр­нинг: “Карвонга ўзим йўл кўрсатаман!” дейишига ўхшайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлжа тақсим қилаётганларида бир нобакор келиб: “Эй Муҳаммад, адолат қил!” деганида нимани назарда тутди экан? Бугун ҳам уламоларни беҳуда айблаётган нобакорларнинг мақсади нима? Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни пичоқ­лаган ра­зил кимса хотин дардида ушбу жирканч ишга қўл урмаганмиди?! Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳуга қилич урганлар мансаб савдосида ёнганлар эмасмиди?! Улар ҳам “ҳақни айтаяпмиз” деган даъвони қилишмаганмиди? Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга: “Ҳукм ёл­ғиз Аллоҳ­никидир!” деганлар ҳақни айтган бўлсалар-да, мақсадлари ботил эмасмиди?! Хаворижлар дастлаб ҳазрат Али тарафдори сифатида жанг қилишган, кейинроқ таҳким ҳодисасини баҳона қилиб, Али розияллоҳу анҳуни ҳам, Муовия розияллоҳу анҳуни ҳам кофир деб эълон қилишган эди. Булар ҳақпарвар эканлари ҳақида жар солиб, шу шиор билан ҳазрат Алидек зотни қатл қилишмаганмиди?...
1 119 120 121 122 123 232