islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 20, 2019

Day

Уламоларни мазаҳ қилиш жоҳиллик ва нодонликдир

«Қасамки, агар улардан (нега масхара қиласиз, деб) сўрасангиз, албатта, улар: “Биз фақат (баҳсга) чўмиб, ҳазиллашяпмиз”, де­йишади. Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз-ку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз. Агар сизлардан бир тоифани (тавба қилгач) афв этсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари сабабли азоблаймиз» (Тавба сураси, 65–66-оятлар). Ояти карималарнинг но­зил бўлишига қуйидаги ҳо­диса сабаб бўлган. Муфассирларнинг ёзишича, Абдуллоҳ ибн Умар ро­зиял­лоҳу анҳумодан ривоят қилина­ди: «Та­бук ға­зоти сафарида дам олиб ўтиришган­да бир киши: “Анави қо­риларимизга ўх­шаган қорни каттасини, ёлғончисини ва қўрқо­ғини кўрмадик!” деди. Ўша мажлисда ўтир­ганлардан бири унга: “Ёлғон айтдинг, сен мунофиқсан! Албатта, бу гапингни Ра­сулул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказаман!” деди ва уни Набий алайҳиссаломга етказганида ушбу оятлар нозил бўлган эди». Абдуллоҳ ибн Умар ро­зияллоҳу анҳумо айтади: “Мен ўша одамни кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари жабдуғига осилиб, суриниб, тошларга қоқилиб: “Ё Расу­лаллоҳ! Биз фақат гапга киришиб кетиб, ҳазил тариқасида шу сўзни айтиб юбордик!” дея зорланарди. Расулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам эса ушбу оятни такрорлардилар: «Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз-ку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз” (Тавба сураси, 65–66-оятлар) Олусий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”. Имом Ғаззолий раҳима­ҳуллоҳ: «“Истеҳзо” пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш бўлиб, гоҳида иш-ҳаракат билан, гоҳо сўз билан, гоҳида эса имо-ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, лўк­киллаб кетишига истеҳзо калимасини қўллашади» деган (“Руҳул маъоний”, 1/158). Уламолар аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ва мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (Қаранг: Бақара сураси, 14–15- ва 212-оятлар; Муъминун сураси, 103–111-оятлар ва ҳоказо). Истеҳзодан, асосан, Ислом динига душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг “дум”лари фойдаланишади. Улар қадимдан мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини амалга ошириб келишади. Бу услуб билан илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади. Мусулмон кишининг зиммасидаги во­жиблардан бири уламоларни ҳурмат қилиш, солиҳларга муҳаббатли бўлишдир. Шариат айнан ушбу муҳаббат ва ҳурмат борасида ҳаддан ошмаслик ҳамда сусткашликка йўл қўймасликни шарт қилган. Туҳматлар асоссиз бўлса-да, тинмай тар­қатилаверилиши оқибатида айрим эътиборли олимлар ёмонотлиққа чиқиб қолади. Ҳозир ҳам бу услубдан билиб-билмай фойдаланаётган ёш ва ғўр мусулмонлар учраб турибди. Айрим ўринларда улар машҳур уламоларни “хоин”, “зулм малайи”, “динфуруш”, “ширкка чақирганига исбот бор”, “зино ва фаҳшга фатво берган!” деб айблашмоқда. Бу ишларини “ҳақни гапиряпмиз” деган шиор остида амалга оширишади. Ваҳоланки, улар омилигини очиқчасига тан оладилар. Жоҳилнинг: “Ҳақни айтяпман”, дейиши кўр­нинг: “Карвонга ўзим йўл кўрсатаман!” дейишига ўхшайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлжа тақсим қилаётганларида бир нобакор келиб: “Эй Муҳаммад, адолат қил!” деганида нимани назарда тутди экан? Бугун ҳам уламоларни беҳуда айблаётган нобакорларнинг мақсади нима? Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни пичоқ­лаган ра­зил кимса хотин дардида ушбу жирканч ишга қўл урмаганмиди?! Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳуга қилич урганлар мансаб савдосида ёнганлар эмасмиди?! Улар ҳам “ҳақни айтаяпмиз” деган даъвони қилишмаганмиди? Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга: “Ҳукм ёл­ғиз Аллоҳ­никидир!” деганлар ҳақни айтган бўлсалар-да, мақсадлари ботил эмасмиди?! Хаворижлар дастлаб ҳазрат Али тарафдори сифатида жанг қилишган, кейинроқ таҳким ҳодисасини баҳона қилиб, Али розияллоҳу анҳуни ҳам, Муовия розияллоҳу анҳуни ҳам кофир деб эълон қилишган эди. Булар ҳақпарвар эканлари ҳақида жар солиб, шу шиор билан ҳазрат Алидек зотни қатл қилишмаганмиди?...

Метро қурилишида ҳалок бўлганларга 90 та хатми Қуръон бағишланди

Оғир кунларда доимо бир-бирига елкадош бўлган халқимиз шу кунларда метронинг “Юнусобод” йўналишида содир бўлган фожиада ҳалок бўлган ҳамюртларимиз оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, таъзия билдиришда давом этишмоқда. Ҳатто қўшни ва олис вилоятлардан ҳам келиб, бундай қайғули кунларида шерик эканларини изҳор қилишмоқда. Савобли ишларда пешқадам бўлган диний соҳа ходимлари бу ишда ҳам ибрат бўлишмоқда. Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида 90 та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳи покларига бағшида қилинди. Хатми Қуръонлар якунида Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди. Манба: muslim.uz 259

Руҳ ва нафс ўртасида фарқ борми?

Руҳ ва нафс сўзлари луғавий ва истилоҳий жиҳатдан бир-бирларидан қуйидагича фарқланади. Руҳ сўзи луғатда жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъносида ишлатилади. Қуръони каримда бу сўз тўрт хил маънода келган: 1. Ваҳийга далолат қилувчи бўлиб келган.  يُنَزِّلُ الْمَلَائِكَةَ بِالرُّوحِ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ “У Ўз амри билан фаришталарни руҳ (ваҳий) билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига нозил қилади” (Наҳл сураси, 2-оят). 2. Жаброил алайҳиссаломга далолат қилувчи бўлиб келган. تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ “Фаришталар ва Руҳ (Жаброил) тушади” (Қадр сураси, 4-оят). 3. Қуръонга далолат қилувчи бўлиб келган. وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ رُوحًا مِنْ أَمْرِنَا “Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни (Қуръонни) ваҳий қилдик” (Шўро сураси, 52-оят). 4. Жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъносида келган. وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ “Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир”, деб айт” (Исро сураси, 85-оят). Руҳнинг ҳақиқатини билиш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида икки хил ҳукм айтилган: 1. Руҳнинг ҳақиқатини билиш мумкин. Бу ҳақида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳужжатуллоғил болиға” асарида қуйидагиларни ёзган: “Ушбу оят баъзи олимлар ҳисоблаганидек бу умматдан ҳеч ким руҳнинг ҳақиқатини билмаслигига далил бўла олмайди. Зеро, шариат айтмаган нарсаларни, албатта билиш мумкин бўлмайди дейиш тўғри эмас. Балки шариат кўпинча бирор нарсани айтмаслиги агарчи уни билиш баъзиларга мумкин бўлсада, уни англаш ўта нозик бўлгани ва шу сабабли уни оммага тақдим қилиш тўғри бўлмаслиги эътиборидан бўлган. Билингки, руҳнинг ҳақиқатидан аввал идрок қилинадиган нарса шуки, у тирик жонзотлардаги ҳаётнинг асосидир. Қайси жонзотга руҳ пуфланса у тирик бўлади, ундан руҳнинг ажраши туфайли ўликка айланади”. 2. Руҳнинг ҳақиқатини билиш Аллоҳга хосдир, бандалар уни билишдан ожиздирлар. Бу ҳақида Абулбаракот Насафий раҳматуллоҳи алайҳ “Мадорикут танзил” асарида қуйидагиларни ёзган: “Руҳнинг нималигини билишни Аллоҳ таоло Ўзига хослаб қўйган. Бунинг ҳикмати шуки, ақл ўзи билан бирга (бир танада) бўлган нарсани идрок қилишдан ожиз қолиши, унинг Холиқ таолони идрок қилишдан умуман ожиз эканига далолат қилади”. Шунга кўра руҳ ҳақидаги таърифлар комил таъриф ҳисобланмайди. Руҳнинг нафс билан бир ёки бир эмаслиги ҳақидаги баҳсда мазкур маъноларнинг тўртинчиси, яъни жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъноси назарда тутилади. Нафс сўзи араб тилида кўплаб маъноларда ишлатилади: 1. Руҳ маъносида. Масалан, خرجت نفسه (нафси чиқди, яъни руҳи чиқди); 2. Қон маъносида. Масалан, ما لا نفس له سائلة (оқувчи нафси, яъни қони бўлмаган нарса); 3. Айнан ўзи маъносида. Масалан, جاء هو نفسه (унинг нафси, яъни айнан ўзи келди); 4. Кўз тегиш маъносида. Масалан, نفسته بنفس (унга нафс тегибди, яъни кўз тегибди). Аллома Али ибн Муҳаммад Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ “Китабут таърифот” асарида нафс ҳақида қуйидагиларни ёзган: “ Нафс – ҳаёт, ҳис қилиш ва ихтиёрий ҳаракат қувватларини тутиб турувчи латиф буғ бўлган моддадир. Ҳаким зот уни ҳаётга тааллуқли руҳ деб атаган. Шунга кўра у (яъни, руҳ) баданнинг чироғи бўлган модда ҳисобланади. Инсон вафот этган чоғда баданининг ташқарисидан ҳам, ичкарисидан ҳам ушбу чироқнинг зиёси узилади. Ухлаган пайтда эса ушбу чироқ зиёси фақат баданнинг ташқарисидан узилади, ичкарисидан эса узилмайди. Бундан уйқу билан ўлимнинг бир жинсдан экани маълум бўлади. Чунки ўлим мазкур чироқ зиёсининг тўлиқ узилиши бўлса, уйқу унинг тўлиқ бўлмаган узилишидир. Қодир ва Ҳаким бўлган зот нафснинг баданга боғланишини уч турли қилган: 1. Нафснинг...

Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб эълон қилинди

Британиянинг “The Economist” нашри анъанавий тарзда ҳар йили демократия соҳасида энг катта ютуқларга эришган давлатни “Йил мамлакати” деб эълон қилади. Мукофотнинг рейтинг кўрсатгичларида инсон яшаши учун қулай мамлакат номидан энг қашшоқ, ривожланишдан ортда қолган ва сиёсий инқирозга учраган давлатлар номи қайд этилади. Мукофотнинг бу йилги умумий таҳлилий ҳисоботида дунё мамлакатлари ўртасида миллатлар ва динлар ўртасидаги кучли зиддиятлар ҳукмронлик қилгани қайд этилган. Нашрда, шунингдек, Ўзбекистонда мажбурий пахта теримини бекор қилиниши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган. “Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, минтақадаги энг катта қамоқхонанинг ёпилиши, хорижий журналистларнинг мамлакатга киришига кенг имкониятлар яратилганлиги ва қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашда қатор чегара пунктларини очилиши ушбу мамлакатнинг “Йил мамлакати” мукофотига сазовор бўлишига асос бўла олади ”, дейилади “The Economist” нашрида. Манба: uza.uz 258