Айрим кишилар сайловларга бепарво бўлса, айримлар бу иш ўзи жoизмикин, деган саволни ўртага ташламоқда. Ислом нуқтаи назаридан олиб қараганда, эл-юрт ишига баъзи кишиларни масъул қилиб сайлаш жоиз, вақти келса, вожиб амал ҳисобланади. Шу билан бирга, мусулмон киши жамият ишларида фаол бўлиши, яхшилик борасида барча билан ҳамкор бўлишга уруниши лозим. Қуйида динимизнинг шу хусусдаги айрим таълимотларини эслаб ўтамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи Ақаба байъатида етмиш кишидан иборат ансорлар жамоасига ўз ичларидан нақиб ‒ гуруҳ раиси тайинлашларини буюрганлар. Уламолар ушбу ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақибларни ўзлари танламай, буни сайловчиларга қолдириш билан одамлар ўзларининг маълум ишларини амалга ошириш, раҳбариятга етказиш учун масуъл шахсларни ўзлари танлашлари кераклигини ўргатганларига эътибор қаратадилар. У зот алайҳиссалом бу таомилни кейинчалик ҳам қўллаганлар. Бу ҳақда имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида алоҳида боб очиб, «Одамларга оқсоқол бўлганлар ҳақида» деб номлайди ва унда одамлар маълум ишларда юқори раҳбарга оқсоқоллар орқали ўз сўзларини етказишлари тавсиясига доир ҳадисни келтиради (Қаранг: Олтин Силсила, 8-жуз, 7176, 7177-ҳадис.) Ислом тарихига назара солинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин рошид халифалар даврида ҳам, кейинги асрларда ҳам халқ вакилларининг ўрни катта бўлган. Улар халифа ва амирларни сайлашда ҳам бевосита халқнинг номидан иш кўришган. Қадимги фиқҳий китобларимизда уларни «аҳлул-ҳалли вал-ъақд» (яъни сиёсий ишларни бекор қилувчи ва тузувчилар) деб аталган. Бу борада фиқҳий манбаларда етарлича маълумотлар бор. Баъзи бир кишилар «Мен сайловга чиқсам ҳам, чиқмасам ҳам барибир, аҳамияти йўқ, балки номзодлар танланиб бўлгандир ҳам», деган қабилда лоқайдликка йўл қўяди. Тўғри, одамлардаги бу ҳолат ҳам ўз-ўзидан юзага келмаган, балки ўтган даврлардаги вақелик, бугунги айрим вазиятлар шунга олиб келгандир. Лекин нима бўлганда ҳам, киши ўз вазифасини бажариш билан бўйнидаги масъулиятни соқит килиши лозим, қолган ишлар мутасадди бўлганлар зиммасига тушади. Бу ҳақиқатни масъулларга эслатиб бориш ўринлидир. Аллоҳ таоло: «Имконингиз қадар Аллоҳга тақво қилинг!» (Тағобун сураси, 16-оят) деган. Ҳар ким имкон қадар яхшилик учун, адолат қоим бўлиши учун керакли ҳаракатни қилса, зиммасидаги бурчни бажарган бўлади ва шу йўсинда жуда кўп хайру баракага сабаб бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Банда қудратидан ташқари ишдан сўралмайди. Уламоларимиз «Имконингиз қадар Аллоҳга тақво қилинг!» деган оятдан келиб чиқиб, зулм ва фасодни бира тўла даф этиш имкони бўлмаса, қўлдан келганича қайтариш лозимлигини таъкидлайдилар. Номзодлар ичида айнан сиз истаган киши бўлмаса ҳам, ишлар сиз кутгандек бўлмаган тақдирда ҳам, улардан эл-юртга, мўмин-мусулмонларга кўпроқ манфаати етадиганини танлаш орқали ёмонликни даф этишга ҳисса қўшиш ҳам мазкур оят тахтига киради. Юсуф алайҳиссалом Миср мамлакати подшоҳига молия ишларини ўзига топширишини, бу ишни яхши уддалашини айтади. Бошқача қилиб айтганда, у киши молия ишлари бўйича вазирлик мансабини ўзи талаб қилади. Подшоҳ бу таклифни қабул қилади. Ҳолбуки, ўша пайтда подшоҳ ботил динга эътиқод қиладиган бўлган. Юсуф алайҳиссалом нафақат молия соҳасида, балки бошқа жабҳаларда ҳам жуда катта ислоҳотларни амалга оширади. Бу қисса Қуръони Каримда келган. Бундан уламоларимиз мусулмон одам жамият ислоҳи учун қўлдан келган ҳаракатни қилиши, ўрни келса, мансабни талаб қилиши ҳам мумкинлигини айтадилар. Номусулмонлар ичида мўмин киши маълум вазифаларни бажаришга ўзини таклиф қилиши мумкин экан, ана шундай салоҳиятли, жамиятни ислоҳ қила оладиган кишиларни керакли вазифаларга сайлаш бошқаларга ҳам матлуб бўлади, дейди уламолар. Буларнинг барчаси имкон қадар яхшиликни дастаклаш сарасига киради. Бундай тадбирнинг аҳамияти бугун Ғарб мамлакатларидаги мусулмон ёки мусулмонларга...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва шахсан ўз номимдан 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганларнинг оилалари, қариндош-уруғлари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этаман. Азиз юртдошлар, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳаётдан кўз юмган азиз фарзандларимиз ҳалол меҳнат қилиб, ўз яқинлари, жонажон халқимиз ва она-Ватанимиз учун катта хизмат қилган юрт ўғлонлари сифатида ҳар доим ёдимизда қолади. Бундай раҳматли ўғилларимизнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши ҳақида кўп айтилган. Элу юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги ва аҳли оила нафақаси йўлида ҳалок бўлган ушбу йигитларимизнинг охиратлари обод бўлишини Ҳақ таолодан сўраймиз. Мана шундай хайрли ишларни адо этиш чоғида ҳалок бўлган фарзандларимизнинг Охиратдаги даражалари ҳам юксак бўлади, инша Аллоҳ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорин касаллиги билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар. Шу ҳадиси шарифдан келиб чиқиб, тупроқ остида қолганлар, шу ҳадисга мувофиқ бўлишига ва уларнинг мақомлари ҳам шаҳидликда бўлишини чин юракдан умид қиламиз. Марҳум ватандошларимизнинг жасадлари уйларига етказилиб, маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, қавму қариндошлар ва имом-домлалар иштирокида жаноза маросимлари ўтказилди. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги бош имом-хатибларимиз дафн маросимларини ўтказишда бош бўлдилар. Жаноза маросимларида йиғилганларга ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг Қиёмат кунидаги даражалари тўғрисида сўзлаб, уларнинг ҳақларига дуолар қилиб, мағфират сўралди ҳамда яқинларига тасалли берилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиблари, олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасалари талабалари томонидан 100 га яқин хатми Қуръонлар ўқилиб, вафот этган биродарларимиз руҳи покларига бағшида этилди. Хатми Қуръонлар якунида Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамрох айлашини, гуноҳлари мағфират этилишини, ётган жойлари Фирдавс жаннатидан бир боғ бўлиши илтижо қилиб сўралди. Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз Япония давлатида расмий ташрифда бўлишларига қарамасдан халқ манфаати ва тинчлигини ҳар нарсадан устун билиб, зудлик билан бахтсиз ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда бартараф қилиш учун Ҳукумат комиссияси тузиш юзасидан кўрсатма бердилар. Ушбу Комиссия давлатимиз Раҳбари берган топшириқни жадаллик билан бажарди. Шунингдек, келгусида шунга ўхшаш фожиали ҳолатлар такрорланиши олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Ҳукумат комиссияси қарорига мувофиқ нобуд бўлганларнинг оилаларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўланди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари тўлаб берилади. Ишончимиз комилки, Ҳукуматимиз фожиали вафот этганларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлаш учун барча шарт-шароитларни яратиб беради. Айни кунларда вилоятлар ҳокимликлари, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари мазкур бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган марҳумларнинг оилаларидан хабар олиб, зарур ёрдамлар кўрсатмоқдалар. Айниқса, жойлардаги имом-хатиблар мусибат етган хонадон аҳллари билан доимо бирга бўлиб, уларнинг қайғуларига чин қалбдан шерик эканлари маҳзун кўнгилларни ёриштирмоқда. Шу ўринда муҳтарам Президентимиз тавсиялари асосида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига ҳар томонлама қулай ва арзон транспорт воситаси ҳисобланган метро тармоғининг барпо этилиши халқимиз учун жуда кенг имкониятларни тақдим этишини қайд этмоқ даркор. Бундай ишларни аҳоли талабини инобатга олиб ва келажакни ўйлаб қилинаётгани билан янада аҳамиятлидир. Буларнинг барчаси, давлатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асосий мақсади “Одамларни ҳаётдан рози қилиш – асосий...
«Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз» (Ҳадис муборак) Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли амал. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш, ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги бурчдир. Етимпарварлик кемтик қалбли болажонларни келажакда жамият учун ҳар тарафлама етук шахс бўлиши омилидир. Муқаддас ислом динимизда етимга яхшилик қилишга тарғибот қиладиган оят-ҳадислар жуда кўп бўлиб, мурувватпарвар инсонларга улкан ажру ҳасанотлар ваъда қилинган. Аллоҳ таоло «Инсон» сурасида айтади: «Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят). Жорий йилниннг 17 декабрь куни “10 декабрь – Инсон ҳақ–ҳуқуқлари куни” ва “11 декабрь – ЮНИСЕФ–БМТ болалар фонди ташкил топган кун” муносабати билан талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, кутубхоначи И.Акмалова ва амалиётчи Г.Маҳамедова ҳамда бир гуруҳ талаба қизлар “Болалар уйига ёрдам” шиори остида йиғилган хайрияларни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 21-сонли меҳрибонлик уйига олиб борди. Талаба қизлар 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган бир гуруҳ синиқ қалб эгалари билан дилдан суҳбат қуришди. Суҳбатда беғубор болакайларнинг орзулари, келажакда олдига қўйган мақсадлари, мактабдаги баҳолари, қайси фанларни яхши кўришлари, уларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида қизғин мулоқот бўлди. Мулоқотдан маълум бўлдики, давлатимиз тамонидан жажжи кемтикларга катта имконият эшиклари очилган. Болалар ингилиз, карейс, рус тилларида бемалол суҳбат қилишар, ҳатто спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақа ғолиблари ҳам бор экан. Ташриф сўнгида талаба қизлар улар билан диний ва дунёвий мавзуларда савол жавоб ўтказиб, ғолибларни эсдалик совғалар билан тақдирлашди. Бу каби учрашувлар талаба қизлар қалбида етимларга нисбатан меҳр ҳиссини янада оширди. Зеро, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхшиси ундаги етимга яхшилик қиланадиган уйдир. Мусулмонларнинг уйлари ичида энг ёмони ундаги етимга ёмонлик қилинадиган уйдир», дедилар. Сўнгра икки бармоқларига ишора қилиб: «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз» дедилар». Ота-онасиз қолган етим болани ўз қарамоғига олиб, уни кийдириб, едириб-ичириб, тарбиялаб, вояга етказган одам жаннатнинг энг олий мақомида – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бирга туришга мушарраф бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 291
Адолат – барча замонлар ва барча жамиятларда энг устувор таянч ҳисобланган. Тарихда адолат ҳукм сурган давлатлар ва тузумлар узоқ давом этганини кўришимиз мумкин, аксинча адолатсизликка юз бурганида норозиликлар ва бош кўтаришлар ва тузум ўзгаришларни мушоҳада қиламиз. Лекин адолат нима эканини ва уни қандай амалга ошириш мумкинлигини биз бандаларга Аллоҳ таолонинг ўзи Пайғамбари ва Китоби орқали таълим берган. Аллоҳ таоло жуда кўп ўринда адолат қилишга буюради. Жумладан, одамлар орасида ҳукм қилганда, етимларга васий бўлганда, эр-хотин ўртасида ҳакам бўлганда, бошқа дин вакиллари ҳукм сўраб келганда ва бошқа барча ижтимоий муомалаларда адолатли бўлишга чақиради. Аллоҳ таоло Моида сураси 42-оятида шундай дейди: “Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолат ила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади”. Адолат араб тилида тенглик, инсоф, ва ҳақ билан ҳукм қилиш каби маъноларини англатади. Албатта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам адолатни энг ёрқин намунасидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлик чоғларида ҳам адолат, ишонч ва омонатдорлик сифатлари билан одамлар қалбларини забт этган эдилар. Улар бирор нарсада баҳслашиб қолсалар, у зотдан ҳукм сўраб келардилар ва ҳаммалари рози бўладиган адолатни топардилар. Қурайш қабиласи ҳаммалари учун қадрли бўлган Каъбани қайтадан қурганларида, Ҳажарул-асвадни жойига қўйиш масаласида келиша олмадилар. Бу шарафга эга бўлиш учун улар уруш қилишга ҳам тайёр эдилар. Одатда араблар арзимаган сабаб туфайли қирғинбарот урушлар олиб боришарди. Шу воқеада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганларида уруш келиб чиқиши тайин эди. Эшикдан биринчи кирган киши бўлишлари, Ҳажарул-асвадни жойига қўйишлари, ҳар бир уруғдан бир киши вакил бўлиб кийимни ҳар тарафидан кўтаришларини буюришлари барчани рози қиладиган адолат бўлди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга бориб уларни исломга даъват қидилар, лекин улар эси пастларга тошбўрон қилдириб У зотни қонга беладилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришта юбориб, уларни дуо қилсалар, жазолашини билдирди. Лекин У зот: “уларни ҳидоят қилгин, чунки улар билмайдилар” , деб дуо қилдилар. Бу бағрикенглик ва адолат эмасми? Қурайш халқи У зотни тўхтатишдан умиди узилганидан сўнг, хаммалари бирлашиб суиқасд режасини ишлаб чиқишди. Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бу ишдан хабардор қилиб, Мадинага ҳижрат қишга изн беради. Улар суиқасдни амалга ошириш кечасида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига Али розияллоҳу анҳуни қўйиб чиқдилар. Сабаби, У зотга маккаликлар омонатларини ишониб топширишган эди. Омонатларни эгаларига қайтариш учун Али розияллоҳу анҳуни вакил қилиб кетган эдилар. Макка халқи У киши келтирган диндан нафратлансалар ҳам, У зотга қаттиқ ишонар эдилар. У зотни адолатлари ва омонатдорликларини қарангки, ўзларини ўлдирмоқчи бўлган кишиларни моллари учун қайғуриб, эгаларига етказиш учун Али розияллоҳу анҳуни қолдириб кетдилар. Бундай адолатли қарорни бошқа ҳеч ким қила олмас эди. Аммо у зот мисли кўрилмаган тенглик ва адолат асосларини ўрнатдиларки, бутун дунё ҳозиргача бундан ҳайратдадир. Авваллари жамиятда жуда катта табақаланиш юзага келган эди. Қулнинг ҳуқуқи ҳайвон билан тенг, аслзодалар эса жуда шарафланар эди. Аёл кишиларни умуман ҳуқуқи йўқ бўлиб аслзодаларга валийлари томонидан чекланмаган миқдорда бериб юбориларди, ёки жоҳилона ор ва номус туфайли тириклайин кўмиб юбориларди. Шу тарзда узоқ давом этган зулматга тўла ҳаёт тарзидан сўнг вазиятларни ўзгартирувчи ва ақлларни лол қилувчи инқилобий ғояни эълон қилдилар:” Эй одамлар! Албатта, сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта сизнинг отангиз бирдир. Ҳаммангиз Одамдансиз. Одам тупроқдандир. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Арабнинг ажамдан фарқи фақат тақво биландир”. Ушбу эълонда башариятни бирлаштирувчи, тинчлик ва омонликни...