Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар». Пайғамбарлар, валийлар Аллоҳдан каттаю кичик нарсаларни сўрашган. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг ал-Ваҳҳоб сифатини тўлиқ тушунишган. Сулаймон алайҳиссалом нима сўраганларини ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? У зот: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен Ваҳҳобсан», деганлар, аввалию охири йўқ подшоҳлик сўраганлар. Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик, подшоҳлик ва илму ҳикмат берди, шамолдан тортиб, инсу жинлар, набототу жамодот оламини бўйсундириб қўйди. Демак, дуода зуҳду тавозеъ қилиб ўтирилмайди. Аллоҳдан бу дунёда истаган барча нарсангизни сўранг. Аллоҳдан охиратда истаган барча нарсангизни сўранг. Ҳатто бундай неъматларга ўзингизни нолойиқ деб билсангиз ҳам, ҳеч иккиланмай сўрайверинг, чунки сиз Ваҳҳоб Зотдан сўраяпсиз, барча нарсага Қодир Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган барча нарсаларни берса ҳам, мулки мутлақо камайиб қолмайдиган Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган нарсаларга қўшиб яна бир неча баробари ҳам беришга қодир Ғаний Зотдан сўраяпсиз. Дуо – гўзал ибодатдир, аммо кўпчилик буни унутиб қўйган. Биз бу гўзал ибодатни қанча кўп қилсак, Аллоҳ таоло буни шунча хушлайди. Бу ибодатнинг негизида Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилиш ётади. Аллоҳдан барча нарсани иккиланмай сўрайверинг, Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлаверинг. Билингки, Аллоҳ таоло У Зотга қўлини кўтариб, дуо қилган банданинг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ Манба: Islom.uz 669
Динимиз – Ислом насл-насабни пок сақлаш, шарму-ҳаё, бировга нопок назар билан боқмаслик каби гўзал маънавий ахлоқ ва одобларга чорлайди. Бугунги фаровон ҳаётимизда баъзи оилаларни ажрашаётгани ва бунга сабаб сифатида ноҳуш ҳолатлар – хиёнат, бевафолик каби иллатлар кўрсатилаётганини гувоҳи бўлиб қолаяпмиз. Ваҳоланки, бу иллатлар миллий қадриятларимиз ва диний аҳкомларимиз томонидан қаттиқ қораланади. Юртимизда асрлар оша халқимиз оилаларида “Оила муқаддасдир”, “Вафоли ёр”, “Оилавий бахт – олий бахт” “Оила тинч – юрт тинч” каби пурмаъно ҳикматлар ўз ифодасини тўлалигича топиб келган. Ҳозирги кунда юртимизда ажралишлар сони кўпайиб бораётгани ва бунга баъзи ҳолларда юқоридаги иллатлар сабаб бўлаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолдир. Аллоҳ таоло эркак ва аёл ўртасида бўладиган муомалаларни нақадар муҳим масала экани сабабидан бу ҳақда алоҳида оятлар нозил қилган. Шулардан бирида Аллоҳ таоло шундай дейди: قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ “(Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар!…”. (Нур сураси, 30-31). Юқоридаги мавзуга таалуқли, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қиссамиз қаҳрамони Ато ибн Ясор Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида, 29 ҳижрий санада Мадинада таваллуд топганлар. Мадина аҳлининг буюк тобеъин, уламо, фақиҳ, муҳаддис ва тасаввуф намоёндаларидан ҳисобланадилар. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда ҳам кўп ҳадислар ривоят қилганлар. 103 ҳижрий санада, 74 ёшда вафот этганлар. Ато ибн Ясор укалари Сулаймон ибн Ясор ўзларининг бир қанча дўстлари билан ҳаж қилиш ниятида Мадина шаҳридан сафарга отландилар. Абво номли бир жойга етиб келишганда тўхташди ва бир жойга ўрнашишди. Сулаймон дўстлари билан баъзи ишларини битириш мақсадида тўхташган жойдан кетишди. Ато эса қолди. У намоз ўқиб турганида бир саҳролик гўзал аёл унинг олдига кирди. Ато у аёлни кирганини сезди ва у бирор ҳожати учун кирганини сезиб намозини қисқа қилди. Намозини ўқиб тугатгач у аёлга: “Сенга бирор нарса керакми?”, деди. У: “Ҳа”, деди. Ато: “Нима керак?” деди. У аёл: “Ёнимга кел, сенда хоҳишим бор. Мени эрим йўқ” деди. Ато: “Менга яқинлашма. Мени ҳам ўзингни ҳам дўзахда куйдирма”, деди ва у гўзал аёлга назар солди. Аёл эса Атони хоҳлар ва фақатгина ўзи хоҳлаган нарсасини олишни истарди. Шунда Ато йиғлашни бошлади ва “Ҳолинга вой бўлсин. Мени тинч қўй, менга яқинлашма”, деди ва йиғиси янада кучайди. У аёл Атодаги йиғи ва қайғуни кўргандан кейин ўзи ҳам йиғлаб юборди. Шу ҳолат устига Сулаймон ибн Ясор ишларини битириб қайтиб келиб қолди. Сулаймон Атони йиғлаб ўтирганини, аёл эса хонанинг бошқа бир четида йиғлаб ўтирганини кўрганида нимага кўз ёши тўкаётганларини билмасада у ҳам йиғлаб юборди. Ато ва Сулаймоннинг дўстлари бирма-бир ишларини битириб кела бошлашди. Уларнинг ҳар бири келиб хонадагиларнинг йиғлаётганини кўриб йиғлаб юборар, нега йиғлашаётганини сўрамас эдилар. Токи хона йиғига тўлди ва йиғи овози кўтарилиб кетди. Бу ҳолатни кўрган аёл ўрнидан турди ва хонадан чиқиб кетди. Шундан сўнг, Сулаймон акаси Атони ҳурмати сабаб нима воқеа бўлганини сўраб ўтирмади. Бир қанча муддатдан сўнг бир куни Ато тунда уйқудан йиғлаб уйғониб кетди. Сулаймон: “Акажон, нимага йиғлаяпсиз?”, деди. Ато: “Кўрган тушим мени йиғлатди. Токи тирик эканман ҳеч кимга айтмаслигинг шарти билан сенга тушимни айтиб бераман”, деди. Сулаймон:...
Абадий ўлмас ҳақиқатлардан бири шуки, Ислом ўзидан олдин келган динлар ва цивилизацияларни ўз ичига қамраб олиб улардаги энг гўзал ва энг чиройли ҳикматларни ўзида жамлаб келган. Шунга ўхшаш ислом динининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўзларидан олдин келган барча самовий динлар пайғамбарларини тасдиқловчи пайғамбар бўлиб келдилар. Керак бўлса ўзларининг хаётий даврларида ўзларидан олдин келган барча пайғамбар биродарларини эслаб, хаттоки ўша олдинги пайғамбарлар айтган хикматли ўгитларни ўз саҳобаларига хам такрор ва такрор айтиб турганлар. Шу жойда фикримизни Қуръони каримнинг Фотир сурасида келган 31-оятига қаратамиз: “(Эй Мухаммад!) Биз сизга ваҳий қилган китоб (Қуръон) ўзидан аввалги (илоҳий) китобларни тасдиқловчи хақиқат китобдир”. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан огоҳ ва ишларини кўриб тургувчидир. Ислом дини ўзидан олдин келган барча самовий динларни тасдиқловчи дин эканлигини нафақат мусулмонлар ва уларнинг севимли пайғамбарлари Муҳаммад алайҳиссалом тасдиқлаганлар, балки жинлар хам бу ҳақиқатни инкор қилолмаганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аҳкоф сурасининг 29-30 оятларида жинлар тилидан бу хақиқатни ошкор қилган. “(Эй Мухаммад) Эсланг ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар деб, юборган эдик. Бас қачонки улар ҳозир бўлишгач (бир бирларига) жим бўлингиз, дедилар. Бас, қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб бордилар. Улар дедилар: Эй қавмимиз дархақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилувчи (дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир китобни (Қуръонни) тингладик”. Ислом туғилган кунидаёқ унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган мусулмон саҳобаларга ўзга пайғамбарларга ҳам иймон келтиришни шарт қилган. Келинг азизлар яна эътиборимизни Қуръон оятларига қаратайлик. Бақара сурасининг 285-оятида Аллоҳ таоло қуйидагиларни Ўз китобида нозил қилган. “Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига нозил қилинган нарсага (оятларига) иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Уларнинг ҳар бири Аллоҳга, фаришталарга, китобларга ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан ҳаммасига иймон келтирди. Эшитдик ва итоат этдик. Эй Роббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат сенинг ҳузурингадир”. Яна абадий ўлмас хақиқатлардан бири шуки яккалик ёлғизлик илохий зотнинг ўзига муносибдир ундан ўзгага эмас. Аммо лекин барча маҳлуқотлар хоҳ инсон бўлсин хоҳ жинлардан бўлсин буларнинг барчасини ҳар хил турли навда бўлиб яратилиши Аллоҳнинг азалдан тутган йўлидир. Аллоҳ таоло Фатх сурасининг 23-оятида айнан шу мазмунни такидлайди. “Бу Аллоҳнинг йўли қонуни бўлиб илгари хам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлга эса ўзгартириш топа олмайсиз”. Шунга ўхшаш яна бир оят Рум сурасининг 22 оятида: Унинг мўжизаларидан бири – осмонлар ва Ерни яратилиши ва сизларнинг тилларингизни хилма хиллигидир. Бутун дунё хамжамиятининг хилма хиллиги ҳар навда бўлишлиги фарқланиб кўриниши фақатгина башариятнинг яхшилик йўлида мусобақалашмоқлиги ўзаро рақобатлашмоғлиги учун ундов ва туртки бўлади. Ушбу фикрни тасдиқловчи қуйдаги оятни этиборингизга ҳавола қиламан. Моида сурасининг 48-оятида: “Агар Аллоҳ хоҳласа эди бир уммат (бир шариатда) қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи берган нарса (шариатлар)да сизларни синаш учун (бир хил қилмади) Бас хайрли (савобли) ишларда бир – бирингиздан ўзишга ошиқингиз”. Қуръони каримнинг ўзга динларни тасдиқлаши ва ўзга динларга бўлган муносабатни ўрганиб келинган эди. Ислом пайғамбарлари Мухаммад алайҳиссаломни ўз ҳаётлари давомида ўзга дин вакилларига кўрсатган муносабатларини ўрганамиз. Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг мусулмонлар ўртасида ақидавий, сиёсий ва низомий бирликни вужудга келтириш орқали янги жамият ва янги исломий уммат пойдеворини ўрнатиб олганларидан сўнг мусулмон бўлмаган қавмлар, қабилалар билан алоқаларни тартиблашга киришдилар. Бундан мақсадлари минтақада ягона келишувга эришиш ва ундан яшаб турган барча инсонлар учун тинчлик...
Ҳофиз ибн Ражаб роҳматуллоҳи алайҳ пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Маййитга уч нарса эргашади… ” мазмунидаги келган ҳадиси шарифларига шарҳ битиб, куйдаги ривоятни келтирганлар. Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурларига қўли шол бир қиз кириб келди. Ва Эй, мўминларнинг онаси бугун соғлом қўл билан ухлаб, шол қўл билан уйғондим-деди. Оиша розияллоҳу анҳо: Нима сабабдан? Қиз: Мени бой бадавлат ота-онам бор эди. Отам қўли очиқ, закот ва садақани канда қилмайдиган, саҳий, меҳмонларни яхши кутадиган, сўровчини қуруқ қўл билан қайтармайдиган қўйингки, қўлидан келганча яхшилик улашувчи карамли инсон бўлганлар. Онам эса, буни акси, бахил, қурумсоқ, молида бирор садақа қилганларини кўрган эмасман. Отам вафот этдилар. Икки ой ўтмай онам ҳам оламдан ўтдилар. Бу кеча туш кўрдим. Тушимда отам жуда чиройли кўркам кийинган, олдиларидан анҳор оқиб турибди. Мен: Эй отажоним, бу қандай хол-деб сўрадим. Отам: Эй, қизалоғим, ким дунёда зарра мисқол яхшилик қилса ҳам кўрар экан. Бу Роббимнинг менга қилган фазлидир- дедилар. Мен: Онамнинг ахволи қандай?-деб сўрадим. Отам: Онанг вафот этдими?-деди. Мен: Ҳа, дедим. Отам: Эй, воҳ! Онанг биздан узоқлашиб кетибди. Онагни чап томон аҳлларидан изла!-деди. Қиз: Чап тарафимга назар солсам. Онамни ялонғоч, бир парча матога ўранган холатда кўрдим. Қўлида эса, ёғ “Холимга вой бўлсин! Жуда чанқадим!” – деб нидо қилар эди. Агар жуда қаттиқ чанқасалар ўша ёғни қўлга суртиб, сўнгра ялардилар. Қарасам олдида анҳор оқиб турибди. Мен: “Эй онажон нега чанқадим деб нидо қиляпсиз. Ахир олдингизда оқиб турган анҳор борку” – дедим. Онам: “Ундан ичишимга изн берилмаяпти” – деди. Мен: “Сизга сув берайинми?” – дедим. Онам: “Яхши бўларди” – деди. Мен бир ховуч сув олиб онамга бердим. Онам ичиб бўлгач, чап тарафдан бир нидо қилгувчи: “Огоҳ бўлинг ким бу аёлга сув берса, ўнг қўли шол бўлиб қолади” – деб, икки марта нидо қилди. Уйғонсам ўнг қўлим шол бўлиб қолибди. Шундан бери ўнг қўлимни ишлата олмаяпман. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо онамиз: Ўша матони эсладингми? дедилар. У: Ҳа, мўминларнинг онаси, уни онамнинг устида кўрган эдим. Онамни ҳеч қачон бирор нарсани садақа қилганини кўрмаганман. Аммо отам бир кун ҳоккиз сўйди. Шунда бир киши тиламчилик қилиб келди. Онам ёғли суякни олиб унга берди. Яна бир кун олдиларига бир аёл келганида. Онам бояги матони олиб унга бериб юборганди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо такбир айтиб: “Аллоҳ рост айтди ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказди” – деб, қуйидаги оятни ўқидилар. فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар (Залзала сураси, 7-оят). “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 573
Қалбга келган васвасалар ва уларнинг ҳукми ҳақида Алий Қорий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Мишкатул масобиҳ” китобига ёзган “Мирқотул мафотиҳ” асаридан баъзи ҳадислар ва уларнинг шарҳларини келтирамиз. Қалбга келадиган фикрлар агар ёмон, разил нарсаларга ундаса, у васваса бўлади. Агар яхшиликка ундаса у илҳом бўлади. Юқоридаги китобнинг биринчи фаслида келган ҳадис: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло умматимдан қалблари васваса қиладиган нарсаларни авф этди, модомики, уни амалга оширмаса ёки гапирмаса. Ҳадисдаги модомики уни қилмаса ёки гапирмаса дегани қалбидаги васваса қилинадиган нарса бўлсаю уни амалга оширмаса масалан, ноҳақ одам ўлдириш, зино, ўғирлик ва шунга ўхшашларни қалбга олиб келса, лекин уни қилмаса. Модомики, гапирмаса дегани у васваса тил орқали амалга ошириладиган ишлар, ҳақорат, куфрга олиб борувчи сўзлар бўлсаю уни айтмаса деган маънодадир. Бухорийнинг саҳиҳ китоблари шарҳи бўлган “Равза” китобининг муаллифи айтадики, агар у қалбда ўрнашса, бу сабабидан ҳисоб китоб қилинади. Юқоридаги ҳадис эса, ўша васваса қарор топмаса, шак-шубҳасиз авф қилинади деган маънога йўямиз. Чунки ўрнашмаган турли хил фикрлардан қутилиш бандани тоқатидаги нарса эмасдир. Яна бир ҳадисда қалбдаги васвасалар ўта хатарли бўлсачи деган саволга жавоб беради: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечалари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб сўрадилар, биз қалбимизда шундай нарсаларни топдикки уни гапиришни катта нарса деб ҳисоблаймиз. У зот шундай нарса топаяпсиларми? – деди. Улар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот ана ўша очиқ ойдин иймондир,деб марҳамат қилдилар. Қалбимизга турли нарсалар келиб қолади деган жумлани Алий Қори роҳимаҳуллоҳ хунук нарсалар, масалан: Аллоҳни ким яратди, унинг кўриниши қанақа ва шунга ўхшаш ёмон сўзлар деб шарҳлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирида ана шу очиқ ойдин иймондир деганларини, инсоннинг қалби Аллоҳни бирор нарсага ўхшатишдан ва баъзи куфрга олиб бориб қўядиган даражада инкор қилишдан холи эканини билдиради. Чунки кофир инсон Аллоҳни яратган махлуқотларига доимий ўхшатиб юради ва чиройли санайди. Энди ким уни ёмон деб, Аллоҳга лойиқ эмаслигини билиб, хунук санаса ана ўша ҳақиқий мўминдир. Бирор шубҳа қанчалик кучли бўлса ҳам уни тебрата олмайди. Баъзи уламолар наздида бунинг маъноси васваса бу иймоннинг белгисидир чунки ўғри ҳеч қачон бўм-бўш уйга кирмайди, деганлар. Кейинги ҳадисда шунга ўхшаш васвасани кўринишларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб, ундан халос бўлиш йўлларини ҳам баён қилиб берганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шайтон бирингизга келади ва буни ким яратди, буни ким яратди дейди охири Роббингни ким яратди, дейди. Кимга шу нарса етса, шайтондан паноҳ сўрасин ва тўхтасин. Шарҳ: Иблис ёки унинг инсон ва жинлардан бўлган ёрдамчилари одам фарзандини чалкаштириш учун васваса қилади. Осмонни ким яратди, ерни ким яратди, дейди. Мақсади адаштириш, куфрга тушириш бўлади, шу зайлда савол бераверади, охири Роббинг ҳамма нарсани яратган зот бўлса, унинг ўзини ким яратган, дейди. Кимга шу нарса етса, Аллоҳ таолодан шайтонни кетказиш учун паноҳ сўрасин. Қуръони каримда шайтон ихлосли бандаларингни адаштира олмайман деган. Ҳадиси шарифларда ҳам келади “Яхшилик қилишга ҳам ёмонликдан қайтишга ҳам бирор куч қувват йўқ фақат Аллоҳнинг ёрдами билангина бордир”. Бандага хожасидан паноҳ сўраши вожиб бўлади. Шунда тили билан اعوذ بالله من الشيطان الرجيم (Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм)ни айтади, яъни қувилган шайтонни ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. Чунки Аллоҳ таоло ўз лутфи илоҳийси билан уни заиф ҳам хор ҳам қилдириб қўймайди. Шу сабабли шайтон эшик олдида очилишини кутиб турган, қачон очилса кирмоқчи бўладиган итга ўхшатилади. Шайтон ҳам қалб зикридан, Аллоҳдан паноҳ сўрамасдан ғофил бўлишини кутиб туради. Ҳадисни охирида “тўхтасин” дегани бу қалбига келган нарсалар ҳақида фикрлашни тарк қилсин ва...