islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Бир оят шарҳи ёҳуд ибодатларнинг энг афзали

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш тўғрисида Аҳзоб сураси 56-оятида шундай марҳамат қилади: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз! يُصَلُّونَ (юсоллуна) – сўзи араб тилида “дуо қиладилар ва истиғфор айтадилар”- деган маънони билдиради. Шунингдек, Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 103-оятида эса:  وَصَلِّ عَلَيْهِمْ إِنَّ صَلَاتَكَ سَكَنٌ لَهُمْ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ “Ва улар (ҳаққи)га дуо қилинг! Албатта, дуоингиз уларга таскин (тасалли)дир. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”-деган. Муфассир олимлар ушбу оятнинг шарҳида “уларнинг ҳаққига мағфират ва раҳмат сўраб дуо қилинг!”- деган маъно борлигини айтишган. Фарз намозида дуо ва истиғфор бўлганлиги учун “солат”-“дуо” деб номланган. Шунингдек, намоз раҳмат маъносида ҳам келган бўлиб, бунга мисол қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Аллоҳим Абу Авфонинг аҳлига раҳм қилгин!”, деган дуоларини келтириш мумкин. Абул Олия айтади: “Аллоҳ таолонинг “солати” деган сўздан фаришталар ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига айтган мақтови бўлади ва малоикаларнинг “солати” дегани эса, уларнинг у зотнинг ҳаққига қилган дуоси назарда тутилган[1]. النَّبِيِّ : Жавҳарий айтади; “Набий” сўзининг маъноси Аллоҳ таоло ҳақида “хабар етказувчи киши”, деганидир. Чунки набий Аллоҳ таоло ҳақида хабар беради. Бу сўзнинг кўплик шакли “анбиё” бўлади. Ниҳоя китобида “набий” сўзи “набиъ” ва “набий” шаклларида келган. Собуний айтади: Қуръонда келган “набий” ва “расул”  сўзларидан кўзланган мақсад ҳам набий ва расулларнинг хатмикунандаси Муҳаммад Расулуллоҳ алайҳиссаломдирлар. Мазкур ояти каримада жуда кўплаб гўзал маънолар мужассам. Шулардан: Аллоҳ таолонинг (إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّون عَلَى النَّبِيِّ)  каломи   Расулуллоҳга айтилган мақтов араб тилидаги таъкид юкламаси бўлмиш “إِنَّ” билан келган. Шунингдек, гапнинг аввалида исм-отнинг келиши иш ҳаракатининг давомийлигини билдирса, жумланинг охирида феъл билан тугалланганлиги, ушбу дуруд Аллоҳ таоло томонидан эканлигига ишорадир.  Аллоҳ таоло томонидан бўладиган доимий мақтов вақти-вақти билан янгиланиб туради. Аллоҳ таоло ва фаришталар томонидан унинг ҳаққига салавот айтилган кишига бизнинг салавотимиз не ҳожат? Айтишимиз мумкинки,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига салавот айтиш, у зотнинг  биз айтадиган салавотларга  эҳтиёжлари борлиги учун эмас. Акс ҳолда,  Аллоҳ таоло   у зотнинг ҳақларига салавот айтиб турган бир пайтда, у зот малоикалар айтган салавотга ҳам эҳтиёжлари бўлмас эди. Салавот айтиш кишининг у зотга билдирган таъзими натижаси бўлиб, ушбу таъзимга яраша Аллоҳ таоло савоб беради. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ким менинг ҳаққимга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг ҳаққига ўн марта салавот айтади”, деганлар. У зотнинг ҳақларига Аллоҳ таолонинг солати ва саломи бўлсин! Имом Фахр ар-Розий айтади: Солат-дуо деган маънони билдиради. Араб тилида “солла алайҳи”, дейилса, бу “унинг ҳаққига дуо” қилди деган маънони билдиради. Бу маъно Аллоҳ таолонинг ҳаққида номаъқул, чунки Аллоҳ таоло у зотнинг ҳаққига дуо қилмайди. Дуо бошқа бир кишининг ҳаққига учинчи бир кишидан манфаат етишини сўраш деганидир. Аллоҳ таоло томонидан бўлган солат раҳмат маъносида бўлса, малоикалар томонидан айтилган солат эса, истиғфор маъносида бўлади. Бу икки маъно раҳм қилинадиган ва истиғфор сўраладиган кишининг ҳолатига эътибор қаратишда бир хил ишлатилади. Юқоридаги сўздан кўзланган мақсад ҳам шу маънодадир[2]. Аллоҳ таоло бизни набий Муҳаммад алайҳиссаломга салавот айтишга буюрди. Биз у  зот ҳақларига “соллайна алайҳи – у зотнинг ҳаққига дуо қиламиз” ёки “усоллий алайҳи – мен у зотнинг ҳақига дуо қиламан”-...

Қуръони карим оятларида толиби илмнинг устозига бўлган одоби

Замонамизнинг етук муҳаддиси шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг “Маъалим иршадийя лисинаъати толиби илм” китобларини мутолаа қилиш чоғида кўплаб муҳим мавзуларни учратдим. Улардан бирини сиз азизлар эътиборига ҳавола қилмоқчиман. Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг 66-оятида Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизр алайҳиссаломга кўрсатган етук одобини ҳикоя қилиб шундай деб марҳамат қилади: “Мусо унга “Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?”-деди” Имом Розий ўзларининг “Аҳком ал-Қуръон” тафсирларида “Билингки! Бу ояти карима Мусо алайҳиссалом Ҳизр алайҳиссаломдан илм олиш учун кўплаб лутфу-одобга риоя қилганларига далолат қилади”-дейдилар. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. “…сенга эргашса майлими?”-деб, ўзларини у кишига тобе қиляптилар. “эргашсам майлими?”-деб, эргашишга изн сўраяптилар. “сенга ўргатилган рушддан менга ўргатмоғинг…” деб, устозларини илмли, ўзларини эса, илмсиз деб ҳисоблаяптилар. “рушддан” деб, барча илмини ўргатишини сўрамаяптилар ,балки, баъзисини сўраяптилар. “ўргатилган”- деб, илмни Аллоҳ таолодан берилганини эътироф қиляптилар. Тобелик бошқани ишини такрорлашдир. “Ҳеч қандай эътирозсиз бўйсунаман”, демоқдалар. “эргашсам”-деб, барча ишларингизда демоқдалар. Мусо алайҳиссалом Бани Исроилнинг катта пайғамбарларидан, Таврот соҳиби, Аллоҳ таоло билан бевосита гаплашган, кўплаб мўъжизалар берилган зотдирлар. Шу билан бирга тавозуъни маҳкам тутиб илм олишга бел боғладилар. Илм олишдан аввал эргашишни айтяптилар. Яъни: “Аввал хизматингиздаман кейин илм оламан”-демоқдалар. Мусо алайҳиссалом бу ишларидан бирон бир дунёвий мақсадни кўзламаяптилар. Хулоса қилиб айтганда, одоб барча ишни калитидир. Шунинг учун ҳам, “Ким қайси даражага етган бўлса, чиройли одоб билан етибди, ким бирор даражадан тушган бўлса, одобсизлик билан тушибди” -деб бежиз айтилмаган. Ҳа! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларига сув тайёрлаб, “Аллоҳим унга таъвилни билдир”-деб дуо олдилар ва Қуръон таржимони бўлдилар. Шайтон алайҳи лаъна эса, такаббурлик қилиб малъун бўлди. Ҳозирги кунда, жамиятимиз ривожида, униб келаётган ёш авлоднинг таълим жараёнига катта эътибор қаратиляпти. Шу билан бирга уларнинг одоб-ахлоқи, тарбиясига ҳам бепарволик қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Абдулазиз Аҳмаджонов 656

ЯХШИЛИККА ЯХШИ ЖАВОБ СУННАТДИР!

Уммат ғамхўри, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам исломий жамиятда бирдамлик ҳукмрон бўлиши учун, мўмин-мусулмонларнинг ўзаро алоқалари мустаҳкам бўлиши учун зарур кўрсатмларни бериб кетганлар. Ул зот жумладан бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: من صنع اليه معروف فليجزئه فان لم يجد ما يجزئه فليثن عليه فانه اذا اثنى فقد شكره و ان كتمه فقد كفره و من تحلى بما لم يعط فقد لبث ثوبى زور Кимгаки яхшилик қилинса, уни қайтарсин. Агар қайтарадиган нарса топа олмаса, унга мақтов айтсин. Чунки уни мақташ билан унга ташаккур билдирган бўлади. Агар яширса, неъматнинг қадрига етмай куфрони неъмат қилган бўлади. Ва кимки ўзида йўқ нарса билан ясанишга уринса, бас икки ёлғон (ёлғончилик ва мақтанчоқлик) либосини кийибди. (Имом Бухорий. Адаб ал-Муфрад / 215). Демак, инсон кимдандир қай йўсинда бўлса ҳам яхшилик кўрса, масалан совға олгандир, илм олгандир, хожатини битириб бергандир ва ҳоказо… Ўша яхшилик қилган одамга миннатдорлик тарзида муносиб яхшилик билан жавоб қайтарсин. Бу суннатдир. Қолаверса, яхшилик қилган одам унинг муносиб жавобидан кейин яна ҳам яхшилик қилгиси келади. Ораларида муҳаббат пайдо бўлади. Дўстлик, биродарлик риштаси мустаҳкамланади. Бу одам яхшиликни қадрига етар экан, унга ёрдам қилиб адашмапман, бундан кейин қўлимдан келса яна ёрдамимни аямайман, дейди. Агар қайтаришга нарса топа олмасачи? Бу ҳолатда оғзаки бўлса ҳам миннатдорлик билдириши лозим. Унга раҳмат айтиб ҳаққига дуо қилиши керак. Нафақат унинг ўзига, балки ғоибона, унинг таниш-билишларига ҳам уни ортидан мақташи керак. Масалан, маҳаллангиздаги фалончи яхши одам экан. Менга шундай-шундай яхшиликлар қилди. Аллоҳ рози бўлсин. Уни ёрдами билан муаммойим ечим топди ва ҳоказо. Бу билан ҳам яхшилик қилган одамнинг дили яйрайди. Эзгу амаллар қилишда давом этади. Ораларида ўзаро муҳаббат, биродарлик кучайиб боради. Моддий жавоб қайтар олмаса ҳам, ҳаққимга дуо қилибди, хурсанд эканини танишларимга изҳор этибди, яхшилигимни қадралбди. Яхши инсон экан, деб унинг ҳам қалбида ижобий фикр пайдо бўлади. Инсон фойдаланган одамига миннатдорлик билдириши билан нафақат унинг ўзига балки Аллоҳга ҳам шукр келтирган бўлади. Инсонлардан кўрган манфаатнинг қадрига етмаган одам Аллоҳнинг неъматига куфрон қилган бўлади. Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бир ҳадисларида шундай деганлар: لا يشكر الله من لا يشكر الناس Инсонларга раҳмат деймайдиган киши Аллоҳга ҳам шукр келтирмайди. (Имом Бухорий. Адаб ал-Муфрад / 218). Бир куни Мадинада муҳожирлар ансорларнинг уларга қилган беқиёс яхшиликларини ёдга олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай дедилар: Эй Аллоҳнинг Расули, ансорлар ҳамма ажрни олиб кетишди а ?  Ул зот жавоб бердилар: Йўқ! Модомики сизлар уларнинг ҳаққига дуо қилиб турсангиз, уларни мақтаб миннатдорлик билдириб турсангиз… сизларга ҳам Аллоҳ уларга берган ажр-савоб мислини беради. (Имом Бухорий. Адаб ал-Муфрад / 217). Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги имом домлаларни обрўсизлантириш, халқда уларга нисбатан ишонч туйғуларини йўқ қилиш учун фаол ҳаракат олиб борувчи фитначи гуруҳлар бор. Ўшаларнинг фитналаридан бири шуки, юрт раҳбарларини ҳаққига дуо қилган имомларни «сарой мулласи» деб ҳақорат қилишади. «Бу имом Аллоҳни қўйиб, тоғутга ибодат қилади, одамларни Аллоҳнинг йўлига бошламай бандасини йўлига етаклайди» — деганга ўхшаш гаплар билан оламга жар солишади. Аслида ўша «ақллилар» халқни алдашаётган бўлади. Юқоридаги ҳадисларга эътибор қилинса, халқ уларнинг тинчлигини, эмин-эркин ибодатини таъминлаб бераётган раҳбариятга муносиб жавоб қилиши керак. Уларнинг жавоби хайрли дуо билан бўлади. Ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб қўйибдиларку?! «Инсонларга раҳмат деймайдиган киши Аллоҳга ҳам шукр келтирмайди«....

Фрейдизм ва дин (З.Фрейднинг диний-психологик қарашлари)

Диннинг пайдо бўлиш сабаблари ва моҳияти тўғрисидаги масалалар З. Фрейдни доимо қизиқтириб келган. У ўзининг бир қанча китобларида, масалан, “Тотем ва табу”, “Мусо ва монотеизм”, “Бир иллюзиянинг келажаги” асарларида дин масаласини кўтаради ҳамда бу масалага материалистик ва атеистик нуқтаи назардан туриб ёндашади. З.Фрейднинг диний қарашлари соф атеистик заминга қурилган. Унинг ўзи бу ҳақда шундай деган эди:”Агар мен дин масаласидаги қарашларимни бундан анча илгари, масалан инкивизиция даврларида айтганимда эди, инкивизиторлар мени тириклай гулханга ташлаган бўлар эдилар”.Чунки унинг диний қарашларида илоҳиёт масаласига материалистик нуқтаи назардан туриб ёндашилган. Унинг диний қарашларини учта даврга бўлиб ўрганиш мумкин. Фрейд ҳар бир даврда динга нисбатан турли хил қарашларни баён этади. Биринчи даврда Фрейд томонидан дин болада отанинг ўрнига Худо тасаввурининг пайдо бўлиши сифатида талқин қилинади. Эмишки, бола учун ота чексиз куч-қудрат рамзи ҳисобланади. Бола каттара борар экан, отасининг ҳам камчиликларга эга эканлигини, унинг ҳам имконияти чекланган эканлигини, ожиз бир инсон эканлигини англаб боради. Шунда болада мукаммал, ҳар нарсага қодир, отасининг камчиликлари кузатилмайдиган зотга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эҳтиёж болада Ота Худо образини яратади ва энди у ўшангга эътиқод қилади. Иккинчи даврда Фрейд динни сублимация сифатида тушунтиришга ҳаракат қилади. Диндаги ибодат, тавба-тазарру, дуолар аслида сублимация эмиш, яъни инсон дин ёрдамида ва тасаввурда пайдо бўлган Худо образининг ёрдам беришига ишонган ҳолда ўзидаги асабий ҳолатдан қутилар эмиш. Фрейд ўзининг “Бир иллюзия келажаги” асарида динни миядан кетмайдиган ҳолатларнинг (навязчивые состояния) жамоавий неврози деб тушунтиради. Бу ҳолатни тиббиётда шундай тушунтиришади: миядан кетмайдиган неврозда беморда ўта сержаҳиллик, ўта чарчаганлик, ҳаддан ошиқ уйқусизлик, иш қобилиятининг сусайиши ҳолатлари кузатилади. Касалликнинг миясида ўрнашиб қолган ҳолатлар уч хил кўринишда бўлади: а) фикрлар кўринишида: беморнинг миясига бирорта фикр келади-ю, умуман ундан қутила олмайди (Одамнинг миясида Худо образи туриб қолади ва у муттасил ҳолда фақат шу ҳақда ўйлайди, четдан келадиган турли туман фикрларни ҳам фақат мана шу образ призмасидан ўтказади); б) ҳаракатлар кўринишида: бемор маълум бир ҳаракатни тўхтовсиз амалга ошираверади (мас., бетўхтов қўлини ювади, сочини кесади ва ҳ. Одам қандайдир стереотип ва маънисиз ҳаракатларни мажбуран такрорлайди. Ибодатлар ва турли хил ритуаллар шулар жумласига киради); в) ваҳима кўринишида: бемор доимо қандайдир ваҳима билан яшайди (мас., уни ўлдириб қўядигандек бўлаверади. Ёки одам Худонинг олдида қачондир ҳисоб-китоб қилиниши ваҳимаси билан яшайди). Фрейднинг фикрига кўра, дин – бу инсоннинг миясида кетмайдиган бўлиб қотиб қолган фикр кўринишидаги невроздир[1]. Психоаналитикнинг  таъсири натижасида бемордаги кўплаб симптомлар йўқолади, у изтироблардан фориғлашади. Бу айнан психоаналитикнинг таъсири ёки врачга бўлган ишончнинг таъсири ёки беморнинг ўз-ўзига бўлган таъсирининг натижасими билиш қийин. С.Жимбинов: “Психоанализ – ярим бадиий, ярим илмий таълимот. Шахснинг асоси ҳисобланган илк болалик, унитилган кечинмалар ва аламлар, ушалмаган орзулар – буларнинг ичида қанчалар шеърият ва донишмандлик бўлиши мумкин эди! Бироқ Фрейднинг қовоқ уйган материализми ва хира атеизми унинг мифологиясини бузуқ ва чўлоқ қилиб қўйди”[2]. С.Жимбинов:”Диндор одамнинг ибодати, тавба-тазарруси ва дуолари психоаналитик шахсини мутлақо кераксиз, ҳаттозарарли қилиб қўяди. Бироқ XX асрнинг худосизлашган дунёсида врач-психоаналитик ўзига ишониб руҳонийнинг ҳеч бўлмаганда бир бўлак вазифасини ўз зиммасига олди. Психоанализ – тавба-тазаррунинг атеистик пародиясидир”[3]. Психоанализ инсоннинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган, нафснинг истакларига, майлларига қарши борадиган ҳар қандай нарсани, жумладан маданиятни, динни инкор қилади. Маданият ва дин инсон майлларига тўсиқ бўлиб, унинг қондирилиш...

Сохта тариқатлар: шахсга таъсири ва психологик механизмлари

Тасаввуф  тарихи силлиқ кечмаган. У ўзининг йўлида хатоларни бошидан кечирди, нотўғри даъволар билан чиқилди, тўғри эътиқодга зид бўлган қарашлар ўз ифодасини топди. Шу нуқтаи назардан Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний ўзининг “Сиррул асрор” китобида тасаввуф аҳлини икки тоифага ажратади. У биринчи тоифага “суннийлар” деб, иккинчи тоифага эса “бидъатчилар” деб ном беради. Суннийлар ҳақида у шундай деб ёзади:”Бу тоифа сўзда, амалда, шариат ва унинг маъноси бўлган тариқатда тамоман қоимдир”[1]. Мазкур тоифадаги тариқат аҳли биринчи навбатда ақоиднинг тўғри қоидаларига тўлиқ амал қиладиган ва “шариатсиз тариқат бўлмайди” деган тамойилига амал қилган ҳолда унинг талабларини мукаммал бажарадиган кишилардир. Улар “аҳли суннат вал-жамоат” эътиқоди ичидадирлар. “Бидъат аҳли” деб таърифланган иккинчи тоифадагилар эса ақоид ва шариат қоидаларидан бутунлай четга оғиб кетганлар бўлиб, улар турли-туман масалаларда суннийлар тутган амалларни инкор этадилар ва оқибатда бидъат аҳлидан бўлиб қоладилар. Бундай тоифа сирасига Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний қуйидаги “тариқат” йўналишларини киритади: ”ҳулулия, ҳолия, авлиёия, шамурония, ҳуббия, ҳурия, ибоҳия, мутақосима, мутажоҳила, воқифия, илҳомия”[2]. Қуйида уларнинг нотўғри жиҳатларига қисқача тўхталиб ўтамиз. Ҳулулия тариқати таълимотидалар ким бўлишидан қатъий назар қизми у эркакми чиройли бадани ва гўзал чеҳрасига қараш ҳалол деб даъво қиладилар. Эркак ва аёллар маҳрами бўлмасада бирга бўлишлари мубоҳ деган эътиқодни тўғри деб ҳисоблайдилар. Бу албатта таълимотни тўғридан тўғри куфрга олиб борувчи йўлдир. Ҳолия. Бу тариқат аҳли сўфийда шундай бир ҳол борки, у шариат қоидаларидан устун туради, деган ғояни илгари суради. Улар ўша ҳолга кирган одам шариат қоидаларига бўйсинмаса бўлади, дейишади. Авлиёия. Уларнинг фикрига кўра, валийлик мақомига етган кишилардан диний ҳукмлар соқит бўлади. Валийлик пайғамбарликдан устун туради, чунки пайғамбарлар Жаброил (а.с.) воситасида илм олсалар, валийлар воситасиз илмга етишадилар, деган сохта эътиқодда бўлишади. Бу даъволар уларни тўғридан тўғри куфрга етаклайди. Шамурония. Буларнинг фикрига кўра, “суҳбат қадимдир ва суҳбат қилувчидан (шаръий) ҳукм ва тақиқлар масаласи кўтарилади”[3]. Ҳуббия. Аллоҳ билан бандаси ўртасидаги муносабатлар муҳаббат даражасига етгандан сўнг диний (шаръий) ҳукмлар улардан соқит бўлади ва энди банда одоб сақламаса ҳам ёки аврат жойларини беркитиб юрмаса ҳам бўлади, деган ғоя илгари сурилади. Ҳурия. Булар рақс тушишни ва рақсда ҳушидан кетиб беҳуш ҳолларида ҳурлар билан қовушажагини даъво қиладилар. Шунинг учун улар рақсдан кейин ғусл қилиш лозим деб ҳисоблайдилар. Ибоҳия. Булар амру маъруф ва наҳй мункарни инкор қиладилар ва ҳалолни ҳаром деб иддао қиладилар. Шунингдек, аёллар билан бирга бўлишни мубоҳ деб ҳисоблашади. Мутақосима. Бу тоифа кишилари меҳнат қилиш шарт эмас деб ҳисоблайди ва уйма-уй кириб тиланчилик қилиш уларнинг дунё муҳаббатни тарк этганларига гувоҳ эмиш. Мутажоҳила. Булар фосиқ кишилар киядиган либосларни кийиш мумкин деб айтишади. Воқифия. Улар билим фақат Аллоҳга хос, бандаси маърифатга эриша олмайди дея илм йўлини банда учун шарт эмас қилиб қўяди. Илҳомия. Бу тоифа ҳам илм ўрганмайди ва илм ўрганмоқчи бўлган ёшларга таъқиқлар қўяди. Улар Қуръондан кўра шоиру донишлар сўзларини афзал кўрадилар. Улар ҳаддан ошиб, ҳатто “Қуръон бизга пардадир, тариқатнинг Қуръони шеърдир” деган фикрни айтишади ва Қуръонни тарк этишадилар. Бу билан улар ўзларига дўзахни нақд қилиб қўйишадилар. Юқорида номлари зикр қилинган ботил тариқатлар Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний давридаги тариқатлар ҳисобланади. Ундан кейин ҳам бир қанча ботил тариқатлар пайдо бўлди ва уларнинг барчаси аҳли суннат вал жамоат эътиқоди бўйича кескин танқид остига олинди. Нотўғри бўлганлиги боис уларнинг аксарияти тарих...
1 174 175 176 177 178 234