islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ЕТИМГА МЕҲРИБОН ОТАДЕК БЎЛ!

Ота-онаси ёки иккиснинг биридан ажраб қолган болаларнинг дили хаста, кўнгли ярим бўлади. Улар тортган дард аламини етимликни бошидан ўтказганларгина тўлиқ ҳис қила олади. Ота-онаси бағрида улғайганлар етимнинг ҳолини тушунишлари қийиндир. Етимнинг шундоғам вайрон дилини оғритиш, қалбига озор бериш жуда оғир гуноҳ саналади. Қуръони каримда етимнинг молини еганлар билиб қўйсинки, аслида улар қорнига олов ейишмоқда, деган мазмунда оят бор. Шариатимиз ота-оналаридан ажраб қолган яримкўнгил етимлар манфаатини қаттиқ ҳимоя қилади, уларга яхшилик қилганларга катта-катта ваъдалар беради. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Амр ибн Аббосдан қилган ривоятида ҳазрати Довуд пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги насиҳатини келтиради: كن لليتيم كالأب الرحيم و اعلم انك كما تحصد كذلك تزرع Етимга худди меҳрибон отаси каби бўл! Шуни билиб қўй, сен нима эксанг шуни ўрасан… Киши бировнинг зурриёдига ҳеч қачон ота бўлолмайди. Боланинг насаби ҳақиқий отасига мансуб бўлади. Аммо, бировнинг боласини тарбиясига олган ота уни ўгайситмаслиги керак, ўз болалридан айирмаслиги лозим. Етимга худди унинг отасидек меҳрибон бўлиши шарт. Етимни ўз боласидек кўриб парваришлаган одам охиратда ҳам бу дунёда ҳам Аллоҳдан фақат яхшилик олади. Етимга озор берганлар эса, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади. Жамиятимизда шундай эркаклар бор: аввалги турмушидан ажраб, бирорта болалик аёлга уйланган. Аёлнинг аввалги эридан бўлган боласини шунақанги жеркиб муомала қиладиларки, ҳалиги етим болага айтилган гапни эшитиб сизнинг дилингиз вайрон бўлиб, кўзингиздан дувиллаб ёш келади. Аллоҳ ислоҳ қилсин.Ҳа, орамизда ўшандай оилалар кам эмас, афсус… Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай деганлар: خير بيت فى المسلمين بيت فيه يتيم يحسن اليه و شر بيت فى المسلمين بيت فيه يتيم يساء اليه انا و كافل اليتيم فى الجنة كهاتين يشير باصبعيه Мусулмонлар орасида энг яхши хонадон шуки, унда етим бор ва унга яхши муомала қилинади. Мусулмонлар орасида энг ёмон хонадон шуки унда етимга ёмонлик қилинади. Мен ва етимни кафилликка олган одам жаннатда (икки бармоғи билан ишора қилиб) мана бундай бўламиз. (Адаб ал-муфрад / 137). Демак, мусулмонлар орасида “энг яхши хонадон” номинацияси бўйича танлов эълон қилинса, бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб берган мезонга кўра етим асраб унга яхшилик қилувчи хонадон эгалари ғолиб бўлар экан. Етимга яхши муносабатда бўлмаганлар эса мусулмонлар жамиятида “энг ёмон хонадон” деб тамғаланар экан. Азиз мусулмон дўстим! Хонадонингизда отаси ё онасидан айрилган етим парваришлаётган бўлсангиз, билингки, аслида бу сиз учун жаннатни қўлга киритиш имкониятидир! Уни қўлдан бой берманг! Етимга ширинсўз бўлинг, унга худди ўз отасидаек меҳрибон бўлинг! Қалби вайрон етмга Аллоҳнинг раҳми келади, сиз унга бераҳмлик қилманг! Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби   897

Вафотингни эмас, охиратингни ўйлаб ғамдаман

Муҳаммад ибн Куносадан ривоят қилинади: «Зарр ибн Умар Ҳамадоний тўсатдан вафот этиб қолди. Буни эшитган қариндошлари Заррнинг отаси олдига уввос солиб йиғлаб келишди. Ота ўзи маҳзун бўлса-да, қариндошларни сабрли бўлишга чақириб, «Сизларга нима бўлди? Ўғлимнинг жонини олган Аллоҳга шикоят қиляпсизларми?» деди. Улар: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, биз зулм кўрмадик, озор кўрмадик, бизга ноҳақлик қилинмади, ортиқча нарса сўралмади. Аллоҳ таолога ҳеч қандай шикоятимиз йўқ» деб, ўзларини босиб олишди. Жаноза ўқилиб, маййит тобутда одамларнинг елкалари узра қабристон томон йўл олди. Отаси жасадни қабрга қўяркан, ўғли билан шундай видолашди: «Ўғлим, Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Аллоҳга қасам, сен менга яхшилик қилар эдинг, мени яхши кўрардинг. Шунинг учун аҳволингдан кўп хавотирланмаяпман. Бизга Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя, бизни ташлаб қўймайди. Сен кетиб, азиз ҳам бўлмадик, хор ҳам бўлмадик. Мен сенинг вафотингни эмас, охиратдаги ҳолингни ўйлаб кўпроқ қайғуряпман. Эй Зарр, охират қўрқинчи бўлмаганда, сенинг ўрнингда бўлишни орзу қилган бўлардим!». Кейин Роббул оламинга илтижо билан шундай дуо қилди: «Аллоҳим, ўғлим Заррнинг вафоти билан берган мусибатингга сабр қилсам, савоб ваъда қилгансан. Аллоҳим, ўғлим Заррга салавот ва раҳматинг бўлсин! Аллоҳим, ўғлим учун берадиган ажрингни силаи раҳм ўлароқ унга бераман. Уни ёмон бандаларинг қаторида кўрмагин. Унинг гуноҳларини кечиргин, чунки Сен унга мендан ҳам меҳрибонсан. Аллоҳим, унинг менга қилган баъзи ёмонликларини кечирдим, Сенга нисбатан қилган нотўғри ишлари бўлса, уларни кечириб, ўрнига мукофот бергин. Сен мендан сахий ва карамлисан». Ниҳоят, қабристондан чиқиб кетаётиб, ўғлининг қабрига қараб шундай деди: «Эй Зарр, сенга фойда берадиган нарсани ҳозир қилган бўлсак-да, сени қўлимиздан келганча дафн қилган бўлсак-да, барибир сени шу ерда ташлаб кетишга мажбурмиз…» “Солиҳлар гулшани” китобидан 673

Лаънат айтиш мумкин(ми)?!

Мўминлар барча намуна бўладигандек гўзал хулқли, тили ва қўли билан бошқаларга озор етказмайдиган олижаноб кишилардир. Бундай сифатларга эга инсонлар лаънатдан тилларини сақлашлари лозим. Лаънатлаш комил мўминнинг сифатларидан эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир”. Икки “Саҳиҳ” ҳадисда ҳам Собит ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш билан баробардир”. Абу Дардодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Лаънатловчилар қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳ ҳам бўлмайдилар” (Муслим ривояти). Имом Муслим ривоят қилган бошқа бир ҳадисда: “Сиддиқ киши лаънатловчи бўлиши дуруст эмас”, дейилган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мўмин таъна қилувчи, лаънат айтувчи, ахлоқсиз ва беҳаё сўзловчи бўлмайди” (Термизий ривояти). Шунга кўра, мусулмон киши ўзининг биродарларини лаънатлаши мумкин эмас. إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз”. Гуноҳ ишлардан тийилмайдиган кимса бўлса ҳам, айнан “фалончи”, дея лаънатланмайди. Балки гўзал усулда хатолари тушунтирилади, йўл-йўриқ, маслаҳатлар берилади. Лаънатланган киши шу лаънатга лойиқ бўлмаса, айтувчининг ўзига лаънат қайтиши борасида қаттиқ огоҳлантиришлар келган. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банда бирон нарсани лаънатласа, лаънат осмонга кўтарилади. Бироқ осмон эшиклари унинг қаршисида ёпилади. Сўнг ерга қайтади. Бироқ унинг қаршисида ер эшиклари ҳам ёпилади. Кейин ўнгга-сўлга юради. Агар бирон қўнимгоҳ топмаса, ва лаънатланган киши муносиб бўлса, унга қайтади. Муносиб бўлмаса, айтган одамга қайтади” (Абу Довуд ривояти). Афзал сўзга кўра, муайян инсонни лаънатлаш жоиз эмас. Кофир ҳолида вафот этгани аниқ бўлган Абу Лаҳаб, Абу Жаҳл, Фиръавн, Ҳомон кабиларни лаънатлашга рухсат берилган. Аммо ҳали тирик бўлиб, гуноҳ ишлар қилаётган ёки куфрда яшаётганлар номини айтиб, лаънатлаш жоиз эмас. Чунки уларнинг гуноҳ ишлари аниқ бўлса ҳам умрининг охири қандай якун топиши бирор кимсага маълум эмас. Кофирга келсак, тавба қилиб, иймонга келиши мумкин. Ҳанафий, Шофеий ва Ҳанбалий мазҳабларига кўра, куфрда бўлганларни ҳаётлик чоғида лаънатлаш мумкин эмас. У вафот этмагунча ҳолати ҳеч кимга ойдин бўлмайди. Аллоҳ таоло ҳам лаънатни кофир бўлиб, дунёни тарк этишга боғлаб қўйди. إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ أُولَٰئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ “Албатта, куфр келтирган ва кофирлик ҳолида ўлганларга–ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг–барчанинг лаънати бўлгай”. Бироқ қораланган сифат эгаларини лаънатлаш жоиз. Масалан, “Аллоҳ золимларни лаънатласин”, “Аллоҳ кофирларни лаънатласин”, дейиш мумкин. Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур” (Ҳуд сураси, 18). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини, едирувчини, котибини ва гувоҳларини лаънатлаганлар” (Муслим ривояти). Умумий тарзда лаънат айтиш жоиз бўлса ҳам, бу нарса тилни лаънатга одатлантириб қўйиш эҳтимоли бор. Шу сабабли уни айтмаслик афзал амаллардан саналади. Чунки лаънатнинг асл моҳияти Аллоҳ раҳматининг четланиш ва куфрда вафот этганларни дуоибад қилишдир. Мўмин эса бошқаларни куфрда вафот этишини тилаши жоиз эмас. Чунки кофирнинг куфрида қолишига рози бўлиш ва буни Аллоҳдан сўраш куфр ҳисобланади. Мусулмонлар бошқаларга ҳам яхшиликлар келишини ва ҳамманинг иймонда вафот этишини хоҳлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туясини лаънатлаган аёлни туясидан маҳрум қилиш билан жазолаганлар. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам сафарда эдилар. Бир вақт ансорий аёллардан бири аччиқланиб, миниб келаётган туясини лаънатлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитдиларда: “Устидаги нарсаларни олиб, ўзини қўйиб юборинглар. Зеро, у лаънатлангандир”, дедилар. Ўша туя одамлар орасида юрганию, унга ҳеч ким тегмаганини мен ҳозир ҳам кўриб тургандекман” (Муслим ривояти). Баъзи ўринларда лаънат жоиз бўлса ҳам, уларнинг ҳаққига...

Яхшилик қилишга шошилинг

Ислом ахлоқида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга саъю-ҳаракат қилади. Чунки, у ҳақиқат, яхшилик, фазилат каби одоб-ахлоқ асосида тарбия олган. Инсонларга яхшилик қилиш – уни икки дунё саодатига олиб келишини яхши англайди. Аллоҳ таоло хитоб қилади: “Эй, имон келтирганлар! Рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Раббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж сураси 77 оят). Мусулмон киши ушбу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил ҳаракат қилади. Чунки, у яхшилик йўлида қўйилган ҳар-бир қадам учун Аллоҳдан улуғ ажрлар бўлишига қатъий ишонади. Инсониятни жоҳилият залолатидан Ислом нури сари юзланишга сабаб бўлган улуғ зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганлар: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг – эҳсондир. Бир кишини уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг – эҳсондир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам эҳсондир”. Мусулмон киши ўзининг ижтимой ҳаётида адо қиладиган яхши амаллари билан намоз ўқиш учун масжид сари босган қадами ўртасидаги бу боғланиш қандай ҳам гўзал! Онгли мусулмон тасаввурида инсоннинг барча амаллари, модомики ниятида Аллоҳ таоло розилигини топиш бўлса, шубҳасиз ибодат бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон кишисига яхшилик эшиклари доимо очиқ, у Аллоҳнинг кенг раҳмати, беқиёс савоблари ва раҳмати соясида бу эшиклардан хоҳлаган вақтида кираверади. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим. Саҳобайи киром савол қилиб сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар садақа қилишга бирор нарса топа олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Қўли билан меҳнат қилади, ўзига ҳам фойда келтиради ва садақа ҳам қилади. Улар сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар бунга қодир бўлмаса, не чора қилади? Ул зоти шариф дедилар: Қийналган, муҳтож кишига ёрдам қилади. Асҳоблар савол қилишди: Эй Расулуллоҳ! Агар буни ҳам қила олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб берадилар: “Яхшиликка далолат қилади” Саҳобайи киром сўрашди: Буни ҳам қила олмаса-чи,? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ўзини ёмонликдан тияди, шу нарса ундан садақа бўлади”. Ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим, дедилар, сўнгра турли хайрли, маъруф ва яхшиликларни санаб ўтдилар. Мусулмон кишиси бу амалларни қилиши орқали улуғ савобларга эришиши мумкин. Демак, мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи, яъни ўзи яшаётган жамият фаровонлиги ва саодати йўлида хайрли амалларни адо этмоғи лозим. Агар бундан ожиз бўлса ёки бирор-бир сабаб юзасидан қила олмаса, у вақтда тили ва қўл-оёқларини ёмонликдан тийса, шубҳасиз ажру-савобга сазовор бўлади. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинлик Яратганнинг биз бандаларига кўрсатаётган чексиз раҳмати, фидоий инсонларнинг элим-юртим деб қилаётган эзгу меҳнатининг самарасидир десак, асло янглишмаймиз. Зотан, ҳар бир кунини, ёйинки ҳар сониясини ўзгалар корини осон қилишга, ўксик қалбларнинг кўнглини кўтаришга бахшида этадиган инсонлар – чинакам фидоийлардир. Инсонлар хизматида ҳам бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини раво қилишда доимо саъю-ҳаракатда бўлиш қандай саодат. Бу ҳақда Пайғамабаримиз соллаллоҳу...

ҲАРБИЙ САЛОҲИЯТ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدْوَّ اللّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللّهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللّهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас. (Тафсири ҳилол. Анфол сураси 60 оят) Марҳум шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай деганлар: ушбу оят мусулмон жамиятининг қуролли кучлари доимо шай туриши лозимлигига далилдир. Ҳар бир мусулмон жамият қўлидан келганича ҳарбий тайёргарликни кўриб қўйиш билан Аллоҳнинг амрини бажарган бўлади. Демак Аллоҳ таолонинг шу буйруғига кўра, давлатда душманга қарши туриш учун керакли ҳарбий тайёргарлик бўлиши шарт. Аллоҳ таоло имкон борича душманга қарши куч-қувват тайёрлаб қўйишга амр қилган. Ояти каримада қўлланган (قُوَّةٍ) “куч қувват” сўзини уламолар турлича изоҳлаганлар: 1- Мўмин-мусулмонлар учун душманга қарши жангда зарур бўлган жамики қурол аслаҳа турлари; Бу қавлга кўра, душман имкониятларидан келиб чиқиб унга муносиб қаршилик қилиш учун керак бўлган жамики қурол турларини, бугунги замонавий ҳарбий қурол-аслаҳаларни тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 2- Мудофаа мақсадида қурилган ҳарбий истеҳком ва қалъалар; Бу қавлга кўра, мусулмонлар ўз Ватанлари сарҳадларини душман қадамидан асраш учун керакли чораларни кўриши, масалан: чегарада девор қуриш, симтўсиқлар тортиш ҳатто душман кириши мумкин йўлакларни миналаштириш ҳам Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 3- Ўқ отмоқ; Бу қавлга кўра, мусулмонлар лозим бўлганда душманга қарши туриб дин, Ватан, миллат ва халқ ҳимоясида ўқ отишни, мерганликни ўрганишлари, ўқотар қуролларни ишлатишни ўргатувчи махсус билимгоҳлар қуриши Аллоҳнинг бир буйруғини бажариш бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари “куч қувват” сўзини бир ҳадисларида “ўқ отмоқ” деб тафсир қилган эканлар. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади: سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم و هو على المنبر يقول و اعدوا لهم ما استطعتم من قوة الا ان القوة الرمى ثلاثا Расулуллоҳ соллаҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Ул зот минбарда туриб уч бора: “Душманларга қарши улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват тайёрлаб қўйинг. Билиб олинг, куч-қувват бу ўқ отмоқдир!”—дедилар (Муслим ривояти). Давлатлар ҳарбий салоҳиятини ошириб бораркан, душманнинг эҳтимолий ҳужумларига юқорида айтилганидек ҳамиша шай тураркан, бунинг натижасида уларга маълум ва номаълум душманлари қўрқувга тушади. Замонавий қуролланган қудратли армияга эга давлат билан ҳар қанақанги душман ҳам эҳтиёт бўлиб муомала қилади. Уруш очиш, босқинчилик ҳаракатларини амалга оширишга юраклари бетламайди. Шунингдек, ояти каримада таъкидланганидек кимки ҳарбий соҳага Аллоҳ йўлида сарф-харажат қилса, ҳарбийларга маош берса, рағбатлантирувчи совғалар улашса, салоҳиятини ошириш йўлида моддий кўмак кўрсатса, Албатта Аллоҳ унинг ажрини тўла-тўкис қилиб беради. Бандаларнинг сарф-харажатлари беҳуда кетмайди, уларга ноҳақлик қилинмайди. Зеро, Аллоҳ ҳеч бир хайрли ишни ажрсиз қолдирмайди. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом хатиби 743
1 177 178 179 180 181 234