و عن معاوية رضى الله عن عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:” من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين “. Муовия (розияллоҳу анҳу)дан Ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ бир кишига яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” , дедилар . Бандалари ичидан баъзиларини динда фақиҳ бўлишга тарғиб қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду сано бўлсин. Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди , деган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салоту саломлар бўлсин. Ўзларининг муқаддас китоби Қуръонга аввал имон келтириб, уни мукаммал ўрганиб сўнгра бошқаларга таълим берган, ҳамда ҳар бир буйруғига амал қилиб, қайтариқларидан қайтган барча мўмин-мусулмонларга Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бўлсин. Амин! Истиқлол йилларида ўзбек халқининг бой илмий, маънавий меросини ҳар томонлама тадқиқ этиш, соф ислом илмларини тиклаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда миллий давлатчилик ва диний қадриятларни барпо этиш жараёни том маънода мустақиллик натижасидагина ўз мақомига эга бўлди ва сиёсий-ҳуқуқий амалиётда ўз ифодасини топди. “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир ” деганда қанчалаик ҳақ эди юртбошимиз. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ”ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ” ва 2019 йил 23 июнидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги қарорларида белгиланганидек буюк аждодларимиз асарлари ва уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаларини чуқур ўрганиш, ёш авлодни юртимиздан етишиб чиққан ҳуқуқ ижодкорлари бўлган фақиҳларнинг ҳаёти ва илмий мероси билан яқиндан таништириш, уларга нисбатан ҳурмат, миллий ғурур ҳамда ифтихор туйғуларини тарбиялаш долзарб масалалардан бири саналади . Ҳозирги даврда мусулмон мамлакатларининг аксариятида ислом ҳуқуқи меъёрлари алоҳида аҳамиятга эга. Ислом маънавий-маданий қадриятлари нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаган ва жамият маданий тараққиётида, давлатчиликни мустаҳкамлашда, мусулмонларнинг ҳаётида муҳим рол ўйнаб келмоқда. Ҳамда Жамият ривожланишининг турли босқичларида унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлар ортиб борган. Шу ўринда исломшунослик, хусусан, ҳадис, фиқҳ, тафсир ва ақоид илмларига алоҳида эътибор берилаётгани барчага маълум. Тарих, ҳуқуқшунослик ва бошқа бир қатор олиб борилаётган тадқиқотлар ислом тарихини янада мукаммал ўрганиш ва қўшимча изланишлар олиб бориш кераклигини кўрсатмоқда . Дастлабки даврда ислом тарқалган мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ва диний фаолиятини қамраб олувчи қонунлар мажмуаси ишлаб чиқиш эҳтиёжи туғилди. Бунинг учун Қуръон ва суннат асос қилиб олинди. Натижада мусулмонларнинг моддий ва маънавий, ижтимоий ва шахсий ҳаётини тартибга солиб турувчи диний ҳуқуқий система – шарият вужудга келди . Ушбу ҳуқуқий системанинг амалда ижросини қозилик маҳкамалари таъминлаган. Маълумки, қозилик лавозими ислом динида ўзига хос ўрин эгаллайди. “Қози” сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш”ни англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига, кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд ” муассасаси тушунилади. Турк тилида қози “ёруғчи” маъносида аталган. Исломда ҳуқуқшунослик жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин...
Аллоҳнинг амри келгунча афв этинг, кечиримли бўлинг, албатта Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Бақара сураси, 109-оят). Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир. (Аъроф сураси, 199-оят) Икки йигит масжидга кириб келди. Улардан бири сўради: «Домла маҳаллада икки кун олдин жаноза бўлди, шу хонадонга таъзия билдириш учун келяпмиз, вафот этган акани мендан каттагина қарзи бор эди. Шу қарзни ҳозир кирганда айтсак, уйидагиларни ҳижолат қилмаймизми, ноқулай бўлмайдими», деб сиздан сўрамоқчимиз! Мўминлар омонатдор бўлишади, бу қарзи бор кишини яқинлари адо қилишса керак, таъзия билдиргандан кейин оталарига айтиб кўринг, айни мусибат вақтида яна ҳам кўнгиллари юмшаб турган бўлади, пулингизни имкониятлари бўлса беришади… Яна бир маслаҳат, шу қарзни Аллоҳнинг розилиги учун кечиб юборинг! Аллоҳ таоло Ўзи сизга бу пулдан ўн балки етти юз баробар кўп қилиб қайтарар ёки сиз қанча йиллардан бери орзу-умид қилаётган нарсангизни берар дедим. Бу пулдан кечиб юбориш қийин, бу пулга битта машина беради!… деб чиқиб кетишди. Орадан бир соатлар ўтди. Ҳалиги йигитлар ҳаяжонланиб қайтиб келишди ва сизга ҳадямиз бор дея бўлган воқеани айтди. Таъзия билдиришга кирдик, Қуръон тиловати қилиб марҳумга бағишладик, секин марҳумни отасига яқинлашиб ўғлининг қарзи борлигини айтдим, у киши ҳозир деб уйга кириб чиқди ва менга 1500$ доллор бериб ўғлим сиздан қарзи борлигини айтганди, ҳозир шуни олиб туринг, қолганини кейинроқ қилиб берамиз деди. Шу пайт домла сиз айтган маслаҳат эсимга тушиб, қарзимни кечдим, бу пулларни ҳам олмаслигимни айтдим. Таъзияхонадан чиққанимизда телефонимга акам бир неча бор телефон қилган экан! Акамга телефон қилсам сен қаерда юрибсан, аёлингни мазаси қочиб қолди, дўхтирга олиб кетяпмиз, тез етиб кел деди. Шошиб йўлга чиқдик, Юнусободга етиб борганда акам менга яна телефон қилиб, ҳаммаси яхши суюнчи бер, аёлинг ҳомиладор экан деди… Мен светофордан орқага, масжидга қайтиб, сизнинг олдингизга тўғри маслаҳат берганингиз учун миннатдорчилик билдиргани келдим. Кўп йиллар шифокорга қатнадик, табибларга бордик, чет элда даволандик, анча мунча пул сарфладик. Лекин бефарзанд эдик! Энди Аллоҳ таоло бизга шундай неъматини бераяпти, бу неъматни пулга сотиб олиб бўлмайди, тиллоларга алмаштириб бўлмайди… Бу йигит шундай деганича миннатдорчилик билдириб чиқиб кетди. Бу воқеа кечиримли бўлиш, яхшиликка буюриш, жоҳиллардан юз ўгириш, ҳар бир ишда Аллоҳ таолонинг хоҳиши, амри борлиги, албатта Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодирлигининг фоний дунёдаги биргина исботидир! Энди муборак Рамазон ойига оз қолди, ҳар биримиз атрофимиздаги яқинларимиздан, кечирим сўрасак, уларни кечирсак, айни муддаодир. Зеро, савоб, мартаба ва неъматларни зиёда қилгувчи Зот ҳам бизларни мағфират қилса, бу синовли кунларда бу «коронавирус» деган балони барча халқларнинг устидан кўтарса! Кутганимиздан зиёдасини берса, халқимиз фаровонликда яшасалар! Шу имкониятдан фойдаланиб ўзим ҳам ҳаммадан каттаю-кичик, энг яқинларим, сиз азизлардан айрим ғийбатлар ва дилхираликлар ўтган бўлса кечирим сўраб қоламан! Аллоҳ таоло кечиришни яхши кўради, кечирим сўрагувчи ва кечириб юборувчиларни ҳам яхши кўради! Қибрай тумани «Ҳожи Туроб ўғли ҳожи Абдуллоҳ» масжиди имом хатиби Ахмаджонов Баходир Манба: fitrat.uz 473
Бутун мусулмон олами, хусусан юртимиз аҳли муборак Рамазон ойини катта ҳозирлик ила қарши олмоқда. Эзгулик, меҳр-шафқат ва сабр-қаноат ойи бўлган фазилатли Рамазон ойи бу йил дунёда коронавирус касаллиги кенг тарқалган оғир даврга тўғри келмоқда. Ана шундай қийин шароитда ҳам динимиз буюрган амалларни оила даврасида адо этиб келаётган мўмин-мусулмонларимиз ушбу фазилатли ойни Аллоҳ таолонинг чексиз раҳмати ва мағфиратининг белгиси сифатида, эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик ила кутиб олмоқда. Юртимизда ҳам ушбу хасталикка чалинганлар мавжудлиги барчамиздан ҳушёрликни янада кучайтириб, карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилишни талаб этади. Ўз навбатида бу йўлда чинакам қаҳрамонлик қилиб, жасорат кўрсатаётганларнинг ҳаққига мудом дуои хайрлар қиламиз. Юртларни қут-баракага буркайдиган, офату балоларни узоқ қиладиган, гуноҳлар мағфират этилиб, илтижоларимиз мустажоб бўладиган Раҳмат ойи ўлкамизда бир ойгина меҳмон бўлади. Маълумки, муборак Рамазон ойи рўзаси Исломнинг беш шартидан бири бўлиб, Қуръони карим оятлари ила рўза ибодати фарз қилинган. Ҳадиси қудсийлардан бирида Аллоҳ таоло томонидан: «Рўза мен учундир ва унинг мукофотини мен бераман», – дейилади ва рўзанинг хос ибодат ҳамда улуғ савобга эга эканига ишора қилинади. Ҳар бир илоҳий амрда ўзига хос ҳикмат бор. Рўзанинг барча хусусияти ва ҳикмати ёлғиз Аллоҳга аён. Бир нарса аниқки, Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи, ойларнинг султони ва энг улуғидир. Рўза танага ҳам, руҳга ҳам файз бағишлайди. Моддий ва маънавий зарарлардан муҳофаза этади. Бошқа ойларга нисбатан бу ойда Аллоҳга яқинлашиш, улуғ ажру мукофотларга сазовор бўлиш имкониятлари кўпроқ. Бу ойда қилинган бир савобли ишнинг ажри 70 маротаба кўпайтириб берилиши, Қадр кечасиниг минг ойдан афзаллиги, бу кечада қилинган ибодатнинг ажри минг ойлик қилинган ибодатнинг савобидан ортиқлиги ҳар бир кишига руҳ бағишлайди. Бу ойда ер юзининг турли тарафидаги мусулмонлар муштарак туйғу ва муштарак қарашлар билан бирлашадилар. Бир хил вақтда очиқадилар, чанқайдилар, эътиқодли ҳолатда Аллоҳга таслим бўладилар, муҳаббат намунасини кўрсатадилар. Яхшилик, хайру ҳасанот барчага баробар очилади. Аллоҳнинг афв ва мағфират хазинасидан ҳар бир мўмин ўз улуш ва насибасини олишга ҳаракат қилади. Кишилар рўза давомида ўзларини сабр-қаноат, машаққат ва қийинчиликларда тоблайдилар, Аллоҳ берган неъматларнинг қадрига етиш ҳақида ўйлайдилар. Шубҳасиз, рўза исломнинг бошқа аҳкомлари ва ибодатлари каби жамият ҳаёти ва тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Хайру саховат ишлари мусулмонларни янада жипслаштиради, уларда меҳр-оқибат, дину диёнат туйғуларини жунбушга келтиради. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хушхабар қилганлар: «Агар бир киши рамазон ойида Аллоҳга яқинлигини мустаҳкамламоқчи бўлиб, бирор ибодат ёки хайрли амални бажарса, гўё рамазондан бошқа ойда бир фарзни бажаргандек бўлади. Ва кимки, рамазонда бир фарзни адо қилса, гўё рамазондан бошқа ойда етмишта фарзни адо қилгандек савобга эга бўлади» – дея марҳамат қиладилар. Ривоятларда Рамазон ойида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хайру саховатлари янада зиёда бўлиши ҳақида кўп бор баён этилган. Шунинг учун ҳам бу ойда ёрдамга муҳтож кишиларга моддий жиҳатдан ёрдамлашишнинг айни мавсумидир. 20 апрель куни муҳтарам Президентимиз “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” қарорларини эълон қилдилар. Унда Рамазон ойининг ҳозирги синовли даврни енгиб ўтишдаги аҳамиятини инобатга олиб, бир қатор муҳим вазифалар белгиланди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалар бугунги синовли дамларда мўмин-мусулмонларнинг қалбларига мамнунлик бахш этди, келажакка бўлган ишончларини янада мустаҳкамлади. Айниқса, эҳтиёжманд кишиларни қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида урғу қаратганлари барчани бирдек мамнун этди. Чунончи, 20 апрель кунги видеоселектор йиғилишда ҳам муҳтарам Президентимиз “Саховат ва кўмак”...
Закотни турли томон турлича изоҳлаши мумкин, бунда уни тўловчининг изоҳи, уни олувчиникидан, иқтисодчининг изоҳи, ҳуқуқшунос олимникидан фарқ қилади ва закот шуниси билан ҳам ажойибдир. Мана шундай изоҳларнинг баъзилари: 1. Закот исломнинг бешта устунидан биридир; 2. Закот – молиявий ибодатдир; 3. Закот – бойлар учун синовдир; 4. Закот – қалбларни бахиллик ва хасисликдан тозаловчидир; 5. Закот – мулкдорларнинг йўқсиллар олдидаги қарзидир; 6. Закот – мусулмонлар ўртасидаги биродарлик муносабатларини яхшиловчидир; 7. Закот – уни тўлашга қодир бўлган мусулмоннинг бир йилда бир тўлайдиган мажбурий тўловидир; 8. Закот – бир мусулмоннинг нисобга етган ва закот тўланадиган (яъни хожати аслиядан ташқари бўлган) мол-мулкини бор-йўғи 2.5% дир; 9. Закот – ҳар бир қийналган камбағалга энг зарур (бошланғич) таъминот ва оғир молиявий ҳолатдан чиқиб олишини кафолатловчи моддий ёрдамдир; 10. Закот – жамиятдаги бойликларнинг бир қисмини (аниқроғи қирқдан бирини) бойлардан (уларнинг ўз қўллари билан) камбағалларга ўтишини ва шу орқали ҳудуд иқтисодиётининг яхшиланишига хизмат қилувчи ажойиб иқтисодий воситадир; 11. Закот – мол-мулкни сақловчи ва баракотли қилувчидир. Манба: @IslomMoliyasi 305
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир. Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг. Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди. Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори: ≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм; ≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм; ≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм; ≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин! Эслатма: Мазкур фитр садақасининг қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Манба: muslim.uz 392