Аллоҳга ҳамд-у саноларимиз бўлсинки, навбатдаги рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизни рамазон – рўза ойига соғ-омон етказсин. Рамазон ойи кириб келар экан, хайр-эҳсон, садақот қилиш, закот беришга одатланган кунларимиз ҳам яқинлашиб келмоқда. Уламоларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсинки, улар фиқҳий ҳукмларни чиқариб, закотни рамазон ойида беришни тавсия қилганлар. Сабаби эса – рамазон ойида ҳар бир фарз ибодатга етти юз фарз, ҳар бир нафлга эса фарз ибодатининг савоби берилиши ваъда қилинган. Аммо, ислом дини шуниси билан гўзалки, унинг ҳукмлари ҳамма замон ва ҳамма маконга мос тушади ва хосланади. Ҳозирги кундаги узлатли (каратин) ҳолатни, аниқроқ айтганда инсонлар ишсиз, даромадсиз қолган ҳолатни этиборга оладиган бўлсак, закотни ҳозир бериш афзалми ё рамазондами? Уламоларимиз закотни рамазон ойида беришнинг савоби кўпроқ эканлигини айтар эканлар, шуни алоҳида таъкидлайдиларки: “Агар закотни бериш вожиб бўлган бўлса ва мухтож одам борлигини билган ҳолда рамазон ойини кутадиган бўлса, у инсон гуноҳкор бўлади. Чунки закотни бериш, йил айланиши билан вожиб бўлади”, – деб айтганлар. Демак, агар зиммамизга закотни бериш вожиб бўлган бўлса ҳамда мухтож одам борлигини билсак, муҳтож инсонни танисак, закотимизни бермасдан, рамазон киришини кутиб ўтирадиган бўлсак, гуноҳкор бўлиб қоламиз. Бу масалани нега кўтардик? Сабаби шуки: ҳозирги узлат (карантин) шароитида инсонлар ишлай олмай қолдилар, яъни даромад манбаидан узилиб қолдилар. Даромад тўхтади-ку аммо, харажатлар тўхтагани йўқ. Бу эса инсонларни янада мушкул ва мухтож ҳолатга солиб қўйиши ҳеч биримизга сир эмас. Куни – кеча эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси закотнинг бу йилги нисоби ва миқдори ҳамда “Вақф” жамоат фондининг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамларини маълумотларини тақдим қилдилар. Мусулмон шахс ўлароқ биз ён-атрофдагиларга эътиборли бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, имконимиз бўлса, ёрдам бериб яшашимиз лозим. Хусусан, шу кунларда янада зийрак бўлиб, агар закот адо қиладиган бўлсак, рамазонни кутмасдан адо қилайлик, ниятимиз гўзаллиги ҳамда биродаримиздан ғамхўр бўлганимиз учун закотни рамазонда бериб, олишимиз мумкин бўлган савобдан алақанча кўпроқ савобга эга бўлишимиз -мумкин, аниқроғи биродаримизни оч-ночор ҳолатда ташлаб қўймаганимиз учун эга бўламиз ҳам. Агар закот бериш вожиб бўлмаган бўлса-ку эҳсон қилишга қодир бўлсак, эҳсон қилайлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мўминнинг хожатини чиқариш – минг кун эътикоф ўтиришдан кўра яхшироқдир”, – деб марҳамат қилганлар, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти. “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил-жадид” китобининг муаллифи Абдулҳамид Муҳаммад Тоҳмоз раҳимаҳуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар: “Закот – тез беришликка кўра вожиб бўлади. Адо қилиш имкони топилган аввалги вақтидан кечиктирилмайди. Агар икки йил ўтгунича адо қилмаган бўлса, инсон хато қилган бўлади ва гуноҳкор бўлиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло закотни фақирга беришга буюришдан мақсади – фақирнинг ҳожатини чиқариш эди, ҳожатни эса тез чиқариш керак. Агар ҳожатни тез чиқаришга кўра вожиб бўлмаган эди, мақсад ҳосил бўлиб қолмас эди”. Доктор Валиб ибн Абдурраҳмон Фирён шундай дейдилар: “…Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам ҳақларида саҳиҳ хабарларда собит бўлганки, у зот инсонларнинг энг сахийи бўлганлар. Хусусан рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Мана шунга кўра закотни ҳам хос равишда рамазон ойида бериш афзал ҳисобланади… Агар закот бериш вақти келган бўлса, мол соҳиби закот миқдорини чиқариб, муҳтожларни топиб, адо қилиш лозим бўлади. Агар закот рамазонда вожиб бўлиб қолса ёки рамазондан кейин йил тўладиган бўлса, рамазонда чиқариши авлороқ ҳисобланади. Аммо, шунга эътибор бериш лозимки, мусулмон шахс закот бериши...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши 2-иловаси билан тасдиқланган “2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси томонидан 2020 йил 21 апрель куни соат 10.00 да “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий online конференцияси ўтказилади. Унда республикамизда “Диншунослик” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Шу мақсадда мазкур конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган: 1. “Диншунослик” фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар ва ечимлар. 2. Дунё динларини ўрганишдаги ёндашувлар: назарий-методологик ва услубий муаммолар. 3. Баркамол авлод тарбиясида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамияти. 4. Ёшларда дин ниқобидаги экстремистик ва террорчилик фаолияти, миссионерлик ва прозелитизмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий-услубий масалалари. 5. Дин фалсафаси, психологияси ва социологиясининг долзарб масалалари. Ушбу мавзуларга оид сўнги тадқиқотлар, янгилик ва маълумотлардан хабардор бўлишга қизиққан барчани “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида иштирок этишга таклиф қилиб қоламиз. Конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдирганлар Zoom дастуридан қуйидаги линк орқали уланишлари мумкин: https://us04web.zoom.us/j/77404526452?pwd=ZzhOYVU2M1FkMnpkM0VZMnMxUDRjUT09 Манба: iiau.uz 311
ЎРГАНИШ ЗАРУР БЎЛГАН НАРСАЛАР Биринчидан, Аллоҳ таоло ягона илоҳ эканлигини далиллар билан кўриб-ўрганиб, тушуниб етиш керак. Маълумки, ким фикр қилиб осмонни кўтарилганига, ер теккисланганига, мустаҳкам биноларга ва ўзининг жасадига эътибор бериб қараса, шундагина у шунча нарса ўзидан-ўзи пайдо бўлмаган ва бу нарсаларни ясўвчи-яратувчиси борлигини англаб етиши керак. Чунки ҳар бир нарсанинг ҳам ясовчиси бор: бинони қурган устаси, ҳар бир янги ривожланишнинг асосчиси бўлади. Шу билан бир қаторда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни содиқ эканликларини, Қуръонни Аллоҳни танитувчи энг катта мўъжизалигини толиби илм тушуниб етиши керак. Сўнгра агар инсон шу айтиб ўтилган нарсаларни ва Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам рост ҳақиқий Аллоҳнинг элчиси эканликларини далили билан мўъжизалар орқали ўрганиб-тушуниб етса, демак у, яъни толиби илм ҳудди туя ўз арқонини эгасига бергани каби, ўзининг арқонини Аллоҳнинг ва Росулининг шариятига бериши керак. Қачонки шу ишни қилмаса, демак у этиқодида камчилик борлигини, тўғирлаш зарур бўлган жойини билиб олиши лозим. Сўнг тўлалигича Исломни, Аллоҳни яратувчи эканини, Пайғамбаримизни ростгўй чин элчи эканлигларини англаб етиши керак. Сўнгра, фикр эътиқодини тўғрилаганидан кейин таҳорат қилишни ва уни фарз вожибларини, намозни ва унинг фарзларини, закотни (агар мол-мулки закотга этса), ҳажни (агар мукаллаф бўлса ва қурби етса), шунингдек яна инсонга фарз бўлган бошқа амалларни ўрганиб чиқиши керак. Шундан сўнгра, бу санаб ўтилган ишларни толиби илм тўлиқ бажариб бўлиб, кейин фазилатларга ўтиши керак. Сўнгра, Қуръонни ёдлаш ва тафсирини ўрганиш билан машғул бўлиши керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларидан ҳам хабари бўлиши, уларнинг сийратларини ўқиб чиқиши, ҳамда саҳобаларни яшаб ўтган ҳаётлари билан қизиқиши ва уламоларнинг ҳаётидан ҳам билиши керак. Шу тариқа толиби илм илм йўлида давом этади. Сўнгра, наҳвни (араб тили граматика қоидаларини) ўрганиш билан тўғри чиройли гапиришни ўрганиши, қоидаларни ўзлаштириши, луғавий сўзларни хоҳ фиқҳда, хоҳ тафсирда, хоҳ ҳутбада бўлсин ўрганиб чиқиши керак. Шулардан кейингина у инсон илмини мукаммаллаштиради. Ва мен барча зарурий амалларни кетма-кетлигини сизга санаб бердим. Яъни, сиз Аллоҳга тўлиқ ишонмасдан, ёки ишонса ҳам далилини билмасдан олдин Қуръон ёдлаш, ҳадис, сийрат ўрганишингиз ножоиздир. Чунки, кўриб турганингиздек, уларданда муҳимроқ ва зарурроқ нарсалар бор. Шулардан кейин китоб ёзиш ҳам, ёзиш учун ҳиммат ҳам керак бўлмайди. Қачонки ҳиммат чала бўлмаса ўлмайди, муроду-мақсадга эришиш учун керакли тажриба бўлиши керак. Сен қачон шу нарсаларни кетма-кетлигида ўқиб-ўрганиб чиқсанг, шундагина сенинг ҳимматинг баланд бўлади, қаламинг тинмайди ва инсонларга илм талабида эканингни исботлай оласан. Агар аксини қилсанг, шунча илм олиш ҳимматлари бор бўла туриб, лекин уларнинг ҳеч қайсисини амалга оширолмайсан. Негаки улар оддий орзуга айланади ва орзу қилишдан -ҳиммат талаб қилишдан олдин сабабларини, унга етказадиган йўлларни ушлаш керак. Энг асосий йўллари эса шу тепадаги амалларни кетма-кетлигида ўрганиб чиқишдир: биринчи, Аллоҳни ва Аллоҳнинг Росулини таниш, Қуръон ёдлаш ва тафсирини ўрганиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларини ўқиш, сўнг Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини ва уламоларнинг сийратларига ўтиш, кейин эса араб тили грамматика қоидаларини, ҳутба қилишни сирларини, ишлатилиши керак бўлган сўзларни ўзлаштириш муҳимдир. Шулардан кейингина толиби илмнинг ҳиммати, иродаси, орзуси юқори бўлади ва у ниятига албатта эришади. Ва агар сен шу нарсаларни олишга қийналсанг, дангасаликни сезсанг, неъмат берувчи Зотдан – Аллоҳдан бу нарсани тўлиқлигича беришини сўраб илтижо қил. Шунда сенга ҳеч қачон хайру-яҳшилик келмай қолмайди, ва ҳеч қачон хайру-барокат ўтиб...
Савол: Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади. Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби). Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,). Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари). Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради”.” (“Раддул Муҳтор”). Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз. Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Манба: muslim.uz 506