ЎРГАНИШ ЗАРУР БЎЛГАН НАРСАЛАР Биринчидан, Аллоҳ таоло ягона илоҳ эканлигини далиллар билан кўриб-ўрганиб, тушуниб етиш керак. Маълумки, ким фикр қилиб осмонни кўтарилганига, ер теккисланганига, мустаҳкам биноларга ва ўзининг жасадига эътибор бериб қараса, шундагина у шунча нарса ўзидан-ўзи пайдо бўлмаган ва бу нарсаларни ясўвчи-яратувчиси борлигини англаб етиши керак. Чунки ҳар бир нарсанинг ҳам ясовчиси бор: бинони қурган устаси, ҳар бир янги ривожланишнинг асосчиси бўлади. Шу билан бир қаторда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни содиқ эканликларини, Қуръонни Аллоҳни танитувчи энг катта мўъжизалигини толиби илм тушуниб етиши керак. Сўнгра агар инсон шу айтиб ўтилган нарсаларни ва Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам рост ҳақиқий Аллоҳнинг элчиси эканликларини далили билан мўъжизалар орқали ўрганиб-тушуниб етса, демак у, яъни толиби илм ҳудди туя ўз арқонини эгасига бергани каби, ўзининг арқонини Аллоҳнинг ва Росулининг шариятига бериши керак. Қачонки шу ишни қилмаса, демак у этиқодида камчилик борлигини, тўғирлаш зарур бўлган жойини билиб олиши лозим. Сўнг тўлалигича Исломни, Аллоҳни яратувчи эканини, Пайғамбаримизни ростгўй чин элчи эканлигларини англаб етиши керак. Сўнгра, фикр эътиқодини тўғрилаганидан кейин таҳорат қилишни ва уни фарз вожибларини, намозни ва унинг фарзларини, закотни (агар мол-мулки закотга этса), ҳажни (агар мукаллаф бўлса ва қурби етса), шунингдек яна инсонга фарз бўлган бошқа амалларни ўрганиб чиқиши керак. Шундан сўнгра, бу санаб ўтилган ишларни толиби илм тўлиқ бажариб бўлиб, кейин фазилатларга ўтиши керак. Сўнгра, Қуръонни ёдлаш ва тафсирини ўрганиш билан машғул бўлиши керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларидан ҳам хабари бўлиши, уларнинг сийратларини ўқиб чиқиши, ҳамда саҳобаларни яшаб ўтган ҳаётлари билан қизиқиши ва уламоларнинг ҳаётидан ҳам билиши керак. Шу тариқа толиби илм илм йўлида давом этади. Сўнгра, наҳвни (араб тили граматика қоидаларини) ўрганиш билан тўғри чиройли гапиришни ўрганиши, қоидаларни ўзлаштириши, луғавий сўзларни хоҳ фиқҳда, хоҳ тафсирда, хоҳ ҳутбада бўлсин ўрганиб чиқиши керак. Шулардан кейингина у инсон илмини мукаммаллаштиради. Ва мен барча зарурий амалларни кетма-кетлигини сизга санаб бердим. Яъни, сиз Аллоҳга тўлиқ ишонмасдан, ёки ишонса ҳам далилини билмасдан олдин Қуръон ёдлаш, ҳадис, сийрат ўрганишингиз ножоиздир. Чунки, кўриб турганингиздек, уларданда муҳимроқ ва зарурроқ нарсалар бор. Шулардан кейин китоб ёзиш ҳам, ёзиш учун ҳиммат ҳам керак бўлмайди. Қачонки ҳиммат чала бўлмаса ўлмайди, муроду-мақсадга эришиш учун керакли тажриба бўлиши керак. Сен қачон шу нарсаларни кетма-кетлигида ўқиб-ўрганиб чиқсанг, шундагина сенинг ҳимматинг баланд бўлади, қаламинг тинмайди ва инсонларга илм талабида эканингни исботлай оласан. Агар аксини қилсанг, шунча илм олиш ҳимматлари бор бўла туриб, лекин уларнинг ҳеч қайсисини амалга оширолмайсан. Негаки улар оддий орзуга айланади ва орзу қилишдан -ҳиммат талаб қилишдан олдин сабабларини, унга етказадиган йўлларни ушлаш керак. Энг асосий йўллари эса шу тепадаги амалларни кетма-кетлигида ўрганиб чиқишдир: биринчи, Аллоҳни ва Аллоҳнинг Росулини таниш, Қуръон ёдлаш ва тафсирини ўрганиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳадисларини ўқиш, сўнг Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини ва уламоларнинг сийратларига ўтиш, кейин эса араб тили грамматика қоидаларини, ҳутба қилишни сирларини, ишлатилиши керак бўлган сўзларни ўзлаштириш муҳимдир. Шулардан кейингина толиби илмнинг ҳиммати, иродаси, орзуси юқори бўлади ва у ниятига албатта эришади. Ва агар сен шу нарсаларни олишга қийналсанг, дангасаликни сезсанг, неъмат берувчи Зотдан – Аллоҳдан бу нарсани тўлиқлигича беришини сўраб илтижо қил. Шунда сенга ҳеч қачон хайру-яҳшилик келмай қолмайди, ва ҳеч қачон хайру-барокат ўтиб...
Савол: Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади. Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби). Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,). Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари). Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради”.” (“Раддул Муҳтор”). Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз. Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Манба: muslim.uz 467
Қуръонни устозлардан ўрганишнинг уч йўли бор: 1. Шогиртга устози кундалик дарсини ўқиб беради, сўнгра шогирд қандай эшитган бўлса, шундай қилиб устозига ўқиб беради. [1] Қуръонни ўрганишдаги энг афзал йўл мана шудир. Чунки бу услубда толиби илм ҳам устозини эшитади, ҳам талқин қилади. 2. Шогирд ўзи мустақил тайёрлаб келган дарсини устозидан ўтказиб олади холос. Бу услуб тасдиқлатиб олиш деб номланади. Устоз шогирди йўл қўйган тажвидий ёки талаффузга оид хатоларни тўғрилайди. [2] 3. Шогирд устозига ўқиб бермасдан, фақат эшитиб юради. Бу пухта ўрганишда кам фойда берадиган услубдир. Боиси, Қуръон ўрганувчи устозининг тўғри қироатини эшитиб юради-ю, аммо ўзи қироат қилишни истаганда устоздан эшитганидек тўғри ўқий олмайди. Чунки киши ўзининг тўғри ёки нотўғри ўқиётганини аниқ билмайди. Унга тўғри ёки хато ўқиганини айтиб турадиган тажвидда маҳоратли устоз керак бўлади. [3] Шайх Муҳаммад Маккий Наср ўзларининг «Ниҳаятул-қовлил муфийд» китобларида айтадилар: «Масобиҳ» китобида зикр қилинадики, қорилар ўртасида шундай одат бор эди: Аввал устоз шогирди эшитсин устун ўқиб беради, сўнгра шогирт ўқиб беради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: «Албатта Аллоҳ менинг сизга Қуръон ўқиб беришимни буюрди» дедилар”. [4] Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Убай розияллоҳу анҳуга ўқиб беришларидан мурод унга Қуръонни ўргатишлари ва иршод қилишлари эди. Убай ибн Каъб қори саҳобаларнинг биринчиси ҳамда худди Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам амийнул-ваҳй бўлган Жаброил алайҳиссаломдан Қуръонни қабул қилиб олганларидее қилиб Набий алайҳиссаломдан Қуръонни қабул қилиб олишда энг истеъдодлиси эдилар. Шу сабабдан ҳам у киши Қуръон ила хосланганлар”. Иқтибос тугади. Бирор янги ишга киришганда қийналиш ва бироз машаққат чекиш инсоннинг табиатига хосдир. Секин-аста кишининг тайёргарлиги ва маҳорати ошиб бораверади, сўнгида бу иш енгиллашиб қолади. Қуръонни ўргана бошлаганда ҳам кишида мана шундай ҳолат бўлади. Бошида у ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш ва тажвид қоидаларига риоя қилишда қийинчиликларга йўлиқади. Агар киши ўрганишда бардавом бўлса, қисқа муддатдан сўнг бу иш унга осон бўлиб қолади, Қуръонни тажвид билан тиловат қила бошлайди ҳамда Қуръон тиловатида моҳир бўлганларнинг йўлларига тушиб олади. Саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар улуғ ва мукаррам фаришталар билан бирга бўлади, Қуръонни тутилиб-тутилиб ўқийдиган ва қийналиб қироит қиладиган киши учун икки ажр бордир». [5] Бошқа бир ривоятда: «У қироатда қийналувчи бўлса» деб келган. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ўқувчиларни икки қисмга ажратдилар: 1. Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган киши – уни Набий алайҳиссалом улуғ ва мукаррам фаришталар билан бирга зикр қилдилар. Бу эса олий даража, юксак мақом бўлиб, бунга эришган киши бахтли кишидир. 2. Қуръонни тутилиб ўқийдиган ва араб бўлмагани ёки ўрганишни энди бошлагани туфайли талаффуз қилишда қийналадиган, ўзида машаққат сезадиган киши. Ўз тиллари араб тили бўлмаса-да Қуръони каримни жон-диллари ила пухта ёд олган, уни тўғри тиловат қилган ва моҳир қорилар даражасига эришган кишиларни кўп кўрамиз, ҳатто шундоқ ҳолларида ҳам араб тилида сўзлаша олмайдилар. Улар бу даражага қандай эришишган? – Ўрганишдаги сабр, интилувчанлик ва давомийлик ила, токи тиллари ўрганиб кетгунича, талаффузлари равон бўлгунича, тиллари соф арабий бўлиб кетгунича ўз устида ишлаш билан. Бу Қуръони каримнинг мўъжизаларидандир! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишининг динига оид ҳар бир ишда, айниқса Қуръони карим тиловатида олийҳиммат бўлишини истаганлари учун ҳам ҳадисни Қуръон тиловатидаги энг афзал ҳолат – унда...