islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

XIX асрда Бухоро амирлигида тарқалган вабо қандай бартараф этилганди?

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Шу ўринда, тарихда кечган бу каби офатларни енгиш амалиёти барчамиз учун қизиқ ва муҳимдир. Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган, Бухоро амирлигининг XIX аср охирига оид ҳужжатларидан маълум бўлишича, юқумли касалликларга қарши курашишнинг энг тўғри ва самарали йўли бу — давлат томонидан жамоавий тадбирларни ўтказишни вақтинчалик чеклаш (чилла), одамлар билан кенг доирадаги ижтимоий мулоқотларни камайтириш (ўзини ўзи яккалаш), саранжом-саришталик, тозалик қоидаларига риоя қилиш ва ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш бўлган. Ҳужжатлардан бирида келтирилишича, Бухоро амирлиги билан қизғин савдо алоқалари йўлга қўйилган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида, Афғонистоннинг Ҳирот, Кобул шаҳарлари ва Қандаҳор вилоятида вабо кенг тарқалиб кетгани маълум бўлади. Ушбу ҳолатни эътиборга олиб, Бухоро ҳукмдори бир қатор чораларни кўришни амр этади. Жумладан, унинг фармонига кўра, Амударё ва Панж дарёлари атрофида жойлашган бандарларга кириб келган кемалар назоратга олиниб, улардан тушадиган одамларни тиббий текширувдан ўтказиш учун чегараларга шифокорлар билан бирга махсус қоровуллар қўйилган. Бошқа бир ҳужжат — Бухоро амири номига Фозилбекдан келган мактубда Келиф қўрғонидаги (ҳозирги Туркманистон) кемачилар жамоаси орасида вабо тарқалгани ва кунига 1-2 киши вафот этаётгани тўғрисида маълумот берилган. Шу сабабдан, кемаларда кириб келаётган маҳсулот ва одамларни қатъий назоратга олишга изн сўралган. Тез орада, амирнинг фармонига кўра, кемалар тўхташ жойида махсус қоровуллар қўйилган ва келган одамларни чиллада ушлаб туриш амалиёти жорий этилган. Яна бир ҳужжатга кўра, Алихон қоровулбеги Бухоро амирига ҳисобот юбориб, унда Тифлис вилоятидан Кармана поезд бекатига келган одамларни чиллада ушлаб туриш ва тиббий кўрикдан ўтказиш ишларига ёрдам бериш мақсадида 65 аскардан иборат қоровуллар жалб этилгани, улар уч қисмга бўлиниб, ҳар уч кунда навбат алмашиб ишлаётгани маълум қилинган. Бироқ олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан, 1892 йилнинг ёзида Бухоро амирлиги ҳудудида вабо барибир тарқаган. Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат хазинасидан 6 минг танга ажратилиб, шундан 900 тангаси тиббий ёрдамга муҳтож оилаларга берилиши, қолган қисми эса дори-дармон сотиб олиш ва тозалаш тадбирлари (дезинфекция) ишларига сарфланиши тўғрисида фармон имзоланган. Касаллик билан курашишда табиблар фаол ишлар олиб борганлар. Улар қишлоқларда юриб, аҳолига беминнат тиббий ёрдам кўрсатганлар. Жумладан, Мулло Абдурасулхўжа, Мулло Исматулла, Қори Мулла Раҳматулла ва Мулла Султон Муҳаммад каби табибларнинг Бухоронинг шарқий қисмида олиб борган фаолияти давлат томонидан кенг рағбатлантирилган. Табибларга хизмат ҳақи тўлаш билан бирга, турли совғалар ҳам туҳфа қилинган. Вабога қарши курашишда маҳаллий табиблар билан бирга, малакали рус шифокорларини жалб этиш учун 3500 танга ажратилган. Шундай фелдшерлардан бири Станислав Сталевский бўлган. У амирнинг таклифига кўра, 1892 йил 5 июлда Бухорога вабога қарши курашиш учун хизмат сафарига юборилган. Фелдшер ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан амалга оширганлигини Бухоро амири юксак баҳолаб, 1893 йил 18 августда уни катта олтин медаль билан тақдирлаган. Шифокорлар аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида жойларда ҳар хил тадбирлар олиб борганлар. Шунингдек, амирликда тарқалган вабо ҳақида ёзма эълонлар тарқатилиб, уларда шифокорларнинг аҳолига эпидемияга қарши курашиш бўйича тавсиялари, беморларга биринчи тез ёрдам кўрсатиш тартиби, шахсий тозалик қоидалари, беморлар билан яқин мулоқотни чеклаш ҳамда уларнинг буюм ва идишларидан фойдаланмаслик бўйича маълумотлар берилган. Бундан ташқари, вабонинг белгилари, тарқалиши ва унга қарши биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида рисола шаклида махсус йўриқнома ҳам чоп этилган. Рисолада касалликни даволаш усуллари, аҳоли турар жойлари ва жамоат жойларни зарарсизлантириш (дезинфекция қилиш), беморларга тавсия этилган дори-дармон...

“Карантин” мусулмон олим томонидан тиббиётда жорий қилинган

Мусулмон олими Абу Али Ҳусайн ибн Сино ўз асарида биринчи марта “Карантин” атамасини ишлатганини биласизми? Ибн Сино ғарбда “Авиценна” номи билан машҳур. Абу Али Ибн Сино 980 йил август ойида Бухоронинг Афшона қишлоғида дунёга келган. Ўша вақтдаёқ Ибн Сино микроорганизмлар, бактерия, вируслар орқали юқадиган касалликларни даволаш устида иш олиб борди ва унинг олдини олиш учун бемор 40 кун давомида ўз-ўзини изоляциялаши, одамлардан ўзини четга олиши усулини тиббиётга киритди. Ибн Сино бу усулни “Ал-Арбаъин иййа” деб атади. Ушбу сўз “қирқ кун” деган маънони англатади. Ибн Сино мусулмон олими сифатида “Олтин Ислом” даври вакили ўлароқ дунёнинг машҳур астрономлари, табиблари, мутафаккирлари ва ёзувчилари қаторидан жой олди. Ибн Сино замонавий тиббиётнинг отаси сифатида ҳам тилга олинади. У ҳозирги давргача бутун дунёга машҳур қомусий олим ҳисобланади. Аристотел асарлари асосида Ибн Сино фалсафани ўрганди. У тахминан 450 та асар ёзган бўлиб, шулардан 240 таси бизгача етиб келган. У жорий қилган усул Венеция савдогарлари ёрдамида Италияга ва бутун Европага тарқалган. Ва ўз-ўзини изоляциялаш усулига италян тилида “қирқ” деган маънони англатувчи “quarantena-карантена”, инглизча “Карантин” номини беришди. Ва аста-секин “карантин” сўзи оммалашиб борди. Дастлаб Ислом оламига тегишли бўлган ушбу усул ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб коронавирус билан курашишда қўлланилмоқда. Эътиборлиси, неча аср олдин яшаб ўтган олимнинг ушбу усули ҳозирги даврда ҳам дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Унинг машҳур “Тиб қонунлари” – тиббиёт энциклопедияси, ҳозирда кўплаб университетларда фундаментал тиббиёт дарсликлари қаторига киритилган. Шунингдек, у “Даволаш китоби” деб номланган илмий ва фалсафий энциклопедиясини ёзди. Унинг бошқа китоблари кимё, психология, мантиқ, математика, Ислом илоҳиётшунослиги, астрономия, физика, география ва геология ҳамда шеъриятга бағишланган. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 335

Мудроқ тафаккурлар уйғонмоғи керак

Эл бошига иш тушган, бутун башарият кўринмас вабо билан курашаётган, одамлар тинчлик ва хотиржамлик нечоғлиқ улуғ неъмат эканини ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ ҳис этиб турган таҳликали вазиятда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев тарихий аҳамиятга молик Қонунни имзолади.“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги бу қонун миллатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланган она тилимизга бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир намунасидир. Зеро, миллий тил миллатнинг руҳидир, унинг тириклик шартидир. Ҳар қандай вабо маълум бир кишилар ҳаётига хавф солса, “Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдир” (Абдулла Авлоний таъбири – Н.Ж.). Шу жиҳатдан қаралса, ушбу Қонуннинг аҳамияти Ватанимиз, миллатимиз учун нечоғлиқ қадрли экани аён бўлади. Тангри давлат қуёшини бизнинг миллатимиз қўрғонларидан кўкка чиқариб, уни барчадан устун ва ер юзига ҳоким қилгани, унга ҳақиқат йўлида курашмоқ учун куч бергани, унинг ҳамкорлари ҳамда тарафдорларини азиз ва мукаррам этгани ҳақида ёзган буюк Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит-турк” орқали она тилимизга тенгсиз обида бунёд этган, унинг шуҳратини оламга ёйган эди. Ҳазрат Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида бу тил “асл тилларнинг маншаъи”, яъни дунёдаги асл тилларнинг келиб чиқишига асос, замин бўлганини рад этиб бўлмайдиган далиллар билан исботлагани тафаккур аҳлига кундай аён. Миллатимиздан етишган не-не улуғ мутафаккирлар беназир асарлари билан тилимизнинг нақадар бой ва ифода имконияти қанчалик кенг эканини дунё халқлари кўз ўнгида яққол намоён этган эдилар. Лекин, таассуфлар бўлсинки, тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг чорраҳасида келган, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган она халқимиз қисматида оғир синовлар ҳам бўлди. Миллатнинг истибдод исканжасига тушиши, тараққиёт ўрнини таназзул эгаллаши она тилимиз ривожига ҳам акс таъсирини кўрсатмай қолмади. Бунинг салбий оқибатларини ҳатто бугунги кунда ҳам сезиб-кўриб турибмиз. “Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳаққи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппа-роса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат равнақи учун, миллий тил тараққиёти учун зарур бўлганда, молу жонни нисор эта олмоқ. Сабот – миллатнинг шаъни-шарафи, ори-номуси тимсоли бўлган она тили ривожи йўлида метин иродани намоён қила билмоқдир. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар вориси эканимиз аён. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодлар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан муттасил суратда бойитмоқ зарур. Президентимиз имзолаган мазкур Қонун шу йўлдаги яна бир залворли қадамдир. Тўғри, она тилимиз мавқеини юксалтириш йўлида қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Тилимизнинг бугунги замон билан ҳамқадам ривожланиши учун камида қуйидаги тўрт омил талаб этилади: 1) она тили тақдири учун куйиниш ҳисси миллатнинг ҳар бир вакили қалбига кўчиши; 2) тил илмининг миллий негизда ривожланиши; 3) замонавий техника-технологиялар ва тилнинг ўзаро тенг таъсир асосида тараққий этиши; 4) миллий адабий тилда яратилган адабиётнинг равнақи. Энг аянчлиси, мустамлака замонларидан бизга ўта ёмон бир иллат мерос қолди: ўзга тилда фикрлаб, ўша тил қолипида сўзлайдиган, ташқаридан қараганда, ўзбекчага ўхшаса ҳам, аслида миллатнинг руҳига ёт нутқда сўзлайдиган “зиёли”лар (аслида “зиёнлилар”) қатлами шаклланди. Ўзбек тили илмини хорижий тилшунослик андозаларига солиб, улардаги тайёр назарий қолипларга ўзбекча мисоллар топиб, илмий даража даъво қиладиганлар пайдо бўлди. Тилимизнинг ахборот дастурини яратиш йўлида энди-энди дастлабки қадамлар ташланяпти,...

Китоб ўқимаган халқ жоҳилликка маҳкум

#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj давом этади. Навбатдаги қатнашчи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, филолог Шоазим Миноваров. – Халқимиз эътиқоди асоси – табаррук ислом динининг нозил бўлиши Аллоҳнинг “Иқро” – “Ўқи” буйруғи билан бошлангани ҳаммага маълум. Қуръони карим ва муборак ҳадисларда илм ва маърифатга, яъни билиш ва танишга, устозлар ва талаба шогирдлар мавзусига алоҳида ўрин ажратилган. Китоб ўқимаган, илмга интилмаган, руҳиятини бойитишга лоқайд қараган миллат ўзлигини, эркини, маданиятини бой бериши муқаррар! Ислом цивилизациясининг буюк вакилларидан бири, Ғарбда Аверроес номи билан машҳур олим Ибн Рушд (1126-1198) умри давомида фақат икки кеча китоб ўқимаган экан: бири уйланган ва иккинчиси отаси вафот этган кечада. Тобеинлардан Урва ибн Зубайр (розияллоҳу анҳу) ҳаётида бир марта китоб ўқишни, яъни Қуръонни ўқишни тарк қилган. Ўшанда қорасон бошланган оёғини кесиб ташланганда ҳушдан кетиб, китоб ўқий олмай қолган. Жадидчилик ҳаракатининг буюк намояндаларидан бўлган Мунавварқори Абдурашидхонов бундай деганди: “Бу жаҳолат хоҳишидурки, миллат фойдаси учун жонин қурбон қилмоққа лойиқ арслон каби йигитларимиз бутун миллатни ёдларидин чиқориб, истеъдод ва ғайратларини чойхоналарға сарф этмакдадурлар”. Ойбек эса: “Китоб ва мутолаа сизни қудратли ижод булоғига бошлайди. Китоб ва мутолаа сизни кўпдан-кўп янги босқичларга кўтаради” дейди. Мутолаанинг инсон учун манфаати чексиз. Хусусан, у шундай катта қудратга эгаки, инсоннинг руҳиятини тозалайди, уни тарбиялайди, адолатга томон чорлайди. Фарзандлар тарбияси ва уларни камолотга етказишда ҳам китобнинг аҳамияти бениҳоя. Китоб ўқишнинг инсон камолотидаги муҳим ўрнига Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг 12 январь куни Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойиши имзоланган эди. Фармойишда республикада нашр ишлари, ёзувчилар ва ноширларга зарур шароитлар яратиб бериш каби муҳим чора-тадбирлар қаторида аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, жаҳон адабиётининг энг сара асарларини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга таржима қилишга аҳамият бериш ҳам таъкидланганди. Ўтган вақт ичида ушбу йўналишда жуда катта ишлар амалга оширилди. Халқи китобхон мамлакатга айлана бошладик. Жамиятимиз аъзолари, айниқса ёшларнинг маънавий дунёсини бойитишда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида жойлашган нашриётлар томонидан катта ҳажмда китоблар нашр этилди ва тарқатила бошланди. Ҳар томонлама баркамол инсонни шакллантиришда нафақат миллий адабиётимиз, балки жаҳон адабиётининг жавоҳирлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Чарлз Диккенснинг “Катта умидлар”, Ф.Мориакнинг “Илонлар комида” романларини инглиз ва француз тилларидан таржима қилдим. Уларнинг нашр этилишида иштирок этдим. Мактабда ва талабалик йилларимда ўқиган китобларим орасида ана шу икки буюк асар мени яхши маънода ларзага солганди. Миллий адабиётимизда эса А.Навоийнинг “Ҳайратул-аброр”, О.Ёқубовнинг “Тошкентликлар”, А.Қодирий романлари, Ғ.Ғулом, П.Қодиров, А.Қаҳҳор, А.Мухтор, С.Аҳмад асарлари ўзимнинг ҳам инсон, ҳам филолог бўлиб шаклланишимга катта таъсир кўрсатди. А.Қаҳҳор билан С.Аҳмаднинг ҳикоялари бемалол Мопассан ёки Чехов новеллалари билан беллаша олади, деб ўйлайман. Ёзувчи Шуҳратнинг “Шинелли йиллар” романи нафақат урушга нисбатан, балки умуман ҳаётга нисбатан кўзимни очди, деган фикрдаман. Фарзанд маънавий дунёсини бойитишда унга ёрдам берадиган асосий восита китоб эканини ҳар биримиз эътироф этамиз. Китоб билан дўстлашган қалблар ихтиролар кашф этади, ноёб қобилиятга эгалиги билан ажралиб туради. Шунинг учун доимо ўқиб-ўрганишдан чарчамаслик, ундан узоқлашмаслик лозим. Китоб ва билим инсониятга бахт ва омад келтиради, чунки китоб – инсоннинг маънавий қиёфасини очиб беришга, билим савиясини бойитишга хизмат қилувчи муҳим восита ҳисобланади. Китобнинг қадри ҳамиша юксак бўлиб...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги БАЁНОТИ

Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган, муборак Рамазони шариф ойи кириб келмоқда. Ҳар йили юртдошларимиз Рамазон ойини алоҳида тайёргарлик ва хурсандчилик билан кутиб оладилар ва кўтаринки руҳда, ўзгача шукуҳ билан ўтказадилар. Чунки, Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг ризқига барака, амалларига улкан ажру савоблар ато этилади. Зеро, Аллоҳ таоло Рамазон ойида мўминларга кундуз кунлари рўза тутмоқликни фарз, тунлари таровиҳ намозини ўқимоқликни нафл қилиб берган. Рамазон ойида Қуръони каримни хеч бўлмаса бир марта бошидан охиригача ўқиб хатм қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларидандир. Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш, муҳтожларга хайру садақалар улашиш ушбу ойга хос бўлган амаллардан саналади. Лекин, минг афсуски, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам Коронавирус пандимеяси тарқалди. Бу касаллик кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда карантин эълон қилинди. Маълумки, ушбу ҳолат вужудга келгани муносабати билан  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг “Коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича ФАТВОСИ” эълон қилинди. Фатвода юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жамоавий намозлар вақтинча тўхтатилиб, мусулмонларимизга намозларни уйларида адо этишлари лозим эканлиги етказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Рамазон ойини ўтказиш бўйича қўшни ва хорижий мамлакатлардаги ҳолат ўрганилди. Жумладан, Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони, Туркия, Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идоралари томонидан Рамазон ойида масжидларда таровиҳ намозлари адо этилмаслиги ва оммавий ифторликлар уюштирилмаслиги ҳақида баёнотлар эъло қилинди. Шунингдек, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари диний идоралари билан мазкур масала муҳокама қилинди ва ягона тўхтамга келиш ҳақида қарор қилинди. Юқоридагилардан келиб чиқан ҳолда, шунингдек, фуқароларимиз орасида Рамазон ойида кўзда тутилган диний маросимлар сабабли карантин талаблари бузилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши барча мусулмонларни қуйидаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилишга чақиради: Рамазон ойида мўмин-мусулмонларимиз таровиҳ намозларини, хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказсинлар. Муборак Рамазон ойида мўмин мусулмонларимизнинг руҳини кўтариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилсин. Ифторлик савобидан умидвор бўлган саҳоватпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказсинлар. Барча мусулмонларимиз қўни-қўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид келиши баробарида Аллоҳ таолонинг ишбошиларга итоат қилиш ҳақидаги Нисо сураси : “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!…” 59-оятига ҳилоф эканини англашлари лозим. Закот маблағларини ҳамда фитр ва фидя садақаларини “Вақф” ҳайрия жамоат Фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”га топширишлари тавсия этилади. Рамазон ойи давомида барча телеканаллар орқали эфирга узатилиши режалаштирилган кўрсатувлар Медиа-режаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти қозиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатиблари ҳамда халқимиз орасида обрўли диний уламоларимизнинг ушбу Баёнотда белгиланган вазифаларни халқимизга етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил қилинсин ва кенг ёритилсин. Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти қозиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатиблари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали, “Рамазон – раҳмат ва сабр ойи” мавзусидаги маърузаларни мунтазам он-лайн тарзда бериб боришни йўлга қўйсинлар. Мусулмонларимиз хонадонларида Аллоҳ таолодан коронавирус балосини тез кунларда бартараф этишини сўраб, ихлос билан дуо қилсинлар. Аллоҳ таоло тез кунларда беморларимизга шифои комил бериб, дунё халқлари, жумладан юртимиздан бу касалликни кўтарсин! Ҳамда фазилатли жамоатлар билан ибодатларни комил суратда адо қилишни барчамизга насиб қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 341
1 91 92 93 94 95 232