islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 15, 2020

Day

Фаришталарни асл қиёфаларида кўриш мумкинми ва уларнинг ададлари қанча?

Уламолар инсонларнинг фаришталарни кўришлари мумкинлиги ҳақида бундай деганлар: фаришталар нурдан яратилганлари сабабли уларни асл қиёфаларида кўришга башарнинг тоқати етмайди. Шунинг учун асл қиёфаларидан инсон кўринишига ўтганларидан кейингина инсонлар уларни кўришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброил алайҳиссаломни асл кўринишларида икки марта кўрганлари эса у зотнинг ўзларига хос хусусият ҳисобланади. Фаришталар жуда кўп ададда бўлиб, уларнинг қанча эканини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай баён қилинган: “Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас” (Муддассир сураси, 31-оят). Шунингдек, ҳадиси шарифларда “Байтул маъмур” (Каъбанинг тепасида, еттинчи осмонда фаришталар тавоф қиладиган уй)ни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилиши ва ададлари кўплигидан бир марта тавоф қилганлари қайта тавоф қила олмасликлари хабар берилган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 510

Мудроқ тафаккурлар уйғонмоғи керак

Эл бошига иш тушган, бутун башарият кўринмас вабо билан курашаётган, одамлар тинчлик ва хотиржамлик нечоғлиқ улуғ неъмат эканини ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ ҳис этиб турган таҳликали вазиятда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев тарихий аҳамиятга молик Қонунни имзолади.“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги бу қонун миллатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланган она тилимизга бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир намунасидир. Зеро, миллий тил миллатнинг руҳидир, унинг тириклик шартидир. Ҳар қандай вабо маълум бир кишилар ҳаётига хавф солса, “Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдир” (Абдулла Авлоний таъбири – Н.Ж.). Шу жиҳатдан қаралса, ушбу Қонуннинг аҳамияти Ватанимиз, миллатимиз учун нечоғлиқ қадрли экани аён бўлади. Тангри давлат қуёшини бизнинг миллатимиз қўрғонларидан кўкка чиқариб, уни барчадан устун ва ер юзига ҳоким қилгани, унга ҳақиқат йўлида курашмоқ учун куч бергани, унинг ҳамкорлари ҳамда тарафдорларини азиз ва мукаррам этгани ҳақида ёзган буюк Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит-турк” орқали она тилимизга тенгсиз обида бунёд этган, унинг шуҳратини оламга ёйган эди. Ҳазрат Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида бу тил “асл тилларнинг маншаъи”, яъни дунёдаги асл тилларнинг келиб чиқишига асос, замин бўлганини рад этиб бўлмайдиган далиллар билан исботлагани тафаккур аҳлига кундай аён. Миллатимиздан етишган не-не улуғ мутафаккирлар беназир асарлари билан тилимизнинг нақадар бой ва ифода имконияти қанчалик кенг эканини дунё халқлари кўз ўнгида яққол намоён этган эдилар. Лекин, таассуфлар бўлсинки, тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг чорраҳасида келган, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган она халқимиз қисматида оғир синовлар ҳам бўлди. Миллатнинг истибдод исканжасига тушиши, тараққиёт ўрнини таназзул эгаллаши она тилимиз ривожига ҳам акс таъсирини кўрсатмай қолмади. Бунинг салбий оқибатларини ҳатто бугунги кунда ҳам сезиб-кўриб турибмиз. “Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳаққи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппа-роса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат равнақи учун, миллий тил тараққиёти учун зарур бўлганда, молу жонни нисор эта олмоқ. Сабот – миллатнинг шаъни-шарафи, ори-номуси тимсоли бўлган она тили ривожи йўлида метин иродани намоён қила билмоқдир. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар вориси эканимиз аён. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодлар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан муттасил суратда бойитмоқ зарур. Президентимиз имзолаган мазкур Қонун шу йўлдаги яна бир залворли қадамдир. Тўғри, она тилимиз мавқеини юксалтириш йўлида қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Тилимизнинг бугунги замон билан ҳамқадам ривожланиши учун камида қуйидаги тўрт омил талаб этилади: 1) она тили тақдири учун куйиниш ҳисси миллатнинг ҳар бир вакили қалбига кўчиши; 2) тил илмининг миллий негизда ривожланиши; 3) замонавий техника-технологиялар ва тилнинг ўзаро тенг таъсир асосида тараққий этиши; 4) миллий адабий тилда яратилган адабиётнинг равнақи. Энг аянчлиси, мустамлака замонларидан бизга ўта ёмон бир иллат мерос қолди: ўзга тилда фикрлаб, ўша тил қолипида сўзлайдиган, ташқаридан қараганда, ўзбекчага ўхшаса ҳам, аслида миллатнинг руҳига ёт нутқда сўзлайдиган “зиёли”лар (аслида “зиёнлилар”) қатлами шаклланди. Ўзбек тили илмини хорижий тилшунослик андозаларига солиб, улардаги тайёр назарий қолипларга ўзбекча мисоллар топиб, илмий даража даъво қиладиганлар пайдо бўлди. Тилимизнинг ахборот дастурини яратиш йўлида энди-энди дастлабки қадамлар ташланяпти,...

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ СОБИҚ РЕКТОРИ ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган. Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасида, сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (Олий маъҳад)да таҳсил олган. Ислом институтини битиришлари биланоқ “Совет шарқи мусулмонлари” журналида ишладилар. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур факультетни 1980 йил имтиёзли тамомлаб, юртга қайтдилар. Islom.uz маълумотларига кўра, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташқи алоқалар бўлимида ишлаб, бир пайтда Тошкент ислом институтида дарс бердилар. Кейин мазкур игститутда проректор, сўнгра 1987-1989 йиллар орасида ректор лавозимларида ишладилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари диний идоранинг 1989 йилда бўлиб ўтган Умумий қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идораси муфтийси лавозимига тайинландилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи муфтийси бўлдилар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги “Бутун Дунё Ислом Робитаси”нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё мутафаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муассасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, Шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Ливия Жамоҳирияси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2015 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида вафот этганлар. 324