Тил - миллатниг руҳидин. У халқнинг маданияти, урф-одати, турмуш тарзи, тарихидир. Тилни ривожлантириш миллат тараққиёти демакдир. Шуни айтиш керакки, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши ҳам мустақиллигимиз ва юксалишимиз йўлида муҳим қадам эди...- Тошкент ислом институти "Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат" бўлими бошлиғи А.Олимов
Табассум қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун умрлари давомида ҳатто вафотларидан бироз олдин ҳам инсонларнинг қалбларини фатҳ қилган қилич ва уларнинг руҳларини эгаллаган махфий қулф бўлган. Табассум қилиш У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иборасиз сўзлари эди, очиқюзликлари эса саҳобаларининг руҳлари томон эсган майин шаббода бўлган... ТИИ 403- гуруҳ талабаси М.Ходжаева
Мовароуннаҳр Ҳанафий мазҳабиниг қалъаси деб аталган даврда фиқҳ мактабининг тараққий этишида улкан ҳисса кўшган, ўз даврида ҳанафий мазҳабининг пешволаридан бўлган буюк фақиҳ ва аллома, ақоид, тафсир ва хадис илмининг етук билимдони, ўз даврида биринчилардан бўлиб “Шамсул аимма” (имомлар қуёши) унвонига сазовор бўлган зот – Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ ал-Ҳалвоний ал-Бухорийдир...- Тошкент ислом институти талабаси З.Наимова